Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
❗️ Кеча юртимизда қарийб 500 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 26 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109223 (+493) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌22 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌36 нафари Фарғона вилоятида,
📌49 нафари Хоразм вилоятида,
📌41 нафари Тошкент вилоятида,
📌119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 135 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 283 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105006 (+545) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Кеча юртимиздаги эмлаш жараёнларида 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
❗️26 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 100180 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 66827 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 17034 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 16319 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3280736 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1932975 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1145294 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 202467 нафарни ташкил қилди.
📊26 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (27410 доза),
📌Наманган вилояти (10556 доза),
📌Тошкент вилояти (9733 доза)
банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 395321 доза,
📌Фарғона вилоятида 374916 доза,
📌Андижон вилоятида 366096 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригидан:
"Доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб яшайдиган, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган сиз, азизларга мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссангиз учун чуқур миннатдорлик билдираман...
... Бугун авлодлар, ижодий мактаблар, анъаналар, тушунча ва тасаввурлар янгиланмоқда. Интернет замони ўз талаб ва қоидаларини илгари сурмоқда. Ана шундай мураккаб ўтиш даврида миллий журналистикамиз илгари кузатилмаган турли синов ва қийинчиликларга ҳам дуч келаётганини эътироф этиш ва уларни биргаликда бартараф қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим..."
П.С: Юқоридаги Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ўтган йили тайёрланган видео лавҳа орқали журналист касбининг бор машаққатини ҳис қилиш мумкин.

ЗАНГИОТА ТУМАНИДАГИ 1-СОН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДА ҚАНЧА БЕМОР ДАВОЛАНМОҚДА?
“COVID-19” инфекциясининг ҳудудлар кесимида қайд этилиши, хусусан, пойтахтимиз аҳолиси орасида кўпроқ кузатилаётгани сабабли охирги 10-15 кун ичида Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига беморлар мурожаатлари нисбатан кўпайди. ССВ Матбуот хизмати Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, марказ директори Анвар ҲУСАНОВГА бир неча саволлар билан мурожаат қилди.
— Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси неча ўринга мўлжалланган ва айни пайтда марказда қанча бемор даволанмоқда?
— Маълумки, бундан салкам бир йил аввал юртимизда коронавирусга қарши курашиш чоралари доирасида ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2 та махсус тиббиёт мажмуаси фойдаланишга топширилган эди.
Айтиш лозимки, ўтган қисқа вақт давомида мазкур тиббиёт муассасалари халқимиз саломатлигини асраш, хусусан, “COVID-19”га чалинган оғир аҳволдаги беморларни даволаш, уларга тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, бу орқали инфекциянинг аҳоли орасида кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик бўйича юртимиздаги асосий шифо масканларига айланди.
Афсуски, сўнгги кунларда мамлакатимиз, хусусан, пойтахтимиздаги эпидемиологик вазиятнинг бироз мураккаблашиши Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси фаолиятига ҳам таъсир этмай қолмади. Айниқса, охирги икки ҳафта давомида тиббиёт муассасамизга мурожаат қилувчи беморлар сони кескин ортгани, биз шифокорларни жиддий ташвишга солмоқда.
Хусусан, айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.
— Шифохонада нечта реанимация бўлими бор ва уларда қанча бўш жой мавжуд?
— Шифохонамизда 6 та реанимация бўлими бор ва уларда 232 та ўрин ташкил қилинган.
Ҳозирги кунда ушбу реанимация бўлимларида 203 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда. Бўш ўринлар сони эса 29 тани ташкил этмоқда.
Реанимация бўлимидаги ҳар бир койка сунъий ўпка вентиляцияси ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Шу билан бирга, ҳар бир бўлимда санитар ўтказгич ташкил қилинган.

ЗАНГИОТАДАГИ 1-СОН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДА 138 НАФАР ҲОМИЛАДОР АЁЛ, 15 НАФАР ЧАҚАЛОҚ ДАВОЛАНМОҚДА
Кейинги пайтларда коронавирус инфекциясининг қайта авж олиши натижасида кўплаб дунё мамлакатлари қатори юртимизда ҳам касалланишлар сони ортмоқда. Юртимиздаги эпидемиологик вазият ва касалланиш ҳолатлари бўйича ССВ Матбуот хизмати Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВГА мурожаат қилди.
— Шифохонада ҳомиладор аёл ва болалар учун нечта ўрин ташкил қилинган ва ҳозирда қанча ҳомиладор аёл ва болалар даволанмоқда?
— Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг мутацияларга учраши ва унинг кўплаб штаммлари аниқланаётгани пандемик вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Хусусан, касалликнинг “британча” штамми болаларда ҳам кўп кузатилиб, айримларда эса касаллик оғир ўтмоқда.
Юртимизда ҳам жорий йил бошидан болалар ўртасида касаллик қайд этила бошлагач, Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида улар учун алоҳида ўринлар ажратилди. Жумладан, айни пайтда марказда 162 нафар 18 ёшгача бўлган бола даволанмоқда.
Шунингдек, муассасада ҳомиладор аёллар учун 158 ўринли туғруқ комплекси бўлиб, шундан ҳомиладорлар патологияси бўлими 146 та, реанимация бўлими 12 та ўринга мўлжалланган. Шу билан бирга, 30 ўрин чақалоқлар ва 6 ўрин реанимация бўлимига ажратилган. Ҳозирги кунда марказда 138 нафар ҳомиладор аёл ва 15 нафар чақалоқ даволанмоқда.

ГАЛИТОЗ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ
БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МУМКИН?
Галитоз ёхуд оғиз ҳидланишини олдини олиш чоралари қандай? Бу ҳолат қайси хасталикларнинг белгиси экани борасидаги саволлар билан ССВ Матбуот хизмати олий тоифали стоматолог-шифокор Мирафзал Ирхановга мурожаат қилди.
— Галитоздан халос бўлишнинг қандай усуллари бор?
— Энг биринчи навбатда оғиз бўшлиғи гигиенасига эътибор қаратиш талаб этилади. Тишларни эрталаб нонуштадан кейин ва кечқурун уйқуга ётишдан олдин яхшилаб тозалаш лозим. Юмшоқ ёки махсус чўтка ёрдамида тил тозалашни ҳам эсдан чиқармаслик зарур.
Тиш пастасидаги фтор ва кальций моддалари тишлар эмалини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Антисептик ўсимликлар экстрактлари эса бактериялар фаоллигини сусайтириб, милкларни яхшилайди.
Галитоздан қутулиш учун овқатдан кейин оғизни сув билан чайиш ва 1-2 дақиқа таркибида шакар бўлмаган сақич чайнаш тавсия этилади. Тишлар орасига овқат қолдиғи кириб қолган бўлса, тиш ипи ёрдамида олиб ташлаш мумкин.
Оғиз бўшлиғи муаммолардан ҳоли бўлмаса ва нохуш ҳид тарк этмаётган бўлса, терапевтга учрашиш керак бўлади. Шифокор сизни текшириб кўриб, ҳид сабабини аниқлайди ва керакли муолажаларни белгилайди. Шунда нафақат галитоз, балки уни келтириб чиқарган бошқа касалликлардан ҳам фориғ бўласиз.
— Уй шароитида галитоздан қандай қутулиш мумкин?
— Қарсиллаган олма ёки янги узилган сабзи ейиш оғиздаги нохуш ҳидни йўқотади. Уларнинг таркибидаги клетчатка ошқозонда ҳид чиқараётган моддаларни ўзига “тортиб” олади.
Шунингдек, ўткир ҳидли нарса егандан сўнг петрушка, сельдерей, шивит, ялпиз чайнаш тавсия этилади.
Оғиз бўшлиғидаги ҳидни йўқотишда мармарак, мойчечак, эвкалипт ва бошқа табиий антисептиклар дамламаси ёхуд қайнатмаси билан оғизни чайиш ёрдам беради. Оғиздаги ҳидни кетказишда аччиқ чойнинг ҳам фойдаси бор.
— Оғиз бўшлиғидан нохуш ҳид келиши қандай касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин?
— Галитоз бир қатор касалликларнинг даракчиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг 90 фоизи тиш ва ЛОР аъзолари касалликларига боғлиқ бўлиб, улар оғиз бўшлиғи микрофлорасининг ўзгариши учун маълум шароитлар яратилганда содир бўлади.
Шунингдек, оғиздан чиққан ҳид бодомсимон безнинг яллиғланиши, синусит, ичак тракти, ошқозон ва жигар касалликларининг асорати ҳисобланади. Шу боис ҳам бундай ҳолатда, албатта, шифокор кўригига бориш талаб этилади.

МУТАХАССИС: ТЎЛИҚ БОСҚИЧДА ЭМЛАНМАГАН ИНСОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚСА ҲАМ ЕНГИЛ ЎТАДИ
ССВ Матбуот хизмати коронавирус ва вакцинация ҳақидаги саволлар билан Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВГА мурожаат қилди.
— Бугун одамлар орасида “коронавирусга қарши вакцина олса ҳам касалланиш мумкин экан”, деган гап-сўзлар юрибди. Бу қанчалик тўғри?
— Шуни айтиш керак, ҳозирда олинаётан барча вакциналар коронавируснинг мавжуд штаммларидан ҳимоя қила олади. Энг асосийси, “COVID-19”га қарши эмланиш касалликнинг нохуш ва оғир асоратларидан асрайди. Тўғри, айрим ҳолларда вакцина олгандан кейин ҳам касалланиш мумкин, бироқ бу ҳолат асосан вакцинациянинг фақатгина биринчи босқичидан ўтган, яъни уни белгиланган тартибда тўлиқ олмаган инсонларда кузатилади.
Хусусан, айни пайтда шифохонамизда даволанаётган 11 нафар бемор айнан биринчи вакцинация босқичидан сўнг шифохонага мурожаат қилган бўлиб, уларнинг иммун тизимида нейтралловчи антитаначаларнинг (Nab) титри ҳали тўлиқ шаклланмаган даврда касалланиш юз берган. Бироқ шундай бўлган тақдирда ҳам бундай беморларда хасталик енгил ва симптомларсиз ўтади. Яъни, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатига олиб келмайди.
Аслида эса коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи ёки учинчи дозасидан сўнг 3 ҳафта давомида шаклланади. Шу даврда эмланган инсон ўзини шахсий муҳофаза қилиши ўта муҳимдир.
Шу маънода, коронавирус инфекцияси туфайли оғир аҳволга тушиб қолган беморларни даволаётган шифокор сифатида барча юртдошларимиздан вакцинация тадбирларига жиддий эътибор беришларини сўраган бўлардим.

❗️ Кеча юртимизда 469 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 27 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109692 (+469) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌35 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌26 нафари Наманган вилоятида,
📌58 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌39 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌48 нафари Фарғона вилоятида,
📌30 нафари Хоразм вилоятида,
📌39 нафари Тошкент вилоятида,
📌103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 25 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 111 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 36 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 33 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 518 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105780 (+774) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 731 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3181 нафар бемор даволанмоқда.

МАЛАКАЛИ ПЕДИАТР ШИФОКОРЛАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА
Олис ҳудудларга ихтисослаштирилган тиббий хизмат бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказидан марказ директори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатри, профессор Д.Ахмедова, марказнинг гепатология бўлими мудири Н.Тўлаганов, туғма ва орттирилган ЛОР касалликлари бўлими ординатори А.Ваҳобовлар Қорақалпоғистонга борди.
Мутахассислар Хўжайли, Беруний ва Нукусда тиббий кўриклар ташкил қилиб, Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида қатор хирургик амалиётларни бажарди ҳамда маҳаллий шифокорлар билан биргаликда марказда даволанаётган болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди.
Шунингдек, профессор Д.Ахмедова Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманлари педиатр шифокорларига "Болаларда COVID-19 касаллиги хусусиятлари, клиник шакллари, диагностика" мавзусида семинар ўтди. Zoom дастури орқали ўтказилган семинарда маҳаллий шифокорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов Кашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ёшлари билан учрашди.
Ушбу учрашувда А.Азизов ёш мусаввирлар ва санъаткорлар билан танишди. Миллий кураш бўйича ўтказилган мусобакада ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этди ва ёш спортчиларни медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан табриклади. Бундан ташқари, шахмат, шашка ва карате каби спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Учрашув давомида А. Азизов телемедицина ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги жаҳон тенденсиялари ҳақида маъруза қилди ва илғор мамлакатларни рақамлаштириш бўйича ўз тажрибаси билан бўлишди.
Сўз якунида тингловчилар қизиқарли саволлар бериб, уларга жавоб олишди. Шунингдек, туман аҳолисининг мурожаатлари ҳам эшитилди ва уларнинг ижроси масъул шахслар томонидан назоратга олиниши белгиланди.
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 181 миллион нафардан ошди
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (28.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈181 миллион 047 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 922 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 33,624 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,233 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,420 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,831 миллиондан ортиқ),
🇹🇷бешинчи ўринда эса Туркия (5,409 миллиондан ортиқ).
💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 889 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️В мире количество зараженных COVID-19 превысило 181 млн
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:21 часов по ташкентскому времени 28 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 181 млн 047 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 922 тысячи скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 33,624 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,233 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,420 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,831 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,409 млн).
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 889 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум жойларида эмлаш пунктлари иш бошлади
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 28 июндан хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланган эди.
Бугундан ушбу жараённи кенг кўламда ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум нуқталарида қўшимча эмлаш пунктлари ташкил этилди ва уларга оилавий поликлиникаларнинг эмлаш учун махсус ходимлари бириктирилди. Улар фуқароларни тегишли кўрикдан ўтказиб, эмлаш жараёнини амалга оширмоқдалар.
Эмланишни истаган инсонлар ушбу пунктларга фуқаролик паспорти билан келишлари мумкин.
Пойтахтимизда ташкил этилган қўшимча эмлаш пунктлари қуйидагилар:
📌Миробод туманида (4та):
“Миробод” деҳқон бозори;
“Корзинка” супермаркети (Файзиобод);
“Рисовой” бозори;
“Корзинка” супермаркети (Саракул).
📌Мирзо Улуғбек туманида (5 та):
"ЭКО" бозор;
“Бўз” бозор;
“Яланғоч” бозори;
“Наврўз” деҳқон бозори;
8-сонли оилавий поликлиника филиали.
📌Шайхонтоҳур туманида (4 та):
“Эски Жўва” деҳқон бозори;
“Чорсу” буюм бозори;
“Корзинка” супермаркетининг 2 та филиали;
📌Юнусобод туманида (5 та):
Юнусобод деҳқон бозори;
“Олой” деҳқон бозори;
“Меga Planet” супермаркети;
“Корзинка” супермаркети (Сайрам);
“Корзинка” супермаркети.
📌Яккасарой туманида (3 та):
“Аския” бозори;
"Nехт" супермаркети;
“Корзинка” супермаркети.
📌Чилонзор туманида (6 та):
"Корзинка" супермаркети ("Чилонзор" метро бекати);
"Қатортол" бозори;
Чилонзор буюм бозори;
"Ипподром" бозори;
"Корзинка" супермаркети (Алгоритм).
📌Сергели туманида (3 та):
Сергели машина бозори;
Сергели деҳқон бозори;
"Корзинка" супермаркети.
📌Яшнобод туманида (6 та):
"Ўрта масжид" маҳалласи;
"Дилбоғ" маҳалласи;
"Олмос" маҳалласи;
"Авиасозлар" бозори;
"ЭКО" бозор;
"Корзинка" супермаркети.
📌Олмазор туманида (1 та):
“Тансиқбоев” бозори
📌Учтепа туманида (2 та):
“Сино мед” МЧЖ;
“Фарҳод" деҳқон бозори.
📌Бектемир туманида (3 та):
"Компас" савдо мажмуаси;
"Қўйлиқ" улгуржи бозори;
"Қўйлиқ" деҳқон бозори.
📌Янги ҳаёт туманида (5 та):
Марказий кўп тармоқли поликлиника;
ушбу поликлиниканинг Бинокор филиали;
"Чоштепа" МФЙ;
331-сон умумтаълим мактаби;
329-сон умумтаълим мактаби.

Пойтахтимизда ташкил этилган қўшимча эмлаш пунктлари иш жараёнидан фоторепортаж.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat