ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
114K subscribers
6.33K photos
2.53K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Ўнгарбой бобо САРИЕВ:
“МЕН ЭМЛАНДИМ. ЭНДИ КЎНГЛИМ ТЎҚ”

Аввал хабар берганимиздек, бугун Қашқадарё вилоятида ҳам коронавирус инфекциясига қарши босқичма-босқич оммавий эмлаш тадбирлари бошланди.
— Вилоят марказидаги жами 8 та муассасадаги эмлаш пунктларида дастлабки босқичда эмлаш тадбирларига старт берилди, — дейди Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Пакиров. — Вакциналар тегишли тартибда совуқлик занжири қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда эмлаш пунктларига етказиб берилмоқда. Мазкур пунктларда эмлаш бўйича етарли малакага эга бўлган шифокорлар ва ҳамширалар фаолият олиб боришаяпти.

Қарши шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада ҳам эмлаш тадбирлари самарали ташкил этилмоқда.
— Поликлиникамиздаги эмлаш пунктида барча шароитлар яратилган, — дейди поликлиника бош шифокори Шомурод Назаров. — Жумладан, кўрув хоналарида эмлаш олдидан фуқароларимиз тегишли тартибда кўрикдан ўтказилмоқда, улар билан мулоқотлар ташкил этилмоқда. Уларнинг қон босимлари, сатурациялари ўлчанаяпти. Эмлашга монелик қиладиган ҳолатлар кузатилса, бундай фуқароларга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни эмлаш тавсия этилмаяпти. Умуман, ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасига кўра қабул қилинмоқда. Дастлабки босқичда поликлиникамиз хизмат кўрсатадиган ҳудуд бўйича 65 ёшдан ошган 1505 нафар қария, сўнг 2000 нафарга яқин тиббиёт ходимлари эмланади. Барча босқичларда жами 8636 нафар фуқарони рўйхатга олиш кўзда тутилмоқда.
— Мен ҳозиргина эмландим, энди кўнглим тўқ, — дейди Қарши шаҳри Худойзод маҳалласида яшовчи 74 ёшли Ўнгарбой бобо Сариев. — Дўхтирларимиз барака топишсин, эмлашдан олдин эринмасдан кўрикдан ўтказишди. Мана, кузатув хонасида эмлашдан кейинги ҳолатимизни ҳам назоратга олиб, ярим соат-бир соатдан кейингина уйга рухсат беришаяпти. Шукур, ҳеч қандай салбий ҳолат кузатилгани йўқ. Давлатимизга минг раҳмат. Мана шундай қиммат турадиган вакциналарни келтириб, барчани бепул эмлашни ташкил қилиб қўйибди. Уйга бориб, фарзандларим, набираларим, қариндошларим, қўни-қўшниларим, маҳалладошларимга ҳам тавсия қиламан. Ўтган йилгидек ташвишли кунларимиз қайталанмаслиги учун ҳам барчамиз эмлаш тадбирларида фаол қатнашишимиз зарур.
Энг муҳими, Ўнгарбой бобо сингари эмлаш тадбирларида иштирок этаётган фуқароларимизнинг кайфиятлари юқори. Улар коронавирусга қарши вакцинация ўз саломатликлари, хонадонлари, маҳаллалари, пировардида юртимиз тинч-хотиржамлиги учун нечоғлик катта аҳамиятга эга эканлигини англаб етган ҳолда эмлашда фаол қатнашишаяпти, шу билан бир қаторда мазкур тадбирнинг фаол тарғиботчисига ҳам айланишмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятидаги коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнларидан лавҳа.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятидаги коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнларидан лавҳа.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнларидан лавҳа.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Апрель ойида ва йил якуни бўйича тиббиётда нима ўзгаради?

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

📍
http://uza.uz/posts/253810

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
НАМАНГАНДА ҲАМ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари бошланди. Бугун Наманган шаҳридаги 21 та эмлаш пунктларида эрталабданоқ вакцинацияга киришилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жозки, мазкур муҳим тиббий тадбирга ҳар тамонлама пухта тайёргарлик кўрилди.

Вакцинация ишлари айниқса 14-сон оилавий поликлиникада жадал борди. Тадбир олдидан бўлиб ўтган маросимда сўзга чиққанлар коронавирусга қарши курашда эмлашнинг аҳамияти юксаклигини, давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз бу муҳим жараённи муваффақиятли амалга ошириш борасида зарур чоралар кўрганлигини таъкидлашди.

Поликлиникага ташриф буюрган кексалар дастлаб шифокорлар кўригидан ўтишди. Саломатлиги қониқарли бўлган отахон ва онахонлар навбат билан эмлаш хонасига йўлланди. Вилоятда биринчиларда бўлиб, Чорсу маҳалласида яшовчи 87 ёшли Аҳмаджон ота Исмоилов ҳамшира томонидан юборилган вакцинани қабул қилди.

— Мен ўтган йили коронавирус инфекциясига чалиниб, 45 кун касаллик азоб-уқубатларини тортдим. Шифокорларнинг беминнат хизмати туфайли оёққа турдим. Бу касаллик ўта хавфли эканлигини бошимдан кечирдим. Яратганга шукурлар бўлсинки, коронавирусга қарши эмланадиган кунларга ҳам етдик. Шунинг учун эмлаш бошланаётганлигини эшитиб, ўз ҳоҳишим билан поликлиникага келдим. Жуда ҳам хурсандман. Шифокорлар иззат-ҳурмат билан кутиб олиб, кузатиб қўйишаяпти. Энди манда хавотирга ўрин йўқ, — дейди нуроний.

Ташкилий ишлар самараси ўлароқ эмлаш тадбирлари зўр уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бош шифокор Нафиса Турсунқулованинг таъкидлашича, бугун 70 нафар хавф гуруҳидаги инсонлар эмлашдан ўтказилиши кўзда тутилган.

Тиббий тадбирнинг бориши мутахассислар томонидан қатъий назоратга олинган.

Маълумки, тиббий тадбирнинг биринчи босқичида вилоятда 106 минг нафардан зиёд 65 ва ундан ортиқ ёшдаги кексаларни эмлаш кўзда тутилган. Наманган вилояти бўйича 238 та эмлаш пунктлари ташкил этилган, 293 та эмлаш бригадаси ва 54 та мобил гуруҳлари иш олиб боради.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ВАКЦИНАЦИЯНИНГ БИРИНЧИ КУНИДА ҚАНЧА ФУҚАРО ЭМЛАНДИ?

💉Вакцинациянинг илк кунидаёқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди.

Вакцинациянинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган.

❗️1 апрель ҳолатига кўра, 1871 нафар 65 ёшдан юқори фуқаро ва 3147 нафар тиббиёт ходими эмланди.

🔺Вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган.

📊Эмлаш кўрсаткичлари бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар), Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз» — Шавкат Мирзиёев карантин назоратини кучайтиришга топшириқ берди

Президент Тошкентда вазият оғирлиги, тўйлар 300 киши, концертлар 4 минг кишилик бўлиб кетганини танқид қилиб, агар яна бир ҳафта шу ҳолат давом этса, аҳвол олдинги ҳолатга қайтиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/75019700

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Кеча юртимизда 189 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83239 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81303 (+168) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1306 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi