ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
49.5K subscribers
7.19K photos
2.92K videos
45 files
10.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ЮРТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 10 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 160 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 150 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сурхондарё вилоятида, ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 42 212 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 580 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ССВ: КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ЮМШАТИЛГАНИ ОДАМЛАРНИНГ ХОТИРЖАМЛИККА ЭМАС, СЕРГАКЛИККА ЧОРЛАШИ КЕРАК

Бугун дунёда коронавирус хавфи етиб бормаган бирор мамлакат қолмади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда касалланганлар сони 27 миллион 700 минг нафардан ошди. Пандемиянинг илк босқичларида касалланганлар сони 100 минг нафарга етиши учун ҳафта керак бўларди. Ҳозир эса бу рақам соатлар ичида қайд этилмоқда.

Юртимизда сентябрнинг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, 9 cентябрда бу кўрсаткич қарийб 170 нафарга ошди. Карантин тартибларининг юмшатилиши, бир қанча фаолият турларига рухсат берилиши, шунингдек, мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтиради.

Бугун кўча, бозор ва бошқа жамоат жойларида аксарият фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилмасдан, бепарволик билан, ўзаро масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларини қўполлик билан бузиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани жуда хавотирли.

Умумий овқатланиш объектлари, томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар, мачитлар, шунингдек, парк ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига қатъий карантин талаблари асосида рухсат берилди. Жумладан, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, мижозлар орасида 2 метрлик масофани таъминлаш, шунингдек, объектдаги жиҳозларни мунтазам дизенфекциялаш, ҳаво айланиш тизимини зарарсизлантириш каби қатъий белгиланган санитария-гигиена талабаларига риоя этишлари лозим.

Ҳозирда юртимизда 2580 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 235 нафари ўртача оғир, 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда ётгани жойларда ниқобсиз, масофа сақламасдан юрган юртдошларимиз учун огоҳлантириш бўлиши зарур.

Ҳали давоси топилмаган, кейинчалик қандай асоратлар қолдириши, юқтирилгандан сўнг яна қайталанмаслиги шубҳа остида бўлган, қаршисида бутун дунё тиббиёти ожиз турган касалликка қарши ягона самарали чора ҳисобланган санитария қоидаларига амал қилмаслик, тиббиёт ниқобларни тақмаслик учун қанчалик бепарво бўлиш керак?!

Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади.

Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Мисол учун, 33 миллионга яқин аҳолиси бўлган Малайзияда август ойида касалланиш ҳолати 355 нафарни ташкил этган бўлса, сентябрнинг дастлабки ҳафтаси давомида бор-йўғи 37 нафарни ташкил этган, холос. Бунда аҳолининг онгли равишда ҳукумат ва шифокорларнинг тавсияларини сўзсиз бажариши муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларда карантин тугаганига қарамай жамоат жойларида ҳалиям масофа сақлаш, ниқоб тақиш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик, катта тадбирлар ўтказмаслик одатга айланди.

Ҳурматли ватандошлар! Президентимиз таъкидлаганларидек, бундан кейин пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Айни пайтда ўз саломатлингизни асрашингиз, аввало, ўзингиз, сўнгра тиббиёт ходимлари ва мамлакатимиз учун қилган энг катта хизматингиздир. Оилангиз ва фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг, яқинларингизнинг дард чекишига сабабчи бўлиб қолманг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДАГИ НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ: ТАСНИФЛАР, ТАҲЛИЛЛАР, ДАВО ЧОРАЛАРИ! (1-Қисм)

Ҳозирда болалар касалликларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. Бунга бир томондан аҳолининг тиббий маданияти юксалганлиги сабаб бўлса, бошқа томондан атроф-муҳит таъсирида болаларда айрим касалликлар кучайиб бораётганини сабаб қилиб келтириш мумкин. Улар орасида нафас олиш аъзолари касалликларининг салмоғи юқорилиги болалар пульмонологлари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори Фурқат Шамсиев билан шу масалалар ҳақида суҳбатдашдик.

— Болалар нафас аъзолари касалликларига нималар киради?

— Болаларда нафас аъзолари касалликлари бир неча гурухга бўлинган бўлиб, уларга инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликлар, аллерик касалликлар, чақалоқлик даврида ривожланган, туғма ва наслий касалликлар киради.

Инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликларга юқори ва пастки нафас аъзолари касалликлари киради. Юқори нафас аъзоларидан кўпрок ринит, фарингит, тонзиллит, отит, синусит, ларингит; пастки нафас аъзолари касалликларидан эса трахеит, бронхит (ўткир, сурункали, обструктив, қайталанувчи), бронхиолит, пневмония, плеврит, бронхоэктатик касалликлар учрайди.

Аллергик касалликларга бронхиал астма, чақалоғлик даврида ривожланган касалликларга бронх-ўпка дисплазияси, Вильсон-Микити синдроми каби хасталикларни киритиш мумкин.
Наслий касалликларга ўпканинг идиопатик диффуз фибрози, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг альвеоляр микролитиази, картагенер синдроми, муковисцидоз, альфа-1 антитрипсин танқислиги каби қатор касалликлар киради.
Туғма касалликларга эса ўпканинг ривожланиш нуқсонларини киритишимиз мумкин.

— Уларнинг хавфлилик даражалари ҳам турлича, шундай эмасми?

— Албатта, юқорида тилга олинган ҳар бир хасталикнинг хавфлилик даражаси ҳар хил. Баъзилари енгил шаклда кечса, аксариятининг хавфлилик даражаси анча юқори.

Нафас олиш тизимининг асосий вазифаси — организмни кислород билан таъминлашдир. Бу тизимнинг бирор бўғинида шикастланиш кузатилса, бутун тизим ишдан чиқиши мумкин, бу эса организмда кислород етишмаслиги (гипоксия)га ва ундан кейин қайтариб бўлмайдиган жараёнларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бола организмида гипоксиянинг келиб чиқишига тўхталсак, биринчидан, бу боланинг нафас йўллари анатом-физиологик хусусиятларига боғлиқ бўлса, иккинчидан, нафас йўллари ўта сезувчан бўлиб, турли инфекция, аллерген ёки бошка қўзғатувчига дарров гиперсезгирлик реакциясини бериб, нафас сиқиши, ҳансирашга олиб келиб, боланинг хаётига хавф туғдириши мумкин. Юқорида санаб ўтилган касалликларнинг барчаси озми-кўпми боланинг ҳаётига хавф туғдиради. Айниқса, ўткир бронхообструкция, ўпкада газлар алмашунивининг бузилиши, нафас қисиш хуружи (астматик статус) ва бошқа ҳолатлар ўткир нафас етишмовчилиги натижасида боланинг ҳаёти учун ўта хавфли хисобланади.

— Болалардаги пульмонолгик касалликларнинг енгил даражаларини уй шароитида даволаш имкони қай даражада?

— Болаларда нафас олиш аъзолари касалликларининг енгил даражасини даволашни уй шароитида ҳам ташкил қилиш мумкин. Даволаш жараёни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари асосида участка шифокори назоратида олиб борилиши керак. Ота-оналар боласига ўз вақтида дориларни бериб, касалликнинг кечиши ҳақида участка шифокорига маълумот бериши керак. Уйда хоналарни тез-тез шамоллатиб, тозаликка риоя қилиб, боланинг ёшига мос витамин ва минералларга бой махсулотлар билан тўғри овқатлантириш, кўп суюқлик ичириш керак. Болага тўғри нафас олишни, ва нафас олиш гимнастикасини ўргатиш лозим. Сурункали касалликлари бор болаларга эса касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляция(дори моддаларини нафас йўлларига киритиш)ни ёки нафас олишга ёрдам берувчи қурилма (небулайзер)дан фойдаланишни ҳам ўргатиш керак. Бола тузалгандан кейин унга шахсий гигиена қоидаларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни тушунтириб бориш зарур бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 9 ТА ҲУДУДИДА 297 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 10 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 473 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 269 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 9 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак) ҳамда Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида яна 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 42 509 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 594 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАНГИЗ ЭРКИН НАФАС ОЛСИН ДЕСАНГИЗ...
ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев билан суҳбат (2-қисм)

— Ўзбекистонда ёш болаларнинг ўпка касалликлари билан касалланиш салмоғи нисбатан юқори экан, бунга сабаб нима ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Ўзбекистонда болаларда ўпка касалликларини кўпайишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги.

Ота-оналар томонидан фарзандини уйда тўғри даволамаслиги, касал бўлса ҳам боғча, мактабларга юбориб бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтириши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этмаслиги, тўғри овқатлантирмаслик, боланинг руҳий зўриқиши, чиниқмаслик, кам ҳаракатлилик, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ва вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги касалланишнинг кўпайиш сабабларидан деб ўйлайман.

Бу ҳолатни олдини олиш учун ота-оналар фарзандига шахсий гигиена қоидаларини ўргатиб, ҳимояловчи воситалар билан таъминлаб, уларни қўллашни ҳам ўргатиши керак. Тўғри овқатлантириш, чиниқтириш, ҳарактларини кўпайтириш ва ўз вақтида вакцинация ишларини олиб бориш зарур, деб ўйлайман.

— Ота-оналар болаларни қанча вақт оралиғида пульмонолог назоратидан ўтказиб туришлари керак?

— Болада нафас олиш аъзоларидан шикоят бўлмаса, бир йилда бир марта болалар пульмонологи томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар болада нафас олиш аъзоларининг ўткир ёки сурункали касалликлари бўлса, унда участка шифокори томонидан белгиланган режа асосида болалар пульмонологи кўригидан ўтиб, маълум вақт тиббий назоратда бўлиши керак.

— Нафас аъзолари енгил касалланган болалар ҳам боғча ва мактабларга қатнайдилар. Асосий вақти уйдан узоқда ўтади...

— Аввало, нафас аъзолари касалликлари билан касалланган болаларни ота-оналар мактабгача таълим муассасаларига ва мактабларга юбормасликлари лозим, чунки енгил касалланган бўлса ҳам улар юқумли ҳисобланадилар. Бундай ҳолатларда бола нафақат ўзини, балки ён атрофидаги инсонлар ва тенгдошларини ҳам касалликдан ҳимоя қилиши лозим.

Илмий текширувлар шуни кўрсатадики, болалар 17 фоиз аденовирус ташувчи ва 18 фоиз микоплазма ташувчи бўлиб ҳисобланади. Бола касалланган даврда кўпроқ суюқлик ичиши, яхши овқатланиши, доимий ҳимояловчи ниқобда юриши, гигиеник қонун қоидаларга риоя қилиши, қўлни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан қўлни мунтазам равишда дезинфекция қилиши, умумий идиш-товоқлардан фойдаланмаслик, йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиши, одам кўп ва гавжум бўлган жойларга бормаслиги керак.

— Пульмонологик касалликлар онадан болага ўтадими?

— Ҳозирги кунда ота-оналар фарзанд туғилишидан олдин, ушбу муҳим қадам олдидан ўз соғлигини тартибга солиб, фарзандини эҳтимолий касалликлардан ҳимоя қилишга интилмоқда. Шунга қарамай, бола ота-онадан кўплаб касалликларни юқтириши мумкин ва биринчи навбатда, бу онадан ўтадиган касалликлардир. Болага онадан ирсий, юқумли, вирусли ва эндокрин касалликлар ўтиши мумкин.

Масалан, пульмонологик касалликлардан бронхиал астмани олайлик. Агар онада бронхиал астма бўлса, болага ўтиш эҳтимоли 40 фоизни ташкил этади. Агар ушбу касаллик ҳам отада, ҳам онада бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 80 фоизни ташкил этади. Бу кўпинча аллергик касалликларга мойиллиги юқори бўлган оилаларда кузатилади. Шунингдек, ирсий касалликлардан муковисцидозда ҳам шу касаллик генини ташувчи бўлган ота-онадан 25 фоиз ҳолатда хасталикка мойил бола туғилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, боланинг эркин нафас олишида энг муҳим омил тўғри парваришдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 343 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 10 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 679 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент вилоятида, 91 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл), Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл) ҳамда 76 ёшли Қ.Ҳ. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 206 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 42 555 (+343) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 751 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 749 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺10 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 749 случаев заболевания коронавирусом.

🔴К сожалению, это превышает показатель, когда 3 августа нынешнего года было выявлено 748 случаев заболевания COVID-19.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 3 человека, Ташкентской области – 4, всего – 7 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Самаркандской, Сурхандарьинской, Бухарской и Кашкадарьинской областях выздоровело всего 343 человека.

❗️В настоящее время из выявленных 45 679 пациентов выздоровели 42 555 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 2 751 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 439 находятся в тяжелом, а 219 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 749 НАФАРГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатимизда 749 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Афсуски, ушбу ҳолат жорий йил 3 август куни коронавирус қайд этилган 748 нафарлик кўрсаткичдан ошди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 343 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 927 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 6 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида, 5 нафардан Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак) ҳамда пойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 42 555 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 997 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДА НАФАС АЪЗО КАСАЛЛИКЛАРИНИТ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ?
ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев билан суҳбат (3-қисм)

— Касалликдан даволаниб чиққан бола улғайгач, касалликлар асорати қайталамайдими?

— Бу боланинг қандай касаллик билан касалланганига боғлик. Енгил респиратор касалликлар билан касалланган болаларда кейинчалик деярли ҳеч қандай асоратлар кузатилмайди. Аммо иммун тизими сустлашган ва ҳамроҳ касалликлари бўлган болаларда асоратлар учраш эҳтимоли юқори. Болаларда қон айланиш ва ҳимоя тизимининг яхши ривожланганлиги сабабли касалликнинг сурункали шаклига ўтиши кам учрайди, лекин бола атрофдаги одамлардан доимий равишда “бактериал озиқланиш” оладиган бўлса, сурункали касаллик хавфи бир неча бор ортади.

Шунинг учун касалликни болаларда ўз вақтида даволаниши келажакда (улар катта бўлганда) бир қатор ички аъзо ва тана тизимларининг оғир асоратлари профилактикаси бўлиб хизмат қилади.

— Болалар нафас аъзолари касалликларини даволаш жараёнида қандай препаратлар қўлланилади? Улар орасида шифокор ретцептисиз бериладиганлари ҳам борми? Нега?

— Нафас олиш аъзолари касалликларида қўлланиладиган дори воситалари турли ва мураккаб характерга эга бўлиб, касалликнинг сабабларини енгишга (этиотроп терапия), касаллик аломатларини йўқотишга (симптоматик терапия), шунингдек, тана аъзолари тизимини тиклашга (қўллаб-қувватловчи терапия) қаратилган дори воситаларидир. Муайян касалликни даволаш учун дори воситалари индивидуал танланади ва беморнинг ташхисига, аҳволига қараб фақат шифокор томонидан белгиланади.

Ҳозирда балғамнинг ёпишқоқлигини пасайтирадиган ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайдиган дори воситалари — мукоактив дорилар воситалари (муколитиклар, балғам кўчирувчи) кенг қўлланилади.

Бугун ҳужайра ичидаги патогенлар, микроорганизм бирикмалари, антибиотикларга чидамли бўлган бактериал штаммлар сони ортиб бораётгани хеч кимга сир эмас. Бошқа томондан, антибактериал дори воситаларини тайинлашда болаларда аллергик касалликлар сонининг доимий ўсиб боришини ва антибактериал дориларга аллергик реактцияларни ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун антибактериал дори воситаларини тайинлашда қатъий қонун-қоидаларга риоя қилиш зарур. Антибактериал дори воситалари фақатгина рецепт билан берилишини таъминлаш керак, чунки кўпгина оналар фарзандларига шифокор билан маслаҳатлашмасдан антибактериал дори воситаларини нотўғри қўллаши натижасида антибиотикларга чидамли бўлган бактериал штаммларнинг кўпайишига ва болани оғир аҳволда шифохонага олиб келинишига сабаб бўлади. Шунга асосланиб, сўнгги йилларда болаларда нафас аъзолари касалликларини даволашда машҳур бўлган пенициллин ва цефалоспоринларга самарали алтернатив бўлган янги замонавий макролидли антибиотиклардан тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАЛАРНИ НАФАС ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ОТА-ОНАЛАР УЧУН ТАВСИЯЛАР

👨🏻‍🔬Фурқат Шамсиев,
ССВ болалар бош пульмонлоги,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

⚡️Гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва фарзандларига ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция килинг;

🔕юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

🏘Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

⚠️ Болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

👫 Фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

💡Ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

🏢 Агар фарзандлари касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик лозим;

📌Шунингдек, болани тўғри ва рационал овкатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради;

💊Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

💉Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш хам яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 46 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 11 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 160 (+233) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 66 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 50 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 183 нафар, Тошкент вилоятида 93 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 42 857 (+302) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 926 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДА КЎП УЧРАЁТГАН ЛЕЙКОЗ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК? СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ҚАНДАЙ? ОТА-ОНАЛАР НИМАЛАРГА АҲАМИЯТ ҚАРАТИШИ КЕРАК?
(1-ҚИСМ)

Инсон ҳаёти, хусусан, организмида қон қандай муҳим ўрин тутишини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Қон билан боғлиқ касалликларнинг хавфлилигини тасаввур қилиш қийин эмас. Сўнгги йилларда болаларда оққон касаллигининг ортиши кишини ташвишлантиради. Илмий тилда лейкоз деб аталадиган хасталикдан аслида нима учун қўрқишимиз керак? Даволаш давомида нималарга аҳамият қаратиш зарур? Саволларимизга жавоб олиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Абдураҳмон Қаюмовга юзландик.

— Халқ орасида оққон номи билан машҳур қон раки, яъни лейкоз бугун кўпчиликка таниш хасталик ҳисобланади. Лейкозга чалинган болаларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганининг асосий сабаби нимада? Касаллик наслдан наслга ўтадими?

— Лейкоз бу қонда ёш бласт ҳужайраларни патологик равишда кўпайиши натижасида юзага келадиган касалликдир. Лейкозга чалинган болаларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганини биринчи навбатда юқори технологияли диагностика усулларини йўлга қўйилганлиги билан боғлаш мумкин. Ота-оналар бугунги кунда фарзанди соғлигига беъэтибор эмас. Боладаги илк ўзгаришларданоқ поликлиникага мурожаат қилишади.
Касаллик наслдан наслга ўтиши мумкин. Боланинг тез-тез шамоллаши, турли дори воситаларини қабул қилиш, яшаш манзилида кимё корхоналари мавжудлиги, радиация фони баланд бўлишини касалликнинг асосий сабаби сифатида кўрсатиш мумкин.

— Ушбу хасталикдан бутунлай фориғ бўлиш йўллари борми? Бу борада қандай илмий изланишлар олиб борилмоқда?

— Таъкидлаш жоизки, лейкоз хасталигига чалинган болаларнинг ўртача 60–70 фоизи ундан тўлиқ тузалмоқда. Соғайган болалар бошқа болалар каби мактаб ва тўгаракларга, спорт-соғломлаштириш тадбирларига бориши, умуман олганда одатдагидек ҳаёт кечиришлари мумкин. Илмий изланишлар натижасида бу касалликни молекуляр-генетик, цитохимик диагностикаси ривожланмоқда, шундан келиб чиққан ҳолда даволаш таргет усулда, яъни касалликни янада аниқроқ сабабига, илдизига йўналтирилган даволар амалга оширилмоқда.

Бу беморни клиник, диагностик, молекула даражасида, генетик усулларни қўллаган ҳолда диагностика ва даво усуллари мониторингини амалга ошириш имкониятини беради. Ҳозирги кунда бизда халқаро стандартларга асосланган, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган протоколлар асосида даво чоралари ўтказилмоқда. Бунинг натижасида болаларда ўткир лимфобласт лейкоздан тузалиш кўрсаткичи 70 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда. Охирги 10 йил ичида шу протоколларни қўлланилиши натижасида 400 дан ортиқ бемор болалар бутунлай тузалиб кетган.

— Оққон касаллигининг белгилари нималарда намоён бўлади? Ота-оналар нималарга эътиборсиз бўлмаслиги керак?

— Энг ёмони – оққон касаллигининг алоҳида белгилари йўқ. Тиббиётда бу “сирли хасталик” деб ҳам юритилади. Касаллик асосан умумий ҳолсизлик, камқувватлик, тез чарчаш, тери қаватларининг оқариши, тана ҳароратининг кўтарилиши, қўл ва оёқларда оғриқлар пайдо бўлиши каби белгилар билан бошланиши мумкин.

Ота-оналар болаларидаги бурун ва милкдан қон кетиши, лимфа безларининг катталашиши, баданда кўкаришлар пайдо бўлиши каби белгиларга аҳамият беришлари ва улар пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат этишлари зарур.

— Касалликка эрта ташхис қўйилганда бутунлай соғайиш имконияти борми?

— Албатта. Касалликка эрта ташхис қўйилиши, беморнинг бутунлай тузалиш имкониятини оширади. Қолаверса, бу қисқа муддат ичида тузаладиган касаллик эмас. Ота-оналар ўз вақтида боласини парвариш қилиб, даво чоралари мунтазам олиб борилишини ҳам назорат қилиши зарур. Дори воситаларини ўз вақтида қабул қилиниши, даволашни протокол бўйича охиригача етказилиши бемор учун аҳамиятлидир.

— Оққон-лейкознинг қандай турлари мавжуд ва Ўзбекистонда энг кўп қайси турлари учрайди?

— Ўзбекистонда ҳам, халқаро статистика кўрсатгичларида ҳам ўткир лимфобласт лейкоз турлари учрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 43 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 11 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 272 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 112 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Б.А. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 78 ёшли О.Ф. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 60 ёшли Д.Т. (эркак), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 285 нафар, Тошкент вилоятида 157 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 43 023 (+468) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 869 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 593 СЛУЧАЯ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺11 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 593 случая заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 5 человек, Ташкентской области – 1, Кашкадарьинской области – 1, всего – 7 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Кашкадарьинской и Навоийской областях выздоровело всего 468 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 46 272 пациентов выздоровели 43 023 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 2 869 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 475 находятся в тяжелом, а 228 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 593 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 11 сентябрь куни мамлакатимизда 593 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида жами 468 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 272 нафар бемордан 43 023 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 869 нафар бемордан 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 12 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46498 (+226) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Самарқанд вилоятида, 30 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 69 ёшли В.Т. (эркак) ҳамда Паркент туманида яшаган 65 ёшли М.Н. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 43023 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3093 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ФАРЗАНДЛАРИНИ МАКТАБГА ЮБОРАЁТГАН ОТА-ОНАЛАРГА МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (1-қисм).

– Шу кунларда фарзандларини мактабга юбораётган ота-оналарга қандай тавсиялар берган бўлардингиз?

– Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига, албатта, эътибор беришлари керак. Шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг ҳиссий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади.

Фарзандингизда ўтган вақт давомидаги ўзлаштира олмаган билимларига етиб олиши учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак. Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг.

Доимий танбеҳлар сабаб ўғлингиз ёки қизингизнинг ўзига, кучли томонларига бўлган ишончини йўқотишига йўл қўйманг. Фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг.

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:
- қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;
- совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт асосидаги дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 60 фоиз бўлиши керак);
- фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланиш;
- жамоат ҳожатхоналари ҳамда уй ҳожатхоналарининг тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;
- чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;
- нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;
- кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

Бундан ташқари, фарзандларингизнинг бир-бирига эътиборли бўлишга ўргатинг, улар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликнинг олдини олиш чораларини кўринг.

Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.

– Турли инфекциялар авж оладиган куз фаслида ўқувчилар нималарга амал қилишлари лозим?

– Дарҳақиқат, куз фаслида ўткир вирусли инфекциялар авж олади. Бу пайтда ўқувчилар турли инфекциялар юқишининг олдини олиш ва касал бўлиб қолган пайтида эса, бошқаларни грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялардан ҳимоя қилиш учун респиратор гигиена қоидаларига амал қилиши керак. Яъни, қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, шунингдек, овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан ёки уй ҳайвони олдидан келгач қўлларни ювиш лозим. Юзни қўл билан кўп ушламаслик керак.

Кўп одам йиғиладиган жойларга боришни имкон қадар камайтириш лозим.
Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлат идишига ташланг ва қўлингизни ювишни унутманг.
Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқада бўлишдан чекланг.

Болада касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолиши ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим. Ушбу касалликларнинг қўзғатувчилари жуда юқумли бўлиб, асосан, ҳаво томчилари орқали юқади. Шу сабабли синфхоналарни, албатта, тез-тез шамоллатиш зарур ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​ССВ: УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИДАН ОММАВИЙ РАВИШДА “COVID-19”ГА ТЕСТ ОЛИНМОҚДА

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили гибрид шаклда бошланмоқда. Болаларнинг мактабга чиқиши ёки чиқмаслиги ота-оналар ихтиёрига кўра амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоя қилиш, уларни пандемия шароитида билим олишларига ҳисса қўшиш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим мактабларида санитария талабларига амал қилиниши бўйича мактаб мутасаддиларига кўмак бериш мақсадида 10 минг нафардан ошиқ тиббиёт ходими бириктирилди.

Шу йилнинг 14 сентябр кунидан белгиланган санитария талабларига жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

Шу мақсадларни кўзда туган ҳолда айни вақтга қадар “Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

Мамлакатимизда шундай қийин шароитда ўз вазифасини бажариш учун курашга чиқаётган ўқитувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароитида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

Шунингдек, бундай ўқитувчилар билан мулоқотда бўлганлар ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари томонидан аниқланиб, уларнинг рўйхатлари карантин тадбирларини жорий этиш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига юборилмоқда

Бу саъй-ҳаракатлардан муддао миллатимиз муаллимларининг саломатлигини асраш ва улардан таълим оладиган ёш авлоднинг соғлигини ҳимоя қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 26 август куни қабул қилинган тегишли қарорига кўра, юртимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмлаш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА 336 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 12 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46721 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 25 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43359 (+336) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2978 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz