ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ВАКЦИНАЦИЯНИНГ БИРИНЧИ КУНИДА ҚАНЧА ФУҚАРО ЭМЛАНДИ?

💉Вакцинациянинг илк кунидаёқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди.

Вакцинациянинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган.

❗️1 апрель ҳолатига кўра, 1871 нафар 65 ёшдан юқори фуқаро ва 3147 нафар тиббиёт ходими эмланди.

🔺Вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган.

📊Эмлаш кўрсаткичлари бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар), Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз» — Шавкат Мирзиёев карантин назоратини кучайтиришга топшириқ берди

Президент Тошкентда вазият оғирлиги, тўйлар 300 киши, концертлар 4 минг кишилик бўлиб кетганини танқид қилиб, агар яна бир ҳафта шу ҳолат давом этса, аҳвол олдинги ҳолатга қайтиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/75019700

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Кеча юртимизда 189 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83239 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81303 (+168) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1306 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сирдарё вилоятида 100 минг нафардан ортиқ хавф гуруҳига кирувчиларни эмлаш кўзда тутилган

Коронавирус инсонларни ҳаловатини, тинчини бузган, мамлакатларни иқтисодий ривожига катта тўсиқ бўлган хавфли эпидемиялардан бирига айланди. Инсонлар ўтган бир йил давомида хавотир ва таҳликада, ташвишда яшашди.

Ундан, унинг аянчли оқибатларидан ҳимоя қилиниш мақсадида дунё олимлари, қолаверса маҳаллий олимлар изланиш олиб боришмоқда. Бу, албатта, қувонишга арзирли сабаб. Бу хавфли вирус хавфидан ҳимоя қилиш, одамларни соғлиғини асраб қолиш муҳим ва долзарб масалалардан бирига айланди.

Улар томонидан ушбу касалликка қарши бир нечта турдаги вакциналар ва уларнинг муқобиллари яратилди. Яратилган янги турдаги вакциналар синов жараёнларидан муваффақиятли ўтди.

Эндиликда Сирдарё вилоятида ҳам вакцинация жараёнлари белгиланган тартибда бошлаб юборилди. Гулистон шаҳрида 9 та эмлаш пунктлар ташкил этилди. Эмлаш жараёнларида иштирок этаётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлар белгиланган тартибда тайёргарликдан ўтказилди.

Ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил этилди. Белгиланган режага мувофиқ, 101 445 нафар фуқаро, шу жумладан 65 ёшдан катта ёшдагилар, тиббиёт ходимлари, 18 ёшдан 65 ёшгача сурункали касалликлари бор бўлган инсонлар, ўқитувчилар, мактабгача таълим ташкилотлари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эмлаш ишлари бошланди.

Эмланган фуқароларда ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмади. Чунки, барча жараёнлар мутахассислар назоратида олиб бориляпти. Очиғини айтиш керак, коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи. Айнан шу каби вакциналар сабаб бугун мамлакатимиз бир қатор хавфли касалликлардан ҳоли ҳудуд деб эътироф этилган.

Коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни енгишда, хам тани-жонимизни хавфли вирус инфекциясидан асрашда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Буни асло унутмаслик лозим.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 130 миллион нафарга яқинлашди

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (02.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 129 миллион 607 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 828 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра 30,539 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,839 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,303 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,755 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,503 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса количество заразившихся COVID-19 в мире составляет около 130 миллионов людей

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 2 апреля 2021 года), в мире заразилось более 129 млн 607 тысяч человек, из них более 2 млн 828 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным Университета Джонса Хопкинса выявлено более 30,539 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,839 млн), на третьем — Индия (более 12,303 млн), на четвертом — Франция (4,755 млн), на пятом — Россия (4,503 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Вакцинация: Ўзбекистонда 4 млн 112 минг аҳоли хавф ости гуруҳига мансуб

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди:

〰️〰️〰️
💉 «Коронавирусга қарши вакцина билан, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, дастлаб 65 ёшдан юқори бўлганлар, тиббиёт ходимлари, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эмланиши назарда тутилган.

Нега айнан улар?

Чунки ушбу аҳоли қатламининг беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ўзбекистонда хавф ости гуруҳига мансуб аҳолининг умумий сони 4 млн 112 минг нафарни ташкил этади.

🏥 Куни кеча эмлаш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридан бошланди.

Май ойида туманлар ва кичик шаҳарларда, июн ойида эса республиканинг қолган ҳудудларида эмлаш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган».

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ХОРАЗМДА ҲАМ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Кечадан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди. Бу жараён Хоразмда ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди.

Масалан, Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникада эмлаш жараёнлари қизғин амалга оширилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Ҳажиев мазкур поликлиникада бўлиб, жараён билан яқиндан танишди.

Эътиборлиси шундаки, вилоятда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина билан Иноят Ҳажиев шу ернинг ўзида эмланди.

Эмлаш тадбирлари Урганч шаҳридаги 6 та эмлаш пунктларида амалга оширилмоқда.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда коронавирусга қарши эмлаш жараёни хусусида лавҳа.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев ҳамда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Йўлдошев Президент бошчилигида ўтган аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида кўтарилган асосий масалалар ҳақида сўзлаб берди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi