ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
134K subscribers
6.4K photos
2.55K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорларига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди
#28dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​ЖССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг янги штамми, аввалгисидан фарқли ўлароқ, ёшлар орасида тезроқ тарқалиши мумкин

14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва мамлакат ҳудудларида мингдан ортиқ касаллик юқиш ҳолатлари ҳақида хабар берди. Мамлакат Бош вазири Борис Жонсоннинг таъкидлашича, коронавируснинг ушбу генетик варианти одатдагисидан 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлиши мумкин.

Шунингдек, янги штамм Дания, ЖАР, Германия, Нидерландия, Сингапур, Франция, Япония, Aвстралия, Швейцария, Испания, Италия, Швеция, Ливан, Исроил, Бразилия ва Малайзияда аниқланди.

Куни кеча коронавируснинг янги штамми Иордания ва Жанубий Кореяда ҳам аниқланганлиги маълум бўлди. Икки мамлакат расмийлари дастлабки касалланиш ҳолатлар пайдо бўлганлигини, илгари уларнинг барчаси Буюк Британияга ташриф буюришганини эълон қилишди. Уларнинг мулоқот доираси ўрганилмоқда. Афсуски, коронавируснинг янги мутацияга учраган шакли аниқланган мамлакатлар рўйхати ўсиб бормоқда.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Twitter даги ўз саҳифасида COVID-19 нинг янги штамми, аввалгиларидан фарқли ўлароқ, ёшроқ аҳоли вакиллари орасида тезроқ тарқалиши кузатилаётганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус штамми балки оғир кечмас, аммо статистика шуни кўрсатмоқдаки, унинг болаларга юқиши анча осонроқ.

Лондондаги олимлар ҳам шундай маълумотларни тақдим этди. Лондон Империя коллежи профессори Нил Фергюсоннинг сўзларига кўра, олимлар нимага касаллик айнан ёшларга кўпроқ юқаётганини ҳали охиригача ўрганишгани йўқ, аммо буни статистик маълумотлар тасдиқламоқда. Унинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимлари охирги вақтда 15 ёшгача бўлган болалар орасида коронавируснинг янги штаммини аввалги туридан кўра кўпроқ аниқламоқда. Шунингдек, COVID-19 «британия» штаммининг ягона хавфлиги — унинг юқумлилиги кучлироқ эканида. Коронавируснинг янги штамми тарқалиши туфайли баъзи давлатлар Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар билан транспорт алоқаларини чеклашди.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрдан 10 январга қадар Ўзбекистон Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Aвстрия, Aвстралия, Нидерландия ва ЖАР давлатлари билан халқаро, жумладан, кириш, чиқиш ва транзит йўналишларида парвозларни тўхтатиб қўйди. Ушбу қарор Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан COVID-19 нинг янги штамми аниқланганлиги ва ушбу мамлакатлардаги оғир эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Шунингдек, Россия 21 декабрдан Буюк Британия билан парвозларни бир ҳафтага тўхтатиб қўйди. 28 декабрдан Япония ҳам ўта юқумли бўлган коронавирус штамми тарқалишининг олдини олиш учун январь ойининг охиригача барча мамлакатлардан киришни тақиқлади.

Ўз навбатида, вирусологлар инфекциянинг янги туридан қўрқмасликка, аммо профилактика чораларини кўришга чақиришмоқда: маска тақиб юриш, ижтимоий масофани сақлаш ва одам кўп бўлган жойларга бормаслик лозим.

«Янги штаммнинг тарқалишига қарши курашиш учун одатдаги коронавирус инфекцияси билан бўлганидек санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиш керак», – дейди тиббиёт фанлари доктори, Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот марказининг вирусологи Виктор Зуев. Мутахассиснинг таъкидлашича, янги штаммнинг патогенлиги коронавируснинг дастлабки нусхасидан баланд эмас, шунинг учун касалликни юқтириб олмаслик учун ижтимоий масофани сақлаш ва ниқоб тақиб юриш асосий талаб бўлиб қолмоқда.

Aсосийси, янги штаммнинг антиген хусусиятлари ўзгармаган, шунинг учун унга нисбатан эмлаш самарадорлиги сақланиб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​По данным ВОЗ, новый штамм коронавируса в отличие от предыдущего его варианта может быстрее распространяться среди более молодых групп населения

Министерство здравоохранения Великобритании 14 декабря сообщило об обнаружении нового типа коронавируса и более чем тысяче случаев заражения в регионах страны. Премьер-министр страны Борис Джонсон заявил, что этот генетический вариант коронавируса может быть на 70 процентов заразнее обычного. Также новый штамм выявили в Дании, ЮАР, Германии, Нидерландах, Сингапуре, Франции, Японии, Австралии, Швейцарии, Испании, Италии, Швеции, Ливане, Израиле, Бразилии и Малайзии.

На днях выяснилось, что новый штамм коронавируса зарегистрировали также в Иордании и Южной Корее. Власти стран сообщили о появлении первых заболевших, ранее все они побывали в Великобритании, устанавливается круг их контактов. Список стран, где обнаружили новую мутацию коронавируса, все пополняется.

Как сообщил в своем Twitter директор Европейского регионального бюро Всемирной организации здравоохранения Ханс Клюге, новый вариант COVID-19 в отличие от предыдущих, вероятно, распространяется среди более молодых групп населения. Новый штамм коронавируса, выявленный в Великобритании, возможно, и не ведет к более тяжелому течению заболевания. Но статистика показывает, что им можно легче заразить детей.

Такие данные представили и ученые в Лондоне. По словам профессора лондонского Имперского колледжа Нила Фергюсона, пока ученые не понимают механизма данного явления, но об этом свидетельствуют статистические данные. Как он утверждает, в последнее время медики фиксируют новый штамм коронавируса среди детей в возрасте до 15 лет чаще, чем его предшественника. Также единственная опасность «британского» штамма COVID-19 состоит в том, что он является более заразным. На фоне распространения нового штамма коронавируса некоторые страны ограничили транспортное сообщения с Великобританией и другими государствами, где он обнаружен.

Напоминаем, что Узбекистан с 21 декабря по 10 января приостановил международные авиарейсы, в том числе въездные, выездные и транзитные, с Великобританией, Италией, Германией, Данией, Австрией, Австралией, Нидерландами и ЮАР. Решение было принято Специальная республиканской комиссией по борьбе с коронавирусом с учетом выявления нового варианта COVID-19 и сложной эпидемиологической ситуации в этих странах. Россия тоже с 21 декабря на неделю приостановила авиасообщение с Великобританией. С 28 декабря Япония запретила въезд из всех стран, чтобы предотвратить распространение более заразного британского штамма коронавируса. Запрет будет действовать до конца января. В свою очередь вирусологи призывают не бояться нового типа инфекции, но соблюдать меры профилактики: носить маски, держать социальную дистанцию и не посещать места большого скопления людей.

«Для борьбы с распространением нового — «британского» — штамма COVID-19 нужно соблюдать те же санитарно-эпидемиологические предписания, что и для обычного коронавируса», — пояснил доктор медицинских наук, вирусолог Национального исследовательского центра эпидемиологии и микробиологии имени Н.Ф. Гамалеи Виктор Зуев. Как указал специалист, по патогенности «британский» штамм не превышает исходный вариант коронавируса, поэтому масочный режим и сохранение социальной дистанции остаются основными поведенческими нормами для того, чтобы не быть инфицированным.

Главное, что у нового штамма антигенные свойства не изменились, поэтому эффективность вакцины сохраняется и в его отношении.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Церемония награждения соотечественников в соответствии с рядом указов Президента Республики Узбекистан
#28dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ИЛК БЕМОРНИ ДАВОЛАГАН ШИФОКОР ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати I даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланган Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилованинг пандемия даври машаққатлари ҳамда Давлат мукофоти билан тақдирланиш жараёнидаги фикрлари билан қизиқди.

— 2020 йил бутун инсоният, хусусан, халқимиз учун оғир, синовли йил бўлди. Ўша даврларни ёдга оладиган бўлсак, дунё халқларини таҳликага солган коронавирус балоси март ойида, афсуски, бизнинг юртимизга ҳам кириб келди. Аммо “COVID-19” инфекцияси оммалашишининг ваҳимаси, қўрқуви, аллақачон, хорижий мамлакатлардаги оғир вазият ҳақидаги хабарлар билан бир неча ой олдин етиб келганди.

Президентимиз йил бошида ўтказган қатор мажлис, видеоселлектор йиғилишларида пандемия даврига тайёр туришимиз керак, дея кўп бор таъкидлади. Шу боис Ватан сарҳадларида ўз чегарасини ҳимоя қилиб, жангга тайёр турган посбонлардек, биз тиббиёт ходимлари ҳам кўринмас ёв билан курашишга ҳам руҳан, ҳам маънан ўзимизни тайёрлаб бордик.

Шифохонамизга биринчи инфекция билан зарарланган бемор келтирилган кун ҳали-ҳануз кўз олдимдан кетмайди. Бемор ёнига кираётганимизда муассасамиз ходимларининг менга тикилган кўзларидаги, энди нима бўлади, деган савол кўринишидаги ҳадик ва қўрқув аралаш нигоҳи юрагимга кўчди.

Аммо касбимга бўлган меҳрим ва қасамёдимга садоқатим туфайли ва раҳбарлик масъулияти билан биринчи бўлиб бемор ёнига тап-тортмай кириб бордим. Ходимларимни ҳам курашга, халқимиз бошига дард тушганида уларга малҳам бўлишга ундадим.

Тан олиб айтиш керак, ўша пайтда бутун дунёда бўлгани каби бу вирусга қарши курашиш бўйича бизда ҳам тажриба, етарлича шарт-шароит мавжуд эмасди.

Аммо давлатимиз раҳбарининг оқилона олиб борган сиёсати, тиббиёт ходимлари жасаорати билан пандемия даврини катта ижтимоий-иқтисодий йўқотишларсиз ўтказдик. “COVID-19” инфекцияси дунё миқёсида яшин тезлигида тарқалиб бораётган бир пайтда мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу офатни оммалашишини нисбатан жиловлашга эришилди.

Бунда жойларда қисқа муддатларда даволаш профлактика муассасалари, карантин зоналари ҳамда бутун дунёда кам бўлган тажриба юртимизда Саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил этилгани муҳим ролъ ўйнади.

Қайд этиш керак, ёз чилласи июнь-июль ойлари пандемия кучайган энг оғир даври бўлди. Беморларнинг ҳаёти учун жон куйдириб, кунни-тунга улаб машаққатли меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига руҳан кўмак зарур эди. Шундай кунларнинг бирида, ярим тунда беморлар ёнидан чиққанимда оммавий ахборот воситалари орқали бизни Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган бир гурух юртдошларимизга Давлат мукофотлари топшириш ҳақидаги Президент Фармонига кўзим тушди.

Тақдирланганлар сафида ўзимнинг исм-фамилиямни кўриб бошим осмонга етди. Куч-ғайратим, шижоатим янада жўшди. Менинг камтарона меҳнатимга, мен орқали барча тиббиёт ходимлари меҳнатига берган бундай катта баҳодан бошим осмонга етди. Бу юксак мукофот мени келажакда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномасининг трансляциясини 29 декабрь, сешанба куни соат 11:00 да қуйидаги телеканалларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.



Смотрите трансляцию Послания Президента во вторник, 29 декабря, в 11:00 на телеканалах:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (на узбекском языке);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (на русском языке);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (на английском языке);

а также на официальных страницах пресс-службы Президента в социальных сетях.
​​ДХХ “COVID-19” тестини сохталаштираётган гуруҳни фош этди

Бугун кўпчилик “COVID-19” касаллиги ўзида бор йўқлигини аниқлаш учун тест топширмоқда. Ушбу тестлар баъзан сохта бўлиб чиқаётгани ҳам маълум.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари “COVID-19” касаллигини аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи гуруҳни фош қилди.

Яъни, “Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилганида уларнинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланди.

Тезкор ҳаракатлар давомида, мазкур шахслар “COVID-19” касаллигини аниқлаш бўйича тест топширмасдан, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро вилоятида туғилган “Қ. Э.” ва Хоразм вилоятида туғилган "М. М."лардан сотиб олганликлари маълум бўлган.

Ушбу “уддабуронлар”га сохта маълумотномаларни Тошкент шаҳрида яшовчи “М. Н.” ва “К. А.”лар тайёрлаб, етказиб туришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳар бир инсон бундай ҳолатга тушмаслиги ва ҳақиқий маълумотларни олиши учун соғлиқни сақлаш тизими ходимларига мурожаат қилишлари керак.

Манба: rost24.uz

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🥗Касб тоифасига кўра соғлом овқатланиш нормативлари эълон қилинди

📌Таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, республика иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилди:

👨🏻‍💻1-гуруҳ — асосан ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар енгил жисмоний фаоллик, талабалар, ижтимоий фанларга оид мутахассисликлар, ЭҲМ операторлари, ўқитувчилар ва б. ЖФК (жисмоний фаоллик коэффициенти) — 1,4). Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 1800 — 2450 ккал;

🚌2-гуруҳ — енгил меҳнат билан шуғулланувчилар — транспорт ҳайдовчилари, конвейер ишчилари, тикувчилар, савдо ходимлари ва б. ЖФК — 1,6: бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2100 — 2800 ккал;

🚜3-гуруҳ — ўрта оғирликлардаги меҳнат, чилангарлар, созловчилар, станок ишчилари, бурғуловчилар, экскаватор ҳайдовчилари, тракторчилар ва б. ЖФК — 1,9. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2500 — 3300 ккал;

🏗4-гуруҳ — оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар, қурилиш ишчилари, бурғулаш ёрдамчилари, кон қазувчи ишчилар ва б. ЖФК — 2,2. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2850 — 3850 ккал;

👨🏻‍🔧5-гуруҳ — ўта оғир жисмоний меҳнат, жуда юқори жисмоний фаоллик билан ишловчилар ЖФК — 2,4 — қишлоқ хўжалиги ишчилари, йиғим-теримга жалб қилинган пахтакорлар, кончилар ва б. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 3750 — 4200 ккал.

👉 Касб тоифасига кўра озиқ-овқатлар рўйхати

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари учун акция эълон қилди.

@ssvuz
​​Британияда коронавирус юқтириш бўйича кунлик рекорд қайд этилди. Футбол ўйинлари қолдирилмоқда

Коронавируснинг мутацияга учраган янги тури кенг тарқалган Британияда эпидемиологик ҳолат оғирлашди.

Ортда қолган бир кун давомида Британияда коронавирус юқтирганлар сони 41,3 нафарга кўпайган. Бу пандемия бошидан буён қиролликда қайд этилган энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Олдинги рекорд 23 декабр куни қайд этилган ва ўша куни 39,2 минг нафар британияликда коронавирус аниқланганди. Қиролликда 19 декабрдан буён кунлик ўсиш 30 мингдан камаймаяпти.

Ортда қолган бир кунда Британияда 357 киши коронавирус сабаб вафот этди. Бу бир кун олдингига қараганда 39 нафарга кўпроқ дегани. Пандемия бошидан буён Британияда 71,1 минг киши коронавирус қурбони бўлди. Британия вирус юқтирганлар сони бўйича Европада фақат Италиядан ортда қолмоқда. Ҳозиргача қиролликда 2,32 миллион кишида вирус аниқланган.

Эпидемиологик ҳолат ёмонлашгани футбол бўйича Англия чемпионати ўйинларига ҳам таъсир қилмоқда. АПЛ 16-туридан ўрин олган «Эвертон» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги Ливерпулда ўтказилиши керак бўлган ўйин қолдирилди. Расмий баёнотда сабаб сифатида «Манчестер Сити» футболчиларида вирус юқтирганлар сони кўпайиб кетгани келтирилган.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Мукофот олганлар – бу йилги қаҳрамонларимиз, мукофот олганлар – бефарқ бўлмаган одамлар

Президент: Награжденные – наши герои в этом году, люди, радеющие за свое дело

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​“Тез ёрдам” нега баъзи ҳолларда кечикиши мумкин?

Ҳаёт синов ва тасодифлардан ҳоли эмас. Кутилмаганда рўй берадиган бахтсиз ҳодисалар, фавқулодда ҳолатлар пайтида ёки касалликлар ҳуруж қилганда ҳар қандай инсон шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. Мамлакатимизда бу йўналишда шаклланган замонавий тиббий ёрдам тизими халқимизга тезкор ва малакали тиббий хизмат кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда. Кейинги йилларда ушбу тизимнинг моддий-техник базаси такомиллашмоқда.

Шошилинч тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бироқ, давлатимиз томонидан яратилаётган замонавий шароитларга қарамай, соҳада ҳали қатор ўйлантирадиган масалалар ҳам йўқ эмас. Масалан, баъзи ҳолларда чақириқ жойига “тез ёрдам”нинг кечикиб бориши ана шундай масалалардан биридир.

Жумладан, жорий йилнинг 11 ойи давомида умумий мурожаатларнинг 2,3 фоиз ҳолатларда чақириққа кечикиб келиш ҳолатлари юз берган. Тўғри, бу фоиз ўтган йиллардаги бу борадаги кўрсаткичларда анча паст. Аммо шу ўринда, хўш, “103” хизмати ходимлар ва ихтисослашган автотранспорт воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлса, унда нега баъзи ҳолларда тез ёрдам кечикади, деган ҳақли савол туғилиши табиий.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга бир томондан мурожаатлар сони кўплиги бўлса, иккинчи томондан аксарият ҳолатларда йўлларда “тез ёрдам” машинасига йўл берилмаслик, асоссиз ва ёлғон чақириқлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Биргина жорий йилнинг 11 ойи давомида ушбу хизматга 94 мингдан ошиқ шошилинч бўлмаган ҳолатлардаги мурожаатлар, 133 мингга яқин натижасиз чақириқлар ҳамда сурункали касалликлари бўлган беморлардан 832 мингга яқин қўнғироқлар келиб тушган.

Тараққий этган хорижий давлатларда йўлларда “тез ёрдам” машиналари учун алоҳида йўлаклар барпо этилган. Бу йўллар доимо очиқ туради. Шу билан бирга, “тез ёрдам”га йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият жуда юқори.

Мамлакатимизда кейинги йилларда бунёдкорлик ишлари жараёнида бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина.

Чунки, йўлларимизда “тез ёрдам” машинасига йўл бермаслик ҳолатлари ҳали ҳам тез-тез учрамоқда. Қачонки, машина чақирув сигналини ёқсагина, йўл бўшатилиши мумкин.

Афсуски, чақирув сигналига парво қилмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳолбуки, бу ҳаётда ҳеч бир инсон тасодифий бахтсиз ҳодисалардан, соғлиғи билан боғлиқ муаммо юз беришидан кафолатланмаган.

Шундай экан, ўзининг ва ўзгаларнинг соғлиғи учун ҳамиша эътиборли ва масъулиятли бўлиш инсонийликнинг муҳим қоидасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.