ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
140K subscribers
6.4K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ҲАР ЙИЛИ 10 МИНГ НАФАРГА ЯҚИН ВРАЧ ВА ФАРМАЦЕВТЛАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТАДИ, БУ ЙИЛ ҲОЗИРЧА УЛАР 1,5 МИНГ НАФАР, ХОЛОС (2-қисм)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов билан суҳбат.

— Пандемия сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузуридаги тиббиёт ва фармацевтика комиссиялари фаолияти тўхтатилган эди. 1 октябрдан яна йўлга қўйиладиган бўлса, мурожаатлар ҳам анча-мунча бўлса керак...

— Фикрингиз тўғри. Чунки карантин даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари фаолияти тўхтатилганлиги учун тиббиёт ва фармацевтика ходимлари хужжатлар топшириш ва аттестациядан ўтиш имкониятини йўқотди.

Шу сабабли, иккинчи малака тоифаси бор 1,5 минг нафарга яқин мутахассислар навбатдаги биринчи малака тоифасини олиш, шунингдек, биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган 1 минг нафарга яқин тиббиёт ва фармацевтика ходимлари навбатдаги олий малака тоифасини олиш имкониятидан махрум бўлди.

Ундан ташқари, карантин эълон қилинган вақтдан то ҳозиргача бўлган давргача ёки ўтган 6 ойдан ортиқроқ муддатда умуман малака малака тоифаси бўлмаган, аммо иш стажига 5 йил тўлган ва лозим бўлган иккинчи малака тоифасини олиш истагида бўлган мутахассислар, шунингдек, тиббиёт олийгоҳларини тамомлаган иккинчи малака тоифаси олиш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган 400 нафардан ортиқ мутахассислар учун хусусий тиббиёт муассасаларида ишлаш ҳуқуқини берувчи учинчи малака тоифасини олиш имконияти ҳам йўқолди.

Ҳар йили ўртача 10 минг нафарга яқин мутахассислар, биринчи ярим йилда эса ўртача 5,5 минг нафарга яқин врач ва фармацевтлар аттестациядан ўтиб, малака тоифасига эга бўлар эди. 2020 йили эса эълон қилинган карантин муддатигача атиги 1,5 минг нафарга яқин врач аттестациядан ўтишга улгурди. Шунинг учун ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг фаолиятини давом эттиришга рухсат берилгани жуда тўғри бўлди, деб ҳисоблайман.

— Бу шароитда карантин талабларини таъминлаш масаласи қандай ҳал қилинади?

— Албатта, карантин чоралари юмшатилган бўлса-да, хавфсизлик талаблари тўлиқ бажарилиши шарт эканлигини, нафақат комиссия аъзолари, балки аттестациядан ўтувчи ҳар бир талабгор тўғри тушунади ва бунга амал қилади, деган умиддаман. Ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилишлари ўтадиган тиббиёт муассасалари раҳбарлари бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга масъул ва бунинг уддасидан чиқадилар, деб ўйлайман.

Барча тиббий ихтисосликлар кесимида аттестация ўтказиладиган кунлар графиги ишлаб чиқилган. Унга кўра, ҳар ҳафта шанба куни алоҳида йўналишдаги тўрт турдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилишлари турли жой ва манзилда жойлашган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ўтказилиши режалаштирилган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳар бир мутахассисликлар бўйича гуруҳлар ташкил қилиниб, уларнинг имтихон вақтларини турли соатларда белгиланишини мўлжаллаганмиз.

Шундай бўлса-да, фавқулодда ҳолатлар учун ҳам тайёргарлик кўриб қўйганмиз. Агар карантин чоралари яна қатъийлашадиган бўлса, ишимизни онлайн тартибда давом эттириш режа ва дастурлари ишлаб чиқилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА 438 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 200 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 271 нафар,
📌Тошкент вилоятида 81 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 10 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 6 нафар
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 879 (+438) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 064 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 513 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 462 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 70 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 311 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Наманган вилоятида 35 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 35 нафар, Сурхондарё вилоятида 19 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 50 954 (+513) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 058 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 496 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺25 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 496 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 450.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Наманганской, Кашкадарьинской, Сурхандарьинской, Андижанской, Навоийской и Самаркандской областях выздоровело всего 513 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 54 462 пациентов выздоровели 50 954 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 058 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 718 находятся в тяжелом, а 289 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 496 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 25 сентябрь куни юртимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида 513 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 462 нафар бемордан 50 954 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 058 нафар бемордан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 3 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ОШҚОЗОН ЯРАСИДАН ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСЛИК САРАТОНГА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокори, тиббиёт фанлари доктори, онкохирург Олимжон Ғуломов билан суҳбат (2-қисм).

— Ошқозон яраси аҳоли орасида ортмоқда. Айрим касб эгалари ҳам ушбу касалликдан азият чекишининг сабаби нимада?

— Тартибсиз овқатланиш, ирсий мойиллик, кимёвий моддалар ва баъзи дори препаратлари (аспирин, гормон)ларни бетартиб истеъмол қилиш кабилар ошқозон яраси пайдо бўлиши учун асос бўлади. Ушбу касалликда асосан тўш соҳасида оғриқ, тунги безовталиклар, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва қайт қилиш каби белгилар кузатилади.

Яранинг жойлашишига қараб, овқатлангандан сўнг 2 соат ёки ундан кейин оғриқ бошланиши мумкин. Ушбу касалликка, одатда, кўпроқ ишчан ёшдаги инсонлар чалинади. Бўёқчилар, косиблар, темир йўлчилар, сартарош ва ранг бўёқлари билан ишлайдиган соҳа вакиллари ҳам шу хасталикдан кўпроқ азият чекишади. Шу боис, ушбу соҳа вакиллари иш фақтида мунтазам равишда махсус респираторли ниқоблардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Шифокор беморнинг таҳлил натижаларига кўра, даволаш чораларини кўради. Шиллиқ парданинг фаол яллиғланишини пасайтириш, яра ва эрозияларни битирувчи, яра касаллиги ҳуруж қилишининг олдини олувчи препаратлар қўлланилади. Муолажа давомида шифокор назоратида бўлиш, қатъий парҳезга риоя қилиш тавсия этилади.

— Етарлича даволанмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

— Етарлича даволанмаслик яллиғланган яранинг қонашига сабаб бўлади. Натижада ҳушдан кетиш, баъзан ичакдан қон кетиши ёки қон қусиш рўй беради. Бу ҳолат такрорланса, камқонликка сабаб бўлади. Агар ошқозон яраси тешилса, бемор ҳушдан кетади ва бу ҳолатда зудлик билан шифохонага етказилиши ҳамда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур. Ошқозон ярасининг бошқа аъзоларга ўтиши, яъни саратон касаллигига айланиб кетиш каби жиддий асоратлари бор.

Саратон илк босқичларда аниқланса, даволаш осон кечади. Агар сўнгги босқичларида маълум бўлса, кимётерапия, нурли терапиялар ўтказилади. Ўсма борлиги бошида аниқланса ва бошқа аъзоларга ўтиб кетмаган бўлса, жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам хавфли ўсмалар жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. Бошқа онкологик касалликлар учун мўлжалланган шифохоналарда ҳам ушбу амалиёт қўлланилади. Ошқозон саратони йилдан-йилга кўпайиб, ёшариб бормоқда. Маълумки, инсон 30 – 50 ёшгача бўлган даври ишга энг лаёқатли ҳамда ишчан даври ҳисобланади. Айнан шу ёшдаги инсонлар ошқозон, қизилўнгач саратони, ўн икки бармоқли ичак касалликларидан азият чекмоқда. Шунинг учун иш берувчиларга ходимлар соғлигига эътиборли бўлишни тавсия қилардик.

— Ошқозон саратони белгиларсиз ҳам ривожланиши мумкинми?

— Афсуски, ошқозон саратонининг яширин турлари ҳам бор. Нима бўлган тақдирда ҳам, инсон ўз организмини “эшитиши” керак. Ўзига ҳам, организмига ҳам адолатли бўлган инсон бошқаларни ҳам эҳтиёт қилади. Организм ўзига керакли бўлган витамин ва дориларни ўзи сўраб олади. Гоҳида инсоннинг ширин ёки нордон таъмли маҳсулот егиси келади. Шундай паллада организм истагини бажариш керак. Аслида, уч маҳал овқатланиш керак деган қоида ҳеч қаерда йўқ. Қорнингиз очдими, уни тўйғазиш ҳаракатида бўлинг. Саломатлигингизга мос бўлмаган ҳолатлар сизни безовта қилса, дарҳол мутахассисга мурожаат қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич кредит-модуль тизимини жорий этиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кредит-модул ўқитиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тингловчилари ҳамда клиник ординатор (резидент)лар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг кредит-модул тизими ўқув жараёнининг қуйидаги шаклларидан иборат:

📌аудитория машғулотлари - маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари, ўқув (клиник) амалиёти;

📌аудиториядан ташқари машғулотлар - илмий кутубхонада ишлаш, мустақил ишлар, индивидуал маслаҳатлар, клиник вазифалар, ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий иши,таълим олувчилар илмий анжуманларда қатнашиши, магистратура мутахассисликларида илмий фаолият турлари ва ҳ.к.

Модуллар қуйидагилар орқали амалга оширилади:

📌кредит бирликларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режадаги ҳар бир модули учун дастурлар;

📌ҳар бир модулнинг аудитория иши: маърузаларнинг матн ва презентациялари, назарий, амалий, семинар ва лаборатория машғулот режалари, мультимедиа билан таъминлаш, амалий кўникмаларни ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

📌таълим олувчиларнинг мустақил ишлаши: уй вазифаси учун матнлар тўплами, ҳар бир модул учун ўз-ўзини назорат қилиш материаллари, реферат ва курс иш (лойиҳа)лари мавзулари, электрон кутубхона, видеотека (видео кутубхона), амалий кўникмалар ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

📌таълим олувчилар билимини назорат қилиш: тестлар, ҳар бир модул учун назорат саволлари, жумладан, объектив тизимлаштирилган клиник имтиҳон (ОSCE), объектив тизимлаштирилган имтиҳон (ОSE) ва бошқалар учун топшириқлар;

📌амалиёт ўтказиш: ташкилот (муассаса)лар билан шартномалар тузиш, ўқув ва ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий ишини ўтказиш режалари ва дастурлари, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар;

📌магистратура мутахассисликларида илмий фаолият юритиш: илмий–тадқиқот иши, илмий амалиёт ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш учун мавзу ва материаллар, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар.

Ўқув режасидаги барча турдаги ўқув ишларининг юкламалари кредитлар (кредит бирликлари)да белгиланади. 1 кредит (кредит бирлиги) таълим йўналиши, мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, камида 30 ва 36 гача академик соатга тенг белгиланиши мумкин.

Дастурларнинг юкламалари қуйидагилардан иборат:

📌ўрта махсус профессионал таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

📌бакалавриат таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

📌магистратурада камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

📌клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда – камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади.

Магистратура ва клиник ординатура (резидентура)да, бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда семестр якуни бўйича аттестация (ярим йиллик, йиллик) ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🤒Шамоллаш белгилари мавжуд, аммо касалликнинг жиддий белгилари кузатилмаган ҳолларда қандай даволаниш керак?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- Биринчи навбатда кўп суюқлик ичиш, бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади. Ҳар қандай вирус инфекциясида интоксикация кузатилади, кўп миқдорда суюқлик ичиш эса организмдан токсинларни чиқиб кетишига ёрдам беради.

🍌Таркибида витаминлар мавжуд цитрус мевалар ва сабзавотлар, бундан ташқари, витамин С қабул қилиш мумкин.

🥣Касаллик даврида иштаҳа пасайишига қарамасдан, организмни заифлаштирмаслик учун яхши овқатланиш зарур.

🧃Бунинг учун мева ва сабзавотлардан ичиш учун аралашмалар, масалан, смузилар тайёрлаш мумкин. Смузи бу ўзида витамин ва минераллар тутган мева ва сабзавотларни аралашмасидан тайёрланган қуюқ ичимлик. Натижада бу ҳаракатлар иммунитетни мустаҳкамлашга олиб келади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🦠ОИТС касаллиги билан рўйхатда турадиган шахсларда коронавирус касаллиги қандай кечади?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- ОИВ инфекцияси мавжуд бўлган ва касаллик ривожланганларда, шунингдек, паст даражада CD4 геноми мавжуд бўлган ва вирус юкламаси юқори бўлганларда, бундан ташқари антиретровирус даво олмайдиган беморлар касалликларнинг асоратлари ва инфекция юқиш юқори хавф гуруҳига кирадилар.

😷Барча ОИВ мавжуд бўлган ёки назорат қилиш қийин бўлган ОИВ бўлганда қўшимча эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

❗️Ҳозирги кунда ОИВ мавжуд бўлганлар ва оддий аҳоли орасида COVID-19 билан зарарланиш хавфи ёки унинг асоратлари тўғрисида ишончли фарқ кўрсатилаган маълумотлар йўқ.

😷ОИВ мавжуд бўлган баъзи беморларда COVID-19 асоратларининг маълум хавф омиллари яъни, қандли диабет, гипертония ва бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши мумкин. Шунга кўра, ОИТС билан оғриганларда COVID-19`ни оғир кечиши хавфи юқори бўлиши мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 368 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 819 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 149 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 214 нафар,
📌Тошкент вилоятида 108 нафар,
📌Андижон вилоятида 16 нафар,
📌Жиззах вилоятида 16 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар
📌Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 51 322 (+368) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3045 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов Президентнинг мамлакатда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, мамлакатда ҳозиргача аҳолининг турмуш тарзига етарлича эътибор қаратилмаган. "Ўзбекистонда семизликдан азият чекувчилар ва юрак қон-томир касалликларидан ўлим ҳолатлари кўрсаткичи юқори".

"Аммо одамлардан бирор нима талаб қилишдан олдин уларга шароит яратиб беришимиз лозим. Муаммони мажмуавий тарзда кўриб чиқиш керак. Агар одамлар ишга велосипедда ёки пиёда боришса, бу соғлом бўлиш учун етарли кунлик жисмоний ҳаракатдир".

А.А.Абдуҳакимов "Янги нафас" лойиҳасининг тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, бир кунда 10 минг, бир ойда 300 минг ва бир йилда 3,5 млн.дан кам бўлмаган қадам юрган одам барча давлат хизматлари учун 50 фоизлик чегирма ва спорт муассасалари учун абонементга эга бўлади.

Президент қарори лойиҳасида мамлакатнинг ҳар бир туманида велосипед йўлкаси ва сайр қилиш учун "саломатлик йўли"ни қуриш кўзда тутилган.

"Инфратузилмани шунчаки яратиш эмас, балки уни назорат қилиш ҳам керак. Сайр қилиш ва велосипедда юриш йўлаклари ноқонуний тарзда тўсиб қўйилиши, уларда қурилишлар амалга оширилиши ва машиналар тўхташ жойига айланиб қолишига йўл қўймаслик зарур".

Қарорда белгиланишича, ИИВ бир ой мобайнида пиёда ўтиш жойларида рўй берадиган ҳалокатлар сони кескин камайишини таъминлаши лозим.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, параллел равишда соғлом овқатланиш бўйича ҳам ҳужжат тайёрланмоқда. "Тўғри овқатланиш маданиятини жорий этиш бўйича олдимизда жуда катта иш турибди. Давлат инсон тўғри овқатланиши, оқсиллар, ёғ миқдори, углеводлар балансини тушуниши, колорияларни ҳисобланишидан манфаатдор. Шунда у камроқ касалликка чалинади ва уни даволаш зарур бўлмайди".

Манба: Makarenko.uz

@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 51 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 26 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 953 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Тошкент вилоятида;
📌49 нафари Тошкент шаҳрида;
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун:
📌 Тошкент шаҳрида 308 нафар;
📌Тошкент вилоятида 108 нафар;
📌Наманган вилоятида 30 нафар;
📌Андижон вилоятида ҳам 16 нафар;
📌Жиззах вилоятида ҳам 16 нафар;
📌Қашқадарё вилоятида 12 нафар;
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар;
📌Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 51 458 (+504) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 3 041 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 491 СЛУЧАЙ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺26 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 491 случай заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 454.

🟢Сегодня в городе Ташкенте, Наманганской, Андижанской, Ташкентской, Джизакской, Кашкадарьинской, Самаркандской и Хорезмской областях выздоровело всего 504 человека.

В настоящее время из выявленных 54 953 пациентов выздоровели 51 458 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

🔴Из 3 041 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 719 находятся в тяжелом, а 294 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 491 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 26 сентябрь куни мамлакатимизда 491 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️ Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 454 нафарга етди.

🟢 Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 953 нафар бемордан 51 458 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

🔴 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3041 нафар бемордан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatubotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 55 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 27 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55132 (+179) нафарни ташкил этмоқда.


❗️Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌97 нафари Тошкент шаҳрида,
📌27 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 51458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

🔴Ҳозирда мамлакатимизда 3218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий сайти:
@ssvuz
​​ЮРТИМИЗНИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРИДА ОШҚОЗОН-ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ КЎП УЧРАМОҚДА?

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокори, тиббиёт фанлари доктори, онкохирург Олимжон Ғуломов билан суҳбат (3-қисм).

— Қизилўнгачда учрайдиган хавфли ўсмалар сўнгги йилларда кўпайгандек...

— Дарҳақиқат, қизилўнгачда учрайдиган касалликлар аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. Таснифига кўра, улар яхши ва ёмон сифатли турларга бўлинади.

Ёмон сифатли турига қизилўнгач саратони, чандиқли ўсмалар киради. Касаллик белгилари тўш орқасида симиллаб оғриқ бўлиши, жиғилдон қайнаши, овқат истеъмолидан сўнг кўкрак қафасида оғирлик бўлиши билан кузатилади. Қизилўнгач касалликларига ташхис қўйиш бирмунча қийин.

Аксарият беморлар юрагим оғрияпти, деб кардиолог шифокорга мурожаат қилади. Аниқ ташхис қўйиш учун беморда эндоскопия, рентген ва барийли текширувлари ўтказилади.

— Гастрит касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ҳақида маълумот берсангиз.

— Гастрит ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб, кўп учрайдиган касалликлар сирасига киради. Касаллик ривожланиб, сурункали тусга ўтиб кетмаслиги учун бошиданоқ даволаш чораларини кўриш лозим.

Гастритнинг келиб чиқишига нотўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, стрессни бошдан ўтказиш, дориларни пала-партиш ва узоқ муддат истеъмол қилиш, ичак инфекциялари, хеликобактер пилори микроби, ошқозон ости бези ва ўт пуфагининг хасталаниши сабаб бўлади. Гастрит кечишига кўра, ўткир ва сурункали турларга бўлинади.

Ўткир гастритга йўлиққан беморлар умумий беҳоллик, қориннинг юқори соҳасидаги оғриқдан, иштаҳасизлик, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, кўп ташна бўлишдан, қориннинг дам бўлиши, овқатланиб бўлгач, овқатни қайт қилиб ташлашдан, ичнинг равон келмаслигидан, айрим ҳолатларда тана ҳарорати кўтарилишидан шикоят қиладилар. Касаллик аста-секин ривожланади.
Гастритдан қутиламан десангиз, парҳезга риоя қилинг. Аччиқ ва иссиқ, ҳазми оғир таомлар, газли сув ва спиртли ичимликлар, чекишдан тийилинг, руҳий изтиробларга йўл қўйманг. Агар касаллик ўз вақтида даволанмаса, ошқозон ярасига ўтиб кетиши мумкин.

Ошқозон ярасини даволаш гастритни даволагандан кўра, бирмунча қийинроқ, деярли бир умр ҳамроҳингизга айланиш эҳтимоли бор.

— Юртимизнинг қайси ҳудудларида ошқозон-ичак касалликлари нисбатан кўп учрайди?

— Қорақалпоғистон ва Оролбўйи ҳудудларида яшайдиган инсонларда кўп учрайди. Бунга экологиянинг салбий таъсири сабаб. Чўл ҳудудида яшайдиган аҳоли орасида қизилўнгач саратони билан хасталанганлар шифохонамизга даво истаб келишади.

Водий вилоятларидан ҳам айнан шу ташхис билан келади. Ушбу ҳудуд аччиқ маҳсулотларни севиб истеъмол қилиши билан машҳур. Қизилўнгачдан ўтаётган ўта аччиқ ҳамда иссиқ таомлар бу аъзони зарарламасдан қолмайди. Ўта иссиқ ҳолатдаги таом ёки ичимликни ичиш ҳам аъзоларни куйдириш ҳамда яллиғланиш чақириши мумкин.

— Яқинда бир маълумотни ўқиб қолдим: идиш ювиш воситалари ҳисобланган кимёвий моддалар ҳам ошқозон саратонига сабаб бўлар экан. Шу тўғрими?

— Дарҳақиқат, таом қолдиқлари ва ёғларини кеткизадиган идиш ювиш кукунлари, геллар ва турли турдаги суюқликларнинг ошқозон учун зарари катта. Таомланадиган идишлар ушбу воситаларда ювилганидан сўнг, совуқ сувда чайилиб қўйилганда, зарарли хусусиятлари кетмайди. Шу боис устидан қайноқ сув қўйиш керак.
Бу билан идиш ювиш воситаларидан бутунлай ишлатмаслик керак дейишдан йироқман, ҳар кимнинг ўз танлови бор. Соғлиги ҳақида қайғурган инсонлар эса имкон қадар истеъмол содаси ҳисобланган воситадан идиш ювишда фойдалангани маъқул. Ҳар ҳолда унинг организмга хавфли таъсири йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Covid-19 енгил тури билан касалланиб тузалгандан сўнг оила аъзоларидан қанча вақт давомида изоляцияда бўлиши керак?

Ботир Қурбонов, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

⛔️Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиқганда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди.

Бемор билан мулоқотда бўлганларда ҳам 14 кун карантин даврида касалллик белгилари аниқланмаса улар ҳам уй шароитидаги карантинидан чиқарилади.

@ssvuz
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 371 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 27 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 320 (+188) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 219 нафар,
📌Тошкент вилоятида 92 нафар,
📌Андижон вилоятида 14 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 13 нафар,
📌Фарғона вилоятида 12 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
📌Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 51 829 (+371) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3033 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШАЁТГАН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА 20 АВГУСТДАН 20 СЕНТЯБРГАЧА БЎЛГАН МУДДАТ БЎЙИЧА ИШ ҲАҚЛАРИ ТЎЛАНАДИ

2020 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори эълон қилинди.

❗️Мазкур қарорга кўра, ҳодимларга иш ҳажмидан келиб чиқиб, кунбай ишлаш шароитида ҳар 30 кунлик давр учун иш юкламасини инобатга олган ҳолда ҳар ойлик иш фаолияти якуни бўйича қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус тўлов белгиланди:

📌врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

📌бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

📌провизор-фармацевт ходимларга – 10 миллион сўм;

📌дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига – 8 миллион сўм;

📌бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

Шунингдек, анестезиолог-реаниматолог врачларга ҳам махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.

Стационар тиббиёт муассасалари ҳамда лабораторияларга жалб килинган ходимларга махсус тўловлар:

📌ходим жорий йилнинг 20 август кунигача фаолият юритган бўлса, унинг 14 кунлик фаолияти якуни бўйича ҳисоб-китоб килинган бўлиши керак. Бунда, 14 кунлик фаолияти якунига кадар амалда бўлган шартлар сақлаб колинади.

📌ходим жорий йилнинг 20 август кунидан кейин жалб қилинган бўлса, 30 кунлик давр учун ҳар ой якуни бўйича ҳисоб-китоб килинади.

📊Бундан ташқари, мазкур қарор қабул қилинган сана, яъни 2020 йилнинг 24 сентябрига қадар махсус тўловлар амалга оширилишида врач ходимларга, врач-лаборантларга - 25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга 15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм ва бошқа ҳодимларга 5 миллион сўм амалда бўлган миқдорлари сақлаб қолинади.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлаштирилган стационар даволаш муассасалари рахбарлари ва бевосита даволаш ишлари билан шуғулланувчи унинг ўринбосарларига врачлар учун белгиланган махсус тўлов, яъни 25 миллион сўм миқдоридаги тўлов татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий калани –
@ssvuz