Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ССВ: “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ШИФОКОРЛАР СОНИ 13 ЯРИМ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ
2021 йилнинг айни шу даврига келиб, “тез ёрдам” хизматида меҳнат қилаётган шифокорлар сони 13 минг 660 нафарга етди ва соҳани ушбу кадрлар билан таъминланганлик даражаси 90 фоизни ташкил қилмоқда.
Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳани етук ва малакали кадрлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу бежиз эмас, албатта. Боиси, бундан 4-5 йил аввал тез тиббий ёрдам хизматида кадрлар масаласи энг оғриқли муаммолардан бири эди. Шу боис, кейинги йилларда айнан мазкур йўналишда изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, “103” хизматини етук ва малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга жиддий эътибор берилди.
Натижада 2021 йилнинг айни шу даврига келиб, соҳада фаолият олиб бораётган шифокорлар сони 13 минг 660 нафарга, таъминланганлик даражаси эса 90 фоизга етди.
Жумладан, бу кўрсаткич Наманган ва Бухоро вилоятларида 100 фоиз, Самарқанд вилоятида 99 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон вилоятида 96 фоизни ташкил қилмоқда.
“103” хизматида фаолият юритаётган шифокорларнинг 2289 нафари юқори малака тоифасига, 2385 нафари 10-20 йиллик, 2057 нафари эса 20 йилдан ортиқ стажга эга.
Шунингдек, ҳозирги пайтда “тез ёрдам” хизматини реаниматолог-шифокорлар билан таъминлаш борасида ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилиб, тизимда фаолият олиб бораётган ушбу мутахассислар сони 661 нафарга етказилди. Бу борада энг яхши кўрсаткич Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, мазкур ҳудудларда “103” хизмати тўлиқ ушбу мутахассислар билан таъминланган.
Шу билан бирга, бугунги кунда соҳада меҳнат қилаётган ўрта тиббиёт ходимлари 28 минг 408 нафар, таъминланганлик даражаси 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айтиш лозимки, уларнинг 5361 нафари юқори малака тоифасига, 5637 нафари 10-20 йил, 4145 нафари эса 20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ўрта тиббиёт ходимларидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРГА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ? (1-қисм)
ССВ матбуот хизмати асаб касалликларига чалинган беморларнинг парҳез овқатланиши ҳақидаги шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири Низом ЭРМАТОВга мурожаат қилди:
— Асаб тизими касалликларига чалинган беморларни даволашда парҳез овқатланиш тамойиллари қандай?
— Бош мия қон томирлари, яллиғланиш, периферик нерв толалари тизими, эпилепсия ва бошқа қатор асаб тизими касалликлари аҳоли орасида кенг тарқалган ва уларнинг аксарияти сурункали кечади. Шу сабабли, уларни даволашда мунтазам даво чоралари билан бир қаторда парҳез овқатланиш етакчи ўринлардан бирини эгаллайди ва унинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
♦️истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар таркибида ёғлар, углеводлар, ош тузи ва асаб тизимига қўзғатувчи таъсир этувчи маҳсулотлар (спиртли ичимликлар, қаҳва, ўткир ва аччиқ таомлар) миқдорини камайтириш орқали асаб тизимининг зўриқишини олдини олиш;
♦️таомномани, биринчи навбатда, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи фосфорга бой маҳсулотлар (сут ва ундан тайёрланган озиқ-овқатлар, дуккакли ўсимликлар ва бошқалар) билан бойитиш;
♦️витаминлар, айниқса, унинг В гуруҳига бой бўлган маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш.
Асаб тизими касалликларига чалинган беморлар кун давомида оз-оз миқдорда тез-тез овқатланишлари тавсия этилади. Бунда истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларнинг кунлик калорияси 2300 — 2400 ккал.ни ташкил этиб, таркиби қуйидагича бўлиши лозим: 80 — 90 грамм оқсил, 350 грамм углевод, 70 грамм ёғ (шундан 30 фоиз ўсимлик ёғи) бўлиши керак.
Кўрсатилган миқдордаги оқсилларни истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, уларнинг етишмовчилиги шартли рефлектор фаолиятини камайтириб, бош мия пўстлоғидаги қўзғалувчанликнинг ошишига олиб келади.
— Асаб тизими касалликларига чалинган беморларга нималарни истеъмол қилиш тақиқланади ва қандай таомланиш тавсия қилинади?
— Асаб тизими касалликларига чалинган беморларга қуйида қайд этилган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тақиқланади:
♦️хамирдан тайёрланган маҳсулотлар ва янги пиширилган нон;
♦️консервалар, ёғли гўшт ва колбасалар, яримтайёр маҳсулотлар;
♦️қовурилган тухум;
♦️сабзавотлардан — бодринг, шолғом, редиска, пиёз, саримсоқ;
♦️шоколад;
♦️ўткир соуслар, қалампир;
♦️ичимликлар — спиртли ичимликлар, қаҳва, аччиқ дамланган чой;
♦️балиқ маҳсулотлари;
♦️ҳайвон ёғлари.
Шунингдек, бундай беморларга қуйидагиларни истеъмол қилиш тавсия этилади:
♦️ноннинг парҳез нави;
♦️ёғсиз гўшт ва балиқ маҳсулотлари;
♦️сут маҳсулотлари;
♦️тухум (фақат чала пиширилган холда);
♦️турли ёрмалардан тайёрланган бўтқалар ва шўрвалар;
♦️сабзавотлар — лавлаги, сабзи, қовоқ, картошка, қовоқча;
♦️янги узилган ва қуруқ мевалар, конфетлар (шоколадли ва асалли турлари бундан мустасно);
♦️ помидор ва бошқа сабзавотлардан тайёрланган соуслар;
♦️ ўтли чойлар, мева ва сабзавот шарбатлари, дамламалар (наъматак, туршак каби);
♦️ қаймоқ, ўсимлик ёғи.
Асаб тизими касалликларига чалинган беморларга мўлжалланган ва оддий шўрва, сабзавотли салатлардан тузилган ҳамда ёғсиз гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрланган — тефтель, парда пиширилган картошка ҳамда бошқа маҳсулотлардан ташкил топган кундалик парҳез таомнома кони фойдадир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ВАКЦИНА ОЛМАГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА КИРИТИЛАДИМИ?
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб берди:
❓Турмуш ўртоғим коронавирус инфекциясига қарши умуман вакцина олмаган. У жорий йил 25 август куни Россия Федерациясига учиб кетиши лозим. Айтингчи, турмуш ўртоғим аэропортда ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммога дуч келмайдими?
➖ Бугунги кунда “COVID-19” инфекциясидан ҳимояланиш учун ҳар бир мамлакат ўз тартиб-қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Айтиш лозимки, бундай тартиб юртимизда ҳам ўрнатилган бўлиб, бу – халқимизни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишнинг асосий кўрсаткичларидан бири саналади.
Шу маънода, агар турмуш ўртоғингиз ҳозиргача вакцина олиб улгурмаган бўлса, у айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистон фуқароларига қўйилган талаблари асосида ушбу давлатга киритилади. Яъни бугунги кунда мазкур мамлакатга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари “COVID-19”га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар. Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади.
Бундан ташқари, Россия Федерациясида ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари “Путешествую без COVID-19” номли мобил дастурдан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланди.

❓ Жорий йил 19 июль куни “Спутник V” вакцинасининг биринчи компонентини олган эдим. Иккинчи дозаси билан эса шу йил 9 августда эмланишим керак эди. Бироқ вакцина йўқлиги сабабли белгиланган муддатда эмлана олмадим. Бу ҳолатда нима бўлади?
➖ Бундай вазиятда ташвишга тушишга сира ҳожат йўқ. Чунки ушбу вакцинанинг биринчи ва иккинчи компоненти орасида 90 кунгача оралиқ масофа бўлиши меъёр ҳисобланади. Шу боис, бу каби фуқароларнинг ҳали эмланишга вақти етарли.
Энди мамлакатимизга “Спутник V” вакцинасини олиб келиш бўйича узилишларга тўхталсак, бу ҳолат вакцинанинг ишлаб чиқарувчи муассасанинг қуввати билан боғлиқ эканини айтиб ўтиш лозим. Таъкидлаш керакки, бу жараён яқин кунларда ўз ечимини топади ва “Спутник V” вакцинаcининг кейинги дозалари яқин кунларда юртимизга келтирилади.
Шунингдек, бугунги кунда Россия Федерацияси билан келишув асосида мамлакатимизда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу эса фуқароларимизни ушбу вакцина билан эмлаш имкониятларини янада кенгайтиради.

ВАКЦИНА ОЛМАДИНГИЗМИ?
Ҳали ҳам кеч эмас...
Жасур РИЗАЕВ,
Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор:
— “Эмланиш зарурми?” деган ҳақли саволга жавоб тайин ва оддий: ҳа, албатта, эмланиш шарт.
Биринчидан, ўта зарарли, заҳарли ва ҳатто ўлимга олиб бораётган коронавирусни қабул қилиб, уни танамиз енгиб чиқариб юбормагунча кутиш, бу “катта жанг”да организмимизни батамом ҳолдан тойдириб, кейинчалик турли бошқа касалликларни орттириб олишимизга сабабчи бўлгандан кўра, коронавирусдан тамомила холи ҳолатда ўзимизни, оила аъзоларимизни, яқинларимизни ва аҳолини эмлатганимиз минг карра афзал.
Иккинчидан, коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига тутилиб, вирус юқтириб олган яқинларимизни узоқдан кузатиб туришдан, яна карантин чекловларини жорий қилиб, фарзандларимизни мактабларга юбормасдан уйга қамаб, орзу-ҳавасли дамларини чеклаб туришдан ва энг ёмони, оиламиз ва мамлакат иқтисодиётининг издан чиқишига, жамиятимизда ҳукм сураётган янгиланиш жараёнларининг секинлашувига сабабчи бўлгандан кўра, вакцина билан эмланиш — ақл ва мантиққа мос бўлган энг тўғри қарордир. 👉🏻Батафсил

Telegraph
ВАКЦИНА ОЛМАДИНГИЗМИ? Ҳали ҳам кеч эмас...
Коронавирус пандемияси бошлангандан бугунга қадар ўтган вақт мобайнида одамларни ушбу хатардан ишончли ҳимоялай оладиган вакцина қачон яратилиши, унга ишончли даво чорасини топиш барча давлатлар қатори юртимиз аҳолисининг ҳам энг муҳим ва долзарб саволи бўлиб…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширди. Бу мамлакатимиз тиббиёти тарихига ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида муҳрланди.
Ўн соатдан ортиқ вақт давом этган операцияда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар циррози билан хасталанган бемор — 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди.
Операциядан сўнг "Замон" таҳлилий-информацион дастури ижодкорлари ака-сингил билан суҳбатлашди.

❗️Юртимизда пандемия бошидан бери коронавирусдан касалланганлар сони 150 минг нафардан ошди
🔺2021 йил 23 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 150683 (+807) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌22 нафари Бухоро вилоятида,
📌39 нафари Жиззах вилоятида,
📌16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌26 нафари Наманган вилоятида,
📌88 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌26 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌85 нафари Фарғона вилоятида,
📌29 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌228 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 78 нафар
🔹Бухоро вилоятида 33 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 47 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Навоий вилоятида 36 нафар,
🔹Наманган вилоятида 73 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 52 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 88 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 36 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 97 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 143395 (+763) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1035 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 23 август куни 321 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21434 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14003 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 148 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 148 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Иккита вилоятда қўлланилган вакциналар 1,5 миллион дозадан ошди
🔺23 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 81 533 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 35 167 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 35 031 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 11 335 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами
12 831 577 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 964 572 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 845 341 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 021 664 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 494 680 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (22 988 доза),
📌Наманган вилояти (20 463 доза),
📌Тошкент шаҳри (9 767 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 513 797 доза,
📌Наманган вилоятида 1 507 855 доза,
📌Андижон вилоятида 1 365 377 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 222 826 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 060 975 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Бугун дунё тиббиётининг энг илғор тажрибаларини ўзлаштириш ва бу орқали аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги ишларни тизимли ривожлантиришда рақамлаштиришнинг ўрни алоҳида.
"Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов "Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги лавҳасида батафсил маълумот бериб ўтди.
Телемедицинанинг "шифокор-бемор" ва "шифокор-шифокор" каби асосий йўналишларини тиббиёт тизимининг бирламчи бўғинига қадар жорий қилишнинг аҳамияти, бу борадаги ютуқлар ҳақида ҳам зарур фикрлар айтилди.

Германияга эвакуация қилинаётган aфғонистонлик она фарзандли бўлди
1999 йилда туғилган афғонистонлик фуқаро Э. Арифия И.Иргашев номидаги Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасида илк фарзандини дунёга келтирди. Ўзбекистонлик шифокорлар қўлида дунё юзини кўрган чақалоққа Ёзарсиф деб исм қўйилди. Бу "ақл соҳиби, ҳаётда янгиликларга, мақсадларга интилувчи" деган маънони билдиради.
"Ўзбекистон 24" телеканали журналисти репортажида ўзбек заминида дунёга келган Ёзарсиф ва унинг онасининг ҳолати ҳақида батафсил маълумот берилган.

ССВ: 2021 ЙИЛНИНГ ОЛТИ ОЙИДА “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИ КЎЧМА БРИГАДАЛАРИ СОНИ ОРТДИ
Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатиш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада мазкур хизмат сифати тубдан яхшиланиб, молиялаштириш ҳажми йилдан йилга ортиб бораётир.
Жумладан, 2019 йилда “103” хизматига дори-дармон учун 26 миллиард 580 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 75 миллиард 387 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.
2021 йилнинг олти ойи давомида эса “тез ёрдам” тизимига дори-дармон харажатлари учун 29 миллиард 14 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Хусусан, бугунга келиб, “103” хизматининг битта чақириғига сарфланган дори-дармон учун минимал харажатлар ўртача 5118 сўмни ташкил қилмоқда.
Яъни, бугун мазкур хизматда дори воситалари таъминоти нормативга нисбатан 100 фоиз таъминланиб, узлуксиз етказиб бериш тизими йўлга қўйилди. Бу эса ўз-ўзидан тиббий хизмат сифатининг яхшиланишига, энг асосийси, одамларнинг ушбу тизимга бўлган ишончини янада мустаҳкамланишига хизмат қилаётир.
Яна бир масала. Биламизки, авваллари олис ва чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан тўлиқ қамраб олиш, уларга бу йўналишда малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида етарлича муаммолар мавжуд бўлиб, жойларда “тез ёрдам” бригадаларининг етишмаслиги, ҳудудларда бу борада керакли шарт-шароитнинг йўқлиги анчайин оғриқли масала эди.
Эътиборлиси, бугунга келиб, ушбу муаммолар босқичма-босқич бартараф этилиб, аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан қамраб олиш даражаси сезиларли даражада ортди.
Бу йўналишдаги рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг айни даврига келиб, “103” хизмати кўчма бригадалари сони 2 минг 681 тага етди. Ваҳоланки, бу рақам ўтган 2020 йилнинг худди шу даврида 2 минг 576 тани ташкил қилган эди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, соҳадаги ижобий ўзгаришлар натижасида тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 15-20 км.дан 8-12 км.гача қисқарди. Шу билан бирга, “103” рақами марказлаштирилиши ҳамда мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати – CALL марказларининг ташкил этилиши орқали бугунги кунда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 8-12 дақиқани ташкил қилмоқда.

❗️Кеча юртимизда 834 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 24 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 151517 (+834) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌38 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌35 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌23 нафари Наманган вилоятида,
📌86 нафари Самарқанд вилоятида,
📌24 нафари Сирдарё вилоятида,
📌33 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌78 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌119 нафари Тошкент вилоятида,
📌237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 91 нафар
🔹Андижон вилоятида 226 нафар
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 41 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 63 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 64 нафар
🔹Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 67 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 46 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144304 (+909) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1043 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 24 август куни 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21791 нафарга етди. Кеча уларнинг 325 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14328 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 152 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 152 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 1,5 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
🔺24 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128 251 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 51 744 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 57 118 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 19 389 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами
12 959 828 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 016 316 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 902 459 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 041 053 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 517 199 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (21 592 доза),
📌Наманган вилояти (21 459 доза),
📌Cамарқанд вилояти (13 331 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 535 389 доза,
📌Наманган вилоятида 1 529 314 доза,
📌Андижон вилоятида 1 377 755 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 236 157 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 062 552 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 1 007 318 дозани ташкил қилмоқда.

ССВ: КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШГА ВАҚТИНЧАЛИК ВА ДОИМИЙ МОНЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий вакцинация жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар яна бир бор ўрганилиб, эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловларга сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди.
Маълумки, эмланиши лозим бўлган аҳоли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирламчи тиббий-санитария бўғини муассасаларининг рўйхатхонасига мурожаат қилади ва оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг хулосаси фуқаронинг тиббий картасида қайд қилинади.
СОVID-19 га қарши эмлашда биринчи навбатда эмланувчи фуқаронинг соғлиги текширилади, эмлашга бўлган монеликлар, жумладан, аллергик реакция бор ёки йўқлиги ўрганилади ва эмлашга бўлган монеликлар кузатилмаган ҳолатда эмлашга рухсат берилади.
Қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади. Шу ўринда, хўш унинг тартиби қандай бўлади, деган савол туғилиши табиий.
Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади. (Комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотнома намунаси қуйидаги суратда илова қилинмоқда).
СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади.
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ва вакциналарнинг йўриқномаларига асосланган ҳолда эмлашдаги интервал 21 кундан 12 ҳафтагача белгиланади.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан мамлакатимиздаги оммавий эмлашлар жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан киритилган қўшимчаларга асосан:
📌2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган бир неча тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
📌1 октябргача 2-доза вакциналари;
📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши кўзда тутилган эди.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН 40 НАФАРГА ЯҚИН ТИББИЁТ ХОДИМИ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун қатор юртдошларимиз қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб келаётган 40 нафарга яқин мутахассис ҳам фахрий унвонлар билан тақдирланди.
👉🏻Мукофотланганлар билан танишиш

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг…
❗️Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, айни пайтгача дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈212 миллион 357 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 439 мингдан зиёд киши вафот этган (24.08.2021 йил Европа вақти билан соат 17:56 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 434 852 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 192 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:06 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈213 миллион 269 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 453 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 38,075 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,512 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,614 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Франция (6,734 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Россия (6,709 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 42 515, Эронда 38 657, Буюк Британияда 31 675, Ҳиндистонда 25 467, Индонезияда 19 106 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 005 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.