ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
155K subscribers
6.37K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларнинг кўкаламзорлаштирилиши инсонларга эстетик завқ бағишлаши билан бирга нафас олиш органларининг фаолиятида, уларни соф кислород билан таъминланишида ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон экологик партияси ва "Medical express" журнали таҳририяти билан ҳамкорликда шундай хайрли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
200 нафарга яқин имконияти чекланган ўқувчи тиббий-кўрикдан ўтказилди

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Яшнобод туманидаги 103-имконияти чекланганлар мактаб-интернатида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида тиббий-кўрик ташкиллаштирди.

Унда ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, болаларнинг тўғри овқатланиши, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

160 ўринга мўлжалланган ўқув масканида бугунги кунда 200 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб етарли мутахассис кадрлар билан таъминланган.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтидан жалб этилган 11 нафар малакали шифокор(лор, офтальмолог, терапевт, жарроҳ, окулист, стоматолог, невролог каби мутахассислар)дан иборат ишчи гуруҳ кун давомида мактаб ўқувчиларининг деярли барчасини тиббий-кўрикдан ўтказди.

Аниқланган касалликлар бўйича даволаш чоралари кўрилиши белгиланди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Элмира Баситханова иштирокида Фарғона вилоятининг 4 та ҳудудида ўқув-семинар ва маҳорат дарслари ўтказилди

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида иш олиб бормоқда.

Кеча Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарларида ҳар икки шаҳар ва унга ёндош туманлардаги тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва бирламчи тизимда фаолият юритаётган мутахассислар учун  маҳорат дарси шаклида ўқув семинарлари ўтказилганди.

Бугун худди шундай маҳорат дарслари дастлаб Бағдод туманида, сўнгра Қўқон шаҳрида ҳам ўтказилди.

Семинарларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ҳам иштирок этди.

Элмира Баситханова давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 1 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, соҳада амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Жумладан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига янгича механизмларни жорий этиш, тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш, фуқаролар билан муомала маданиятини яхшилаш каби мавзуларда маҳорат дарслари ўтказилди.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
КЕЧА 14 ҲУДУДНИНГ 10 ТАСИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉8 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 18224 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 83076 нафарга етди.

📊 8 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (2698 нафар),
📌Сурхондарё вилояти (2110 нафар),
📌Андижон вилояти (1895 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (1760 нафар),
📌Хоразм вилояти (1591 нафар),
📌Фарғона вилояти (1487 нафар),
📌Жиззах вилояти (1150 нафар),
📌Самарқанд вилояти (1140 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1078 нафар),
📌Тошкент вилояти (1029 нафар
) банд қилди.

🔺Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимиздан кейин Наманган вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмланган аҳоли 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичлари йил бошидан бери илк марта 200 нафардан ошди

🔺2021 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84529 (+207) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌29 нафари Тошкент вилоятида,
📌139 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 22 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82415 (+181) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1480 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Айни вақтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда.

🌐 Маълум қилинишича, 13-14 апрель кунлари мамлакатимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилмоқда. Линде хоним Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.

🇵🇰 Шунингдек, келаётган ҳафтада давлатимиз раҳбарининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган.

〰️〰️〰️
❗️Ўзбекистон Президентининг Россия Федерацияси ва Корея Республикасига ташрифи режалаштирилмоқда

5 апрель куни Президентимиз РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган, унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган. Ҳар икки мамлакатга Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи режалаштирилмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
ЧЕТ ЭЛДА ЭМЛАНГАНЛАР ЮРТИМИЗГА ҚАЙТГАЧ ҚАЙТА ЭМЛАНАДИМИ?

CCВ Матбуот хизмати Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевадан
коронавирусга қарши кураш ва вакцинация жараёнлари бўйича саволларга жавоб олди.

— Чет элда коронавирусга қарши эмланганлар Ўзбекистонга келганида ҳам вакцинациясия жараёнига жалб қилинадими?

— Чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда эмланиши шарт эмас. Бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади ва фуқаро эмланганлар рўйхатига киритилади.

Хорижда вакцина қабул қилган фуқаролар 2 ёки 3 босқичли эмлашдан тўлиқ ўтганларидан сўнггина эмланганлик сертификатини оладилар. Баъзи давлатларда сертификат ўрнига маълумотнома берилади. Бу маълумотномада эмлашнинг барча босқичидан тўлиқ ўтган ёки ўтмаганлик тўғрисида ёзувлар киритилган бўлади. Бу ҳужжат тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур фуқарони эмлаш бўйича хулоса қилинади.

Агар фуқаро чет элда ҳам мамлакатимизда қўлланилаётган вакцина билан эмланишни бошлаган бўлса, кейинги босқичларни юртимизда давом эттириши мумкин.

— Эмлашдан олдин антитела учун тест топшириш шартми?

— Эмланишга қадар инсон организмида антитаначалар бор-йўқлигини аниқлаш ва эмлангандан сўнг қандай ўзгариш бўлганини солиштириш ва назорат қилиш мақсадида тест ўтказилиши мумкин. Бу каби текширувдан ихтиёрий равишда фуқароларнинг ўзлари ўтишлари ҳам мумкин. Ёки вакциналарнинг 3-босқич клиник тадқиқотларида иштирок этаётган даврда ўтказилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЭМЛАШДАН КЕЙИН ТАНА ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

CCВ Матбуот хизмати Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева
дан коронавирусга қарши кураш ва вакцинация жараёнлари бўйича саволларга жавоб олди.

— Вакцина қабул қилувчи фуқаролар дастлаб қандай тиббий текширувлардан ўтказилади?

— Вакцина қабул қилувчи фуқаролар дастлаб шифокор назоратидан ўтади, тиббий кўрик давомида шифокор:
📌фуқаронинг бугунги кундаги шикоятлари, умумий аҳволини ўрганади;
📌мавжуд сурункали касалликларини ва бугунги кунда қабул қилаётган дори воситалари ҳақида маълумот олади;
📌организмнинг аъзоларида кузатилаётган ўзгаришлар: қон босими, тана вазни ва бўй узунлигини ўлчаш, юрак уриш ва нафас олиш сони, сатурацияни аниқлайди, шунингдек юрак, нафас аъзоларини аускультатив эшитади;
📌шифокор текширувида аниқланган ҳолатдан келиб чиқиб, зарурат бўлганда клиник ва лаборатор текширувлар: умумий қон ва пешоб таҳлиллари, қонда қанд миқдори ва биокимёвий текширувлар ўтказилади.

Фуқароларнинг саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, организмда ўткир шамоллаш ёки яллиғланиш касалликлари аниқланмаса ва сурункали касалликлари авж олиш ёки хуруж қилиш эҳтимоли бўлмаса, эмланиш тавсия этилади.

— Агар эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилса, қандай йўл тутиш керак?

— Эмлашдан сўнг мабодо тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, ортиқча ваҳимага тушмаслик керак. Бундай ҳолатда, аввало, кўп суюқлик ичиш тавсия этилади ва тегишли тавсилар олиш учун оилавий шифокорга мурожаат этиш керак. Тана ҳарорати давомли равишда 38 даражагача кўтарилиши кузатилса, уни келтириб чиқараётган омилни аниқлаш учун клиник лаборатор текширувлар ўтказиш лозим бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Рискиев Умидулла Раҳматуллаевич вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатган.

Фалсафа фанлари доктори (PhD) Умидулла Рискиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида иш бошлаган.

У ўз фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шифокор-хирург, марказнинг 1-шошилинч хирургия бўлими мудири, бош шифокорнинг хирургия бўйича ўринбосари, қабул ташхислаш бўлими мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари каби масъулиятли вазифаларда ишлаб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Бўриев Баходир Рахмонович вазирликнинг Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар у мазкур бошқармада бошлиқ ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

53 ёшли Б. Бўриев Тошкент давлат техника университетини тамомлаган бўлиб, кўпгина ташкилотларда масъул лавозимларда фаолият юритган.

2005 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Усманов Авазбек Толмасович вазирликни Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди А. Усманов 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Ўз фаолиятини Қўқон шаҳридаги 1-сон шаҳар шифохонасида нейротравматология бўлимида стоматолог-хирург вазифасидан бошлаган. Кейинчалик Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида нейротравматология бўлими стоматолог-хирурги, сўнг Қўқон шаҳар диагностика маркази бош шифокори вазифасида ишлаган.

Мутахассис 2017 йилдан буён Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори сифатида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi