ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
51.4K subscribers
7.4K photos
3.07K videos
48 files
10.9K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

🇺🇿🇦🇪 Хабарингиз бор, яқинда давлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлди.


Сафар доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

✍️ Самарали музокаралар якунида икки томонлама қатор келишувларга эришилди. Аҳамиятлиси, унинг доирасида имзоланган 15 та катта ҳажмдаги лойиҳанинг 3 таси соғлиқни сақлаш йўналишига тааллуқлидир.

🎤Ушбу лойиҳаларнинг аҳамияти хусусида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Ташпулатов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
🔴 🟦🟦🟦

❗️Ўзбекистон — Қозоғистон: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилади

🇺🇿🇰🇿 Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Қозоғистон Президентининг Ишлар бошқармаси тиббиёт маркази раҳбари Алексей Цой бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди. Унда ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ҳам иштирок этди.


🏥 Мулоқотдан аввал меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий консультатив-диагностика поликлиникасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланмоқда.

👨🏻‍🎓 Хусусан, бугунги кунда 100 нафардан ортиқ қозоғистонликлар мамлакатимизнинг турли тиббиёт олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.

🟣 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий институти ҳамкорлигида қўшма таълим дастури йўлга қўйилган.

🧑🏻‍⚕️ Юртимиз тиббиёт муассасаларида қозоғистонлик ҳамкасблар иштирокида маҳорат дарслари ва кўргазмали жарроҳлик операциялари ўтказиш анъанага айланган.

🩺 Мулоқот чоғида Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

📊 Жумладан, Алексей Цой ўзи раҳбарлик қилаётган тиббиёт муассасасида йўлга қўйилган менежмент тизими ҳақида маълумот берди. Ушбу илғор тажриба давлат сегментини рақобатдош тармоққа айлантиришга ҳамда кадрлар салоҳияти ва даволаш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилиши қайд этилди.


‼️ Шунингдек, делегация юртимизга ташрифи давомида Тошкент тиббиёт академияси, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази, янги қурилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази каби қатор муассасаларда ҳам бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28
🔴 🟦🟦🟦

🖥 Кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар бергандик.


📺 Ушбу тақдимот тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телеканали орқали кенг ёритилди.

➡️ Шунингдек, дастурда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов соҳадаги муҳим йўналишлар бўйича тайёрланган таклифлар, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
🔴 🟦🟦

🖥 Сўнгги йилларда юртимиз тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Электрон поликлиника”, “Электрон рецепт” каби дастурлар босқичма-босқич жорий этиляпти. Буларнинг барчаси бир мақсад — аҳолига қулайлик яратишни кўзлайди.


Бу йўналишдаги ишларни кенг ёритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “UZINFOCOM” ягона интегратори томонидан тизимнинг рақамли трансформациясига бағишланган фильм суратга олинди. Айни пайтда унинг тақдимоти бошланди.

📌 Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тизимларнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

Кейинги пайтларда кўз касалликлари кўпайиши қандай омиллар билан боғлиқ?

Бундай хасталикларнинг ёш билан боғлиқ жиҳатлари ҳам борми?

Бу дардга чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу саволларга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек ИКРАМОВ жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Рақамли тиббиёт юзасидан тақдимот ўтказилди

Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар таркибида соҳани халққа яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, бунинг учун тизимни рақамлаштириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.


🖥 Дарҳақиқат, кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ юртимизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш чоралари кўрилаётир. Шу мақсадда замонавий технологиялар ўзлаштириляпти ва “ақлли” ускуналар келтириб ўрнатиляпти.

📌 Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида “Электрон поликлиника” ва “Электрон рецепт” дастурлари босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилаётганлигини келтириш мумкин. Электрон тизим шифокорлар ва беморлар учун кўплаб қулайликлар яратаётгани билан янада эътиборлидир.

Хўш, тиббиёт соҳасини рақамлаштиришдан биз нималарни кутяпмиз? Бу борадаги ишларнинг ҳозирги ҳолати қай даражада? Эндиги босқичда олдимизда яна қандай долзарб вазифалар турибди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “UZINFOCOM” ягона интегратори томонидан тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари юзасидан тайёрланган саҳна кўриниши тақдимоти асносида шу сингари саволларга жавоб топиш мумкин бўлди.


🟣 Тақдимот маросимида Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари қатнашди.

➡️ Саҳна кўриниши орқали тиббиёт соҳасида кечаётган янгиланишларни, жумладан, рақамлаштириш жараёнларини биргина шифокор ҳаёти мисолида очиб беришга ҳаракат қилинди.

🔎 Саҳна кўринишини томоша қилиш давомида илгари маҳаллий даражада 50 дан зиёд ахборот тизимлари мавжуд бўлгани ва улар фойдаланувчилар учун қатор ноқулайликлар туғдиргани кўпчиликнинг хаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.

⌨️ Тақдимотда намойиш этилганидек, соҳадаги рақамлаштириш жараёни туфайли ушбу муаммо ортда қолмоқда. Бугунги кунда ишга туширилаётган ягона платформа туфайли шифокорлар республиканинг исталган ҳудудидан беморнинг касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни олиши ва ўзгартириши мумкин бўлади.


🔎 Умуман, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришнинг қулайликлари ва имкониятлари кўп. Бу эса рақамлаштириш бўйича бошлаган ишларимизни янада жадаллаштиришни тақозо этади.

‼️ Тақдимот якунида илғор технология ва тиббиёт бирлигини ифодалаган “Янги Ўзбекистон тиббиёти” гимнининг ижро этилиши йиғилганларда ёрқин таассурот қолдириши баробарида, жараённинг барча иштирокчиларини янги марралар сари руҳлантирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

Пойтахтимизда тиббиёт тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши тақдимоти бўлиб ўтди.


📌 Унда юртимизда ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бор бўйи билан акс эттирилган.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада мазкур тақдимот тафсилотлари ҳамда унинг аҳамияти хусусида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🔥2