ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
89.9K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​"ДИСПЛЕЙ СИНДРОМИ": КОМПЬЮТЕР ҚАРШИСИДА КЎП ЎТИШИРИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Касб тақозоси туфайли кўпчилик узоқ вақт компьютер олдида ўтиради. Ҳар куни такрорланадиган бундай ҳолатдан кейин бора-бора кўзларда қизариш, оғриқ пайдо бўлиши бор гап. Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати директорининг ўринбосари Нурмат Атабеков бу борадаги тавсияларини ССВ Матбуот хизмати билан ўртоқлашди.

— Компьютер нурини «кесувчи» махсус линза ва кўзойнаклар тўлиқ ҳимояни таъминламайди. Улар қисман ёрдам беради, холос. Компьютерда ишлаш пайтида кўзлар толиқмаслиги учун махсус машқлар бажарилиши керак. Машқ қуйидагича амалга оширилади:

📌 3-5 сония давомида кўзлар юмиб, очилади.
📌 Кўз қорачиғи ўнг, чап, юқори ва пастга қараб ҳаракатлантирилади.
📌 Нигоҳлар қурилма мониторидан «узилган» ҳолатда бошқа тарафга қаритилади.
📌 Кўзларда ачишиш сезилгани ҳамон уни юмиб, 3-4 дақиқа дам бериш керак.

Компьютердан кўп фойдаланганда кўзда оғриқ, қизариш, ачишиш, ёшланиш, пешона соҳасида оғриқ, тез чарчаш, ҳолсизлик кузатилиши “дисплей синдроми” дейилади.

Компьютер кўз нурини «ўғирламаслиги» учун:
Монитор билан кўз оралиғидаги масофа 45 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак.
Ташқаридан келаётган ёруғлик нури монитор экранига тушиб турмаслиги лозим.
Экран юзасини тез-тез артиб туриш мақсадга мувофиқ. Нега деганда, у ўзида чанг зарраларини йиға олади.

Бўлажак оналар эски русумдаги компьютер бўладими ёки «notebook»ми – узоқ вақт фойдаланишдан сақланишлари керак. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида компьютерлардан камроқ фойдаланган маъқул. Бордию, иш зарурати туфайли мажбур бўлинса, албатта, ҳар соатда танаффус қилиш керак.

Компьютерда узоқ вақт ишлаш тана қисмларининг бир хил ҳолатда қотиб қолишига олиб келади. Натижада, нафас олишнинг қийинлашиши, елка, бўйин мушаклари ва бош оғриғи, остеохондроз ҳамда қўл кафти бўғимларига салбий таъсири каби ҳолатларнинг олдини олиш учун, аввало, қулай стул ва стол танланишига аҳамият бериш лозим.

Гавдани тик тутиш қийин кечса, махсус болишлардан фойдаланса бўлади. Бундай болишлар елкадан хиёл пастроққа жойланиб, гавда текис бўлишига ёрдам беради. Мушаклар «сиқилиши»ни бартараф этишда жисмоний машқлар (ишда ўриндан туриб, хона бўйлаб юриш мумкин ёки зинадан тушиб, чиқиш) тавсия этилади.

Қўллар учун машқ:
👨🏻‍💻Қўлларни 10-15 маротаба силкитинг.
👨🏻‍💻Бармоқларни мушт тугиб, бўшатинг (10-15 марта).
👨🏻‍💻Қўлларни мушт туккан ҳолатда айлантиринг (8-10 марта).
👨🏻‍💻Бир қўл билан иккинчи қўл бармоқларини уқаланг.

Шунингдек, компьютер қаршисида ўтирганингизда ушбу етти муҳим қоидага амал қилинг:

1. Доим бошни тик тутиб ўтиринг.
2. Гавда ростланган бўлиши керак.
3. Иш жараёнида кўзларни тўғрига қаратинг.
4. Мониторга қаралганида кўзлар пастга эмас, балки қурилма баландлигига мос ҳолатда бўлиши керак.
5. Кафтлар ва билакларни эркин ҳолатда ушланг.
6. Оёқ тагига кичикроқ тахтача қўйиш мумкин.
7. Вақти-вақти билан қўлларни юқорига кўтариб бирлаштиринг ва гавдани ўнг, чап тарафга ҳаракатлантиринг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 11 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 89 миллион 048 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 930 мингдан зиёд киши вафот этган (11.01.2021 йил Европа вақти билан соат 19:21 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 660 993 янги ҳолати аниқланди, 11 061 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 90 миллион 891 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 944 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 22,009 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,466 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,075 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,425 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,072 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 248 089, Ҳиндистонда 16 311, Бразилияда 62 290, Россияда 23 315, Буюк Британияда эса 54 940 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

ВОЗ: за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 11 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 89 млн 048 тысяч, из них более 1 млн 930 тысяч человек умерли (по состоянию на 19:21 по центральноевропейскому времени 11 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 660 993 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 061 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 12 января 2021 года), в мире заразилось более 90 млн 891 тысяча человек, из них более 1 млн 944 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 22,009 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,466 млн), на третьем — Бразилия (более 8,075 млн), на четвертом — Россия (3,425 млн), на пятом — Великобритания (3,072 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 248 089, Индии — 16 311, Бразилии — 62 290, России — 23 315 и Великобритании — 54 940 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Олис ҳудудларда ишлайдиган малакали мутахассисларга
бошланғич ёрдам пули ва пул компенсациялари бериш тартиби тасдиқланди

Куни кеча Президентимизнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (11 миллион 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланди.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди.

Унда тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши қайд этилган. Тиббиёт ходимлари учун ушбу тартиб амал қилади.

Ушбу чора тадбирлар олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар меҳнатини янада рағбатлантириш, бўш иш ўринларини тўлдириш ҳамда жойларда малакали кадрларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Қайси ҳудудлар олис ва чекка
ҳудудлар ҳисобланади?

Президентимизнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, олис ва чекка ҳудудларга ишга жойлашадиган малакали мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва пул компенсациялари бериладиган бўлди. Хўш, Ўзбекистондаги олис ва чекка ҳудудларга қайсилар киради?

Юқорида қайд этилган қарор иловасида ҳудудлар олис ва чекка ҳудудлар деб эътироф этилади. Иловада мамлакатимиздаги 242 та қишлоқ, маҳалла ва овуллар санаб ўтилган.

Шунингдек, қарорга биноан қайд этилган ҳудудларда ишга қабул қилинган малакали мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули ҳамда ҳар ойлик компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд давлат тиббиёт институти ёш тадқиқотчи олимларининг тиббиёт соҳасида 60 дан зиёд инновацион ғоя ва ишланмалари амалиётга жорий этилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Репортаж 24" дастурида.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Қандай ҳолатларда ҳар ойлик
пул компенсациялар тўхтатилади?

Президентимизнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, олис ва чекка ҳудудларда ишга жойлашадиган малакали мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациялари бериладиган бўлди.

Бунда уй-жойи бўлмаганларга ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ёки тиббиёт ходими ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади. Ходим ушбу ҳудудда шахсий уй-жойга эга бўлганда, унга хизмат турар жойи берилганда ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, пул компенсациясини тўлаш тўхтатилади.

Шунингдек, олий маълумотли мутахассис ёки тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан, тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади.

Малакали мутахассис тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган ташкилотдаги фаолиятини 36 ойигача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда, бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади.

Агар фаолият шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган (ходимнинг вафоти, ногирон бўлиб қолиши, бюджет ташкилотининг фаолияти тўхтатилиши ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасида белгиланган ҳолатлар)да тўхтаганда, бошланғич ёрдам пули қайтарилиши талаб қилинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Наманган вилояти
Чуст туманининг Ғова қишлоғида вилоятнинг етук тиббиёт ходимлари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кӯрикдан ӯтказмоқда.

🔺Сирдарё вилояти
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 18 нафар битирув-талабалари давлат раҳбарининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тиббий хатлов, антропометрия тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш борасида сирдарёлик тиббиёт ходимларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

🔺Фарғона вилояти
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бир гуруҳ талабалари аҳоли орасида хатлов ва антропометрия тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида Фарғона вилоятига ҳам етиб келишди.

🔺Тошкент вилояти
Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий госпитали ҳамда ҳудудий тиббиёт бирлашмалари мутахассислари ҳамкорликда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмокда. Жумладан, Бўстонлиқ туманида ҳам шифокорлар томонидан аҳоли саломатлиги текширилмоқда.

🔺Бухоро вилояти
Давлат раҳбарининг тиббиёт соҳасида имзолаган Фармон ва қарорларининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида ҳудудларга вазирликдан ишчи гуруҳлар юборилган эди. Улардан бирининг Бухородаги фаолияти тўғрисида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар беради.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🦠Олимлар коронавируснинг организмда кўпайишини тўхтатувчи ферментни аниқлашди

🔸Германиядаги Тюбинген университетининг биоинформатика бўйича мутахассислари коронавируснинг инсон организмида кўпайишига таъсир кўрсатувчи ферментни аниқлашди.

🔸Таъкидланишича, ушбу ферментсиз вирус организмда кўпая олмайди. Ушбу кашфиёт вирусга қарши янги дори воситаларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

🔸Олимлар коронавируснинг одам ўпкасида тарқалишининг компютер моделини яратишган. Унга кўра, вирус ҳужайрага кирганда уни вируснинг организмда янада тарқалиши учун ўзига хос “дарвоза” ҳисобланувчи муайян моддаларни ишлаб чиқаришга мажбур қилади.

🔸Бунда вирус учун гуанилаткиназа 1 ёки GK1 деб номланувчи фермент алоҳида аҳамият касб этади. Германиялик олимлар тадқиқот давомида ушбу ферментни организмдан вақтинча олиб туришга муваффақ бўлишган. Шундан кейин вирус “оч қолиб”, кўпайишдан тўхтаган.

🔸Олимларнинг таъкидлашича, инсоннинг соғлиғи организмда GK1 ферментининг мавжудлигига бевосита боғлиқ эмас ва ушбу ферментнинг вақтинча ишлаб чиқарилишини тўхтатиб туриш мумкин.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​ХАЛҚАРО АВИАҚАТНОВЛАР ЧЕКЛОВИНИНГ УЗАЙТИРИЛИШИ ЮРТИМИЗДА "COVID-19"НИНГ ЯНГИ ХАВФИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Бир қатор мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблигича қолаётганлиги сабабли шу йилнинг 10 январига қадар авиақатновларни чеклаш муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йилнинг 1 февралига қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик. ССВ Матбуот хизмати шу ҳақдаги саволларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевадан жавоб олди.

— Дунёнинг бир неча давлатларида тарқалган коронавируснинг янги штамми сабаб юртимиз қатор давлатлар билан халқаро авиақатновларни вақтинча тўхтатганди. Ушбу чеклов яна 1 февралгача узайтирилди. Бу қарорнинг қабул қилинишига қандай омиллар сабаб бўлган, сизнингча?

— Ҳозирда коронавируснинг “британча” штамми кундан кунга кўплаб давлатларда аниқланмоқда ва тезлик билан тарқалмоқда. Бу қарор эса, мазкур янги штаммнинг мамлакатимиз ичкарисида кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради.

Авиақатновларга қўйилган чекловлар айнан шу янги штамм кўпроқ қайд этилаётган мамлакатларга нисбатан амалга оширилмоқда. Аслида, бу жуда муҳим қадам, шу йўл билан коронавируснинг янги штамми юртимизга кириб келиши ҳамда аҳолимиз орасида тарқалишини олдини олишга ҳисса қўшилади.

— Ушбу қарорда қайд этилмаган мамлакатлар билан авиақатновлар ва фуқароларнинг кириб-чиқиш тартиблари қандай бўлади?

— Айни пайтда қайси мамлакатдан бўлмасин, авиақатновлар орқали барча кириб келаётган фуқаролар коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида аэропортларда ПЗР ёки экспресс-тест усулида текширувдан ўтмоқда. Тест натижаси мусбат чиққанлар тўғридан-тўғри махсус шифохоналарга даволаниш учун юборилади, улар билан контактда бўлганлар ҳам назоратга олиниб алоҳидаланади.

Коронавируснинг янги штамми бошқа давлатларда ҳам хавфли даражада ўсиб кетса, Республика махсус комиссияси томонидан улар билан ҳам авиақатновларга чекловлар белгилаш кўриб чиқилади. Бу тадбирлардан мақсад юртимизда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини кириб келишининг олдини олишдир.

Шу боис, қайси давлатларда бу янги штамм билан боғлиқ касалланишлар сони кўпайиб борса, юртимизга кириб-чиқиш тартибига асосан авиақатновларга қатъий чекловлар киритилади ва чегаралар ёпилиши назарда тутилади.

— Коронавирус инфекциясининг янги штамми олдинги коронавирусдан қандай фарқланади. Ундан ҳимояланиш учун нималар талаб этилади?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, “COVID-19”нинг янги штаммининг клиник аломатлари ва кечуви мавжуд коронавирус инфекциясидан фарқланмайди, шунингдек, касаллик кечувини оғирлаштирмайди.

Лекин шуни унутмаслигимиз керакки, янги штамм болалар, ўсмирлар ва ўрта ёшли аҳоли орасида кўпроқ ва тезроқ тарқалмоқда. Бу эса ўз ўрнида барчамиздан доимий равишда огоҳ бўлишни, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларни талаб этади.

Аҳолимиз коронавирус инфекцияси тарқалган дастлабки кунларидаги каби ниқобларни тақиши, ижтимоий масофани сақлаши ва қўлларни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан ишлов бериши жуда ҳам муҳимдир.

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, жисмоний фаол бўлиш ва шахсий гигиенага риоя қилиш билан инсон коронавирус инфекциясидан ўзини ҳимоя қилишга харакат қилади.

— Мамлакатимизда авиақатновларга ўрнатилган чекловлар қай ҳолларда бекор қилинади?

— Авиақатновларга ўрнатилган чекловлар бекор қилиниши учун, айнан шу давлатда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши чекланиши ва касаллик назоратга олиниши керак.

Лекин кўриб турибмизки, афсуски, қатор давлатларда коронавирус жадал тарқалмоқда, шу боис чеклов белгиланган давлатларда коронавирус инфекцияси бўйича ҳолат меъёрлашмагунига қадар эҳтиётсизлик қила олмаймиз.

Бундай тартиблар юртдошларимиз ҳаётини муҳофаза қилади ва мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни назоратда тутишга ҳисса қўшади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Андижон вилоятида аҳоли саломатлик ҳолатини ўрганиш жараёнлари боришида бевосита қатнашди, аҳоли хонадонларига:
"Ассалому алайкум, биз Cоғлиқни сақлаш вазирлигиданмиз, соғлигингизда нима муаммо бор", — дея ташриф буюрди.

▶️Батафсил

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ҚАШҚАДАРЁДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров Қашқадарё вилоятига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Вазир ўринбосари сафар давомида давлатимиз раҳбарининг Қашқадарёга ташрифи чоғида белгиланган вазифалар, шунингдек, Президентимизнинг соҳага оид тегишли фармон ва қарорлари ижроси доирасида амалга оширилган ишларни ўрганди.

Хусусан, Китоб ва Шаҳрисабз туманларидаги юқумли касалликлар шифохоналари, Қарши шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, “Геолог” спорт-соғломлаштириш саройидаги саралаш марказида коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш борасида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, зарур тавсияларни берди.

Cафар давомида олиб борилган самарали музокоралар сабабли айни пайтда таъмирлаш учун ёпилган Шаҳрисабз туман юқумли касалликлар шифохонаси биноси учун вилоят ҳокимлиги томонидан қўшимча тарзда яна маблағ ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, Улуғбек Собиров Деҳқонобод, Ғузор туманлари ва Қарши шаҳридаги айрим маҳаллалар ҳамда кўп қаватли уйлар хонадонларида бўлиб, амалга оширилган тиббий хатлов ва антропометрия жараёнлари натижалари билан танишди. Тизимдаги бирламчи тизим ходимларига ўз маслаҳатларини берди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2021 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 716 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 7 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Бухоро вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 5 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌 5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 618 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 197(+63) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 901 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Гемодиализга муҳтож бемор болаларга энди Самарқандда ҳам тиббий ёрдам кўрсатилади

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида гемодиалезга муҳтож бемор болаларга тиббий ёрдам кўрсатадиган сунъий буйрак (гемодиализ) бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун бўлимнинг очилиш маросими бўлиб ўтган ва унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирок этган.

Маълум бўлишича, ҳозир вилоятда сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан 41 нафар бола «Д» назоратида туради. Улар доимий равишда диализ муолажаларини олишга муҳтож ҳисобланади.

Шу пайтгача бемор болалар гемодиалез ўтказиш учун Тошкент шаҳридаги илмий марказларга юборилган. Энди бундай турдаги бемор болаларга вилоятнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.

Таъкидланишича, марказ қошидаги гемодиализ бўлимига 2020 йил октябр ойида 749 миллион сўм эвазига иккита сув насоси, 748,5 миллион сўмга 5 та гемодиалез аппарати олиб келиб ўрнатилган. Бино 75 млн сўм маблағ ҳисобидан жорий таъмирланган. Бўлимда ишлаш учун кадрлар Тошкент шаҳридаги «Республика ихтисослаштирилган нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси илмий маркази»да бирламчи ихтисослаштиришдан ўтказилган.

Kun.uz

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятининг чекка қишлоқларида ихтисослаштирилган марказларнинг малакали мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.

▶️@xorazmssb

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 91,5 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 89 миллион 707 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 940 мингдан зиёд киши вафот этган (12.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:40 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 566 186 янги ҳолати аниқланди, 9 371 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (13.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 91 миллион 594 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 962 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 22,229 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,479 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,105 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,448 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,118 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 220 528, Ҳиндистонда 12 584, Бразилияда 29 792, Россияда 22 934, Буюк Британияда эса 46 169 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире COVID-19 заразилось более 91,5 миллион человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 89 млн 707 тысяч, из них более 1 млн 940 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:40 по центральноевропейскому времени 12 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 566 186 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 371 человек умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 13 января 2021 года), в мире заразилось более 91 млн 594 тысяч человек, из них более 1 млн 962 тысячи скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 22,229 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,479 млн), на третьем — Бразилия (более 8,105 млн), на четвертом — Россия (3,448 млн), на пятом — Великобритания (3,118 млн). По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 220 528, Индии — 12 584, Бразилии — 29 792, России — 22 934 и Великобритании — 46 169 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Вазир ўринбосари Самарқандда тиббиётнинг бирламчи бўғини ҳолатини ўрганди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова Самарқанд вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Жойларда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш жорий йилдаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу борадаги устувор йўналишлар белгилаб берилди. Жумладан, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз раислигида 2020 йил 6 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борада мутасаддиларга зарур вазифалар топширилганди. Шундан келиб чиқиб, бутун республика бўйича олиб борилаётган ишларни мониторинг қилиш, ҳудудий ижро вакилларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг барча ўринбосарлари ҳудудларига бириктирилди. Жумладан, Э.Боситхонова Самарқанд вилоятига бириктирилган.

– Ўрганишлар давомида бирламчи тизимда олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратяпмиз – деди Э.Боситхонова. – Бугунги кунда аҳолини хатоловдан ўтказиш бўйича белгиланган ишлар давом этмоқда. Хатлов жараёнларини амалга оширишдаги энг муҳим жиҳатларни ҳудудий вакилларга тушунтирдик. Бу борадаги ишлар тизимли равишда
Вазир ўринбосари бирламчи бўғиндаги ишларнинг боришини Самарқанд шаҳридаги 4-оилавий поликлиника фаолияти билан танишишдан бошлади.

Поликлиникада аҳолини хатловдан ўтказиш бўйича ташкил қилинган бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш штаби ишини кузатиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар мутасаддиларга тушунтирилди.

– Поликлиникамиз ҳудуддаги 25 маҳалланинг 48 мингга яқин аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – деди 4-оилавий поликлиника бош врачи Тўлқин Сувонов. – Бугунга келиб муассасамизда умумий амалиёт шифокорлари ўрнида оилавий шифокорлар фаолияти йўлга қўйилди ва ҳар бир маҳаллага бир нафардан оилавий шифокор ҳамда икки нафардан ҳамшира бириктирилди. Яқин кунларда ҳамширалар сони яна уч нафарга ошади. Айни пайтда аҳолини хатловдан ўтказиш жараёни давом этмоқда. Бунда аҳоли тўрт гуруҳга ажратилмоқда. Биринчиси, соғлом гуруҳ, иккинчиси хавф гуруҳи, учинчиси диспансер назоратида турган гуруҳ, тўртинчиси доимий равишда назоратга олинган гуруҳ ҳисобланади. Бугунги кунгача 78 фоиз аҳоли хатловдан ўтказилди. Хатлов жараёнида аҳоли ўртасида ортиқча вазн, гипертония, нотўғри овқатланиш оқибатидаги ошқозон-ичак касалликлари кўплиги аниқланди. Бу аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш лозимлигини талаб этади.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Каттақўрғон шаҳри ва Иштихон туманларида ҳам бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан билан танишди. Хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсиялар берди.

ЎзА.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​❗️Oфисда ишлайсизми?
Гавданингизни тик тутинг!
Кўзингизни машқ қилдиринг!
Асабингизни асранг!

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Муроджон Ирисметов CCВ Матбуот хизмати билан “Офис ходими синдроми” ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

— Статистика маълумотларига кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Буни қарангки, 80 фоизни келтириб чиқарган омил — иш столида гавдани нотўғри тутиш экан. Шунинг учун ҳам ходим иш вақти давомида (имкон қадар ҳар бир-икки соатда) 5-10 дақиқалик танаффус қилиши лозим. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб, туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат мили бўйлаб айлантириш керак. Сўнг ўпкани тўлдириб нафас олинади ва яна ишни давом эттиришга киришилади.

Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ ўрнатиш мумкин. Шунингдек, бундай ёстиқлар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади.

Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажарилиши, бўйин остеохондрози профилактикаси ҳисобланади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида машқлар ғоят фойдалидир.

Камҳаракатлик танада қон айланишини бузади. Биринчи навбатда, оёқ ва кичик тос аъзосида меъёрий жараён издан чиқади. Бунинг асоратида эса оёқ вена қон томирларида варикоз кенгайиш, бавосил тугунларининг ҳосил бўлиши юз беради. Қон айланишини яхшилаш учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш қон айланишини яхшилайди. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак.

Қон айланишининг меъёрда бўлиши кўп жиҳатдан истеъмол маҳсулотларига ҳам боғлиқ. Мунтазам қаҳва ёки аччиқ қора чой ичиш қонни қуюлтиради. Шунингдек, ширинликлар қонда “ёмон” холестерин миқдорининг ортишини юзага келтиради. Аксарият кишиларда кузатиладиган ҳолат: компьютер қаршисида таом ейишнинг эса зиёни катта. Нега деганда, монитордан тарқалаётган нур нафақат инсон танаси, балки у истеъмол қилаётган маҳсулотга ҳам етиб боради ва уни маълум маънода зарарлайди.

Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам зарар. Бўғимларнинг узоқ вақт бир хил ҳолатда қолиб кетиши натижасида унинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади, бунинг натижасида артроз-бўғим касаллиги келиб чиқади.

Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ва чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариб туриш керак.

Энг осон машғулот: киши нигоҳини деразадан ташқарига, бирор объектга қаратади. Сўнг яна яқиндаги нарсага қараш мумкин. Кўзларни ўнг, чап, тепага ва пастга ҳаракатлантириш ҳам фойдалидир. Бу кўз мушакларини ҳаракатга келтиради. Шунингдек, кўзни тез-тез юмиб, очиш ҳам асқотади. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик керак. Кичик танаффуслар кўзга дам беради.

Офис ходими синдромидан асаби бўшлар кўпроқ азият чекади. Демакки, соғлом ҳаёт кечириш ва севимли машғулот билан шуғулланишда давом этиш учун стрессли вазиятлардан ҳимояланиш даркор. Ҳар бир касаллик асабдан, дейилиши бежиз эмас, ахир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Амрилло Иноятов: “ЭНДИ ШИФОКОРЛАР ХОНАДОН АЪЗОСИГА АЙЛАНАДИ”

Шу кунларда вазирлик раҳбарияти мамлакатимизнинг турли минтақаларига бориб, ҳудудларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси билан яқиндан танишмоқда, бу борадаги муҳим вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишини янада жадаллаштириш учун катта амалий ёрдам кўрсатмоқда. Жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари Фарғона водийси вилоятларида бўлди. Сафар Наманган вилоятида давом этмоқда.

Наманганда ҳам соғлиқни сақлаш тизими ишини янги босқичга кўтариш, айниқса бирламчи бўғин фаолиятини янада такомиллаштириш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, халқнинг тиббий хизматдан розилигига эришиш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар пировардида ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.

Вазирнинг биринчи ўринбосари дастлаб Тўрақўрғон туманидаги “Шоҳидон” оилавий шифокор пунктига ташриф буюрди. Муассаса жамоаси 8 минг нафардан зиёд аҳоли саломатлигини таъминлашга масъулдир. Ўтган ойда ҳудудда жойлашган учта маҳаллада яшовчи фуқаролар тиббий хатлов ва антропометрик ўлчовлардан ўтказилганди.

ОШП мудири Мавлуда Муродова бу жараённинг якунлари, маълумотларнинг жамланиши ва улар асосида саломатлик ҳамда касалланиш кўрсаткичларининг шакллантирлиши ҳақида сўзлаб берди. Мулоқот чоғида Амрилло Иноятов шифокор ва ҳамшираларнинг кейинги босқичлардаги долзарб вазифаларига эътиборни қаратди.

Шундан сўнг фаолият натижадорлигини ўрганиш аҳоли яшаш жойларида давом этди. “Гулистон” маҳалласининг Мустақилик кўчасидаги хонадонларга кирилди. 7-уйда яшовчи 65 ёшли Нафиса Тўхтаназарова хонадонида кечган суҳбат чоғида А. Иноятов: “Жорий йилда тиббиёт ходимлари деярли хонадон аъзосига айланишади, чунки энди оилавий шифокорлар тез-тез уйларга келишиб, одамлар саломатлигини қатъий назоратга олишади”, — деганида онахон ғоят тўлқинланиб кетди.

— Давлатимизга, юртбошимизга мингдан-минг раҳмат, аҳоли соғлиғи учун шу қадар ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бунга жавобан биз нуронийлар маҳаллада соғлом турмуш тарзи, айниқса соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни тарғиб қилишда астойдил фаоллик кўрсатяпмиз, — деди Н. Тўхтаназарова.

А. Иноятов аҳоли вакиллари билан учрашув пайтида соҳада кечаётган янгиланишлар ҳақида сўзлаб берди.
Маҳаллада яшовчи фаол аёлларнинг бир гуруҳига саломатлигини тиклаш учун дори-дармонлар тўпламлари ва “Косонсой” сиҳатгоҳига йўлланмалар топширди.

Кейинги йилларда вилоятда тиббиётнинг нодавлат сектори ҳам жадал ривожланмоқда. Уларнинг сони кескин ортиб, хизмат доираси ҳам кенгайиб бормоқда. Тўрақўрғон тумани марказида қад ростлаган “Hayot medical” хусусий шифохонаси замонавий биноси кўркам ва шинамлиги билангина эмас, хизмат кўрсатиш салоҳиятининг баландлиги жиҳатидан ҳам эътиборга лойиқдир. Тадбиркор Аброржон Мамажоновнинг саъй-ҳаракати билан 4 миллиард сўм маблағ сарфланиши эвазига вужудга келган 40 ўринли янги шифохона тақдимотида қатнашган Амрилло Иноятов давлатимиз домонидан яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, нодавлат тиббиёт муассасалари тармоғи салмоғини ўстириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Намангандаги ташриф чоғида вазирнинг биринчи ўринбосарига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилходи Иминов ҳамроҳлик қилди.

Вилоятга ташриф давомида Наманган шаҳри ва Поп туманидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолияти ҳам ўрганилди. Бирламчи тиббий-санитар ёрдамини кўрсатиш тизими ишини янада юксалтириш, аҳолини тўлиқ тиббий хатловдан ўтказиш, бу жараён шаффофлигини таъминлаш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси таҳлил этилди. Мавжуд муаммоларни жойида хал этиш чоралари кўрилди.

Булардан кутилган мақсад — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилашга эришишдан иборат.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯ МУВАФФАҚИЯТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали Нейрохирургия бўлимида марказий ва периферик асаб тизими жароҳатлари ва касалликлари даволаниб, ҳудуд аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Беморларга аниқ ва эрта ташхис қўйиш учун замонавий ЭХО-ЭС, рентген, компьютер томография ва бошқа инструментал текширув ускуналари билан таминланган.

Бўлимда шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож марказий ва периферик асаб тизими жароҳатларидан ташқари бош мия ва орқа мия ўсимталари билан ҳам беморлар даволанмоқда.

Бунга мисол тариқасида 2002 йил туғилган Г. Г. исмли бемор ҳар икки оёқларида сезишнинг умуман йўқолганлиги билан тез ёрдам машинасида олиб келинди.

Беморнинг айтиши бўйича касаллик 2 ой олдин бошланган, “шамолладим” деб амбулатор шароитда даволаниб юрган. Сўнгги кунлари юқоридаги ҳолатлар пайдо бўлганлиги боис тез ёрдам машинаси билан мазкур филиалга олиб келинган.

Бемор нейрохирурглар томонидан текширувдан ўтказилганида: эпигастрал соҳадан пастда сезувчанликнинг пасайиши (гипоэстезия) ва йўқолиши (анестезия), оёқларда ҳаракатнинг умуман йўқлиги (пастги параплегия), тизза, ахилл рефлексларнинг умумий чақирилмаслиги аниқланди.

Умуртқанинг кўкрак қафаси МРТда текширилганда кўкрак умуртқасининг тўғрисида орқа миянинг экстрамедуляр ўсимтаси борлиги, ўсимтанинг орқа мияни сиқиб тургани маълум бўлди.

Бемор муассаса директори, тиббиёт фанлари номзоди С. Бегалиев томонидан кўрилиб, зудлик билан жарроҳлик йўли билан даволаш амалга оширилди. Беморнинг барча қон таҳлиллари олиниб, орқа миянинг экстрамедуляр ўсимтаси операция йўли билан олиб ташланланди.

Беморда операциядан кейин неврологик статусида регресс пайдо бўлиб, бир кундан сўнг оёқларда сезувчанликнинг бошланиши ва ҳаракатнинг пайдо бўлиш белгилари юзага келди. Шундай қилиб, операция муваффақиятли амалга оширилди.

Тиббий муассасаларни замонавий тиббий диагностика асбоб-ускуналари билан таъминлаш, моддий-техник базасини яхшилаш беморларга тез ва аниқ ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, беморларнинг тезроқ оёққа туришида, соғлигининг тикланишида ўз самарасини бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz