ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
89.7K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Segment.uz
#Иқтибос #Ёшлар_сиёсати_амалда

Ташкилотлар ёш мутахассисни ишга олишдан манфаатдор бўлиши керак. Шу сабабли, ҳукуматга ёш кадрлар учун белгиланган синов муддати даврида иш берувчиларга имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси топширилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос #Ёшлар_сиёсати_амалда

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади — Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос #Ёшлар_сиёсати_амалда

Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, сизларга айтадиган маслаҳатим шу: илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик — умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг — Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди

— Бу маърифат саройи илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланади. Бу даргоҳда юртимиз ва жаҳондаги энг нодир, ноёб ва бебаҳо асарлар жамланади. У буюк аждодларимизнинг бой мероси ва номларини бутун дунёга тараннум этадиган, барча юртдошларимиз, биринчи навбатда, сиз, қадрли фарзандларимиз учун чинакам зиё масканига, ғурур ва ифтихоримиз рамзига айланади, деб ишонаман.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 80 миллиондан ошди

👉 https://kun.uz/87748972

▶️@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 74 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

​​2020 йил 25 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 666 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 5 нафари Наманган вилоятида,
📌 5 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 11 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 137 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74093 (+182) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1961 нафар бемордан 162 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТГАН 357 НАФАР КИШИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил давомида тиббиёт ходимларига Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан берилган давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ҳамда соҳа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Маросимда таъкидланганидек, якунланаётган 2020 йил коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган пандемия шароити туфайли бутун инсоният, хусусан, халқимиз учун оғир, синовли йил бўлди. Айниқса, аҳоли саломатлигини таъминлашга масъул бўлган соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, шифокор ва ҳамшираларимиз, санитария вакиллари фидойиллик, касби ва қасамёдига садоқат кўрсатиши, машаққатли меҳнат қилиши талаб қилинди. Юртимиздаги барча тиббиёт ходимлари ушбу чорловга лаббай деб жавоб бериб, ҳеч иккиланмасдан ўз ҳаёти, жонидан кечиб, яқинлари, оила-аъзолари ҳаётини таҳликага қўйиб вирусга қарши мардонавор курашга, халқ дардига малҳам бўлишга чоғланишди.

Ушбу оғир даврларда ўз фидойилиги, машаққатли меҳнат билан намуна кўрсатган турли соҳа ходимлари муносиб рағбатлантирилди. Улар орасида тиббиёт ходимлар энг салмоқли ўрин эгаллагани қайд этилди.

— Ҳар қандай мукофот – бу аввало, эл-юрт, Ватан эътирофи, халқ ишончидир, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев. — Мен бугун мукофотланганларнинг ҳар бирини яна бир бор муборакбод этиб, уларга Президентимиз, халқ ишонч билдирганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Сўнгги тўрт йил ичида соғлиқни сақлаш тизимига эътибор ва ғамхўрлик юқори даражага етди. Биз ушбу мукофотларни, аввало, Президентимизнинг илм-фан, соғлиқни сақлаш соҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш йўлида ўзини аямасдан меҳнат қилаётган, шифокор деган юксак номга ҳар томонлама муносиб бўлган фидоий инсонларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатига доимий эътибор ва ғамхўрлигининг яна бир амалий ифодаси сифатида қабул қиламиз.

Маълумот учун жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 июлдаги “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан 357 нафар фидойи фуқароларимиз тақдирланди.

Улар орасида 269 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси мутахассисларидир. Жумладан, мукофотланганлар орасида 200 нафари шифокор, 69 нафари эса ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ҳисобланади.

Шунингдек, тадбирда ўтиб бораётган йил нафақат тиббиёт ходимлари учун оғир кечгани, шу билан бирга, ривожланиш, ислоҳот ва ўзгаришлар йили бўлгани ҳақида сўз борди. Ушбу даврда паралелл равишда тиббиёт соҳаси ислоҳотлари, замонавий тиббий иншоотларни бунёд этиш ишлари ҳам изчил давом эттирилди. Жумладан, шу йилнинг ўзида 200 га яқин тиббиёт муассасаси бунёд этилди.

Улар орасида пойтахтимизда қад ростлаган қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган Болалар миллий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Чилонзор туманида қурилган Иккинчи перинатал маркази каби замонавий тиббиёт муассасаларига алоҳида урғу берилди.

Тадбир сўнггида Президентимиз Фармонига кўра берилган Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев: "Ҳар қандай мукофот – бу аввало, эл-юрт, Ватан эътирофи, халқ ишончидир!"

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz