ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 11 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 129 миллион 902 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 831 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 662 690 янги ҳолати аниқланди, 11 306 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 130 миллион 784 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 846 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,238 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,839 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,392 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,665 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,572 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 79 135, Бразилияда 91 097, Ҳиндистонда 89 129, Францияда 45 352, Россияда эса 9 021 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 11 тысяч человек
По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 129 млн 902 тысячи, из них более 2 млн 831 тысяча человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 662 690 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 306 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 130 млн 784 тысячи человек, из них более 2 млн 846 тысяч скончалось.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,238 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,839 млн), на третьем — Индия (более 12,392 млн), на четвертом — Франция (4,665 млн), на пятом — Россия (4,572 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 79 135, Бразилии — 91 097, Индии — 89 129, Франции — 45 352 и России — 9 021 новый случай заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Forwarded from Qashqadaryo_ssb (Нуриддин Эгамов)
Муносабат
ҚАШҚАДАРЁДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚТИРИБ ОЛИБ, ВАФОТ ЭТГАН БЕМОР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ССВ ҲИСОБОТЛАРИДА АКС ЭТГАН
Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида 14 нафар шахсда коронавирус инфекцияси аниқлангани ва улардан бири вафот этганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатга изоҳ бермагани ҳақидаги хабарлар эълон қилинди.
Мазкур хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ғузор туманилик 68 ёшли эркак бемор Н.Р. бир қатор касалликлари сабабли диспансер назоратида турган. Жорий йил 23 февралдан ўн кун давомида пойтахтдаги 2-марказий клиниканинг кардиология бўлимида даволанган.
Беморда қандли диабет II тип, юрак-ишемик касаллиги ва ўн икки бармоқли ичак яраси, сурункали холецистит, сурункали простатит сингари қатор касалликлар қайд этилган.
Жорий йилнинг 19 март куни унда коронавирус инфекциясига қайд этилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган. Ўтказилган махсус текширувлар натижасидан унда коронавирус тасдиқланган. 25 март куни соат 23:55 да COVID-19 оғир даражасининг асоратли кечиши ва ёндош касалликлари сабабли вафот этган. (Ижтимоий тармоқларда қайд этилганидек, 3 апрелда эмас).
Мазкур ўлим ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 март ҳолатидаги маълумотида акс этиб, маълумот ССВ телеграм каналида 27 март куни эълон қилинган.
Бундан ташқари, шу йилнинг 20 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли келтирилган Қарши шаҳрилик 65 ёшли бемор аёл А.Г. 29 март куни соат 08:15 да коронавирус оғир даражасининг асоратли кечиши, қандли диабет ва бошқа ёндош касалликлари сабабли вафот этган.
Мазкур ўлим ҳолати ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 март ҳолатидаги маълумотида акс этган ва 30 март куни вазирлик телеграм каналида эълон қилинган.
Маълумот ўрнида келтириш зарурки, ССВ ҳисоботларида март ойининг учинчи ўн кунлигида Қашқадарёдан жами 20 нафар коронавирус инфекцияси юқтирган бемор қайд этилган.
Шу ўринда ваколатли манбалар томонидан асослантирилган маълумотларгина ишончли бўлишини эслатиб ўтамиз.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
▶️ @qashqadaryo_ssb

Кеча юртимизда 179 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди
🔺2021 йил 4 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83802 (+179) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81763 (+134) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ОСТЕОПОРОЗ АЁЛЛАР ХАСТАЛИГИМИ?
Остеопороз олтмиш беш ёшдан ошган аёлларда анча кўп учрайди. Шунингдек, бу касалликка ўта озғинлик, эндокрин бузилишлар, менопауза(климакс)нинг барвақт бошланиши, узоқ вақт давомида дори-дармонлар қабул қилиш сингари ҳолатлар ҳам сабаб бўлади.
Хўш, ушбу хасталик нега аёлларда кўпроқ кузатилади. Унинг белгиси, даволаш усуллари қандай? ССВ матбуот хизматининг ушбу касаллик борасидаги саволларига тиббиёт фанлари номзоди Умида РУСТАМОВА жавоб берди.
— Остеопороз касаллиги нега ёши улуғларда кўпроқ учрайди?
— Маълумки, одам туғилганидан то 30 ёшга киргунича унинг суяклари тузлар ва микроэлементлар билан тўйиниб мустаҳкамланади. Ёши ўтгани сайин эса қон айланиш тизими издан чиқиши ва бошқа сабабларга кўра суяк ҳажми камая бошлайди, бу эса остеопорозга олиб келади.
Аслида суяк тўқимаси доимий равишда янгиланиб туради ва ҳар ўн йилда мутлақо янгиси билан алмашади. Болалар ва ўсмирларда 18 ёшгача суяк емирилишига нисбаттан янги суяк пайдо бўлиши тезроқ кечади. Кейинчалик бу жараёнлар тезлиги тенглашади. 40 ёшдан сўнг эса суякнинг юпқалашиши, яъни суяк емирилиши кучаяди.
— Остеопорозга олиб келувчи омиллар қайсилар?
— Остеопороз кўпинча организмда калъций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги туфайли вужудга келади. Айтиш жоизки, организмда доимий равишда калъций ионлари емирилиб, улар ўрнига янги калъций ионларининг алмашиниш жараёни кечади. Агар шу мувозанат бузилса, яъни емирилган калъций ионлари ўрнига янгилари келиб тушмаса ёки кам тушса, суяк зичлиги камайиб боради.
Бунинг сабаблари турлича.
Биринчидан, калъций моддасини емирувчи тўқима(остеокласт)лар фаолияти кучайиб, қурувчи тўқима(остеобласт)лар калъций ионларини етказиб беришга улгурмайди.
Иккинчидан, қурувчи тўқималарнинг фаолияти сусайиши мумкин. Учинчидан, остеокластлар ва остеобластлар фаолияти бир вақтда бузилиши мумкин ва натижада суяклар зичлиги аста-секин камая бошлайди.
— Гормонал бузилишлар касаллик хавфини орттирадими?
— Организмдаги гормонал ўзгаришлар, яъни андроген ёки эстроген гормонларининг етишмовчилиги (айниқса, менопауза — климакс даври)да бу ҳол рўй беради. Аёлларда бачадон олиб ташланган ҳолатларда, остеопороз хавфи ортиши мумкин.
Гормонлар етишмаслиги туфайли калъций ионлари остеокласт емирувчи тўқималар фаолиятини кучайтиради, бундан ташқари, ичакда овқат билан тушган калъцийнинг ҳазм бўлиши қийинлашади.
Гормонал бузилишлардан ташқари организмдаги қалқонсимон без ва буйрак усти безларининг касалликлари остеопорозга туртки беради. Остеопороз нозик, озғин, кичик жуссали аёлларда кўпроқ учрайди, чунки семиз ва тўла одамларда оғирликни кўтариш учун суяклар ҳам бақувватлашиб, зичлиги ҳам шунга мос равишда ошади.
Организмда Д витаминининг етишмаслиги ҳам жиддий ҳодиса. Чунки мазкур витамин қурувчи тўқималарнинг фаоллигини оширади. Шунинг учун таркибида Д витамини кўп бўлган балиқ ва сут маҳсулотларини кам истеъмол қилган одамларда ҳам остеопорозга мойиллик кузатилади. Шу боис Д витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш талаб этилади.

Ультрабинафша нурлари ёрдамида барча вирус ва микроблар билан курашадиган қурилма ихтиро қилинди
Швейцарияда ультрабинафша нурлари ёрдамида барча микроблар билан кураша оладиган аппарат ихтиро қилинди.
Кўпчилик унга коронавирусни ўлдирувчи робот деб ном берган.
У парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун самолётларнинг ички қисмларига қайта ишлов беришга мўлжалланган.
Таъкидланишича, битта лайнерни дезинфекция қилиш учун 13 дақиқа вақт кетади.
"Биз машинани ёқамиз ва самолётда қолдирамиз. У дезинфекция қилади ва иш тугагандан сўнг автоматик равишда тўхтайди. Инсон билан техника алоқада бўлмайди. Саёҳатчилар учун аҳамиятли нарса шундаки, ўриндиқларда кимёвий моддалар излари бўлмайди, ҳамма нарса мутлақо тоза бўлади", дейди қурилмани ишлаб чиқарган компания вакили Жодок Элмигер.

Ўзбекистон неврологлари жамияти бирлашмаси ва Туркия неврологлари жамияти ҳамкорлигида “Туркийзабон давлатларнинг тарқоқ склероз бўйича III халқаро Конгресси” ташкил этилди.
Конгресс www.mskongresi.org платформасида 2021-йил 2-4-апрел кунлари онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг неврология соҳасидаги етакчи мутахассислари ўзларининг тажрибалари билан бўлишишди.
Батафсил👉🏻https://bit.ly/31KC7mz

Telegraph
ТУРКИЙЗАБОН ДАВЛАТЛАРНИНГ ТАРҚОҚ СКЛЕРОЗ БЎЙИЧА III ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ
Ўзбекистон неврологлари жамияти бирлашмаси ва Туркия неврологлари жамияти ҳамкорлигида “Туркийзабон давлатларнинг тарқоқ склероз бўйича III халқаро Конгресси” ташкил этилди. Конгресс www.mskongresi.org платформасида 2021-йил 2-4-апрел кунлари онлайн тарзда…
ОСТЕОПОРОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ
ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Остеопорознинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? Касалликни даволаш усуллари ва оғир асоратлари қандай? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари номзоди Умида РУСТАМОВА жавоб берди.
— Остеопорознинг оғир асоратлари қандай?
— Остеопороз узоқ вақт давомида аста-секин ривожланади. Бемор буни сезмаслиги ҳам мумкин. Суякларда зичлик маълум даражада камайгач, оғриқ бошланади.
Биринчи навбатда умуртқа поғонаси суяклари зичлиги камаяди, баъзан синади. Умуртқаларда синиш юзага келгандан, кейингина бемор оғриқ сезади. Афсуски, беморлар оғрик кучайгандан кейингина врачга мурожаат қилишади.
Касалликнинг оғир асорати — суякларнинг синиб қолиши, айниқса, сон суяги бўйнининг синишидир. Бу ҳолатда бемор юра олмайди, ётиб қолади. Камҳаракатлик касалликни баттар ривожлантиради ва ёш ўтгач, бу ҳол ногиронликкача олиб боради.
— Касалликнинг даволаш усуллари қандай?
— Ҳозирги кунда остеопороз касаллиги асоратлари жарроҳлик усулида даволанаяпти. Ҳатто кекса беморларнинг сон суяги синганда, вақтни ўтказмай операция қилинади. Айрим ҳолларда синган суяк бошчаси олиб ташланиб сунъий бўғимлар қўйилади.
Беморлар замонавий текширув усуллари (масалан, суяк касалликларини тез аниқловчи рақамли рентген аппарати)дан ўтишлари лозим. Бошқа текширувлар (денситометрия, улътратовушли ва рентгенологик) усуллар ҳам бор. 45-50 ёшдан кейин деярли барча аёллар бундай текширувлардан ўтиб турганлари маъқул.
— Остепорознинг олдини олиш учун нималар қилиш керак?
— Касалликнинг олдини олиш учун тўғри овқатланишга аҳамият бериш муҳим. Балиқ, тухум, сариёғ, сут каби маҳсулотларни, кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Кўкатлардаги калий суяк тўқимаси оқсили бўлмиш остеокалъцин синтезига ёрдам беради.
Жисмоний машқларни бажариш, аёлларнинг рақс билан шуғулланишлари фойда беради. Рақс ҳаракатлари тана мувозанатини тиклайди, йиқилиш ва суяк синиши хавфидан асрайди. Теннис билан шуғулланиш, кўп пиёда юриш ҳам остеопорознинг олдини олади.

Ўзбекистон пандемияга Қозоғистонга қараганда яхшироқ тайёр бўлиб чиқди — Forbes
👉 https://kun.uz/83112375
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👉 https://kun.uz/83112375
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Cоғлиқни сақлаш вазири Франция делегацияси билан учрашди
Бугун cоғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Франция делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида вазир Франциянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Брис Рокфей, ЖССТнинг COVID-19 пандемиясига қарши курашиш қўмитаси раиси, “АР-НР International” ассоциацияси раҳбари Дидье Уссен, Франция соғлиқни сақлаш вазирининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси, “АР-НР International” ассоциациясининг етакчи консультанти Доминик Делпе ҳамда мамлакатимиздаги нуфузли француз фармацевтика компаниялари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Учрашув доирасида юртимиздаги қатор тиббиёт муассасалари фаолиятига замонавий бошқарув менежменти ва илғор технологияларни жорий қилишда француз ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, тиббиётга рақамли технологияларни жорий этишда Франция тажбирасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Франциянинг “АР-НР International” ассоциацияси мутасаддилари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Тошкент тиббиёт академияси фаолияти билан танишишди. Айниқса, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ва Болалар миллий тиббиёт маркази фаолияти чет эллик меҳмонларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Бу муассасаларнинг тиббий имкониятлари ва уларда яратилган шароитлар француз мутахассисларида илиқ таассурот қолдирди.
“АР-НР International” ассоциацияси Париж шаҳридаги 32 та йирик марказий шифохонанинг халқаро фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилот бўлиб, 100 минг нафар тиббиёт ходимларини ўзида қамраб олган. Шу пайтгача Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларида йирик лойиҳаларни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Франция билан ҳамкорликда 151 номдаги дори-дармон, 22 турдаги тиббий асбоб-ускуналар, 17 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханованинг Андижонга ташрифи давом этмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова 3 апрель куни Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасалари фаолияти, аҳолига тиббий хизмат сифати, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг тадбиқ этилиши, режадаги олиб борилиши лозим бўлган масалалар, фаолият бўйича заҳира салоҳиятини, бирламчи тиббий санитария муассасаларнинг хизматини, коронавирусга қарши эмлаш жараёнларини боришини кўриб чиқмоқда, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Ташриф мобайнида тиббиётни рақамлаштириш, тиббий хизмат жараёнларида электрон технологиялар, жаҳон стандартлари мезонлари доирасида тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратлари талабларини кучайтириш бўйича тавсиялар берди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

ВАКЦИНАЦИЯ БОШЛАНГАНДАН БУЁН 35 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ КИШИ ЭМЛАНДИ
💉Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 35386 нафарга етди.
📊 5 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (1783 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1691 нафар),
📌Тошкент вилояти (1321 нафар),
📌Наманган вилояти (1171 нафар),
📌Андижон вилояти (1128 нафар)
банд қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
💉Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 35386 нафарга етди.
📊 5 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (1783 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1691 нафар),
📌Тошкент вилояти (1321 нафар),
📌Наманган вилояти (1171 нафар),
📌Андижон вилояти (1128 нафар)
банд қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 133 нафар фуқарода коронавирус қайд этилиб, 1 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83935 (+133) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌16 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81881 (+118) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 632 нафарга eтди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1422 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Президент фармон ва қарорларининг самарадорлигини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонга борди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгилаб қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Иноятов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонга борди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда аҳолини тиббий хатловдан ўтказиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чоралари, вакцинация жараёни, темир дафтарга киритилган беморлар ва аёллар дафтари бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шу куннинг ўзида А.Иноятов Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов билан биргаликда Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига борди. Сафар давомида тиббий хатлов натижалари муҳокама қилинди. Шунингдек, туманда янгидан ишга туширилиши кўзда тутилган туманлараро гемодиализ маркази ва комьпютер томография аппаратини ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, амалга оширилаётган ишлар бўйича янги таклиф ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, А. Иноятов бошчилигида республикада соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда жорий этилган янги тизим бўйича тиббий карта ва аҳолининг ҳавф гуруҳларига бўлингани ҳолати, тиббий бригадалар ва уларнинг самарадорлиги, республика ихтисослаштирилган марказларни оилавий шифокорлик пунктларига боғлаш, ҳусусий секторни жалб қилган ҳолда янги тиббий муассасалар ташкил этиш, олис ва чека ҳудудларни малакали мутахассислар билан таминлаш, ҳудуддаги коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатни ўрганиш, маҳаллабай ишлаш тизими ва темир дафтарда турган аҳолини соғломлаштириш, ўринларда тартиб-интизом масалалари кўриб чиқилди.
Ҳудудда тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатиётган ёш кадрлар билан ҳам учрашув ташкиллаштирилиб, уларнинг соҳа бўйича фикр ва таклифлари ўрганилди, чет давлатларда ўқишни ва малакасини оширишни истаганлар билан суҳбат ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Вакцинанинг 3 дозасини олган отахон: “Яратилган имкониятдан фойдаланишимиз керак!"
Юртимизда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-клиник синов босқичи давом этмоқда. Кўпчилигимизга эмлаш жараёнининг ҳар бир босқичини қай тарзда бошидан ўтказган кўнгилли фуқароларнинг ҳолатлари жуда қизиқ. Тадқиқот доирасида вакцинанинг 3-босқичидан муваффақиятли ўтган «Олимпия» маҳалласи «Нуронийлар» ташкилотининг раиси 75 ёшли Зайнитдинов Бурхониддин ота билан суҳбатлашдик. Бурхониддин ота ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг клиник синовларида иштирок этган кўнгиллилардан биридир.
– Ўтган йили бутун дунё аҳли коронавирус ҳужумидан анчагина жабр чекди, – дея сўз бошлади Б.Зайнитдинов. – Ҳанузгача унинг дастидан қийналиб келмоқдамиз. Яқинларингни кўришга, кўчага бир ҳатлаб чиқишга ҳам қўрқиб қоласан киши. Айниқса, атрофингдаги яқинларингни оиласида касаллик оқибатида юз бераётган кўнгилсиз воқеалар сени янада сергак торттиради. Буни эслаш нақадар даҳшатли. Ўтган йили карантин талаблари кучайтирган бир пайтда рафиқам Матлубахон ҳам коронавирусга чалинди. Фарзандларим дарҳол мени бошқа хонага жойлаштиришди. Рафиқамнинг ҳолати яхши бўлавермагач, уни «Ўзэкспомарказ»даги вақтинча ташкил қилинган шифохонага жойлаштиришди. Аҳволидан жуда ташвишландик. Хонадонимизда хотиржамлик йўқолди. Ўша пайтдаги ҳолатимизни, ҳатто, тушунтириб беролмайман. Рафиқамни узоқ вақт ҳолсизлик, нафас сиқиши каби ҳолатлар қийнади. Унинг реабилитация жараёнига тахминан 2 ойча вақт кетди. Мен учун бу ойлар гўё йилдек туюлди. Ниҳоят, юртимизга касалликка қарши курашишда вакцина келтирилганлигини эшитдим. Бу хабар мени жуда қувонтирди. Кўнгилли фуқаролар сафига қўшилиш истагини билдирдим. Худди шундай вакцинани биринчилар қаторида шифокор ўғлим ҳамда ҳамшира бўлиб ишлайдиган қизим ҳам олишди. Шундай қилиб, вакцинани илк бор олганимдан сўнг 1 ой ўтгач, 2-дозаси билан эмландим. 60 кундан сўнг учинчи дозасини ҳам олишга муваффақ бўлдим. Худога шукр, ҳеч қандай ножўя таъсир сезганим йўқ. Ҳарорат кўтарилиши, бош оғриғи ёки эт увишиши каби нохуш ҳисларни ҳам туймадим. Барчаси аъло даражада ўтди. Вакцинани ҳар гал олишга келганимда таниш чеҳраларни учратардим. Улар билан эмлангандан сўнг бир-биримизда кечаётган ўзаро жараёнларни сўрашга ошиқардик. Қувонарлиси, ҳаммасида фақат ижобий натижалар қайд этилди.
Афсуски, вакцина ҳақида турли хил ноўрин, кўр-кўрона миш-мишлар тарқалмоқда. Юз марта эшитгандан кўра, бир марта ўша жараённи бошдан кузатишганида эди, фикрлари мутлақо ўзгаришига ишончим комил бўларди. Ватанимиз айнан кексаларнинг соғлиғидан ташвишланганидан эмлаш ишларини қариялардан бошлашди. Ҳозирда коронавирусдан ягона ишончли ҳимоя воситаси айнан вакцина экан, ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун яратилган имкониятдан фойдаланишимиз керак. Зеро, ҳар бир инсон ўз соғлиғи учун ўзи масъулдир.
@vaksinauzb
@sanepidxizmat

МИГРЕНЬ, КЛАСТЕР ЦЕФАЛГИЯ, ЗЎРИҚИШ...
Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Неврологиянинг долзарб масалалари, асаб касалликларининг олдини олиш борасидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуров жавоб берди (1-қисм).
— Неврология тиббиётнинг энг мураккаб ва қизиқарли соҳаларидан бири, замонавий тиббиётда унинг қандай йўналишлари бор?
— Неврология тиббиётнинг бошқа йўналишларига қараганда ниҳоятда кенг тармоқли экани билан ажралиб туради. Яъни, бу соҳа инсоннинг асаб тизими ва унинг фаолияти билан боғлиқ кўплаб касалликларни аниқлаб, даволашга ихтисослашган бир неча бўлимларга бўлинади.
Масалан, мия қон-томир хасталикларини ўрганадиган ангионеврология соҳаси, эпилептология, вегетатив асаб тизими касалликларини аниқлаш ва даволашга йўналтирилган вегетология, шунингдек, нейрогенетика каби муҳим тармоқларга бўлинган. Бундан ташқари, ички касалликлар туфайли келиб чиқадиган асаб хасталикларини ўрганиш ва уни даволаш ҳам неврологиянинг муҳим таркибий қисмидир.
Шуниси қувонарлики, жаҳон миқёсида неврология йўналишлари бўйича қандай ютуқлар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси мамлакатимиз тиббиётига ҳам жорий этилган.
Инсультнинг олдини олиш мақсадида эндоваскуляр технологиялар ёрдамида мия қон-томирининг торайган жойига катетер орқали кириб стент қўйиш амалиёти, бир қатор неврологик касалликларни консерватив, яъни дори-дармон билан даволаш бўйича қўлланилаётган янгича услублар шулар жумласидандир.
Тиббиётимиздаги бундай муваффақиятлар халқимиз соғлиғини мустаҳкамлаш, аҳолининг умр кўриш кўрсаткичини узайтиришга замин яратаётгани билан қадрлидир.
— Кўпчилик бош оғриғидан шикоят қилади. Аммо бунинг сабаблари турлича бўлиб чиқади. Умуман бош оғриғи қандай касалликларнинг аломати бўлиши мумкин?
— Бош оғриғининг 13 гуруҳга мансуб тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кўп учрайдигани мигрень, кластер цефалгия ва зўриқиш туфайли келиб чиқадиган бош оғриғидир. Агар бемор бош оғриғидан шикоят қилса, бу ҳолат биринчи мартами ёки илгари ҳам бўлганми, шуни аниқлаш керак.
Мисол учун, бош оғриғи ҳар сафар бир хил аломатлар билан ўтса, ва қисқа вақт оралиғида беш мартадан кўп қайталанса, бу мигрендан далолат бўлиши мумкин. Лекин кучли бош оғриғи бемор ҳаётида биринчи маротаба рўй берган бўлса, зудлик билан невролог кўригини ташкил қилиш зарур.
Умуман, бош оғриғининг тез-тез қайталаниши бирор касаллик белгиси эканлиги эҳтимолдан холи эмас.
Бундай беморларни умумий амалиёт шифокори ёки невролог кўригига жалб этиш, хасталик сабабини ўз вақтида аниқлаш керак. Эътиборлиси, мамлакатимиз тиббиётида бундай касалликларни ташхислаш ва самарали даволаш бўйича ҳамма имконият мавжуд. Туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят ва республика миқёсидаги, қолаверса, хусусий тиббиёт муассасаларида асаб хасталикларини аниқлаш борасида жаҳон тиббиётининг энг илғор технологиялари — компьютер томография, магнит резонанс томография, УТТ, допплерография, ЭЭГ каби асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилмоқда.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Кўп сув ичиш депрессиянинг олдини олади
🧠Инсон танаси мия назорати остида бошқарилади. Бу орган 85 фоиз сувга тенг. Суюқлик етарли бўлмаса, у ўз вазифаларини тўғри бажара олмайди.
💧Сувсизланиш пайтида чарчоқ ҳис қиламиз, кайфият кескин ўзгаради, ғазабланамиз. Шунингдек, депрессив ва ўз жонига қасд қилиш кайфияти кучаяди, одам ўзини йўқотиб қўйиши мумкин.
☝️Бу ҳолатларга тушмаслик учун, албатта, кунига 2 литр тоза сув ичиш керак. Шунда мия етарли миқдорда озуқа моддаларини қабул қилиб, нормал ҳолатини сақлаб қолади.
Манба: "Cоғлом ҳаёт"

AstraZeneca икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси эса уч марта қабул қилинади
Мамлакатимизда ўтказилаётган вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш тадбирлари бўйича ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб берди.
— Айни пайтда мамлакатимизда қанча вакцина бор ва тўлиқ эмланиш учун неча марта вакцина қабул қилиш керак?
— Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.
Юқумли касалликлар бўйича энг самарали профилактика бу — вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш ҳисобланади. Дунёнинг кўпгина мамлакатлари қаторида ўтган йил декабрь ойидан бошлаб юртимизда ҳам аҳолини оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик бошлаб юборилган эди.
Хабарингиз бор, Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинган эди.
Бундан олдинроқ эса, COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келинганлиги ҳақида хабар берган эдик.Шу кунларда қизғин давом этаётган вакцинация жараёнлари учун жами 1 миллион 660 минг доза миқдоридаги вакцинадан фойдаланилмоқда.
Фуқаролар AstraZeneca вакцинасини икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини эса уч марта қабул қилгач, тўлиқ эмланган ҳисобланади. Фуқаролар қайси вакцина билан эмланишни ўзлари танлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг бошидан бери 35 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди. Энг муҳими, шу кунга қадар эмланганлар орасида бирор марта ножўя таъсирлар кузатилмади.

КЕЧА ЮРТИМИЗДА 14 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ КИШИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ
💉6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
❗️Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49602 нафарга етди.
📊 6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (3437 нафар),
📌Тошкент вилояти (1708 нафар),
📌Андижон вилояти (1633 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1630 нафар),
📌Наманган вилояти (1487 нафар) банд қилди.