ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.3K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ишсизларни касбга ўқитиш, олий таълим муассасалари ва йирик саноат тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш вазифаси қўйилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам молодежи указано на важность профессионального обучения безработных, организации центров оценки квалификации в вузах и крупных промышленных отраслях. Поставлена задача выделить молодежи по 1 гектару из каждых 10 гектаров посевных земель для занятия сельским хозяйством.
Даны поручения по содержательной организации досуга молодежи, созданию необходимых условий для самореализации.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​🔺2021 йил 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78556 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌13 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77047 (+50) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 888 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ЖССТ COVID-19ни даволаниш бўйича янгиланган қўлланмани нашр этди

ТAСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясидан касалланишнинг узоқ муддатли давом этиши бўйича тавсияларни ўз ичига олган янгиланган клиник қўлланмани нашр этди. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда ЖССТ расмий вакили Маргарет Харрис маълум қилди.

— ЖССТнинг Клиник даволаш бўйича эксперт гуруҳи янги маълумотларга асосланиб, ўз тавсияларини янгилади, — деди М. Харрис, — унда "COVID-19нинг сурункали таъсирига" алоҳида эътибор берилди. Одатда соғайиш муддати икки ҳафта бўлса-да, айрим одамларда касалликнинг оғир шакли саккиз ҳафтагача давом этмоқда, баъзиларида эса аломатлар анча узоқ муддатгача кузатилмоқда. Беморлар ҳаддан ташқари чарчоқ, доимий йўтал, жисмоний машқларни бажара олмаслик, шунингдек, неврологик ва юрак симптомлари каби аломатлардан азият чекмоқда. Ушбу қўлланмада бу борада жуда кўп маълумотлар мавжуд.

Расмий вакилнинг эслатиб ўтишича, ЖССТ аввал бошданоқ янги коронавируснинг мутацияга киришиши мумкинлигидан хавотирда эди, шунинг учун у мутацияни олдини олиш учун унинг тарқалишини камайтириш бўйича чоралар кўришни тавсия қилиб келмоқда. Aйни пайтда, унинг сўзларига кўра, янги штаммнинг тарқалишини тезлашгани тўғрисида маълумотлар олинган, аммо бу касалликнинг янада оғир кечишини келтириб чиқарадиган далиллар мавжуд эмас. Шу билан бирга, тарқалишнинг юқори даражада бўлиши касалланганлар сонининг ортишига ва шунга мос равишда оғир беморларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

ВОЗ опубликовала обновленное руководство по лечению
COVID-19

Как сообщает информационное агентство ТАСС, Всемирная организация здравоохранения опубликовала обновленное клиническое руководство по COVID-19, которое включает в себя рекомендации, касающиеся продолжительного протекания болезни. Об этом сообщила на брифинге в Женеве официальный представитель ВОЗ Маргарет Харрис.

— Группа экспертов ВОЗ по клиническому лечению обновила рекомендации на основе новых данных, — сказала М. Харрис, — особое внимание здесь было уделено «хроническому воздействию COVID-19». Хотя типичный срок выздоровления составляет две недели, у некоторых людей серьезная болезнь продолжается восемь недель, а у некоторых симптомы длятся гораздо более продолжительное время. Пациенты страдают от таких симптомов, как крайняя утомляемость, постоянный кашель, непереносимость физических упражнений, а также неврологические и сердечные симптомы. У нас много информации на этот счет в руководстве.

Официальный представитель напомнила, что ВОЗ с самого начала была обеспокоена способностью нового коронавируса мутировать, поэтому рекомендует принимать меры для уменьшения его распространения, чтобы помешать мутации. На настоящий момент, по ее словам, получены данные об ускорении передачи нового штамма, но нет сведений о том, что он вызывает более тяжелое протекание болезни. Однако большая скорость распространения может привести к увеличению числа заболевших и, соответственно, к росту числа пациентов, болеющих тяжело.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент тиббиёт академиясида эпидемиология соҳасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги бўйича амалий конференция бўлиб ўтди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 13 мингга яқин бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 99 миллион 864 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 149 мингдан зиёд киши вафот этган (27.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:35 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 468 808 янги ҳолати аниқланди, 12 856 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (28.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 100 миллион 852 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 173 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,050 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,689 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,871 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,774 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,689 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 133 409, Ҳиндистонда 12 689, Бразилияда 26 816, Россияда 17 741, Буюк Британияда эса 20 088 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло около 13 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 99 864 тысячи, из них более 2 млн 149 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:35 по центральноевропейскому времени 27 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 468 808 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 856 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 28 января 2021 года), в мире заразилось более 100 млн 852 тысяч человек, из них более 2 млн 173 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,050 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,689 млн), на третьем — Бразилия (более 8,871 млн), на четвертом — Россия (3,774 млн), на пятом — Великобритания (3,689 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 133 409, Индии — 12 689, Бразилии — 26 816, России — 17 741 и Великобритании — 20 088 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналар ва болалар саломатлигини асраш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу борада эса Сирдарёлик тиббиёт ходимлари қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиши баробарида, болаларда учраётган хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар олиб бораётгани эътиборга молик.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
«Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонасида бўлдик. Шифохона фаолияти ва бизнинг хайрия акциямиз доирасида бу ерда текширувдан ўтаётган жажжи беморлар билан танишдик.

Aкциянинг биринчи босқичи ўз якунига етди. Ҳозирги кунга қадар республика бўйлаб 2 964 нафар бола текширувдан ўтказилди.

Навбат иккинчи босқичга. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази мутахассислари кўмагида болалар кўзларида ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик аралашувининг қийинлик даражасига кўра категорияларга ажратилди. Бундан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг баъзилари вилоят касалхоналарида, баъзилари Тошкентда операция қилинади, айримлари эса хориждан жалб этилган мутахассислар ёрдамида даволанади. Жами 478 нафар бола учун 630 та операция ўтказилади.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
В рамках нашего проекта «Ko'ngil ko'zi» мы посетили Офтальмологическую больницу Кашкадарьинской области. Ознакомились с деятельностью самой больницы и познакомились с маленькими пациентами, которые здесь проходили обследование благодаря нашей благотворительной акции.

Её первый этап завершён. На сегодняшний день по всей республике провели обследование 2 964 детей.

Теперь начинается второй этап. При помощи специалистов Республиканского специализированного центра микрохирургии глаза детей, которым нужна операция, распределили по категориям сложности необходимого хирургического вмешательства. Исходя из этого, некоторые ребята будут прооперированы на местах в областях, некоторые — в Ташкенте, а некоторых будем лечить с помощью специалистов, привлечённых из-за рубежа. Всего будет прооперировано 478 детей. Им будет проведено 630 операций.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари, тиббий кўриклар ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Тошкент вилояти.
2021 йил давомида вилоятдаги туғма юрак нуқсони, карлик оғир даражаси, жигар трасплантацияси, Кохлер имплантацияси ва бошқа ташхислар билан диспансер назоратида турган беморларга Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Тошкент тиббиёт академияси ва шифохоналарда юқори малакали мутахассислар томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасига Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказидан аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни кўрикдан ўтказиш ва уларга тавсиялар бериш мақсадида бир гуруҳ шифокорлар ташриф буюришди.

🔺Қашқадарё вилояти.
Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонасида “Кўнгил кўзи” хайрия акцияси доирасида Қарши шаҳридаги 18-махсус мактаб-интернат ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Лойиҳа ташкилотчиси Саида Мирзиёева шифохонада бўлиб, кўрик жараёни билан танишди.

🔺Наманган вилояти.
В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг хирургия бўлими катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Улуғбек Аҳмедов наманганлик ҳамкасбларига маҳорат дарси ўтиб берди.

🔺Фарғона вилояти.
Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Республика болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ва тиббий кўриклар ўтказилди.

Вилоят бўйича жами 30 636 та хонадонларда хатлов ишлари амалга оширилди. Хатлов жараёнида 102 206 нафар фуқаролар кўрикдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 73 941 нафари катта ёшлилар, 28 265 нафари эса болалардир.

🔺Сирдарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари аҳоли саломатлигини асраш ишларини кўздан кечириш мақсадида Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ва Оқолтин туманидаги 15-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлишди.

🔺Андижон вилояти.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббус билан чиқди: ташкилот ва муассасаларнинг ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, шунингдек, тиббиёт ходимларининг саломатлик ҳолати ҳам ўрганилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали раҳбари Дониёр Бўрибаев Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси ва туман шошилинч тиббий ёрдам хизматида даволанаётган беморлар билан мулоқот қилиб, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Қўқон шаҳрида “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Қўқондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи биноси 2000 йилдан буён капитал реконструкция ишлари амалга оширилмагани сабабли анча таъмирталаб аҳволга келиб қолганди.

Янги қуриб фойдаланишга топширилган икки қаватли, 80 ўринга мўлжалланган мазкур бинони бунёд этиш учун 4 миллиард 50 миллион сўм маблағ сарф этилди. Бинога янги мебел жиҳозлари ҳам олиб келинди.

Шунингдек, 2020 йилга мўлжалланган маблағ ҳисобидан 33 ўринли реабилитация бўлими биносига қўшимча 20 ўринли бино қурилиб, жами 53 ўринга мослаштирилди.

Айни патйда 120 ўринли маданий тадбирлар ва йиғилишлар ўтказиш зали, кирхона биносини куриш ишлари бошланган. Бундан ташқари, жорий йил охиригача мурувват уйининг мавжуд 3 қаватли биносини капитал таъмирлаш, ёзги дам олиш айвончаси қуриш, канализация тармоғини тўлиқ янгилаш, замонавий иситиш қозонхоналари ўрнатиш, муассаса ҳудудини асфальт қилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Мурувват уйининг янги биносининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги директори А. Инаков, Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар янги бинони қуришда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Aхборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чже Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter