“COVID-19” ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ХАВФСИЗМИ?
Юртимизда ҳам жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу боис ҳам, ССВ матбуот хизмати вакциналар пандемияни тўхтатишга қодирми? У ўзи нима учун керак? “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми сингари саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВдан жавоб олди.
— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Бунинг қанчалик тез содир бўлиши кўпгина омилларга боғлиқ. Хусусан, вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик тез исботланиши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши кабиларга ҳам боғлиқ.
— “COVID-19” га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?
— Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, cизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.
“COVID-19” ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5 фоизи вафот этганлигини, улар орасида яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимоли мавжудлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.
Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.
— “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми?
— Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

🔺2021 йил 8 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80247 (+28) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78939 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 686 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78939 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 686 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 116 миллион 521 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 589 мингдан зиёд киши вафот этган (8.03.2021 йил Европа вақти билан соат 18:02 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 354 629 янги ҳолати аниқланди, 7 020 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 117 миллион 132 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 599 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,659 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,229 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,938 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,333 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,218 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 57 269, Ҳиндистонда 18 599, Бразилияда 69 609, Россияда 10 253, Буюк Британияда эса 5 177 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
———————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 7 тысяч человек
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 116 млн 521 тысяча, из них более 2 млн 589 тысяч человек умерли (по состоянию на 18:02 по центральноевропейскому времени 8 марта 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 354 629 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 020 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:28 часов по ташкентскому времени 9 марта 2021 года), в мире заразилось более 117 млн 132 тысячи человек, из них более 2 млн 599 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,659 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,229 млн), на третьем — Бразилия (более 10,938 млн), на четвертом — Россия (4,333 млн), на пятом — Великобритания (4,218 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 57 269, Индии — 18 599, Бразилии — 69 609, России — 10 253 и Великобритании — 5 177 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Коронавирусдан соғайганлар ҳам вакцина қабул қилиши мумкинми?
ССВ матбуот хизмати “COVID-19” га қарши эмлаш тадбирлари қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади? Улар қаерда эмланади? Шу каби муҳим саволларига вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВдан жавоб олди.
— Коронавирус инфекциясидан касалланиб, соғайганлар ҳам вакцина қабул қилиши керакми?
— Ҳа, вируснинг ўзгарувчан эканлиги, доимий равишда мутацияга учраши, “COVID-19” билан боғлиқ хавфларнинг юқорилиги ва коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимолининг борлиги сабабли, ушбу касаллик билан аввал касалланган бўлишидан қатъи назар, эмланиш тавсия этилади.
— Ўзбекистонда “COVID-19” га қарши кимлар биринчи галда эмланади?
— Дастлаб ЖССТнинг тавсиясига кўра ва дунёдаги бошқа давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 февралдаги тегишли буйруғига асосан, аҳоли касалликни юқтириб олиш хавфига қараб тоифаларга бўлинган. Демак, олиб келинган вакциналар билан эмлаш ҳам шу кетма-кетликда амалга оширилади.
Унга мувофиқ:
🔴Юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёшдан катта бўлганлар (65-74, 75-84, 85 ёш ва ундан юқори), тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчилар;
🔴Юқори хавф остида бўлганлар: Қуролли кучлар ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, транспорт ходимлари (метро, темир йўл, аэропорт), мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда хизмат қилаётган ходимлар, чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, Меҳнат мигрантлари кетма-кетликда эмланиши режалаштирилмоқда. Шундан кейингина аста-секин аҳолининг бошқа қатламлари ҳам қамраб олинади.
— Фуқаролар қаерда эмланади?
Коронавирусга қарши эмлаш ишлари кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокор пунктларида ва мобил гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Ҳудудий амбулатория-поликлиника хизмати томонидан фуқароларга эмланадиган куни, вақти ва жойи ҳақида, албатта, хабар берилади.
Эмлаш ишларини эса махсус тайёргарликдан ўтган, алоҳида сертификатларга эга бўлган вакцинаторлар амалга оширади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг соҳадаги ўрни, мавжуд муаммоларни ҳал этишдаги иштироки ва тиббиёт тизимидаги масалаларни бартараф этиш борасидаги фаолияти ҳақида вазирликнинг Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова "Ўзбекистон 24"га сўзлаб берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигига патронаж ҳамширалари учун 50 минг нусхада қўлланмалар топширилди
БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Соғлиқни сақлаш вазирлигига патронаж хизматининг универсал прогрессив модели бўйича ўқув қўлланмаларни топширди. Вазирликда ўтган маросимда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан, болаларнинг 5 ёшгача бўлган даврда оптимал ривожланиши ва ўсишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга амалдаги штатлар доирасида алоҳида патронаж ҳамширасини бириктириш механизми жорий этилиши белгилланган.
ЮНИСЕФ томонидан топширилган “Бирламчи тизимда оналар ва болалар билан ишлаш бўйича патронаж ҳамширалари ишини ташкил этиш” амалий қўлланмаси ва “Оналар ҳамда болаларда хавф омилларини аниқлаш бўйича йўриқнома ва бериладиган тавсиялар” услубий кўрсатмаси айни шу йўналишдаги патронаж ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириш, фаолияти сифатини кўтаришга хизмат қилади.
— Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишда ушбу тўпламлар жуда самарали, — дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Чунки уларда илғор халқаро тажрибалар таҳлил этилган бўлиб, тўпламлар ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган ҳолда тайёрланган. Патронаж фуқаролар орасида болаларнинг тўғри парвариши, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, умуман, аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим бўғин ҳисобланади. Ушбу қўлланмалар эса мамлакатингиздаги патронаж тизимининг сифатини янада яхшилаш учун хизмат қилишига ишонамиз. Ташкилотимиз томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўлланмалар 50 минг нусхада топширилди.
Тадбир якунида мутахассислар мавзу юзасидан оммавий ахборот воситалари ҳамда иштирокчилар саволларига жавоб берди.

"Британча" штамм, карантин ва "COVID" марказлари тақдири – ССВ мавжуд эпидемиологик вазият бўйича изоҳ берди
Сўнгги пайтларда коронавирус инфекцияси тарқалиши кўпаяётгани, карантин чоралари кескин кучайтирилиши мумкинлиги, "британча" штаммни жиловлаш оғир бўлаётгани ҳақида гап-сўзлар кўпайиб қолди.
Вазиятга изоҳ олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев билан боғландик.
– Республикадаги эпидемиологик вазият барқарор ва кун сайин яхшиланиб бормоқда. Бундай ваҳимали хабарларда бирор асос йўқ. Масалан, 2021 йил 8 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 247 кишини ташкил қилса, айнан шу куни аниқланган беморлар 28 нафар бўлган. Яъни, бу эпидемиологик вазият мураккаб даврларга нисбатан ўнлаб маротабагача кам.
Бу 80 247 нафар бемордан 78 939 нафари, яъни 99 фоизи тузалган. Бугунги кунда ҳисобот бўйича 686 нафар коронавирус аниқланган бемор мавжуд бўлиб, шундан 292 нафари стационар шароитда, 394 нафари уй шароитида даволанмоқда.
– COVID марказлари фаолиятига ҳам тўхталиб ўтсангиз.
– Республикада коронавирус инфекцияси бўйича вазият энг чўққига чиққанида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 159та даволаш профилактика муассасаси фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгани натижасида республика бўйича жами 7та (Андижонда 1та, Наманганда 1та, Сурхондарёда 1та, Фарғонада 1та, Хоразмда 1та, Тошкент шаҳрида 2та) шифохонада даволаш ишлари олиб борилмоқда. 7та муассасада жами 1 015 нафар бемор даволанмоқда. Шундан 723 нафар бемор пневмония ва бошқа белгилар билан даволанмоқда.
– Ёпилган марказларнинг келгуси фаолияти нима бўлади?
– Маълумки, бундай марказларнинг аксарияти мослаштирилган муассасаларда эди ва улар яна ўз фаолиятига қайтарилди. Шунингдек, айрим шифохоналарнинг бошқа касалликларни даволаш бўлимлари эгалланганди, улар ҳам олдинги ихтисослиги бўйича ишлай бошлади. Айнан коронавирусга қарши қурилган марказлар консервация қилиб турилибди. Сабаби, биз келгусида эпидемиологик вазият қандай бўлишини билмаймиз ва ҳар қандай ҳолатга шай бўлишимиз керак.
– "Британча" штаммнинг тарқалиши қандай кечяпти?
– "Британча" штамм коронавируснинг бир тури, холос. Биз нафақат бу штаммни, балки бошқаларини ҳам ўрганяпмиз, лозим бўлганда даволаяпмиз. Энг муҳими, бу штаммларнинг тарқалиши ва даволаш усулида айтарли фарқлар йўқ, шу боис ортиқча мураккаблик туғдирмаяпти.
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.
Манба: Kun.uz

🔺2021 йил 9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80268 (+21) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78994 (+55) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 652 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78994 (+55) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 652 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида давом этмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси Тошкент вилоятининг Чиноз туманида давом этмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АЛЛЕРГИЯДАН БУТКУЛ ҚУТУЛИШ МУМКИНМИ?
Аллергияни ташхислаш усуллари қандай? Касалликдан буткул қутулиш мумкинми? ССВ матбуот хизматининг Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Илмира РАЗИКОВА билан суҳбати айни шу ҳақда бўлди.
— Аллергияни ташхислаш усуллари қандай?
— Аллергияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, аллергия белгилари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида аллергия борми, деб сўралади.
Суҳбат давомида беморда аллергия бор йўқлигини билиш мумкин. Бундан ташқари, уни аниқлаш учун қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:
• қон таҳлили — иммунитет тизими томонидан чиқарилган IgE антитаналари даражасини ўлчайди.
• терини тилиш — бу ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Тери шприцнинг учи билан тирналади ва бу жойга бироз камроқ аллерген қўлланилади.
Агар тери реакцияси (қичишиш, қизариш ва шиш) бўлса, бу аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.
Касалликни даволаш тўғри ташхис қўйишдан бошланади. Кўпчилик, аллергияни бутунлай йўқотишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди. Аслида эса, шифокор тавсияларига тўлиқ амал қилган ва парҳезни канда қилмаган кишилар дарддан холос бўлиши мумкин.
— Касалликдан буткул қутулиш мумкинми?
— Aллергик касалликларни даволашда хасталликнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.
Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.
Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергияси вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит ва мушук жунларига аллергиянгиз бўлса, улардан воз кечиш лозим.
Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга мансуб бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча, худди “тез ёрдам”дек, тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.
Aллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули – иммунотерапия ҳисобланади. Aллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишга эришиш мумкин.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Бухоро шаҳар 4-сон оилавий поликлиникасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Ғ. Саидов ҳамда халқ партия депутатлари томонидан аҳолининг сайёр қабули ўтказилди.
Унда аҳолининг мавжуд муаммолари тингланиб, жами 25 нафар фуқароларга муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, оилавий поликлиника ҳудудида истиқомад қилаётган аҳоли вилоятнинг 14 турдаги тор доирадаги етакчи мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бухоро ҳудудий филиали томонидан жами 60 та оиланинг 256 нафар фуқароларига 12 турдаги қиймати 324 миллон сўмлик дори воситалари тўплами бепул тарқатилди.
Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Унда аҳолининг мавжуд муаммолари тингланиб, жами 25 нафар фуқароларга муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, оилавий поликлиника ҳудудида истиқомад қилаётган аҳоли вилоятнинг 14 турдаги тор доирадаги етакчи мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бухоро ҳудудий филиали томонидан жами 60 та оиланинг 256 нафар фуқароларига 12 турдаги қиймати 324 миллон сўмлик дори воситалари тўплами бепул тарқатилди.
Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида семинар-тренинг ташкил этилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi