ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
114K subscribers
6.33K photos
2.53K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Депутатлар Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ҳисобот маълумотларини тингладилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссиясининг йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Тадбир тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

Йиғилишда тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул бўлган қатор мансабдор шахсларнинг маърузалари тингланди ҳамда ўтказилган парламент назорати тадбирларининг натижалари муҳокама қилинди... 👉🏻Батафсил

🚑💻🚑💻🚑💻🚑💻🚑💻🚑💻🚑

Депутаты заслушали отчетную информацию по цифровому здравоохранению в Узбекистане

Состоялось заседание парламентской комиссии Законодательной палаты Олий Мажлиса по содействию реформам в области здравоохранения. Нынешнее заседание одной из активно действующих парламентских комиссий было посвящено вопросам внедрения современных ИКТ в медицинскую сферу.

В ходе состоявшегося заседания были заслушаны доклады ряда должностных лиц, ответственных за внедрение ИКТ в сфере здравоохранения, обсуждены итоги проведенных мероприятий парламентского контроля... 👉🏻Подробно

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Эмлаш пунктлари.pdf
344.3 KB
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ЖАДВАЛИ

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на неформальном саммите Тюркского совета в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БУГУНДАН ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Бугун — 1 апрелдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.

Аввалроқ юртимиз бўйлаб вакцинация жараёнларида ZF-UZ-VAC2001 —ўзбек-хитой вакцинаси ва Европанинг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга тайёргарлик кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.

Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.

Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шай ҳолатга келтирилди.

Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари келтирилди.

Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Эмлаш жараёнлари ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи 83 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83050 (+181) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Тошкент вилоятида,
📌127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81135 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1285 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 127 миллион 877 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 796 минг нафардан зиёд киши вафот этган (31.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:46 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 509 746 янги ҳолати аниқланди, 8 855 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (01.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 128 миллион 913 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 816 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,030 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,573 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,149 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,545 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,510 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 620, Бразилияда 38 927, Ҳиндистонда 53 480, Россияда 8 275, Францияда эса 29 575 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 8 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 127 млн 877 тысяч, из них более 2 млн 796 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:46 по центральноевропейскому времени 31 марта 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 509 746 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 855 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:26 часов по ташкентскому времени 1 апреля 2021 года), в мире заразилось более 128 млн 913 тысячи человек, из них более 2 млн 816 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,030 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,573 млн), на третьем — Индия (более 12,149 млн), на четвертом — Россия (4,545 млн), на пятом — Франция (4,510 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 61 620, Бразилии — 38 927, Индии — 53 480, России — 8 275 и Франции — 29 575 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ПОЙТАХТИМИЗДА ОММАВИЙ ЭМЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ҚАЙ ТАРЗДА ЎТМОҚДА?

Маълумки, бугундан юртимиз бўйлаб COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёнларига старт берилди.

Оммавий эмлашда ЖССТнинг тавсиясига кўра ва дунёдаги бошқа давлатлар тажрибасига асосланган ҳолда касалликни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган аҳоли вакиллари 65 ёшдан катта бўлганлар тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчилар қатнашмоқда.

Хусусан, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани “Чақар” маҳалласида жойлашган 47-сонли оилавий поликлиникада эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Вакцина қабул қилишга келган фуқароларни тиббиёт ходимлари аввал тўлиқ тиббий текширувдан ўтказяпти. Эмлангандан сўнг бемор амал қилиши зарур бўлган тавсия ва маслаҳатларини бермоқда.

— Эрта тонгдан эмлаш жараёнларини бошлаб юбордик. Учта махсус тайёргарликдан ўтган шифокор ва ҳамширалардан иборат бригадаларимиз эмлаш тадбирларини амалга оширмоқда. — дейди шифоҳона бош шифокори Нилуфар КУВНАКОВА. — Шифохонамиз 29 минг 132 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Эмлашнинг биринчи босқичида 6 минг 500 нафар аҳоли қамраб олинади. Бизнинг ҳудудимизда 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли вакиллари 655 нафарни ташкил этади. Ҳудудда диспансер назоратида бўлган 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган фуқаролар 5 минг 368 нафар бўлса, тиббиёт ходимлари 103 нафар, мактаб ва боғчада фаолият юритувчи кишилар эса 370 нафардан ортиқ ҳисобланади. Ушбу аҳоли вакиллари биринчилардан бўлиб эмланади.

Поликлиникага келиш имконияти бўлмаган беморлар учун махсус мобил тиббий ёрдам хизмати ҳам ташкил этилган бўлиб, улар фуқароларимизни уйларига бориб вакцинация қилишмоқда. Оммавий эмлашнинг биринчи куни айни пайтга қадар 20 дан ортиқ фуқаролар эмланди. Кўплаб тиббиёт ходимлари қаторида ўзим ҳам коронавирусга қарши эмландим.

Вакцинация жараёнлари давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Суратда:
47-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Нилуфар Кувнакова коронавирусга қарши эмланмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Андижон вилоятида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларидан фоторепортаж.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ФАРҒОНАДА ҲАМ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Бугун — 1 апрелдан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди. Бу жараён Фарғонада ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди.

Масалан, айни пайтда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада эмлаш жараёнлари қизғин амалга оширилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Яқубовлар мазкур поликлиникда бўлиб, жараён билан яқиндан танишдилар, вакцина олаётган фуқаролар билан самимий мулоқот қилинди.

Эътиборлиси шундаки, Фарғона вилоятида биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина билан Хусан Мамажонов ва Аҳмаджон Ёқубовлар ҳам шу ернинг ўзида эмланди.

Таъкидлаш лозимки, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Тошкент тиббиёт академиясида Талаба-ёшларнинг 1-халқаро илмий амалий конференцияси ўказилди.

Дунёнинг турли мамлакатларидан бўлажак шифокорлар иштирок этган онлайн илмий-амалий анжуман туфайли турли мамлакатлар иқтидорли талаба-ёшларининг илғор қарашларини ZOOM платформаси кўмагида бир жойга жамланди...

▶️Батафсил

Тошкент тиббиёт академияси Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Темир дафтар”га киритилган фуқаролар бепул операция қилинмоқда

Самарқандда чаноқ-сон ва тизза бўғимларини эндропротезлаш бўйича жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Аҳамиятлиси, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан ўтказилаётган бундай жарроҳлик амалиётлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, қаровчиси бўлмаган ва ногиронлиги сабабли “Темир дафтар”га киритилган, 35 нафар таянч ҳаракатида патологиялари бор аҳолига бепул ўтказилмоқда.

— Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси орасида туғма сон чиқиши ҳолатлари кўп учрайди, — дейди ушбу тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори ўринбосари Маъруф Қодиров. — Ўз вақтида даволанмаса, йиллар ўтиб, асоратини қолдиради, ҳатто ногиронликка олиб келади. Шунингдек, турли йилларда жароҳат олиб, ўз вақтида тўғри даволанмаслик ва оқибатда бўғимлар емирилиши ҳолати ҳам ҳаракатда нуқсонлар келтириб чиқаради. Ушбу жарроҳлик амалиётлари, мана бир неча йилдирки, марказ шифокорлари томонидан амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, филиалимизда йилига 250 га яқин эндопротезлар қўйилади, шунингдек, юзлаб умуртқа поғонаси нуқсонларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари, бўғимлар артроскопияси, узун ва калта найсимон суяклар синишларида замонавий блокловчи интрамедуляр остеосинтез амалиётлари ҳам амалга ошириб келинмоқда.

Пойтахтдан келган шифокорлар томонидан таянч-ҳаракати тизимида нуқсони бўлган фуқароларга кам инвазив жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, уларнинг келгусида тўлақонли ҳаёт кечириши учун имкон яратилмоқда. Шунингдек, улар томонидан самарқандлик травматолог шифокорларга маҳорат машғулотлари ўтказилиб, назарий билим берилди.

— Болалигимда сонларнинг туғма чиқиши хасталиги билан оғриганман, — дейди Самарқанд шаҳридаги Зиёкорлар маҳалласида яшовчи М.Ҳакимова. — Ўша пайт оёқларим кечроқ операция қилинган экан. Шунинг учун йиллар ўтиб, асорати билинди ва юришим, эгилишим, умуман, ҳаракатларимда жиддий ўзгариш содир бўлди. Кам таъминланган оиламиз, тўрт нафар фарзандим бор, уларни оёққа қўйиб олишда ҳали меҳнат қилишим керак. Маҳалламиз фаоллари шуни инобатга олиб, бизни “Темир дафтар”га киритганди. Ҳозир жарроҳлик амалиётига тайёрлашяпти, операция муваффақиятли бўлишидан умидворман.

Албатта, ҳар бир операция ўзига хос мураккаб жараён. Қолаверса, эндопротезлаш жараёнида фақатгина шифокорнинг маҳорати эмас, балки ушбу операцияда муҳим бўлган тиббий мослама ҳам лозим бўлади. Хусусан, эндопротез учун лозим бўлган тиббий мосламанинг ўзи хориждан олиб келинади.

“Темир дафтар”даги аҳоли учун эса бу мосламалар бюджет маблағлари ҳисобидан келтирилмоқда.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасидан лавҳа.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.

Наманган вилоятидаги эмлаш жараёнларидан лавҳа.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi