ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.3K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
#онлайн

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан АОКАда "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжумани бошланди.

Анжуманни қуйидаги ҳавола орқали ЖОНЛИ ЭФИРДА томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=K7a1lMgdELM

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

АОКАда бўлиб ўтаётган "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

📌Ўзбекистон Республикаси Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), COVID-19 эпидемияси учун тайёргарлик бўйича инновациялар коалициясининг (CEPI) глобал ҳамкори бўлган CОVAХ орқали етказиб берилган 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини олди.

📌660 минг дозани етказиб бериш CОVAХ дастури бўйича Ўзбекистонга ажратилган 2 миллион 256 минг дозадан иборат биринчи юк ҳисобланади. Қолган вакциналар яқин ойларда етказиб берилади.

📌CОVAХнинг 190 та мамлакат қатнашчилари 2021 йилнинг биринчи ярмида аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи қатламларини ҳимоя қилиш учун вакцина дозаларини олиш имкониятига эга бўлади. Донорлик томонидан молиялаштирилган камида 1,3 миллиард доза 92 мамлакатга CОVAХ доирасида тарқатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Лианн Куппенс:

— ЖССТ COVID-19 га қарши AstraZeneca/Oxford вакцинасини фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритгани уни COVAX орқали глобал миқёсда тарқатишга имкон берди.

Ўзбекистон AstraZeneca вакцинасини тадбиқ этадиган 49-мамлакат бўлди. Вакциналарнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш ЖССТнинг энг муҳим устувор йўналишдаридан биридир: вакциналарнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш учун глобал меъёрлар ва стандатларни ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде:

— COVAX орқали глобал миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Бугун Ўзбекистонга “COVID-19”га қарши вакцина келтирилганлиги бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг ва одилона эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев:

— Ҳар бир вакцина тегишли 3 босқичли синовлардан муваффақиятли ўтганидан сўнггина қўллашга тавсия этилади. AstraZeneca/Oxford вакцинаси ҳам тегишли синовлардан ўтган ва ЖССТ ҳам уни фавқулодда қўллаш бўйича тавсия қилган.

Биз бир вакцинани маъқуллаб, бошқасини рад этиш фикридан йироқмиз.

Хабарингиз бор, биз фақат AstraZeneca/Oxford вакцинасинигина эмас, бошқа вакциналардан ҳам фойдаланишни режалаштирганмиз. “Спутник V” вакцинасидан 1 миллион доза олиб келиш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинамиз ҳам бор.
Шунингдек, Хитой вакцинасини олиб келиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.

Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Лианн Куппенс:

— Бугун бутун дунё бўйича коронавирусга қарши 256 та вакцина рўйхатга олинган. ЖССТга улардан 15 нафарини фавқулодда қўллаш бўйича ариза топширилган.

Шулардан 13 тасини фавқулодда қўллаш рўйхатига киритилган.

Фавқудодда қўллашга тавсия қилиш жаҳон бўйича тан олинган малакали мутахассислар иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг хулосасига кўра амалга оширилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев:

— “Astra Zeneca” (рекомбинант вакцина) билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади.

Дунёда бирор вакцинанинг қўллашдан тўхтатиб турилгани унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда.

(ТАСС ахборот агентлиги мухбирининг саволига берилган жавобдан).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Лианн Куппенс:

— Бугунги кунда коронавируснинг янгидан янги штаммлари аниқланмоқда.

Вакциналарнинг вируснинг турли штаммларига таъсири ҳақида гапирганда айтиш мумкинки, коронавирус мутацияга учраб боргани сари вакциналарни ҳам ўзгартириб, такомиллаштириб бориш имконияти бор.

Бирор штамм учун алоҳида вакцина яратиш ёки боридан воз кечиш шарт эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

"Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжуманидан:


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков:

— Одамлар орасида вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайишини бўрттириб кўрсатишга уриниляпти, деган миш-мишлар учраб турибди. Бунда мантиқ йўқ, чунки касалланиш ҳолатлари асосан болалар орасида ошмоқда. Биз эса вакцинани 18 ёшдан катталарга тавсия қиляпмиз.

Карантин чоралари қатъийлаштирилганига одамларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилгани сабаб бўлаяпти десак, адолатдан бўларди.

Вақти келиб, болаларни ҳимоя қилиш чоралари ишлаб чиқилиши ҳам мумкин.


Шунингдек, Нурмат Атабеков интернет тармоқларида тарқалган Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасида вафот этиб, расмий статистикада акс этмаган бемор масаласига ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Мутахассиснинг фикрича, бемор шифохонага олиб борилишидан олдин унда вирус тасдиқланган. Аммо шифохонадаги махсус лаборатор текширувида манфий натижа қайд этилган. Шу сабаб ҳам расмий статистикага киритилмаган. Ҳозирда патологоанатом хулосаси кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

Маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирокида ўтган "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусида матбуот анжумани ниҳоясига етди.

Журналистлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқда.

Бизни кузатганингиз учун раҳмат!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча 113 кишида коронавирус аниқланди

🔺2021 йил 17 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80971 (+113) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533(+83) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 816 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотлига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион нафардан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион 383 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 664 минг нафардан зиёд киши вафот этган (17.03.2021 йил Европа вақти билан соат 19:34 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 406 980 янги ҳолати аниқланди, 7 492 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 121 миллион 196 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 680 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,205 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,519 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,438 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,418 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,268 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 49 651, Бразилияда 36 239, Ҳиндистонда 28 903, Россияда 8 998, Буюк Британияда эса 5 294 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ в мире коронавирусной инфекцией заразилось более 120 млн человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 120 млн 383 тысячи, из них более 2 млн 664 тысячи человек умерли (по состоянию на 19:34 по центральноевропейскому времени 17 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 406 980 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 492 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:26 часов по ташкентскому времени 18 марта 2021 года), в мире заразилось более 121 млн 196 тысяч человек, из них более 2 млн 680 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,205 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,519 млн), на третьем — Индия (более 11,438 млн), на четвертом — Россия (4,418 млн), на пятом — Великобритания (4,268 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 49 651, Бразилии — 36 239, Индии — 28 903, России — 8 998 и Великобритании — 5 294 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Аҳолининг тиббиётга доир муаммоларини ўрганиш — муҳим вазифа!

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, тиббиётга доир мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш бўйича аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, Нукус туманидаги 35-сон оилавий поликлиника ва унинг филиалида аҳоли билан учрашди.

Унда Ф.Рахимқулов тиббий ёрдам олишда қийинчиликларга дуч келаётган ва даволаниши бўйича муаммолари бор фуқароларни қабул қилди. Қабул давомида мурожат эгалари ўзларини қийнаб келаётган саволларга жавоб олди ва мавжуд муаммолар имкон даражасида бартараф этилди. Шунингдек, имконияти чекланган ва “темир дафтар”га киргизилган хонадонларга борилиб, уларнинг аҳволлари ўрганилди.

Мана шундай қабуллар натижасида фуқароларнинг розилиги таъминланиб, халқнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада мустаҳкамланиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter