ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
124K subscribers
6.46K photos
2.58K videos
45 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби

📆 АПРЕЛЬ

📌Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи биноси очилди.

📌Юртимизда илк бор бир ярим ёшли боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди.

📌Хоразмда илк бор лапароскоп ёрдамида буйрак трансплантацияси ўтказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида таҳсил олаётган 11 нафар талаба 2022/2023 ўқув йили учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” соҳибига айланди.

📌Фарғона вилоят перинатал марказининг замонавий неонатал бўлими фойдаланишга топширилди.

📌Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор 1 ёшу тўрт ойлик боланинг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилди.

📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Сирдарё халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида Гулистон шаҳри “Инновацион медицина хаби”га айлантирилиши ҳақида маълум қилинди.

📌Тошкент давлат стоматология институтида “Тиббиёт ва инновация” халқаро талабалар олимпиадаси бўлиб ўтди.

📌12 апрель куни пойтахтимиздаги “Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

📌13-14 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон–Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Самарқанд вилоятига хизмат сафари чоғида Нуробод тумани марказидан 60 километр узоқликдаги чекка тоғли ҳудудда жойлашган Сазағон қишлоғида бўлди.

📌Қашқадарёда илк бор оққонга чалинган болаларни халқаро стандартлар асосида ташхислаш йўлга қўйилди.

📌Бухорода катарактага чалинган 200 нафардан ортиқ беморда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

📌Тошкент тиббиёт академиясида Ҳиндистоннинг 9 та етакчи университетлари ва компаниялари вакиллари иштирокида халқаро анжуман ташкил этилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” бошланди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарё вилоятига хизмат сафари чоғида мазкур шаҳарчада бўлиб, бу ерда ўтказилган “Саломатлик сайли”да иштирок этди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 75 ўринли янги хирургия корпусида Италия ва Молдова республикаларидан етакчи кардиожарроҳлар таклиф этилиб, улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Европа мамлакатларида сиёсат ва соғлиқни сақлаш бўлими директори Наташа Аззопарди Мускат бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Roche” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тило Клиннер билан мулоқот ўтказди.

📌Ўзбек травматологлари Италиядан янги инновацион муолажа усулларини ўрганиб қайтди.

📌Ўзбекистонда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил
этилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги I конгресси бўлиб ўтди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” II ёшлар илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏥 Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Н.Парпиева бошчилигида марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги тегишли қарори ижросига бағишланган тадбирда фтизиатрия йўналиши бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг 2023 йилги натижалари вилоятлар кесимида атрофлича таҳлил қилинди.

😷 Шунингдек, носпецифик нафас йўллари касалликлари ва мавсумий хасталикларнинг ҳудудлардаги бугунги ҳолати муҳокама этилиб, беморларни янги даволаш-диагностик усуллар орқали соғломлаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Янги йил байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

📆 Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

207 та туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари,
1074 та оилавий поликлиникалар,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

🚑 Юртимиз бўйича 2835 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

🤱 Бундан ташқари, 229 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс клуб платформасида  “Ўзбекистон — 2030” стратегияси: Устувор йўналишлар ва вазифалар” мавзусидаги жонли телемарафонга старт берилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам иштирок этмоқда.

Телемарафонда «Ўзбекистон — 2030» стратегияда акс этган асосий ғоялар:

Ижтимоий;
Иқтисодий;
Экологик вазиятлар;
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларда вазирликларнинг ўрни ва келгусидаги режалари ҳақида сўз юритилади.


Жонли эфир айни дамда "Ўзбекистон 24" ва "УзРепорт"  телеканаллари орқали намойиш қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 МАЙ

📌 Кореянинг Daegu Haany тиббиёт университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

📌 Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида илк бор лапораскопик усулда ўнг томонлама адреналектомия жарроҳлик амалиёти бажарилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси ва Германиянинг “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

📌 Марказий Осиё мутахассислари Лондонда наркология бўйича тажриба алмашди.

📌 Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида “Болалар — бизнинг бахтимиз!” шиори остида саломатлик акцияси ташкил этилди.

📌 “Ўзбекистонда умуртқа поғонасининг эндоскопик жарроҳлиги” мавзусига бағишланган биринчи анжуманда умуртқа поғонаси эндоскопик жарроҳлиги бўйича Ўзбекистон ютуқлари эътироф этилди.

📌 ЖССТ коронавирус пандемияси тугатилганини эълон қилди.

📌 Ўзбек ва ҳинд шифокорлари эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар соҳасида ҳамкорликни бошлади.

📌 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири делегация Америка Қўшма Штатларида хизмат сафарида бўлди.

📌 Cоғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Гарвард университети раҳбарияти билан мулоқот ўтказди.

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлисига тайёргарлик бўйича интерактив эшитувларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маъруза қилди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири Жанубий Каролина тиббиёт университети президенти Дэвид Коул билан учрашди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазири Небраска университети раҳбарияти билан ўтказди.

📌 Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири пойтахтимиздаги бўлиб ўтди.

📌 Амрилло Иноятов Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг Глобал соғлиқни сақлаш маъмурияти масъуллари билан мулоқот қилди.

📌 Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация АҚШга хизмат сафари доирасида Вебстер университети президенти Жулиан Шустер билан мулоқот қилди.

📌 Нукусда юртимиз анестезиолог ва реаниматологларининг “Chirana Asia – 2023” I таълим форуми бўлиб ўтди.

📌 Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация хизмат сафари доирасида Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясига ташриф буюрди.

📌 Амрилло Иноятов АҚШда Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган Халқаро молия корпорацияси (IFC) раҳбарияти билан учрашди.

📌 Тошкент давлат стоматология институтида VI халқаро стоматологлар Конгресси бўлиб ўтди.

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази ташаббуси билан “Перинатал тиббиётдаги долзарб масалалар” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

📌 Хива шаҳрида “Ўсмаларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг XIX конференцияси ўтди.

📌 Вазир Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида маъруза қилди.

📌 Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг янги биносида Ўзбекистон аллерголог-клиник иммунологларининг III халқаро форуми бўлиб ўтди.

📌 Тедрос Гебрейесус “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” бўлди.

📌Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

📌Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Марказий Осиёда ҳамширалик ва акушерлик ишини ташкил этишда янгича ёндашув” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️2023 ЙИЛ — ТИББИЁТДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК АМАЛИЁТЛАРНИ ҲУДУДЛАР ДАРАЖАСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ БЎЛДИ

Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда. Соҳага илғор даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологиялар кенг татбиқ этиляпти.

Натижада малакали тиббий хизмат энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларигача кириб боряпти. Яқин йилларгача фақат илғор хорижий давлатларда амалга оширилган юқори технологик мураккаб жарроҳлик операцияларининг эндиликда нафақат пойтахт ва вилоятлар марказлари, балки туманлар даражасида ҳам муваффақиятли бажарилаётгани тарихий аҳамиятга эга воқеликдир.

Хўш, якунланаётган 2023 йил тиббиётимизда қандай из қолдирмоқда?

👉Батафсил ўқинг👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️2023 ГОД В СФЕРЕ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ СТАЛ ГОДОМ РАЗВИТИЯ ВЫСОКОТЕХНОЛОГИЧНОЙ МЕДИЦИНСКОЙ ПОМОЩИ В РЕГИОНАХ

В последние годы система здравоохранения Узбекистана трансформируется на основе совершенно новых подходов. В сферу внедряются передовые методы лечения и диагностики, инновационные технологии.

В результате квалифицированная медицинская помощь становится доступной даже в самых отдаленных регионах. Сложные, высокотехнологичные хирургические операции, которые до недавнего времени проводились только в развитых зарубежных странах, теперь успешно выполняются не только в столице и областных центрах, но и на районном уровне, что безусловно является историческим событием.

Какой же след оставил уходящий 2023 год в медицине нашей страны?

👉Подробнее👈

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
‼️Диққат, очиқ танлов!!!

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга биноан 2024 йилнинг 2 январидан 26 январига қадар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига “Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (МНА)” дастури бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни давлат ҳисобидан (бепул) ўқишга қабул қилиш учун очиқ танлов ўтказилади.

📋 Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

👨‍⚕️Танловда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ходимлари, олий тиббий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва битирувчилари иштирок этишлари мумкин.

🖥 Қатнашувчи номзодлар сўралган маълумотларни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг [email protected] электрон манзилига фақат электрон (PDF) шаклда юборишлари лозим.

📌 Номзодларни саралаш икки босқичда ўтказилади.

🏥 Биринчи босқич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида, иккинчи босқич эса Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади.

🖇 Дастлабки босқичда иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўпланган балларга қараб, энг муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилади ва 2024 йилнинг 25 январига қадар Махсус комиссияга юборилади.

📍Иккинчи босқич – 2024 йилнинг 25-26 январь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта мажлислар залида шаффоф ва юқори савияда ташкил этилиб, унда биринчи босқичда зарур балларни тўплаган номзодлар билан 3 та йўналиш бўйича суҳбат ўтказилади.

♻️ Якунда энг юқори балл тўплаган 50 нафар ёш мутахассис танлаб олинади.

📚 Дарслар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамда АҚШда офлайн ва онлайн шаклда олиб борилади.

💰 Тингловчилар сафига қабул қилинган ва соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ойлик маоши сақлаб қолинади.

👩‍⚕️ Шунингдек, ўқишни муваффақиятли тамомлаган ҳар бир мутахассис Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида муносиб ойлик маоши кафолатланган раҳбар лавозимларига ишга жойлаштирилади.

☎️ Номзодлар қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: (71) 268-17-44; (71) 267-60-74.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ АТРОФИДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА “МАСТЕР-КЛАСС”

Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова:

🍕Дастурхон нечоғлик тўкин бўлмасин, бирданига кўп овқат еб қўйманг, ҳар бир овқатни кам-камдан енг;

🍇 қуюқ овқатлардан олдин сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар енг, бу иштаҳангизни жиловлаб, кўп еб қўйишдан сақлайди;

🥬овқатни кўкатлар билан ва хом ҳолдаги сабзавот (масалан сабзи, карам ва турп ва ҳ.к) ва мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз ҳазм қилиш осонлашади;

🍹 овқатлар оралиғида олма шарбати ичиб туринг;

🍲 истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотининг ҳарорати меъёрда бўлиши лозим, таомни ўта иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш организм учун зарар ҳисобланади;

☕️ иссиқ овқатлар оралиғида кўк чой ичинг, зинҳор иссиқ овқат билан муздек ичимлик ичманг, акс ҳолда ҳазм бўлиши қийинлашади;

🧍🏻‍♂️ ҳар бир овқатланиш оралиғида ҳаракатда бўлиш, ўтириб қолмаслик, хоналарда юриш ёки бироз пиёда сайр қилиб келиш, ейилган овқат ҳазм бўлгандан сўнг, бошқа таомлардан тановул қилиш мумкин.

🍛агар байрам куни дастурхонда хамирли овқатлар ёки ёғли, қовурилган овқатлар бўлса, аввало, меъёрни унутманг, уларни қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар билан енг ва албатта кўк чой ичиб, ҳазм бўлгунча кутинг, устига бошқа овқат аралаштирманг;

🥙байрам куни кўпроқ ёғсиз гўштлардан тайёрланган овқатлар бўлгани маъқул. Парҳезбоп ҳисобланган товуқ гўштидан фойдаланинг.

🎂дастурхонга мевали торт танланг ва калорияси паст бўлган ширинликлардан қўйинг. Чунки, ширинликларга ружу қўйиш ошқозон ости безини зўриқтиради, оқибатда эса қандли диабет деб аталмиш оғир касаллик ривожлана бошлайди.

🍱барча истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари тоза, муддати ўтмаган ва етарли даражада техник қайта ишловдан ўтган бўлиши керак;

🍜таомларни иложи борича бир кун ичида тайёрлаб, истеъмол қилиш ўринли. Чунки қайта иситиб ейилган овқатнинг организм учун фойдаси кам бўлади. Бундан ташқари, байрам куни зўриққан ошқозон- ичакларда янада зўриқиш кузатилиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

🥃 Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғларини ишлатиш лозим. Чунки ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади;

🥘Овқатни пиширишда керагидан ортиқча қовурмаслик керак, чунки зарур бўлган витаминлар ва фаол моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Таомларни кўпроқ қайнатиб, бўғлаб тайёрлаш. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади;

🥒Байрам дастурхонидаги шўр бодринг, тузламалардан ўзингизни тийинг. Сутка давомида истеъмол қилинадиган ош тузнинг умумий миқдори бир чой қошиқдан ошмаслиги керак.

🧂Ош тузини кўп истеъмол қилиш кўриш жараёнининг бузилишига, қон босимининг ошиб кетишига ва буйрак хасталикларига сабаб бўлади. Таом пиширишда фақат йодланган ош тузини ишлатиш зарур.

🎇Байрам кунлари ўзингизни соғлом ва енгил ҳис этиб, тетик ва бардам юришни истасангиз, албатта овқатланиш тартибига, сифатига ва меъёрига қатъий риоя қилинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2024 йил билан чин юракдан қутлайман!

Янги йил арафасида ортга назар ташлаш, унинг натижаларини сарҳисоб қилиш анъанага айланган. Шу маънода тобора тарихга айланиб бораётган 2023 йил мамлакатимиз тиббиёти учун ҳам эсда қоларли воқеалар, катта ютуқлар ва юксак натижаларга бой бўлди.

Хусусан, бу йил соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнларининг бошланиши сифатида тарих зарварақларига муҳрланди. Муҳтарам Президентимизнинг соҳага қаратаётган юксак эътибори туфайли ўзбек тиббиёти инновацион, юқори технологик ва халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган мутлақо янги тизимга айланмоқда.

Буни эса 2023 йил бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, трансплантологик операциялар туман даражасигача туширилиб, беморлар яшаш ҳудудларининг ўзида ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олингани мисолида ҳам кўриш мумкин. Қолаверса, соҳада яна қатор юқори технологик амалиётлар, роботохирургик, кардиохирургик операциялар йўлга қўйилди.

Жумладан, юртимизда биринчи бор кичик ёшли беморларда буйрак кўчириш ва суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётларининг бажарилгани ҳамда эпилепсия касаллигида чип ўрнатиш ва умуртқа поғонаси қийшиқлиги радикал коррекцияси каби ноёб жарроҳлик операцияларининг ўтказилгани тиббиётимиз тарихида бутунлай янги саҳифа очди.

Шунингдек, жорий йил илк бор тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо шаффоф ва адолатли тизими яратилгани соҳани етук, чуқур билимли ва халқаро рақобатбардош кадрлар билан таъминлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Бирламчи бўғинда эса кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланиб, аҳолига давлат томонидан 235 турдаги дори воситалари бепул бериладиган бўлди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиалларига қарийб 800 та замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди.

Албатта бу саъй-ҳаракатларнинг таг замирида, энг аввало, одамларни тиббиёт тизимидан тўлақонли рози қилиш, соҳани чинакам халқчил тизимга айлантириш ва уни аҳолига янада яқинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.

Шунингдек, йил сўнгида ёш тиббиёт мутахассислари ва талабалар билан ўтказилган очиқ мулоқот ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ангиограф ускуналарининг тақдим этилгани ҳам йилнинг энг яхши янгиликларидан бири бўлди.

Албатта кириб келаётган янги йилда ҳам юртдошларимиз соғлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббиётни ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди.

Бу улкан мақсадларни амалга оширишда эса шубҳасиз, Сиз азиз тиббиёт ходимлари муҳим ва ҳал қилувчи кучсиз!

Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!

Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Қадрингиз ва қаддингиз доимо баланд бўлсин
!

Амрилло ИНОЯТОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббиётимиз ҳамиша уйғоқ.

Ўз касбига содиқ шифокорлар туну кун хизматга шай.


🎉 Янги йил байрамингиз муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев
объявил 2024 год «Годом молодежи и поддержки бизнеса».

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 ИЮНЬ


📌 Тошкент туманида туманлараро перинатал марказ иш бошлади.

📌Хатирчи туманида янги гемодиализ маркази фойдаланишга топширилди.

📌Вазир Хатирчида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази қурилиши билан танишди.

📌Самарқандда Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди.

📌Пойтахтимизда II халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг янги корпуси очилди.

📌Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

📌Юртимизда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги бошланди.

📌Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази “Болалар ва аёллар саломатлигининг фанлараро масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясига мезбонлик қилди.

📌Вазир Эндокринология марказининг янги биноси қурилиши билан танишди.

📌Нефрология маркази қурилиши кўздан кечирилди.

📌Пойтахтимизда гастроэнтерология, гепатология ва юқумли касалликларга бағишланган анжуман иш бошлади.

📌Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун “Саломатлик поезди” йўлга чиқди.

📌Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири ўтказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Андижон давлат тиббиёт институтининг 2 минг ўринли янги ўқув биноси қурилиши билан танишди.

📌Хирургия маркази Ҳиндистоннинг “Меданта” клиникаси билан ҳамкорлик ўрнатди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистондаги “Оила саломатлиги ва инсон репродукцияси” Исроил тиббиёт маркази томонидан ҳомиладор аёлларда молекуляр-генетик диагностикани оммалаштириш мавзусида конференция ташкил қилинди.

📌Вазир Олтинкўл туманидаги бирламчи тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.

📌Самарқанд шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

📌Бухоро давлат тиббиёт институти ва Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда юртимизда очилган Малакали тиббий хизматлар олий мактабининг илк битирувчиларига диплом топширилди.

📌Президент қарори билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

📌Президент қарори асосида Ҳамширалар академияси ташкил этилди.

📌Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг таклифига биноан АҚШнинг Техас штатида жойлашган Хьюстон методологик госпитали профессори доктор Моритз Вайлер фон Баллмус юртимизга ташриф буюрди.

📌Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С касаллигига қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалининг интервенцион кардиология ва кардиохирургия бўлимлари янги биносини кўздан кечирди.

📌Тошкент тиббиёт академияси ректори Кореянинг нуфузли Kyungwoon университети “Фахрий профессори” бўлди.

📌Хоразм вилоятининг Боғот туманида давлат-хусусий шериклиги асосида янги клиника қурилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби


📆 ИЮЛЬ

📌 Ўзбек травматологлари Урумчидаги анъанавий хитой табобати госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

📌“Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хорижий экспертлар иштирокида нуфузли анжуман бўлиб ўтди.

📌Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт тизими ривожига бағишланган халқаро тадбир бўлиб ўтди.

📌Россияда бўлиб ўтган халқаро онкологлар форумида Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германиянинг Маннхейм университети клиникаси ижрочи директори Фредди Бергманн бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

📌Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси халқаро олимпиада ғолиби бўлди.

📌Қаршида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида Тошкент туманининг аҳолиси зич Кўктерак ҳудудида жойлашган 75-оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

📌Италиянинг Ломбардия ҳудудидан Ўзбекистон тиббиётига инвестиция жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

📌Болалар миллий тиббиёт марказида умуртқа поғонаси қийшиқлиги, яъни сколиоз касаллигидан азият чекаётган 25 нафар ўғил-қиз юқори технологик операциялар ёрдамида бепул соғломлаштирилди.

📌“Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди.

📌Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик етакчи шифокорлар иштирокида тизза бўғими артроскопияси бўйича юқори технологик операциялар ва маҳорат дарслари ўтказилди.

📌Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Сурхон воҳасида бўлиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида беморлар билан мулоқот қилди.

📌Истанбул Медипол университетида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди.

📌Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор кичик ёшли беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

📌Болалар миллий тиббиёт марказида Германиянинг “DKMS” ва Италиянинг “Cure2Children” ташкилотлари билан ҳамкорликда илк бор суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини йўлга қўйишга келишилди.

📌30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш тиббиёт олимларига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига борди.

📌Соғлиқни сақлаш вазири пойтахтимизда барпо этилаётган бир қатор йирик тиббиёт муассасалари бино ва иншоотларининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг Фрайбург университети клиникаси билан ҳамкорликда "Жарроҳликдаги инновациялар трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

📌Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси” магистратура мутахассисликлари жорий этилиши белгиланди.

📌Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги тиббиёт факультети Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалига айлантирилди.

📌 Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъуллари Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюрди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

🎉 2024 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди.

Уларнинг:

👦🏻 540 нафари ўғил,
👧🏻 503 нафари қиз.


🎁 Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилди.

🎊 Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (127 нафар),
🔹Қашқадарё вилояти (115 нафар),
🔹Наманган вилояти (105 нафар),
🔹Андижон вилояти (97 нафар) банд этди.

🎀 Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

🧸🧸 Эътиборлиси, туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.

🍼 Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

🧑🏻⚕️ Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 229 та туғуруқ комплексида ҳам жами 7 500 нафар тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Янги йилнинг биринчи суткасида 1859 нафар чақалоқ дунёга келди

🚑 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.

2024 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

👧🏻 847 нафари қиз,
👦🏻 1012 нафари ўғил.

🧸🧸 Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилояти (207 нафар) туғилди.

Шунингдек, кейинги ўринларда:

👶 Андижон вилояти — 201 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Самарқанд вилояти — 196 (шу жумладан, етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Фарғона вилояти — 195 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Сурхондарё вилояти — 185 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар),

👶 Наманган вилоятида – 178,

👶 Тошкент вилояти — 172,

👶 Тошкент шаҳри — 144 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Бухоро вилояти — 86 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Жиззах вилояти — 78,

👶 Хоразм вилояти — 72,

👶 Қорақалпоғистон Р. — 67 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Сирдарё вилояти — 42 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар),

👶 Навоий вилояти — 36 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).

❗️Жами 22 та эгизакли туғруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилга янги даво усуллари билан:

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида илк бор жигар трансплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.

🔬 Ҳиндистонлик мутахассислар иштирокида ўтказилган ушбу мураккаб операция давомида узоқ вақт жигар циррози билан курашиб келган беморга опаси жигарининг ўнг бўлаги кўчириб ўтказилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram