ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
131K subscribers
6.41K photos
2.55K videos
44 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Хориждан қайтган шифокор-мутахассисларимизга уёқдагидан кам бўлмаган маош берамиз» — бош вазир ўринбосари.

«Улар учун яхши лавозим, уй-жой масаласини ҳам ҳал қилиб берамиз. Энг асосийси, ўша ерда қанча ойлик олиб ишлаб келаётган бўлса, Ўзбекистонга келиб хизмат қилишни истаган мутахассислар учун уёқдагидан кам бўлмаган ойликни берамиз.

Менга шундай топшириқ бўлган ва уларни қайси туман, қайси клиникага жойлаштириш билан Вазирлар Маҳкамасида шахсан ўзим шуғулланиб бораман», – деди Мусаев.

Ватанга қайтиш истагидаги бўлган шифокорлар бу масалада [email protected] почтаси ёки +998712393120 телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 300 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉14 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 43 896 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 300 854 нафарга етди.

📊 14 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (6 444 нафар),
📌Андижон вилояти (6 150 нафар),
📌Фарғона вилояти (4 271 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафардан ошиқ бўлгани кўринмоқда (Андижон 37 344 нафар, Наманган 33 446).
❗️Жами эмланганлар сони бўйича ҳамон Фарғона вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди (47 946 нафар).

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Вакциналар қандай ишлайди?

💉Вакциналар танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда ҳимоя тизимини яратиб, касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз бунга жавоб бера бошлайди.

Иммунитет тизимингиз:

🧭Танага кирган агентни (вирус ёки бактерияларни) аниқлайди.
🔋Антитаначаларни ишлаб чиқаради. Антитаначалар – бу касаллик билан курашиш учун организмнинг иммунитет тизими томонидан табиий равишда ишлаб чиқариладиган оқсиллардир.
🛡Касалликни ва у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади.

🦠Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна учрасангиз, ўзингизда касаллик аломатларини ҳис қилишдан аввал иммунитет тизимингиз уни тезда йўқ қилиш қобилияти шаклланади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН КАСАЛЛАНИШ БЎЙИЧА ЯНА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2021 йил 14 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85730 (+227) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 42 нафари Тошкент вилоятида,
📌129 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафари,
📌Жиззах вилоятида 11 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 16 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83462 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1634 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 10 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 136 миллион 996 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 951 мингдан зиёд киши вафот этган (14.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:50 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 679 003 янги ҳолати аниқланди, 10 367 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 138 миллион 259 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 972 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,949 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (13,873 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,517 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,026 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,666 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 60 731, Ҳиндистонда 184 372, Бразилияда 35 785, Францияда 38 956, Россияда эса 8 326 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 13 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 733 миллион 287 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

ВОЗ: за последние сутки в мире от COVID-19 умерло около 10 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 136 млн 996 тысяч, из них более 2 млн 951 тысяча человек умерли (по состоянию на 14:50 по центральноевропейскому времени 14 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 679 003 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 367 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:20 часов по ташкентскому времени 15 апреля 2021 года), в мире заразилось более 138 млн 259 тысяч человек, из них более 2 млн 972 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,949 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 13,873 млн), на третьем — Бразилия (более 13,517 млн), на четвертом — Франция (5,026 млн), на пятом — Россия (4,666 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 60 731, Индии — 184 372, Бразилии — 35 785, Франции — 38 956 и России — 8 326 новых случаев заболевания.

По состоянию на 13 апреля нынешнего года в мире введено более 733 млн 287 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакцина олган фуқародан коронавирус юқиши мумкинми?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" акцияси доирасида Самарқанд вилоятида аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг саломатлик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, гуруҳларга бўлинишининг тўғри олиб борилишини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳоли орасидан юқори замонавий тиббий ёрдамга муҳтож беморларни танлаб олиш, зарур мутахассислар жалб этилган ҳолда жойларда амалий тиббий ёрдам кўрсатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятнинг Пайариқ туманида ҳам 4000 нафарга яқин фуқаро текширувдан ўтказилди ва уларнинг 42 нафарида вилоятнинг ўзида жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЯНА 15 НАФАР ҚАШҚАДАРЁЛИК БОЛАНИНГ КЎЗЛАРИГА НУР БАҒИШЛАНДИ

“Кўнгил кўзи” акцияси доирасида вилоят кўз касалликлари шифохонасида Қарши шаҳридаги 18-махсус мактаб-интернатнинг бир гуруҳ ўқувчилари малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, жарроҳлик амалиётлари учун саралангани ва айримларида операциялар муваффақиятли тарзда амалга оширилгани ҳақида илгари хабар берган эдик. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида ана шундай болаларнинг яна 15 нафарида жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди...

Батафсил👉🏻 https://bit.ly/2QrpUR0

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.
Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч, – деди Шавкат Мирзиёев.

Начато строительство новых объектов мемориального комплекса Имама Бухари. В связи с этим здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения и интеллигенции.
Президент поздравил мусульман и весь наш народ с началом священного месяца Рамадан.
- Цель наших усилий в этом направлении - выразить через науку нашу приверженность исламу и уважение к нашим ученым предкам. Быть достойными предков - наш большой долг, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #ImomBuxoriy #majmua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУЛОҚБОШИДА

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова иштирокида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини янада ошириш ва “маҳаллабай” иш тизими бўйича кўргазмали семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда оилавий шифокор пунктларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган ишлари “Жўраполвон” ОШП ва “Юксалиш” МФЙ ҳамкорлигида олиб борилаётган фаолият мисолида кўрсатиб берилди.

Семинар-тренингда вилоят даволаш-профилактика муасссасалари, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод ва Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, ушбу туманлардаги КТМП, ОП ва ОШПлар мудирлари иштирок этди.
Семинар-тренинг якунида Э. Баситханова томонидан тиббиёт бирлашмаларига аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вакцинация-вирусга қарши курашда самарали йўл!

💉 Тошкент шаҳри бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш жараёнлари учун мамлакатимиз бўйлаб 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган. 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шу мақсадга йўналтирилган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҲУДУДЛАРДА ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ БЎЙИЧА 50 МИНГ НАФАРЛИК КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

💉15 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 756 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 335 610 нафарга етди.

📊 15 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (5 004 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4 596 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (4 148 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Андижон вилоятида 39 424 нафар, Наманган вилоятида 38 450 нафарни ташкил қилмоқда.
❗️ Фарғона вилоятида жами эмланганлар сони 50 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi