ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
78.4K subscribers
6.71K photos
2.67K videos
45 files
10.3K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Юрак-қон томир касалликлари бўлган аҳолига эналаприл дори воситаси бепул тарқатилади

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 2022 йилдан бошлаб қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилади:

🔹Йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профилини (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси
ва бошқалар)
баҳоланади.

🔹40 ёшдан ошган аҳоли оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказилади.

🔹Юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг ягона электрон реестрини юритиш ҳамда ушбу турдаги касалликлари мавжуд “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган 200 минг нафардан зиёд аҳолига эналаприл (Еnalapril) дори воситаси бепул тарқатилади.

🔹Эҳтиёжга кўра туман ва шаҳар шифохоналари лабораториялари коагулометр ускунаси ҳамда зарур реактивлар билан тўлиқ таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Туман ва шаҳар миқёсидаги кардиологик хизмат турлари 15 тага етказилади

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарорига биноан, 2022 йил якунига қадар туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан, юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган “Профилактика мактаблари” ташкил этилади.

📌Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар:

♦️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг протоколига асосланган юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратилади.

♦️Туман ва шаҳар шифохоналарини 4 турдаги кардиология ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган хизмат турлари 15 тага етказилади.

♦️Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида кардиология
йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Баҳордан Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг Францияда малака ошириш амалиёти бошланади

Франция — тиббиёт соҳасида ҳам дунёнинг пешқадам мамлакатларидан бири. Шу сабабли бу ерга диагностика, терапевтик муолажалар ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун кўплаб давлатлардан беморлар келишади.

Яна бир эътиборли жиҳати, Франция аҳолиси ўртасида юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичлари паст даражада. Буларнинг барчаси тиббиёт соҳасида ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш қанчалик муҳимлигини англатади.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним билан ўтказилган мулоқотда айни шу масалалар муҳокама этилди.

Учрашув аввалида элчига пандемия даврида Франция давлати томонидан кўрсатилган амалий ёрдам, жумладан, корнавирусга қарши вакциналар берилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Ўз навбатида, Орелия Бушез хоним Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — Франциянинг давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси фаолияти ҳақида тўхталиб, ушбу тузилма билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Таъкидланганидек, “AP-HP” нафақат Европа, балки бутун дунёдаги энг йирик шифохоналар тизимидир. У тиббиётнинг 52 йўналиши бўйича инновацион ечимлар асосида фаолият олиб боради. Ассоциацияга қарашли 44 та шифохонада 90 мингдан зиёд ходим йилига 5,8 миллион нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатади.

Мулоқот чоғида ушбу ассоциация билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида англашув Меморандумини имзолашга келишилди. Бу эса тиббий суғурта, даволаш муассасаларини модернизациялаш, талабаларни ўқитиш, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати каби қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Қолаверса, соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув менежменти тамойилларини жорий қилиш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ва бу соҳага инвестициялар киритиш, кадрлар малакасини ошириш, санитария хавфсизлиги соҳаларида ҳам Франция тажрибасини ўрганиш ва оммалаштиришга эҳтиёж юқори.

Яна бир янгилик: шу йилнинг баҳоридан Ўзбекистондаги тиббий лабораториялар ходимларининг Франция ҳукумати кўмагида ушбу давлатда малака оширишига келишилди.

Бундан ташқари, мулоқотда нафақат Франция, балки жаҳон авиасозлик саноатида етакчи мавқега эга бўлган “Airbus” компаниясининг вертолётларидан келгусида мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам хизматида фойдаланиш масаласи юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Минздрав: Начиная с весны этого года медработники Узбекистана начнут повышать квалификацию во Франции

Франция — один из мировых лидеров в том числе и в развитии медицины. Именно поэтому туда ежегодно приезжают больные из разных стран мира ради диагностики, терапевтических процедур и сложных хирургических операций.

Еще один примечательный факт – показатели смертности от заболеваний сердечно-сосудистой системы среди населения Франции находится на низком уровне. Это показывает, насколько важны сотрудничество и обмен опытом с этой страной в сфере медицины.

Именно эти вопросы обсуждались на сегодняшней встрече с Чрезвычайным и полномочным послом Франции в нашей стране госпожой Орелией Бушез, состоявшейся в Министерстве здравоохранения.

В начале встречи выражена особая благодарность послу за практическую помощь Франции во время пандемии, в частности за предоставление вакцин против коронавируса.

В свою очередь госпожа посол рассказала о деятельности «AP-HP» – Государственной ассоциации медицинских учреждений Франции и озвучила предложение наладить сотрудничество с этой структурой.

Как было отмечено, «AP-HP» является одной из крупнейших сетей больниц не только в Европе, но и во всем мире. Ассоциация ведет деятельность на базе инновационных решений в 52 направлениях медицины. В 44 больницах сети работают более 90 тысяч работников, оказывающих помощь свыше 5,8 миллионам больных ежегодно.

В ходе встречи была достигнута договоренность о подписании Меморандума о взаимопонимании между Министерством здравоохранения Узбекистана и Ассоциацией «AP-HP International». Это в свою очередь позволит расширить партнерские связи в таких направлениях, как медицинское страхование, модернизация лечебных учреждений, обучение студентов, педиатрия, акушерство и гинекология, гематология, онкология, офтальмология, модернизация скорой и экстренной медицинской помощи.

Кроме того, высока потребность в изучении и популяризации опыта Франции в имплементации принципов менеджмента в сфере здравоохранения, развитии фармацевтической промышленности и привлечении инвестиций в эту отрасль, повышении квалификации персонала, санитарной безопасности.

Еще одна новость: достигнута договоренность о том, что начиная с весны этого года будет налажена практика повышения квалификации сотрудников медицинских лабораторий Узбекистана во Франции при поддержке правительства этой страны.

Во время встречи состоялся обмен мнениями по поводу использования в службе экстренной медицинской помощи нашей страны вертолетов компании «Airbus», которая находится на лидирующих позициях авиационной промышленности не только Франции, но и всего мира.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда 1186 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 219663 (+1186) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌33 нафари Андижон вилоятида,
📌43 нафари Бухоро вилоятида,
📌40 нафари Жиззах вилоятида,
📌35 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌24 нафари Навоий вилоятида,
📌21 нафари Наманган вилоятида,
📌50 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌46 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌129 нафари Фарғона вилоятида,
📌56 нафари Хоразм вилоятида,
📌124 нафари Тошкент вилоятида,
📌503 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 57 нафар,
🔹Андижон вилоятида 50 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 86 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 29 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 39 нафар,
🔹Навоий вилоятида 21 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 86 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 55 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 224 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 216 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 446 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 209417 (+1399) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1554 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 216 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺27 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114 537 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21 883 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 42 179 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 50 475 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 795 108 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 257 995 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 531 759 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 005 354 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (22 862 доза),
📌Тошкент вилояти (12 720 доза),
📌Фарғона вилояти (12 573 доза),
📌Тошкент шаҳри (12 512 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️27 январь ҳолатига кўра, юртимизда 725 203 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 458 386 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 266 817 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (172 592 доза), Самарқанд (110 050 доза), Андижон (80 560 доза), Қашқадарё (64 824 доза), Наманган (62 430 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️“Соғлом турмуш тарзи” платформаси учун 100 миллиард сўм ажратилади

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарорига биноан, 2022 йилда:

“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.

🛡Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини эҳтиёжга қараб коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар) бюджетларидан
350 миллион сўмгача маблағ ажратиш кўзда тутилади.

🔋Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида 4 турдаги кардиология ускуналари мавжудлиги
юзасидан хатлов ўтказиш ҳамда зарур бўлган жиҳозларнинг хариди учун республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 60 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кардиология маркази клиникаси кўп тармоқли клиникага айлантирилади

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан:

📕2023 йил 1 январга қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси кўп тармоқли клиника сифатида трансформация қилинади ва зарур бўлган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади.

📗2023 йил 1 январга қадар Марказда юрак-қон томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораториялари ташкил қилинади.

📘2022 йил 1 февралга қадар Марказнинг юрак қон-томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораторияларини замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш учун халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар йўналтирилади.

📙Превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика ва бошқа йўналишларда янги илмий тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади ҳамда Марказда 15 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади.

📒2022 йил 1 февралга қадар
Марказнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд штатлар доирасида ҳудудий филиаллар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилади.

📓2022 йил якунига қадар, кейинчалик эса ҳар йили Германия, Россия ва бошқа давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасаларида 30 нафардан кардиолог мутахассисларнинг малака ошириши ташкил этилади.

📔2023 йил якунига қадар Марказнинг барча ҳудудий филиалларида телемедицина ва телеметрия марказлари ташкил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ангиограф ускунаси билан таъминланади

Президент қарорига кўра, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда ўткир коронар синдроми билан оғриган беморлар учун коронарография ва бирламчи стентлаш амалиётлари:

🏫Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида,
🏫Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларида,
🏫Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида
ва бошқа ангиограф ускунаси мавжуд даволаш-профилактика муассасаларида Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, бир миллион нафар ва ундан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ангиограф ускунаси билан таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️14 минг нафар оилавий шифокор кардиология йўналишида ўқитилади

Президент қарорига кўра, 2022 йил якунига қадар:

👩🏻‍⚕️тиббиёт бригадаларининг 14 минг нафар оилавий шифокорлари касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади.

👨‍⚕️Хорижда тажриба орттирган хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда бирламчи бўғиндаги 500 нафар мутахассис кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрланади.

🧑🏻‍⚕️Барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда шифокор олди кўрик хоналари ташкил қилинади ҳамда 15 минг нафар ҳамшира махсус курсларда ўқитилади.

💰Бирламчи бўғиндаги мутахассисларни кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш харажатларининг 50 фоизи Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасидан, қолган 50 фоизи маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 1150 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 220815 (+1152) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌77 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌33 нафари Андижон вилоятида,
📌44 нафари Бухоро вилоятида,
📌36 нафари Жиззах вилоятида,
📌31 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌37 нафари Наманган вилоятида,
📌52 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌43 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌125 нафари Фарғона вилоятида,
📌65 нафари Хоразм вилоятида,
📌108 нафари Тошкент вилоятида,
📌462 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 94 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 154 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 209780 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1558 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 247 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Онаси айиқнинг қафасига улоқтирган қизалоқ тиббиёт ходимлари назоратида

Кеча, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тараққиёт стратегияси тиббиётга доир 11 та устувор мақсадни ўз ичига олади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси “Инсон қадри учун 100 та мақсад”ни ўз ичига олган. Шундан 11 таси бевосита тиббиёт соҳасига дахлдор.

📌 Стратегияда тиббиёт тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолига янада яқинлаштириш, бир сўз билан айтганда, халқимизни рози қилиш бош мезон этиб белгиланди.

Улар қуйидаги энг устувор вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади.

бирламчи тизимда аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш;

ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш
.

❗️Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган барча масалалар “Давлат – инсон учун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺28 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 275 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21 326 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 39 523 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 46 426 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 902 383 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 279 321 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 571 282 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 051 780 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (14 855 доза),
📌Андижон вилояти (14 073 доза),
📌Самарқанд вилояти (13 234 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тараққиёт стратегияси:

Касалликлар эрта босқичда аниқланади

Касалликни самарали даволашнинг биринчи ва энг муҳим шарти — тўғри ташхис. Қолаверса, хасталиклар қанчалик эрта аниқланса, беморлар саломатлигини шунча тез тиклаш имконияти пайдо бўлади, оғир асоратларнинг олди олинади.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидан бу йўналишда ҳам қатор устувор вазифалар ўрин олган.

Жумладан, хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиб, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида:

📌онкологик,
📌бўқоқ,
📌қандли диабет
📌юқори қон босими,
📌инсульт,
📌инфаркт
касалликларини эрта босқичларда аниқлаш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари:

30 - 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни;

45-65 ёшдаги аёллар орасида сут бези саратонини эрта аниқлаш учун текширувлар ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️28 январь ҳолатига кўра, юртимизда 729 960 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 459 943 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 270 017 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (172 940 доза), Самарқанд (110 206 доза), Андижон (81 557 доза), Қашқадарё (65 794 доза), Наманган (63 017 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тараққиёт стратегияси:

Аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ:

давлатимиз томонидан дори-дармонга ажратилган маблағлар 3 баробар оширилади;

аҳолига 74 турдаги дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул берилади.

Жумладан:

📌 қон босими ортиши аниқланган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril);

📌 қандли диабет аниқланган беморларга инсулинлар ва метформин дори дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул тарқатилади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 1100 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 221919 (+1104) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌30 нафари Андижон вилоятида,
📌47 нафари Бухоро вилоятида,
📌34 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌59 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌39 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌116 нафари Фарғона вилоятида,
📌52 нафари Хоразм вилоятида,
📌102 нафари Тошкент вилоятида,
📌453 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Бухоро вилоятида 51 нафар,
🔹Навоий вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210022 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1561 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 217 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi