ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
89.7K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Гельминтоздан сақланиш учун қандай профилактик чоралар кўрилиши керак?

ССВ Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Дурдона Ғаниева
билан суҳбатни давом эттирди (2-қисм).

— Гельминтознинг келиб чиқиш сабаблари қандай?

— Паразитлар личинкалари ва тухумларининг атроф муҳитда кенг тарқалганлиги ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик гельминтлар билан касалланишнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади.

Гельминтларнинг тухуми зарарланган инсонлар ва ҳайвонларнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Болалар мева- сабзавотларни ювмасдан ейиши, ўйинчокларини, ўқув қуролларини оғзига солиши натижасида гижжа билан зарарланади.

Хожатга боргандан сўнг инсонда гижжа тухумлари қўл терисида, тирноқлар остида ёки кийимида қолиши мумкин. Кўпинча болалар одамлар кўп тўпланадиган жойлар (болалар боғчаси, мактаб, болалар майдончаси)да гижжаларни юқтириб олиши мумкин.

Гижжалар билан зарарланишнинг қуйидаги сабаблари ҳам бор:
🔻 сифатсиз сув ва овқатни истеъмол қилиш;
🔻 бошқаларнинг шахсий буюмларидан фойдаланиш (сочиқ, ички кийим кабилар);
🔻 сабзавот ва меваларни яхшилаб ювмасдан истеъмол қилиш;
🔻 боланинг уй ва кўчадаги ҳайвонлар билан яқин мулоқот қилиши.

— Касаллик қандай ташхисланади?

— Гельминтларнинг специфик симптоматикаси йўқлиги сабабли кўпинча ота-оналар болада жиддий касалликларга шубҳа қилиб, бошқа турли мутахассис (пульмонолог, аллерголог, иммунолог)ларга мурожаат қиладилар.

Сурункали дерматитлар, гастроэнтерология патологиялари ва ўпка касалликлари бўлган болалар, албатта, гельминтларга текширилиши лозим.

Чунки гельминтлар одатда ичакларда устунлик қилади, уларни аниқлаш учун, биринчи навбатда, нажас таҳлилига юборилади.

Таҳлил боланинг ошқозон трактида паразитларнинг мавжудлиги, шунингдек, унинг турини аниқлашга ёрдам беради.

— Даво чоралари ҳақида хам гапириб берсангиз.

— Самарали даво паразитлар ривожланишининг барча фазаларида улар билан курашиш, нохуш симптомларни бартараф этиш ва бола организмини тиклашга йўналтирилган. Бунинг учун, биринчи навбатда, беморга гижжаларга қарши препаратлар танланади.

Ушбу воситалар паразитларнинг мушак ва асаб тизимини блоклаш ва уларни организмдан табиий йўл билан чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, оиланинг барча аъзоларида бир вақтнинг ўзида терапияни ўтказиш касалликни самарали даволашга имкон беради.

— Қандай профилактика чораларини тавсия этасиз?

— Гижжалар билан зарарланмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:

🔹 болада шахсий гигиена кўникмасини имкони борича эрта шакллантириш;
🔹доимо боланинг қўллари тозалигига эътибор қаратиш;
🔹 фақат тоза сув истеъмол қилиш;
🔹истеъмол қилишдан аввал сабзавот, мевалар ва кўкатларни яхшилаб ювиш;
🔹 гўшт ва балиқ маҳсулотларига зарур термик ишлов бериш;
🔹 уй ҳайвонларини ўз вақтида эмлаш ва уларни дегельминтизация қилиш.

❗️Агар ота-оналар болада гижжа борлигига шубҳа қилсалар, кечиктирмасдан мутахассис кўригига боришлари зарур. Шифокорлар гельминтозларни тезда ташхислаш ва тегишли давони тавсия этишда ёрдам кўрсатадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 450 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.

📊 20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (3864 нафар),
📌Фарғона вилояти (3532 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3245 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 66 381 нафар,
📌Наманган вилоятида 47 841 нафар,
📌Андижон вилоятида 46 639 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 43 394 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча мамлакатимизнинг 12 ҳудудида 326 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда

🔺2021 йил 20 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87551 (+326) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌 75 нафари Тошкент вилоятида,
📌202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 33 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84717 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 640 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2194 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш хизмати ишга тушди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ишлари фаол олиб борилмоқда. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да «COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш» хизмати ишга туширилди.

ЯИДХП фойдаланувчилари ушбу хизматдан осон фойдалана олишади. Бунинг учун порталда рўйхатдан ўтган бўлиш кифоя.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтиш керак: https://my.gov.uz/uz/vaccine-info

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимиздаги жамоат транспортларидан кунига минглаб йўловчилар фойдаланишади. Афсуски бекатларда турган йўловчиларнинг кўпчилигида тиббий ниқоб йўқ. Карантин қоидаларига қанчалик риоя қилинмоқда?

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” дастуридаги лавҳада шу ҳақда сўз юритилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сирдарё вилоятининг битта туман, иккита шаҳрида 1 июлдан давлат тиббий суғурта тизими жорий этилади

Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳасини ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорларига мувофиқ, давлат тиббий суғурта тизимини 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш бўйича соҳа ходимларига муҳим вазифа ва топшириқлар берилган эди.

Шунга биноан, юртимизда Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Унинг дастлабки бўлими Сирдарёда очилди. Қолаверса, янги тизимни Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳамда Гулистон ва Янгиер шаҳарларда жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан тегишли миллий ва халқаро ташкилотлар, илм-фан муассасалари, малакали экспертлар билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилди.

Тизимни Сирдарёда ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси директори Фаррух Шарипов, жамғарма ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари, давлат тиббий суғуртасини Сирдарёда ишга тушириш учун кетадиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиб, молиялаштириш мақсадида Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятга ташриф буюришди. Уларга Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Рустам Юлдашев ва тегишли соҳа ходимлари ҳамроҳлик қилишди.

Улар дастлаб Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида бўлишди. Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилиш ва апробациядан ўтказиш ишлари билан атрофлича танишди.

Шундан сўнг Боёвут туманининг “Истиқлол”, “Бобо юрт”, “Марказий”, “Озодлик”, Муқимий номли маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига хизмат кўрсатувчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон оилавий поликлиникада ҳамда Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлишиб, тайёргарлик ишлари билан атрофлича танишишди. Соҳа ходимларининг фикри ва мулоҳазаларини тинглашди.

Барча саволларга шу жойнинг ўзида жавоб бериб, давлат тиббий суғурта тизимини ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича соҳа ходимларига кўрсатма ва топшириқ беришди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши 843 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈141 миллион 754 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 025 мингдан зиёд киши вафот этган (20.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:57 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 656 406 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 503 нафар бемор вафот етди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (21.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈142 миллион 947 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 043 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,350 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (15,321 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (13,943 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,214 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,718 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 38 084, Ҳиндистонда 259 170, Бразилияда 42 980, Францияда 6 636, Россияда эса 8 164 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 19 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 843 миллион 158 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————
❗️В мире введено более 843 млн доз вакцин против коронавируса

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 141 млн 754 тысячи,
📉из них более 3 млн 025 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:57 по центральноевропейскому времени 20 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 656 406 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 10 503 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 21 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 142 млн 947 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 043 тысячи скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,350 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 15,321 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 13,943 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,214 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,718 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 38 084, Индии — 259 170, Бразилии — 42 980, Франции — 6 636 и России — 8 164 новых случаев заболевания.

💉По состоянию на 19 апреля нынешнего года в мире введено более 843 млн 158 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19 апрель куни юртимиз бўйлаб 2-10 ёшдаги (жами 6 миллион 115 минг нафардан ортиқ) болалар ҳамда зарарланиш юқори бўлган ҳудудлар (Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси)даги мактабларда 15 ёшгача (жами 445 минг нафардан ортиқ) мактаб ўқувчилари орасида ичак гельминтози билан касалланишнинг олдини олиш бўйича оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд вилоятидаги дегельминтизация тадбирларига 737, 5 минг нафардан оишқ бола қамраб олинади. Юқоридаги лавҳа шу ҳақида.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
С 19 по 24 апреля по всей стране проходят массовые мероприятия по профилактике кишечных гельминтозов среди детей, в рамках которых охватываются дети от 2 до 10 лет (всего более 6 млн 115 тыс.), а также школьники до 15 лет (всего 445 тыс.), обучающиеся в зонах повышенного риска.
Фергана тоже входит в список зон повышенного риска и здесь предусмотрено обеспечить специальными лекарствами всего более 365 тысяч детей.

А в Самаркандской области мероприятиями по массовой дегельминтизации будет охвачено всего более 737,5 тысяч детей.

Об этом подробнее в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернет тармоғида "Опам чаққон бўлиб эмлатиб келибдилар. 10 кундан кейин реакция бериб, қон босими ошди, “сахар”и кўтарилди, қўли шишиб кетди. Шифокорлар масъулиятсиз, олтита клиникага бориб жойлаштира олмадик", мазмунидаги аудиоёзув тарқалган.

ССВ ҳузиридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Aтабеков тармоқларда тарқалган ушбу аудио бўйича муносабат билдирди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💉Эмлашнинг қандай турлари бор? Нега баъзи ҳолатларда ёш болалар, баъзи ҳолатларда фақат катталар эмланади?

👧🏻Мактаб болалари бир йилда неча марта эмланади? Эмлаш жараёнлари фасллар билан боғлиқми?

👦🏻2020-2021 йиллар давомида мамлакатимиз бўйича қанча болалар юқумли касалликларга қарши эмланди?

🩺Бола у ёки бу касалликка қарши эмлангандан сўнг ножўя таъсирлар ҳам учраб турадими?

💵Олиб келинаётган вакциналарнинг харажатини ким қоплайди?

Ушбу саволларга ССВ ҳузиридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Атабеков жавоб берди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Зангиотада даволаниб чиққан блогернинг ҳикояси

Эрталаб дугонамнинг: “Нигор, “Зангиота”да ётиб чиқдингиз, у ернинг шароитлари яхшими? Турмуш ўртоғимга коронавирус ташхисини қўйишди”, деган саволидан кейин даволаниш жараёнида бошимдан кечирганларимни ёзсам, кимгадир фойдали бўлар деб ўйладим.

👉🏻https://telegra.ph/ZANGIOTA-1-CON-YU%D2%9AUMLI-KASALLIKLAR-SHIFOHONASIDAGI-KECHINMALAR-04-21

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР ҚАРИЙБ ЯРИМ МИЛЛИОН НАФАРГА ЕТДИ

💉21 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 28405 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 486 960 нафарга етди.

📊 21 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Сурхондарё вилояти (5 307 нафар),
📌Наманган вилояти (4 237 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3 204 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 69 013 нафар,
📌Наманган вилоятида 52 078 нафар,
📌Андижон вилоятида 49 533 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 46 598 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 40 128 нафарни
ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча мамлакатимизда 400 га яқин ҳолатда коронавирус қайд этилиб, яна антирекорд янгиланди

🔺2021 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87935 (+384) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌73 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 54 нафари Тошкент вилоятида,
📌207 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 54 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб,
касалликдан соғайганлар жами 85007 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2288 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 800 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈142 миллион 557 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 037 мингдан зиёд киши вафот этган
(21.04.2021 йил Европа вақти билан соат 19:19 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 793 011 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 458 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (22.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈143 миллион 528 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 056 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,406 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (15,616 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (13,973 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,257 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,727 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 56 190, Ҳиндистонда 295 041, Бразилияда 30 624, Францияда 42 600, Россияда эса 8 271 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 889 миллион 827 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
———————————
❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 800 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 142 млн 557 тысяч,
📉из них более 3 млн 037 тысяч человек умерли
(по состоянию на 19:19 по центральноевропейскому времени 21 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 793 011 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 11 458 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:20 часов по ташкентскому времени 22 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 143 млн 528 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 056 тысяч скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,406 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 15,616 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 13,973 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,257 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,727 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 56 190, Индии — 295 041, Бразилии — 30 624, Франции — 42 600 и России — 8 271 новый случай заболевания.

💉По состоянию на 20 апреля нынешнего года в мире введено более 889 млн 827 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉Маълумки, жорий йилнинг 19–24 апрель кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида болалар орасида ичак гельминтози билан касалланишнинг олдини олиш бўйича оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Оммавий дегельминтазацияси тадбирларини ўтказишдан мақсад нима?

👉Уй шароитида тарбияланаётган болалар учун дори воситалари қандай етказиб берилади?

👉 Оммавий дегельминтизация касалликни қайта юқишининг олдини оладими?

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида шу ҳақда сўз юритилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗ МУТАХАССИСЛАРИ ХОРАЗМДА

Бугунги кунда тиббиётнинг мураккаб йўналишларидан бири бўлган дерматология соҳаси мутахассисларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасида Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари томонидан маҳаллий шифокорлар учун семинар ва тиббий кўрик ташкил этилди.

Сўнги вақтларда экология ва атроф-муҳитнинг салбий таъсири, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик оқибатида аҳоли ўртасида дермотологик касалликлар тури кўпаймоқда. Шу сабабдан семинарда иштирокчиларга малакали шифокорлар томонидан замонавий тиббиётнинг янгича ёндашув усуллари ҳамда касалликлар профилактикаси бўйича керакли тушунтиришлар берилди.

Амалий семинар давомида аҳоли учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Унда мурожаат қилган беморларнинг айримлари кўп йиллардан буён тери касалликлари билан курашиб келганлиги маълум бўлди.

Таъкидланишича, вақтида шифокор кўригидан ўтмаганлик, ўзлари билганича даволаниш натижасида касаллик мураккаблашиб борган.

Шундай экан, замонавий тиббиётнинг имкониятларини тўғри англаган ҳолда, тери билан боғлиқ ёки бошқа касалликлар билан оғриган аҳоли мутахассис шифокорга мурожаат қилиши, соғлом турмуш тарзига риоя қилиши лозимлиги таъкидланди. Беморларга керакли тавсиялар берилди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҚАШҚАДАРЁДА ЮРАГИ ХАСТА БЎЛГАН 17 НАФАР БЕМОРДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИШ УЧУН САЛКАМ ЯРИМ МИЛЛИАРД СЎМ АЖРАТИЛДИ

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида “Халқ дарди билан яшайлик!” шиори остида хайрия тадбири ташкил этилди. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд фуқароларга юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мураккаб кардиологик жарроҳлик амалиёти ўтказилиши белгиланган 17 нафар фуқаро учун ажратилган жами 495 миллион сўм маблағ ажратилганлиги маълум қилинди.

Мазкур беморларнинг айримлари эҳтиёжманд, “Темир дафтар”га киритилган, бошқалари эса ногиронлиги бор шахслар ҳисобланади. Улар узоқ йиллар давомида юрак билан боғлиқ оғир хасталиклардан азият чекиб келишган. Ўтказилиши зарур бўлган мураккаб жарроҳлик амалиётлари харажатлари учун маблағ топишда муаммоларга дуч келишган.

Вилоят ҳокимининг онлайн мурожаатлар манзилига мурожаат қилганларидан сўнг мазкур муаммонинг ечими топилди. Ўртача 20 миллиондан 35 миллион сўмгача баҳоланадиган мазкур операцияларнинг барча харажатлари вилоят ҳокимининг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан қопланадиган бўлди. Шу тариқа мазкур маблағлар ҳисобидан 17 нафар беморда клапан протезлаш, окклюдер имплантацияси, коронарография стентлаш, аортакоронар шунтлаш сингари юқори технологияли, мураккаб операциялар амалга оширилади.

Масалан, Косон туманилик бемор, 53 ёшли Шоира Мўминова сурункали юрак ревматик касаллигидан азоб чекиб келмоқда. Унинг юрагида клапан алмаштирилиши зарур. Операция нархи эса 35 миллион сўм туради. Тез орада аёл бу оғир дарддан фориғ бўлиб, оиласи бағрига соғ-саломат қайтади.

— Вилоятимиз ҳокимидан, саховатпеша инсонлардан миннатдорман, — дейди у. — Қутлуғ Рамазон ойида бу саховат ёрдамини ташкил қилганлар учун дуодамиз.

Чироқчилик 64 ёшли Тўра бобо Худойбердиевни ҳам шу сингари хасталик узоқ йиллардан бери қийнаб келади. Отахон II гуруҳ ногирони, “Темир дафтар”га киритилган. Энди унда ҳам 35 миллион сўмлик жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Харажатлар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокими тадбирдан сўнг филиалда даволанаётган бир гуруҳ беморлардан ҳол-аҳвол сўраб, уларга шифо тилади. Шифохона фаолияти билан танишди.

Шу ўринда қайд этиш зарурки, дунё тажрибасида ҳудудда тиббиёт ривожи даражасига у ерда кардиохирургия қай даражада ташкил этилганлиги ҳамда кардиологик тиббий ускуналар билан қай тарзда таъминланганлиги билан баҳо берилади. Вилоятимизда эса бу борада бир қатор диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда.

Замонавий ва ноёб тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган эди. Филиал 120 ўринли бўлиб, бу ерда дунёда энг янги ташхислаш ва даволаш ускуналари мавжуд.

Бу ерда ҳозирда Германия, Россия каби давлатларда таҳсил олган малакали шифокорлар иш олиб бормоқдалар. Бу ерда нафақат вилоятимиз, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари, шунингдек, қўшни давлатлардан келган беморлар ҳам даволанмоқда. 2021 йилнинг 1-чорагида бу ерда 500 яқин беморда очиқ турдаги кардиожаррохлик амалиёти амалга оширилди, 100 яқин беморда юрак туғма нуқсони бартараф этилди. 1500 яқин беморга стационар шароитда хизмат кўрсатилди.

Филиалда Германия, Швейцария ва Россиянинг нуфузли клиникалари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Мазкур ҳамкорлар билан биргаликда юқори технологияли мураккаб операциялар амалга оширилмоқда, соҳанинг долзарб муаммоларига доир илмий-амалий анжуманлар ташкил этилмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш зарурки, айни пайтда Касби, Ғузор туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак-қон томир касалликлари бўйича туманлараро марказлар фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пандемия қачон тугайди ёхуд коронавирус тарқалишига барҳам бериш қандай чораларга боғлиқ?

«Икки нарса борки, одамлар унинг ­қадрига кўп ҳам етавермайдилар. Бири саломатлик бўлса, иккинчиси вақтдир».

Бугун инсоният ушбу таълимотнинг нақадар тўғри эканини дунё бўйлаб бир йилдан ортиқ вақт давом этаётган «COVID-19» пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли янада теран англамоқда.

Фурқат САНАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби

Батафсил👉🏻
https://bit.ly/2P9FXCQ

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртимизга 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб, 10 см қилиб кўрсатадиган ноёб электрон микроскоп олиб келинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги тегишли фармойишига асосан, юртимизда коронавирус ҳамда бошқа касалликларга қарши самарали кураш, аниқ ташхис ва улар устида юқори технологик илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия марказига Япониянинг нуфузли “JEOL” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп олиб келинди.

Республика патологик анатомия маркази мамлакатимиздаги патологоанатомик хизматнинг бош муассасаси бўлиб, барча вилоятлар ва йирик шаҳарлардаги даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган касалликларни биопсия усулида морфологик жиҳатдан аниқлаш ва касалликдан вафот этганлар мурдасини аутопсия усулида текшириб, бевосита ўлим сабабини аниқлаш, клиник диагнозни таҳлил қилиш, ҳар қандай хатоликни аниқлаш каби ташхислаш тадбирларни амалга оширади.

Врач-патологоанатомларнинг асосий иш қуроли ёруғлик микроскоп ва электрон микроскоп ҳисобланади. Японияда ишлаб чиқарилган “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди.

Ушбу трансмиссион электрон микроскоп 1 нанометрли тузилмани миллион марта катталаштириб, 1 миллиметр даражада кўрсатади. Масалан: 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб, 10 см қилиб кўрсатади.

Ҳозирда “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскопдан тўлиқ фойдаланиш ва илмий тадқиқот ишларини бажариш йўлга қўйилди.

15 апрелдан бошлаб юртимиздаги барча тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-амалий марказлар билан шартномалар тузилиб, тадқиқотлар бошлаб юборилди. 1 майдан бошлаб текширишга қабул қилинган биологик материалга махсус тартибда ишлов бериш, электрон микроскопда кўриб ўрганиш, электроннограммалар олиш, уларни илмий жиҳатдан тавсифлаб, эгасига қайтариш йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi