ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди, муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.
Шу ернинг ўзида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский пансионат для ветеранов войны и труда, где ознакомился с условиями проживания и лечения престарелых, побеседовал с ветеранами, проживающими в учреждении.
Здесь же состоялась встреча, посвященная обсуждению мер по улучшению условий, медицинского и социального обслуживания во всех домах «Саховат» и «Мурувват».
Ответственным лицам даны соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #uchrashuv #nuroniylar #mehretibor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Байрам табриги

ҲАМШИРАЛАР — ТИББИЁТ ҚАЛДИРҒОЧЛАРИ

Соғлиқни сақлаш тизимининг аҳолига энг яқин қатлами ҳамширалардир. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларнинг ҳар бир фуқарога етиб боришида, уларни соғлиқни сақлаш соҳасидан рози бўлишларига ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни бениҳоя муҳим.

Шу сабаб ҳам сўнгги йилларда ўрта тиббиёт ходимларининг нуфузини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими тубдан такомиллашди. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникумлари фаолияти йўлга қўйилиши соҳада бошланган хайрли ислоҳотлардан бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида шу даврга қадар бутун тиббиёт тизимида барча тиббиёт ходим (шифокор, фармацевт, фельдшер, ҳамшира, лаборант ва ҳоказо)лари томонидан юритиб келинган жами 408 та тиббий ҳужжат шакллари 252 тагача қисқартирилди.

Тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилди. Бу эса, ўз навбатида тиббиёт ходимлари ишини енгиллаштириб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Бу каби ўзгаришлар тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизлар меҳнатини енгиллаштиришга, шунингдек, уларнинг иш самарадорлигини оширишга, ўз устида кўпроқ ишлашларига шароит яратиши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам жамиятимизда аёллар нуфузини ошириш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида урғу берилди. Дарҳақиқат, аёлларга эҳтиром кўрсатган миллатнинг келажаги порлоқ бўлади.

Ҳурматли ҳамкасблар, гўзал ва латофатли тиббиёт ходималари, барчангизга баҳорнинг илк байрами муборак бўлсин. Меҳнатингиз ортидан элда эъзоз топиб юриш барчангизга насиб этсин!

Рихси Салиходжаева,
ССВнинг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 6 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80176 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌44 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78884 (+82) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 670 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМАЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Қадрли мунис опа-сингилларимиз!
Соҳамизнинг фидойи хотин-қизлари!


Дунёдаги энг улуғ касб эгалари – тиббиёт соҳаси ходимлари муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи бўлсагина улуғ бир неъмат – халқнинг ишончи, эъзоз-эҳтиромига сазовор бўла олишлари мумкин.

Юртимиз соғлиқни сақлаш ходимлари ўтган йили дунё халқларини таҳликага солган, ўз навбатида, бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмаган пандемия даврида мардонавор кураши, жасорати билан бунга муносиб эканликларини исботлади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Айниқса, бу даврда соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларимиз ўз қатъияти, кўринмас ёвга қарши мардонавор кураши билан Тўмарис, Барчиной каби момоларимизнинг чин авлодлари эканини исботлашди.
Албатта, бундай фидойи инсонлар халқимиз меҳрини қозониши билан бирга давлатимизнинг эътирофи, ғамхўрлигига ҳам эришди.

Жумладан, Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан ўтган йили 300 нафарга яқин айнан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси мутахассислари мукофотланди. Уларнинг аксарияти мунис опа-сингиллларимиз экани янада қувонарли.

Куни кеча Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унга кўра, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Уларнинг 15 нафари тиббиёт ходимлари экани соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларимизнининг меҳнати нақадар улуғ эканини билдиради.

Шунингдек, бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ҳар йилгидан кўра кўтаринки руҳ, катта шодиёна тарзида ўтаётганини ҳам қайд этиб ўтишим керак.

Унда давлатимиз раҳбари хотин-қизларимиз пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзида фидойи шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар кўрсатган жасорат ва матонат туфайли минг-минглаб беморлар шифо топиб, ҳаёт қувончини яна ҳис этганига урғу бериб, бундай замонавий билим ва истеъдодга, етакчилик қобилиятига эга, эл-юртимиз учун фидойи хотин-қизларимизни халқимиз, миллатимизнинг олтин фонди, дея таърифлагани уларга берилган ҳақиқий эътирофдир.

Сўнгги йилларда аҳолини, айниқса, хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кейинги 3 ойда республика комиссияси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган 80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилгани нақадар салмоқли ишлар олиб борилаётганини кўрсатади.

Бу жараёнлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, бундан буён Ўзбекистонда биронта ҳам аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди.

Байрам арафасида Президентимиз томонидан имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг эълон қилиниши ана шу тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди. Албатта, бу саъй-ҳаракатлар бевосита халқимизнинг фаровон, ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тиббиёт соҳасида айни пайтда фаолият юритаётган мунис аёлларимиз, азиз опа-сингилларимиз орқали барча хотин-қизларимизни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан уларни чин қалбимиздан мубарокбод этиб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, ишларига муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиб юринг, азиз ва мўътабар тиббиёт соҳаси ходималари!

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кимларга эмланиш тавсия этилмайди?

“COVID-19” га қарши кимларга эмланиш тавсия этилмайди? Эмлангандан кейинги асоратлар бўлиши мумкинми? ССВ матбуот хизматининг шу каби муҳим саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

— Эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади, — дейди Нурмат Атабеков. — ОИВ инфекциясига ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни, ҳомиладорларни, эмизикли аёлларни ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасида қабул қилинади.

Мабодо эмлашга монеълик қиладиган у ёки бу турдаги ҳолатлар кузатилса, тиббий кўрик ўтказаётган шифокор, албатта, унга эътибор қаратади.

— Коронавирус билан касалланган шахслар билан яқин алоқада бўлганларни эмлаш мумкинми? Буни қаерда ва қандай амалга ошириш мумкин?

— Коронавирус билан касалланган одамлар билан яқин алоқада бўлган шахслар карантин (14 кун) тугаганидан кейин, шифокор кўригидан сўнг эмланади.

— Эмлангандан кейинги асоратларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар қилиняпти?

— Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади. Кейинчалик уч кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам тиббий кузатувга олинади. Уларнинг соғлиғи, аҳволи кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилади.

Барча эмлаш масканларида мутахассислар (вакцинаторлар), асбоб-анжомлар ва биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар заҳираси яратилади. Эмлаш мутахассислари эмлашдан кейинги салбий реакцияларни аниқлаш ва лозим бўлган тақдирда тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргарликдан ўтказилган. “COVID-19” га қарши эмланиш билан боғлиқ аллергик реакция кузатилган ҳолларда тез тиббий ёрдам бригадалари ҳам жалб этилади.

Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, фуқаролар эмланишдан олдин, албатта, тиббий текширувдан ўтказилади. Бу кутилмаган асоратларнинг олдини олишга замин яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 353 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 115 миллион 653 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 571 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 353 528 янги ҳолати аниқланди, 7 192 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 116 миллион 502 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 587 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,468 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,192 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,793 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,312 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,207 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 353 тысячи новых случаев заражения коронавирусной инфекцией


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 115 млн 653 тысячи, из них более 2 млн 571 тысяча человек умерло. За последние сутки в мире выявлено 353 528 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 192 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 116 млн 502 тысячи человек, из них более 2 млн 587 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,468 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,192 млн), на третьем — Бразилия (более 10,793 млн), на четвертом — Россия (4,312 млн), на пятом — Великобритания (4,207 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
При производстве вакцин используются безопасные методы, и применяются определенные правила для их доставки на место вакцинации и проведения самого процесса прививки. Об этом подробно говорится в социальном ролике, разработанном Министерством здравоохранения в сотрудничестве с рядом международных организаций.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналарни ишлаб чиқаришда хавфсиз усуллар қўлланилади. Уларни вакцинация жойига етказиш ва эмлаш жараёнини амалга оширишда ҳам муайян қоидаларга амал қилинади. Бу ҳақда батафсил Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишланган ижтимоий роликда сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Сўраган эдингиз...

Тиббиёт ходимларига байрамларда совға ва рағбатлантиришлар қай тартибда берилади?

— Шифохонада тиббиёт ходими бўлиб ишлайман. Яқинда бошқа бир тиббиёт муассасаси ходимидан байрам муносабати билан совға берилаётганини эшитдим. Бизда бундай рағбатлантиришлар йўқ. Байрам ва бошқа тадбирлар учун ходимларга совға ва турли рағбатлантиришлар бериш тартиби қандай?

— Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва ходимлар ўртасида ўзаро келишув тузилади. Яъни ходимлар орасидан сайланган касаба уюшма қўмитаси раиси ва иш берувчи келишувига асосан касаба уюшмасининг умумий йиғилишида жамоа шартномаси тузилади. Унда меҳнаткашлар учун меҳнат қонунчилигида назарда тутилганидан ҳам кўпроқ имтиёз ва кафолатлар белгиланади.

Бу, албатта, иш берувчининг иқтисодий имкониятига ҳам бевосита боғлиқ. Жамоа шартномаси бандларида кўзда тутилган имкониятлар доирасида ходимларни рағбатлантириш, қўшимча таътил кунлари бериш кабилар амалга оширилади.

Бундан ташқари, иш жойидаги ҳар бир касаба уюшмаси аъзоси тўлаб борадиган бадал пули ҳисобидан бошланғич касаба уюшмаси ходимларга байрам тадбирлари ўтказиш, совғалар бериш, шунингдек, болалар оромгоҳи ва санаторийларга имтиёзли йўлланмалар бериши мумкин. Бунда ходимларнинг сони, иш ҳақи ҳам муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира КАРИМОВА жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Байрам табриги

БАҲОР ВИРУСЛАР ЭМАС, ГУЛЛАР БИЛАН КЕЛСИН!

Ўтган йилги баҳорни яхши эслаймиз. Ўша кезларда, аниқроғи, март ойининг ўрталаридан дунё халқларини таҳликага солган коронавирус балоси, афсуски, бизнинг юртимизга ҳам кириб келган эди.

Президентимиз йил бошида ўтказган қатор мажлис, видеоселектор йиғилишларида пандемия даврига тайёр туришимиз керак, дея кўп бор таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларини вақтида бажариш, аҳоли орасида коронавирус профилактикасини олиб бориш, ўз-ўзини ҳимоялаш чоралари билан таништириш, коронавирус билан боғлиқ соат сайин янгиланиб турган маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш учун тиббиёт ходимлари, айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари тинимсиз меҳнат қилишига тўғри келди.

Тан олиб айтиш керак, дастлабки пайтларда бутун дунёда бўлгани каби бу вирусга қарши курашиш бўйича бизда ҳам тажриба, етарлича шарт-шароит мавжуд эмасди. Шундай вазиятда аҳоли орасида ваҳима авж олишига йўл қўймаслик, уларга ушбу янги вирусни “таништириш” учун ҳаракат қилдик.

Оқилона олиб борилган сиёсат, тиббиёт ходимлари жасорати билан пандемия даврини катта ижтимоий-иқтисодий йўқотишларсиз ўтказдик. “COVID-19” инфекцияси дунё миқёсида яшин тезлигида тарқалиб бораётган бир пайтда мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу офатнининг оммалашишини нисбатан жиловлашга эришилди.

Шунга қарамай, пандемия билан боғлиқ айрим муаммоли вазиятлар бўлди. Республика махсус комиссиясининг зудлик билан кўрган чора-тадбирларини жамиятимиз аъзоларига шарҳлаб тушунтириб бериш керак бўлди. Шундай ҳолатларда биз қўлимиздан келганча, бор-билим ва маҳоратимизни ишга солиб, жамоатчилик ва ОАВ учун тушунтиришлар олиб бордик. Улар орқали бутун халқимизга тўғри ва тиббий жиҳатдан асосланган маълумот ва тавсияларимизни етказишга ҳаракат қилдик.

Қайд этиш керак, ёз чилласи июнь-июль ойлари пандемия кучайган энг оғир даври бўлди. Беморларнинг ҳаёти учун жон куйдириб, кунни-тунга улаб машаққатли меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига руҳан кўмак зарур эди.

Куни кеча Президентимиз фармони билан юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилган хотин-қизлар қаторида туриб, II даражали “Саломатлик” орденини қабул қилиб олдим. Муҳим пайтларда ўзимизнинг чекимизга тушган вазифаларни, касб бурчимизни бажарганимиз учун кўрсатилган бу эҳтиром бир шифокор сифатида мени беҳад қувонтирди.

Менинг камтарона меҳнатимга, мен орқали барча тиббиёт ходимлари меҳнатига берган бундай баҳодан бошим осмонга етди. Бу юксак мукофот мени келажакда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди. Имкониятдан фойдаланиб, барча тиббиёт ходималарини, миллатимиз хотин-қизларини, дунёдаги барча аёлларни баҳорнинг чиройли байрами билан табриклайман!

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси,
II даражали “Саломатлик” ордени соҳибаси.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 7 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80219 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78915 (+31) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 682 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
НЕГА БАҲОР МАВСУМИДА
АЛЛЕРГИЯ КУЧАЯДИ?

Баҳор келиши билан кўпчиликни бир муаммо — мавсумий аллергия безовта қила бошлайди. Аллергия ўзи нима? Нега баҳор мавсумида аллергия кучаяди? ССВ матбуот хизмати айни шу саволларга Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Илмира РАЗИКОВАдан жавоб олди.

— Аллергия ўзи нима?

— Аллергия — организмга таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки ари заҳри каби моддаларга иммун тизимининг жавобидир. Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда “аллерген” деб аталади. Аслида улар зарарсиз моддалар ҳисобланади.

Аммо инсон танаси сезувчанлигининг ортиши сабаб, яъни иммун тизимидаги бузилиш оқибатида тана хавфсиз моддаларни хавфли деб қабул қилади ва ҳимоя тизимини ишга туширади. Натижада эса бурун оқиши, кўз ёшланиши, қичишиш, тери тошмалари пайдо бўлади.

— Нега баҳор мавсумида аллергия кучаяди?

Баҳорда содир бўладиган табиат ўзгаришлари, дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари организмга турлича таъсир кўрсатади. Ана шу вақтда иммун тизими сустлашган бўлса, аллергияга мойиллик юз бериши мумкин. Иммунитетни мустаҳкамлаш чораларини кўриш, аллергия хуружидан сақланишнинг биринчи усулидир.

Мавсум аллергияси асосан гулчанглари эвазига юз беради ва тиббиётда поллиноз деб аталади. Аллергияни уч даврга бўлиш мумкин. Бошланғич даври – март ойининг бошидан май ойи ўртасигача, яъни дарахтлар гуллаши пайтига тўғри келади.

Иккинчи даври май ойидан июлнинг охири, август бошигача давом этади. Бу вақтда дала ўтларининг гуллаши юз беради. Учинчи даври эса бошоқли ўсимликлар гуллаши билан боғлиқ бўлиб, август ойидан ноябргача чўзилади.

— Ўзига хос белгилари қайсилар?

Аллергик инсон аллерген билан тўқнашганда, аллергик реакция дарҳол юзага келмайди. Иммун тизими аста-секин моддага нисбатан сезгирликни оширади. Вақт ўтиб, тана ўзига хос юқори сезгирликка эга бўлади, бу жараён сенсибилизация деб аталади. Баҳор мавсумида аллергия кўпинча чанг ва гул чангига нисбатан қўзғалади. Унинг симптомлари қуйидагилардир:

• бурун битиши;
• кўзларнинг қичиши;
• бурундаги қичишиш;
• ринит;
• кўзларнинг шишиши;
• кўзларнинг ёшланиши.

Теридаги аллергия аломатлари:

• тери пўст ташлаши;
• қичишиш;
• тери қуруқлашиши;
• тери қизариши;
• терида қизғиш тошмалар пайдо бўлиши.

Баҳор мавсумида ушбу белгиларга дуч келсангиз, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилишни тавсия этамиз. Сабаби — ўзбошимчалик билан нотўғри даво чораларини қўллаш аллергияни кучайтириш ёки бошқа хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, астма касаллиги келиб чиқиш эҳтимоли юқори ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 478 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 116 миллион 135 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 581 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 478 614 янги ҳолати аниқланди, 10 124 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 116 миллион 849 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 593 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,602 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,210 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,869 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,312 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,213 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 478 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 116 млн 135 тысяч, из них более 2 млн 581 тысяча человек умерло. За последние сутки в мире выявлено 478 614 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 124 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 116 млн 849 тысяч человек, из них более 2 млн 593 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,602 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,210 млн), на третьем — Бразилия (более 10,869 млн), на четвертом — Россия (4,312 млн), на пятом — Великобритания (4,213 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ҳеч бир аёл эътибордан четда эмас

8-март барча хотин-қизларнинг севимли байрами. Ҳатто шифохоналарда даволанаётган аёллар ҳам бу байрамни ўзгача интиқлик билан кутишади.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари байрам кунлари шифохоналарда даволанаётган аёлларимизни ҳам унутиб қўйишмади.

Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига бориб, бу ерда даволанаётган бемор аёллар холидан хабар олдилар.

Уларга тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирилиб, гул ва бошва совғалар топширишди. Бундай эътибордан даволанаётган хотин-қизлар беҳад мамнун бўлиб, совғалар учун раҳмат айтдилар.

– Кутилмаган бундай йўқловдан бошимиз кўкка етди, – дейди Саломатхон Шамсиддинов. – Байрамнинг шодиёнаси дардимизни ҳам аритиб юборди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун жуда ҳам миннатдормиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошамаси ахборот хизмати.
“COVID-19” ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ХАВФСИЗМИ?

Юртимизда ҳам жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу боис ҳам, ССВ матбуот хизмати вакциналар пандемияни тўхтатишга қодирми? У ўзи нима учун керак? “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми сингари саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВдан жавоб олди.

— Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Бунинг қанчалик тез содир бўлиши кўпгина омилларга боғлиқ. Хусусан, вакциналарнинг самарадорлиги қанчалик тез исботланиши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши кабиларга ҳам боғлиқ.

— “COVID-19” га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?

— Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, cизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.

“COVID-19” ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5 фоизи вафот этганлигини, улар орасида яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимоли мавжудлигини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.

— “COVID-19” га қарши вакцина хавфсизми?

— Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi