Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси
Савол. Мурожаатномада болалар саломатлигига алоҳида урғу берилди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилиши айтилди. Болаларга қандай витамин ёки дори воситалари берилади?
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Савол. Мурожаатномада болалар саломатлигига алоҳида урғу берилди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилиши айтилди. Болаларга қандай витамин ёки дори воситалари берилади?
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси
Абдухаким Хожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири:
"Биз ваҳимани йўқотдик. Бу жуда яхши. Чунки касал пайтида ваҳимада қутилса бу 50 % тузалиши учун имконият. Лекин сергакликни йўқотишимиз керак эмас. Аҳоли гавжум бўлиб йиғиладиган жойларда албатта тиббий ниқобни тақиб юришимиз керак."
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Абдухаким Хожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири:
"Биз ваҳимани йўқотдик. Бу жуда яхши. Чунки касал пайтида ваҳимада қутилса бу 50 % тузалиши учун имконият. Лекин сергакликни йўқотишимиз керак эмас. Аҳоли гавжум бўлиб йиғиладиган жойларда албатта тиббий ниқобни тақиб юришимиз керак."
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Телеграм тармоқдаги каналларнинг йиллик статистик таҳлилларини тақдим этиб бормоқда. Унда келтирилган аналитик ҳисоб-китобларга кўра, Cоғлиқни сақлаш вазирлигинининг расмий канали (https://t.iss.one/ssvuz) Телеграмнинг ўзбек cегментида тиббиёт соҳасидаги каналлар орасида умумий кўрсаткичлар бўйича учинчи ўринни, соҳага оид расмий саҳифалар орасида энг юқори ўринни эгаллаган.
Каналдаги ҳар битта хабар ўртача 20 минг марта ўқилган. Бир кунлик ўртача кўришлар сони 199 мингни кўрсатган. 6 август куни берилган “Ўзингизда коронавируснинг ҳар қандай аломатини сезсангиз саралаш ва тақсимлаш марказларига мурожаат қилинг” материали 756 минг марта ўқилиб, энг кўп ўқилган материалга айланган. Йил давомида жами 3624 та вазирлик фаолиятига бағишланган, мамлакатимиздаги пандемик вазиятни акс эттирувчи, аҳоли саломатлиги учун муҳим бўлган, фуқаролар ва тиббиёт ходимлари учун фойдали материаллар эълон қилинган.
Йил давомида вазирлик расмий сайтидаги материаллар 125,5 миллион марта ўқилганини қайд этиш лозим. Кўриш мумкинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали нафақат тиббиёт соҳасидаги, шу билан бирга вазирликлар орасидаги этакчи расмий интернет манзили бўлиб турибди.
Шунингдек, ССВ Матбуот котибининг Телеграм саҳифаси (https://t.iss.one/ssvmatbuotkotibi) ҳам ўзбек тилидаги тиббиёт соҳасига оид каналлари орасида юқори ўринлардан бирини эгаллаб, йиллик 81 миллион марта ўқилганини кўриш мумкин. Телеграм саҳифасида жами 3 192 та материал берилган. Ҳар битта хабар ўртача 14 минг, бир кунлик кўришлар сони 132 мингни ташкил этган.
Бизни кузатишда давом этинг!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

CCB: БАЙРАМ КУНЛАРИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ УЗЛУКСИЗ, ТУНУ КУН ИШЛАЙДИ
Мана 2020 йил якунланиб, янги – 2021 йил кириб келишига ҳам саноқли кунларлар қолди. Айни пайтда бутун мамлакатимизда, барча оилаларда Янги йил байрамини кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда.
Ушбу байрам ва дам олиш кунларини юртдошларимиз кўнгилли ўтказиши учун барча ҳудудларда арзонлаштирилган истеъмол маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилмоқда.
Халқимиз байрамни хотиржам, осойишта, тинчлик-тотувликда кутиб олишида тиббий хизматнинг алоҳида ўрни бор. Байрам кунлари юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг тегишли навбатчилик жадвали асосида фаолият юритиши йўлга қўйилади. Демак, байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлайди.
Жумладан, ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2369 та амбулатория-поликлиника муассасалари ҳамда туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникаларида тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.
Мамлакатимиз бўйича ҳудудларда 14 та Call-марказ туну кун иш режимида бўлиб, “тез ёрдам” тизимида мавжуд 2748 та бригада таркибидаги жами 12 837 нафар шифокор ва ва 27 653 нафар ўрта тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, байрам кунлари 219 та туғруқ муассасалари ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади. Жумладан, 31 декабрдан 1 январгача бир сутка давомида 583 нафар акушер-гинеколог, 344 нафар неонатолог, 1172 нафар доя ҳамда 2042 нафар ҳамшира оналар ва болалар саломатлиги йўлида хизмат кўрсатишади. Байрамнинг кейинги кунлари ҳам яна шунчадан тиббиёт ходимлари навбатчиликка киришадилар.

Минздрав:
В ПРАЗДНИЧНЫЕ ДНИ МЕДИЦИНСКИЕ УЧРЕЖДЕНИЯ БУДУТ РАБОТАТЬ НЕПРЕРЫВНО, КРУГЛОСУТОЧНО
Подходит к концу 2020 год. По всей стране в каждой семье готовятся встретить Новый – 2021 год.
В эти праздничные и выходные дни с целью обеспечения приятного отдыха соотечественников во всех регионах организованы выставки потребительских товаров со сниженными ценами.
Медицинские услуги играют особую роль в том, чтобы население отметило праздник в мире, спокойствии и гармонии. Во время праздничных дней во всех медицинских учреждениях страны врачи и средние медицинские работники будут работать на основе соответствующего графика. Значит, в праздничные дни медицинские учреждения будут действовать непрерывно, круглосуточно. В частности, в праздничные дни в существующих в системе Министерства здравоохранения 2 369 амбулаторно-поликлинических учреждениях, а также во всех больницах районных, областных и республиканского уровней, специализированных научно-практических медицинских центрах, клиниках медицинских высших образовательных учреждений медработники будут обслуживать население на основе дежурства.
Больницы экстренной медицинской помощи и служба “скорой помощи” будут работать как обычно, непрерывно. В частности, будут действовать Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи, его 13 региональные филиалы, все отделения в системе районных и городских медицинских объединений. По республике в рабочем режиме будут 14 Call-центров и квалифицированную медицинскую помощь населению в круглосуточном режиме на основе дежурства будут оказывать 12 837 врачей и 27 653 средних медицинских работника из существующих 2 748 бригад системы «скорой помощи».
Кроме того, в праздничные дни будут действовать 219 родильных учреждений. В частности, с 31 декабря по 1 января медицинские услуги женщинам и детям будут оказывать 583 акушера-гинеколога, 344 неонатолога, 1172 акушера и 2042 медсестры. В остальные праздничные дни тоже в дежурство вступит такое же количество медперсонала.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

⚡️ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИНИ 30 КИШИДАН КЎП БЎЛГАН ҲАМДА КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ ТОПШИРГАН ҲОЛДА НИШОНЛАШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
Республика махсус комиссияси юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил
31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди.
✅30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:
📌шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
📌коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.
❗️Республика масус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Юртдошларимиздан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказидаги 140 нафар бемор болажонларга Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ҳамда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев томонидан “Президент совғаси” топширилди.
Шифохонага ташриф чоғида вазирлик вакиллари болаларнинг ота-оналари ҳамда шифокорлар билан сухбатда бўлиб, даволаш жараёни билан танишдилар.
Болажонларга “Президент совғаси” улашилар экан уларнинг келгусида шифо топиб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук инсонлар бўлишларига тилак билдирилди.
Манба: ЎзА

⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади
Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.
2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари қарорга берилган иловага мувофиқ белгиланиши кўрсатиб ўтилди.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

❗️Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади
Президент қарори билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.
Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.
2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

КЕКСАЛАР, БОЛАЛАР ВА ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ТАВСИЯЛАР
Байрам оқшомида кексалар, болалар қандай овқатланиши керак? Ҳомиладорларчи? ССВ Матбуот хизматининг бу ҳақдаги саволларига вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА жавоб беради:
— Кексалар байрам дастурхони атрофида ўтирганда ҳазмни яхшилаш учун олдин суюқ овқат ичганлари маъқул. Шундан сўнг, бошқа таомлардан оз-оздан ейишлари мумкин. Ошқозонда бироз оғирлик сезилса, дори ичишга шошилмасликлари, балки анор шарбати ёки анорни ўзини истеъмол қилганлари маъқул. Янги ивитилган қатиқ, қирғичдан ўтказилган турп ҳазмга ёрдам беради.
Бундан ташқари, худди шундай хусусиятга эга бўлган шифобахш ўтлардан дамламалар ичиш мумкин. Бордию, кексаларда ва болаларда байрам таомлари истеъмолидан кейин оғриқ пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Болаларга газланган ичимликларни имкон қадар бермаслик лозим. Айниқса, аллергияга мойил бўлган кичкинтойларга фақат табиий шарбатларни ичирган маъқул.
Шунингдек, ҳомиладор аёлларда кўпинча ёғли ёки қаттиқ қовурилган кучли овқатдан сўнг жиғилдон қайнаши кузатилади. Уларга маслаҳат шуки, термосга дамланган маккажўхори попуги ёки мойчечак дамламаси овқат ҳазмида кўмакчи бўлади. Ҳазмни яхшилаш учун овқатдан кейин бир чой қошиқ олма сиркаси аралаштирилган ярим стакан илиқ сув (агар суюқлик нордон бўлса, озгина асал қўшиб) ёки чой ўрнига ялпизнинг қуритилганини дамлаб ичиш яхши натижа беради.
Тавсияларни бажаришда индивидулликни ҳисобга олган ҳолда, албатта шифокор маслаҳатини олиш лозим.
Зиёфатдан сўнг, кўпчиликда меъда-ичак муамммолари бўлади. Яъни ошқозон кислотаси ортиши ёки камайиши ҳолатлари кузатилади.
Агар кучли кислотали хусусиятга эга маҳсулотлар кўпроқ истеъмол қилинса, ошқозон-ичак тизими фаолияти ёмонлашади ва қон реакцияси кислотали томонга оғиб, юрак уриши тезлашади, ҳарорат кўтарилади, буйраклар иши меъёридан жадаллашади, одам безовта бўлади.
Ишқорий хусусиятга эга маҳсулотлар ейилганда ҳазм аъзолари иши енгиллашади, қон реакцияси меъёрга тушиб, киши ўзини яхши сезади. Демак, танадаги кислотали-ишқорли муҳитнинг меъёрий бўлиб туриши учун кўпроқ табиий маҳсулотлар (сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мевалар ва кўкатлар) дан еб туриши керак.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мурожаатнома 2021» | Ҳабибулла Оқилов - «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби, тиббиёт фанлари доктори, профессор билан суҳбат
@ssvuz
@ssvuz
2020 йил 30 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77060 (+75) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 13 нафари Наманган вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент вилоятида,
📌 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 8 нафар,
📌Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 118 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74943 (+154) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1503 нафар бемордан 161 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Мана, 2020 йил якунланиб, янги 2021 йилга қадам қўйиш арафасида турибмиз. Бу йил биз тиббиёт соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама унутилмас йил бўлиб тарихга муҳрланди. Бир томондан бутун дунё аҳлининг одатий турмуш тарзини буткул ўзгартириб юборган коронавирус инфекциясининг тарқалиши, бошқа томондан вируснинг бизнинг юртимизга кириб келиши баробарида тиббиёт ходимлари вирусга қарши курашнинг олдинги сафларида туриб меҳнат қилдилар. Бу йўлда қийинчилик ва таҳликали вақтлар кўп бўлди. Буни фақатгина тиббиёт ходимлари эмас, бутун халқимиз юракдан ҳис қилгани айни ҳақиқат.
Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилиб, улар зарур дори-дармон, ҳимоя, энг замонавий диагностика ва даволаш воситалари билан таъминланди. Қайд этиш жоизки, пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 150 нафар чет эллик юқори малакали мутахассислар жалб қилинди.
Давлатимиз томондан ўз пайтида кўрилган тезкор, тизимли чора-тадбирлар ҳамда Сиз азиз ҳамкасбларимизнинг машаққатли ва фидокорона меҳнатларингиз натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади. Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда. Бу барқарорликни сақлаб қолишда давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз сизу бизга юксак ишонч билдирмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг шу йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга Мурожаатида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари учун 2021 йил давлат бюджетида 3 триллион сўмлик заҳира шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш мақсадида 200 миллион АҚШ доллари, олис ҳудудларда иш бошлайдиган врачларга 30 миллион сўмдан ёрдам пули ва хизмат уйлари, болалар ва ҳомиладор аёлларни етти турдаги витаминлар билан таъминлаш учун 100 миллиард сўм, онко-гематология соҳаси ҳамда даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб диагностика ва тиббий амалиётлар учун 250 миллиард сўм ажратилиши ҳамда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган 5 мингдан ортиқ бемор эса илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиниши белгиланди.
Юқоридаги ишларни амалга оширишда, энг аввало, сиз азиз тиббиёт ходимларининг иштироки, айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Бу синовлардан ғалаба билан ўтишимизда, Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда ҳар бирингизнинг ҳалол ва фидойи меҳнатингиз, куч ва ғайратингизга суянамиз!
Бу йил синовли кунларда кўрсатган матонати учун соғлиқни сақлаш тизимидаги 300 нафарга яқин тиббиёт ходими давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирлангани ҳам соҳа фидойиларининг меҳнатига муносиб эътироф бўлди.
Кириб келаётган 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши бу йилда ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишида тиббиёт соҳаси ходимлари зиммасига катта масъулият юкланишини билдиради. Келгуси йил соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш билан бирга, уларнинг хизмат шароитларини яхшилашга ва фидойиликларини муносиб рағбатлантиришга бўлган эътибор ҳам юксаладиган йил бўлиши кутилмоқда.
Муҳтарам ҳамкасблар!
Ҳар қанча оғир бўлмасин, якунланаётган йилда ўз номингиз ва муқаддас касбингизга муносиб меҳнат қилганингиз, синовларни шараф билан енгиб ўтганингиз билан барчангизни табриклайман. Сиз каби олижаноб, инсонлар ҳаётини ўз ҳаётидан устун билган шарафли инсонлар билан ҳамкасб эканимдан фахрланаман. Кириб келаётган 2021 йил барчангизга тинчлик-хотиржамлик, янги зафарлар ва, энг асосийси, сиҳат-саломатлик олиб келсин. Янги йил байрамингиз муборак бўлсин!
Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

В Вестминстерском университете открылась новая программа магистратуры в сфере здравоохранения.
👉 https://xs.uz/ru/47413
@ssvuz
👉 https://xs.uz/ru/47413
@ssvuz