ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
151K subscribers
6.38K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтмоқда. Унинг ташкилотчилари — ЖССТ, вазирлик, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ҳамда Давлат тиббий суғурта жамғармаси.

ЖССТ соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчиси Александр Кацага иштирокидаги семинарда Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда жамғарма вакиллари иштирок этмоқда.

📑 Икки кунлик семинарда соҳани молиялаштириш тизими, тиббий кафолатлар дастури, стратегик харидлар тизими, стационар ёрдамни молиялаштиришдаги ёндашув, соҳада ахборот тизимларининг ўрни каби мавзулар қамраб олинади.

📎 Маълумот учун: Александр Кацага ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлиб, Россия, Эстония, Албания, Озарбайжон, Гана, Чили, Қозоғистонда соғлиқни сақлашни молиялаштиришда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 Бугун пойтахтимизда “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндошув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология ҳамда кардиология илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу конференция юртимиз ҳудудларидан келган соҳа мутахассислари ва хорижлик етакчи олимларни бир жойга жамлади.

‼️ Анжуманда маҳаллий ва чет эллик экспертларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари соҳанинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида “Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув” мавзусидаги халқаро иштирок билан анжуман ўз ишини бошлади.

🔷 Тадбирни кириш сўзи билан соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров очиб берди.

Анжуманда маҳаллий мутахассислар билан бирга Германия, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан етук соҳа вакиллари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram