Соғлиқни сақлаш вазирлигига вакцинация тадбирларини янада яхшилаш учун 223 та махсус автомобил топширилди
Сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан Ўзбекистонда Миллий иммунизация дастурини амалга ошириш борасида доимий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда.
Мамлакатимиз CОVID-19га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани сабабли, бугун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширди.
Шу муносабат билан ўтган тантанали маросимда Бош вазир ўринбосари Б. Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М. Мамедзаде ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Тақдим этилган транспорт воситаларининг умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукамаллаштириш доирасида ажратилди.
— Олдимизда катта масъулиятли вазифа турибди. У ҳам бўлса, аҳолининг тегишли қатламини коронавирус касаллигига қарши эмлаш, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев. — Вакцинация борасида етарли тажрибага эга бўлсак-да, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларга коронавирус инфекциясига қарши эмлаш кунларини ўтказиш бўйича тайёргарлик тадбирларида амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида мутахассислар бириктирдик, эмлаш тадбирларига жалб этилган тиббиёт ходимларининг малакасини оширдик, уларга маслаҳат, амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Ўйлайманки, ҳозирда бу борада яратилаётган қўшимча имкониятлар албатта ўз самарасини беради ва ушбу синовли кунлардан биз мардонавор ўтамиз ҳамда олдимизга қўйилган — коронавирус пандемиясини енгишдек мураккаб вазифани ёруғ юз билан адо этамиз.
Тадбирга сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, вакциналарни маълум бир ҳароратни сақлаган ҳолда ташиш жуда муҳим. Бунинг учун махсус автомобилларнинг топширилиши эса совуқлик занжири ва логистика инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ҳамда вакциналарни мамлакат бўйлаб хавфсиз ва тезкор ташишга ҳисса қўшади.
Шунингдек, COVID-19га қарши вакциналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жадал олиб борилаётган ҳозирги даврда уларни адолатли тақсимлаш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.
— Ҳеч кимни четда қолдирмасдан COVID-19га қарши эмлашни адолатли ўтказишга тайёргарлик кетаётган вақтда Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бу йўналишда ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, — деди ЮНИСЕФнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Ишончим комилки, ушбу ҳамкорлик барча ҳудудларда аҳолини вакцинация ишлари билан тўлиқ қамраб олиш сари яна бир қадам бўлади. Бундан аввал Ўзбекистонда иммунизация тадбирлари учун совуқлик занжири иншоотлари ва қурилмалари барпо этишда ҳамкролик қилган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 111 миллион 102 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 462 мингдан зиёд киши вафот этган (22.02.2021 йил Европа вақти билан соат 14:15 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 338 118 янги ҳолати аниқланди, 7 580 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (23.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 111 миллион 720 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 474 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,773 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,005 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,139 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,177 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,115 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 70 973, Ҳиндистонда 14 199, Бразилияда 57 472, Россияда 12 604, Буюк Британияда эса 9 834 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 7 тысяч человек
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 111 102 тысячи, из них более 2 млн 462 тысячи человек умерли (по состоянию на 14:15 по центральноевропейскому времени 22 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 338 118 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 580 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:23 часов по ташкентскому времени 23 февраля 2021 года), в мире заразилось более 111 млн 720 тысяч человек, из них более 2 млн 474 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,773 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,005 млн), на третьем — Бразилия (более 10,139 млн), на четвертом — Россия (4,177 млн), на пятом — Великобритания (4,115 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 70 973, Индии — 14 199, Бразилии — 57 472, России — 12 604 и Великобритании — 9 834 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар бўлимида ўтган йил давомида 344 та жарроҳлик амалиёти бажарилиб, уларнинг 250 га яқини ўта ноёб операциялардир. Болалар бўлимида жарроҳлик амалиётларидан ташқари кимётерапия ва нур билан даволаш муолажаларидан ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда.
Ушбу лавҳада марказнинг болалар бўлимининг фаолияти батафсил ҳикоя қилинади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ушбу лавҳада марказнинг болалар бўлимининг фаолияти батафсил ҳикоя қилинади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МАЛАКАЛИ ГЕМАТОЛОГЛАР ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ҲАМКАСБЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ
Гематология соҳасининг айни пайтдаги энг асосий вазифаси аҳолига кўрсатилаётган гемотологик хизмат сифатини яхшилаш ва беморларга турли таъминот даражасида ёрдам беришдан иборат. Шунинг учун ҳозирда бутун дунёда долзарб бўлиб турган онкогематологик, яъни оқ қон касаллигини ташхислаш ва даволашда энг юқори технологик усулларни қўллаш бўйича Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ушбу методларни ҳаётга, тажрибага татбиқ этиш режаси тузилган.
Мазкур муносабат билан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош гематологи Ҳамида Казакбаева, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Азиза Махмудова, мазкур марказнинг илмий ишлар бўйича мутахассиси Ирина Сергеева ва "Гемофилия" фондининг Ўзбекистондаги фаол волонтёрлари Нукус шаҳридаги У. Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг Гематология бўлимига келиб, бу ерда даволанаётган беморларни тиббий текширувдан ўтказишди ва ташхислари билан танишди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги 84 нафар сурункали миелолейкоз ташхиси билан оғриган беморлар халқаро ҳайрия йўналишидаги дори-дармонлар билан 100 фоиз таъминланди. Бу дориларнинг афзаллиги шундаки, бемор уларни уй шароитида оиласидан, иш жойидан ажралмаган ҳолатда қабул қилиши мумкин. Дорини ичиш режимлари бўйича маҳаллий шифокорлар ва беморлар билан уч кун давомида семинар-тренинглар ўтилади.
Шунингдек, лабораторияда молекуляр-генетик таҳлиллар билан ишлайдиган маҳаллий врач-лаборантларнинг рўйхати тузилиб, уларни мазкур йилнинг оҳирига қадар Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий-амалий тиббиёт марказида юқори технологик генетик усулда тахлиллар қиладиган мутахассислар сифатида тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган.
Албатта, Қорақалпоғистонда гематология соҳасида амалга оширилаётган мана шундай чора-тадбирлар натижасида сурункали миелолейкоз ташхиси билан оғриган беморлар тез кунларда ремиссия, яъни яхшиланиш ҳолатига ўтади ва ҳаётида яна яхши кунлар бошланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

"Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Батафсил
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Батафсил
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Telegraph
"Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг…
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш, аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек…
#Тиббий_луғат
Автофагия – "ўз-ўзини еб қўймоқ". Узоқ давом этадиган очликда ва касалликда организмнинг ўз ёғларини истеъмол қилиши.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Автофагия – "ўз-ўзини еб қўймоқ". Узоқ давом этадиган очликда ва касалликда организмнинг ўз ёғларини истеъмол қилиши.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон вакцинация ва иммунизация жараёнлари бўйича қайси ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келади?
Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация тадбирлари кеча ёки бугун бошланган эмас. Бу борада мамлакатамизда бир неча йиллик тажриба шаклланган. Бу жараёнлар эмлаш ва иммунизация бўйича халқаро тузилма — ГАВИнинг махсус лойиҳалари доирасида, шунингдек, ЮНИСЕФ ва ЖССТ ташкилотлари кўмагида амалга ошириб келинмоқда. Шу тариқа 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган муддатда 17,2 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.
Ушбу маблағлар юртимизда вакциналарни сифатли сақлаш учун зарур бўладиган совуқлик занжири тизимини яратиш, уни мустаҳкамлаш, модернизация қилиш, ходимлар салоҳиятини ошириш, бошқарувни яхшилаш ва иммунизация тизимида вакциналар логистикасини йўлга қўйиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш устидан ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилиш орқали сифат, миқдор, қолдиқ ва эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси устидан мониторинг олиб бориш мақсадларига қаратилган.
ЮНИСЕФ болалар жамғармаси томонидан ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланди.

Авитаминоз – организмда бир ёки бир неча витаминларнинг бўлмаслигидан келиб чиқадиган касаллик.

🔺2021 йил 23 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79749 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 9 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78252 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 875 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 9 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78252 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 875 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат стоматология институтида тиббий таълимни ривожлантириш, ушбу таълим йўналишида ўқув-услубий амалиётларни такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати сўнгги кунларга нисбатан анча паст бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 111 миллион 419 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 470 мингдан зиёд киши вафот этган (23.02.2021 йил Европа вақти билан соат 14:48 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 280 853 янги ҳолати аниқланди, 6 884 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:29 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 112 миллион 108 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 485 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,828 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,016 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,168 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,189 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,126 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 55 323, Ҳиндистонда 10 584, Бразилияда 29 026, Россияда 11 823, Буюк Британияда эса 10 641 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
——————————
Вчера в мире показатели выявления новых случаев заражения и смертности от COVID-19 были намного ниже, чем в последние дни
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 111 млн 419 тысячи, из них более 2 млн 470 тысячи человек умерли (по состоянию на 14:48 по центральноевропейскому времени 23 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 280 853 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 6 884 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:29 часов по ташкентскому времени 24 февраля 2021 года), в мире заразилось более 112 млн 108 тысяч человек, из них более 2 млн 485 тысячи скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,828 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,016 млн), на третьем — Бразилия (более 10,168 млн), на четвертом — Россия (4,189 млн), на пятом — Великобритания (4,126 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 55 323, Индии — 10 584, Бразилии — 29 026, России — 11 823 и Великобритании — 10 641 новый случай заболевания.

ЎЗБЕКИСТОН ВАКЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИГА ТАЙЁР(МИ?)
Мамлакатимизда миллий вакцинация жараёнларига тайёргарлик бошланганидан хабарингиз бор. Хўш, вакциналарни сақлаш ва ҳудудларга етказиб бериш учун шароитлар қай даражада?
Бу саволга жавоб олиш учун ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:
— Ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, шу жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланган эди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар вакцина омборларига ўрнатилди.
Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади.
Барча омборларга ёнғин хавфсизлиги ва сигнализация тизими ўрнатилган бўлиб, улардаги мавжуд совуқликни таъминлаб бериш тизимлари замонавий генераторлар ва стабилизаторларга уланган.
Шунингдек, вакциналарни хавфсиз ва тезкор ташиш учун юртимизга жами 17 та авторефрижиратор, 206 Miniven-Labo автомашиналари келтирилди.
Вилоятларга жами 34 та музхона, 10 121 дона термоконтейнер ва термосумка, 749 та музлаткич, бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига 2 мингдан ортиқ совуткич ўрнатилган.
Барча омборлар вакциналарни юклаш-тушириш ускуналари, автокаралар ва махсус кийимлар билан таъминланди.
Бундан ташқари, ҳудудларга жами 4000 ҳарорат индикатори ва 5000 музлатиш индикатори тарқатилди, эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилиб, мавжуд омборлар ихтиёрига ўтказилди.
Олиб борилган ана шундай тадбирлар натижасида иммунопрофилактика дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши орқали юртимизда нафақат коронавирус, балки бошқа бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликка эришилмоқда.

БУЙРАК КЎЧИРИБ ЎТКАЗИЛГАН НАМАНГАНЛИК БЕМОР УЙИГА ЙЎЛ ОЛДИ
“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида Наманган вилоятида ўтказилган саломатлик акцияси доирасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.
Мамлакатнинг тиббиёт соҳасидаги энг малакали мутахассислари ҳар бир туманда маҳаллабай тартибда уйма-уй юриб, тиббий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига жойида малакали тиббий хизмат кўрсатишди ҳамда беморларнинг ҳолатига, касаллик даражасига қараб, тегишли муолажаларни амалга оширишди.
Акция доирасида 3 нафар беморда ноёб буйрак трансплантацияси амалиётлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бир ҳафта олдин Тўрақўрғон туманида яшовчи 53 ёшли Валижон Исмоиловда буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказилди. 26 ёшли Одилжон Исмоилов отасига донорлик қилган.
Жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли чиққан ота-бола Исмоиловлар куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан ўз уйига йўл олди.
— Жарроҳлик амалиётига бир ҳафта бўлди. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Буйрак кўчириб ўтказилиши ҳақида ўйлаганимизда жуда хавотирга тушган эдик. Аммо биз ўйлаганимиздан енгил ўтди операция. Биз учун куйиниб, саломатлигимизни тиклашга ёрдам берган, бошимизда парвона бўлган, хонадонимизгача бориб ҳолимиздан хабар олган фидойи инсонларга миннатдорчилигимни билдираман, — дейди Валижон Исмоилов.
Шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилиши керак бўлган иккинчи бемор Мастура Файзиевада ҳам операция муваффақиятли ўтган.

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ БУХОРО ВИЛОЯТИДА ИШ БОШЛАДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази биргаликда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шошилинч жарроҳлиги бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Бухоро вилояти минтақавий филиали очилди.
Филиалда масъул мутахассислар, яьни невропатолог, қон-томир жарроҳи ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.
Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида турли реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни Бухоро вилоятида ҳам ўтказиш имкониятини беради.
Биринчи куниёқ филиалда шифокорларга сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Машғулот давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари ҳақида сўз юритилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг малакали мутахассислари доимий равишда ҳудудларга чиқиб, беморларни кўрикдан ўтказмоқда ҳамда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, улар Бухоро вилояти Вобкент туманида бўлишган эди. Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган беморларни ташхислаш ва даволашда маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилди. 100 га яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди.
Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Бухорода ишга тушган унинг иккинчи филиали эди. Яқин кунларда эса унинг яна бир филиали Хоразм вилоятида ҳам очилиши кутилмоқда.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❌Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон
Интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган.
ССВ Матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган.
Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган.
ССВ Матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган.
Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз билан ҳис-туйғуларимни бўлишишни жуда ҳам истайман!
Кеча биз Республика кўз микрохирургияси марказида 11 нафар бемор — Жиззахдаги заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдик.
«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.
Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1%дан 30%га ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи, умуман, бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман.
Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, яхшиси видеони кўринг.
Бу болаларнинг ҳар бирини хаёлан бағрингизга босинг, улар бунга лойиқдирлар!
#kongilkozi
@SShMirziyoyeva

Фарғонада Ҳиндистоннинг "VGLOBAL" компанияси билан ҳамкорликда эндокринология маркази ташкил этилади
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона соғлиқни сақлаш тиббиёт институти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “ASL PHARMA» МЧЖ ҳамда Ҳиндистоннинг “VGLOBAL” компанияси раҳбарлари ўртасида халқаро ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатга кўра Фарғонада замонавий эндокринология марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлигида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказилиб, марказни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган барча ишлар, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари келишиб олинди.
Давлат хусусий шериклиги асосида ташкил қилинадиган янги марказ учун Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бино ажратиб беради. Ҳиндистонлик ҳамкорлар эса марказни барча тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлайди. Шунингдек, малакали хориж мутахассислари ҳам ишга жалб этилади.
Бундан ташқари, меморандумда Ҳиндистон компанияси иштирокида Фарғонада клиник лаборатория очиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Ханс Клюге: «Коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугайди»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг «DR» телеканалига берган интервьюсида коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугаши ҳақида айтиб ўтди.
«Энг ёмон сценарий ортда қолди. Чунки биз пандемия бошланишига қараганда ҳозир вирус ҳақида кўпроқ маълумотга эгамиз», — деди Х. Клюге.
Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, вирус тарқалишда давом этади, аммо чекловларга эҳтиёж қолмайди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, бу содир бўлиши мумкин бўлган сценарий, аммо ҳали ҳаммаси олдинда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
---------------------------------------------
Ханс Клюге: «Пандемия коронавируса закончится в начале 2022 года»
В интервью датскому телеканалу DR глава Европейского регионального бюро Всемирной организации здравоохранения Ханс Клюге сказал, что пандемия коронавируса закончится в начале 2022 года.
«Худший сценарий позади. Мы знаем о вирусе больше по сравнению с 2020 годом, когда вирус только начал распространяться», — сказал Х. Клюге.
По мнению Клюге, вирус продолжит свое распространение, однако необходимости во всех ограничениях уже не будет. При этом он отметил, что это вероятное развитие событий, но точный исход определить пока нельзя.

ФАРҒОНАДА ДОРДАН ЙИҚИЛГАН ДОРБОЗ ВАФОТ ЭТГАНИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР АСОССИЗ
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги циркда арқон узилиб кетиши оқибатида дорбоз боши билан ерга тушгани ва вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалди.
ССВ Матбуот хизмати вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланди. Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам шу йилнинг 23 февраль куни саот 19:25 га яқин дорбозлик билан шуғулланувчи Э. исмли фуқаро дордан йиқилиши натижасида жароҳатланиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган.
Марказ мутахассислари уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишган. Беморга “Ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб синиши. Бош мия лат ейишининг оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шари пешона бўлаги эпидурал гематомаси. Субарохнаидал қон қуйилиши. Пневмоцефалия. Бош юмшоқ тўқималари лат ейиши ва териости гематомаси” ташхиси қўйилган ва беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Марказ мутасаддиларининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳозирда нейрореанимация бўлимида малакали мутахассислар назоратида белгиланган стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда.