ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
78.5K subscribers
6.71K photos
2.67K videos
45 files
10.3K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сир эмас, юртимизда узоқ йиллар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тиббиёт соҳасининг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб келган.

Айтиш лозимки, Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш борасида муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Жумладан, қарорда бюрократик тўсиқлардан воз кечиш, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, хусусан, қоғозда бериладиган ордер бериш тартиби ўрнига даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимини жорий этишга алоҳида урғу берилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда:
📌Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов,
📌Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Нодир Сотволдиев иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони махсус шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнлари, беморларга яратилган шароитлар, касалликдан соғайгандан сўнг организнинг аввалги фаолиятини тиклаш масалаларига бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 614 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈195 миллион 266 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 180 мингдан зиёд киши вафот этган (28.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:10 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 614 012 янги ҳолати аниқланди.
⚫️4 180 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈195 миллион 977 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 187 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,391 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,484 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,707 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,195 миллиондан ортиқ),🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,900 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 135 158, Ҳиндистонда 43 654, Бразилияда 18 999, Россияда 22 420, Францияда 24 127 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 614 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 195 млн 266 тысяч,
📉из них более 4 млн 180 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:10 по центральноевропейскому времени 28 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 614 012 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️4 180 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 13:21 часов по ташкентскому времени 29 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 195 млн 977 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 187 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 34,391 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,484 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,707 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,195 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,900 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 135 158, Индии — 43 654, Бразилии — 18 999, России — 22 420, Франции — 24 127 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 970 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

29 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Учрашувда хабар қилинишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда:

Moderna — 3 млн доза (олдинроқ хабар берилган эди);

Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза;

ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза

Спутник V — 1,7 млн доза.

Маълумотга кўра, 2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 млн 761,5 минг АҚШ доллари сарфланган. Улардан ўзбек-хитой вакцинасига $ 39 млн 100 минг, Спутник V вакцинасига $3 млн 681,5 минг ва AstraZeneca вакцинасига $1 млн 980 минг сарфланган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.
Корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Давлатимиз раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Jurabek laboratories» в городе Алмалыке.
Предприятие способно выпускать 48 миллионов флаконов инфузионных растворов, 480 миллионов ампул, 60 миллионов сухих антибиотиков, 20 миллионов лиофилизированных лекарственных препаратов.
Планируется также наладить производство вакцины против коронавируса. Глава государства ознакомился с необходимыми для этого техническими возможностями предприятия.

#Mirziyoyev #tanishuv #farmatsevtika #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

Ҳозиргина Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, айни шу сонияларда махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан юртимизга етказиб берилди.

Аэропортда юкни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, халқаро миқёсда эса АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениэль Розенблюм, USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фитцпатрик ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Маълумки, «Moderna» компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион 60 доза вакцинасини Ўзбекистон учун АҚШ беғараз кўмак тариқасида ажратди.

Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишини бартараф этади.

Аҳамиятли жиҳати, Aмериканинг Moderna вакцинаси ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланган («Pfizer», «Johnson & Johnson» компанияларининг вакциналари, шунингдек, «AstraZeneca» компаниясининг икки турдаги препаратидан сўнг) бешинчи вакцина ҳисобланади. ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

ЖССТнинг маълумотига кўра, вакцина кўп дозали флаконда –25ºC дан –15ºC гача бўлган музлатилган суспензия сифатида етказилса-да, флаконларни биринчи дозани олишдан олдин 30 кунгача 2–8°C ҳароратда совутгичда сақлаш мумкин. Бу дегани препаратни жойларга етказиш учун совуқлик занжирини таъминловчи ускуналар бўлиши ҳар доим ҳам шарт эмас. Уни оддий совуткичда ҳам сақласа бўлади. Мазкур вакцина тери остига юборилади, эмлаш 28 кунлик интервал билан икки дозадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида COVAX дастурига асосан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирда юртимизда (28 июль ҳолатига кўра) коронавирус инфекциясига қарши жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 149 687 нафар фуқаро тўлиқ эмланди.

Бугун, 30 июль куни соат 11:00 да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати биносида расмий вакиллар иштирокида Moderna вакцинасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АҚШдан юртимизга келтирилган коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинасининг қабул қилиб олиш жараёнидан фоторепортаж.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi