ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
159K subscribers
6.36K photos
2.53K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бошланган ислоҳотларни самарали ташкил этиш, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш долзарб масала экани таъкидланди.

@ssvuz
🔺2020 йил 26 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 342 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 51 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 607 нафарга етди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 24 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 78 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 69 601 (+124) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2134 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
ССВ каналига аъзо бўлинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида халқаро конференция

▶️
@ssvuz
⚡️ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн.сўмгача оширилди

❗️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу эса қўшимча харажатларни талаб этилганлиги боис, 13,4 трлн.сўмгача оширилди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги ахборот хизмати.

💵 Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн.сўмлик харажатларини 1,7 трлн. сўми Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Манба: “Расмий хабарлар”

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт йўналишида халқаро онлайн олимпиада

▶️@ssvuz
​​ЖССТ хулосаси: агар дунё аҳолиси жисмоний фаолроқ бўлганида эди...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда жисмоний фаоллик меъёрлари бўйича тавсияларига тузатиш киритди ва мунтазам фаолликнинг катталар ва болалар учун аҳамиятини эслатиб қўйди.

ЖССТнинг таъкидлашича, агар дунё аҳолиси фаолроқ бўлганида эди йилига 5 миллионтагача ўлим ҳолатининг олдини олган бўларди.
Ҳозирда COVID-19 туфайли кўпчилик уйда қолишга мажбур бўлаётганлиги сабабли ЖССТ жисмоний фаоллик бўйича янги қўлланма ишлаб чиқди. Унга кўра ҳар қандай ёшдаги ва ҳар хил қобилиятларга эга барча одамлар жисмоний фаол бўлиши кераклиги, ҳаракатнинг барча турлари муҳимлиги таъкидланади.

Ёшдагилар, жумладан, сурункали касалликдан қийналаётганлар ёки ногиронларга ҳафтасига ўртача тезликда 150-300 дақиқа жисмоний фаоллик тавсия этилади. Болалар ва ўсмирларга кунига ўртача 60 дақиқа ўртача ёки юқори тезликда аэроб машқларини бажариш маслаҳат берилади.

Кексаларга (65 ёш ва ундан катталар) йиқилишнинг олдини олиш ҳамда саломатликни яхшилаш мақсадида мувозанат ва координацияни яхшилашга, шунингдек, мушакларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган фаоллик турларини қўшиш кўзда тутилади.

Мунтазам жисмоний фаоллик юрак-қон томир касалликлари, саратон ва иккинчи тур диабетни даволашга кўмаклашиш ва олдини олишда, шунингдек, ваҳима ва депрессия аломатларини камайтиришда, когнитив қобилиятларнинг пасайишини секинлаштиришда, хотирани яхшилашда ҳамда мия саломатлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, жисмоний фаоллик саломатлик ва фаровонлик учун ниҳоятда муҳимдир — у умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.

«Айниқса, ҳозир COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида яшаётганда ҳар қандай ҳаракат муҳим. Ҳаммамиз ҳар куни ҳаракат қилишимиз керак», — дейди ЖССТ раиси.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилиши, жисмоний фаоллик даражасини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш учун давлат раҳбари томонидан сўнгги бир ой давомида кетма-кет фармон ва 3 та қарор қабул қилиниб, уларда кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди.

ССВ расмий канали: @ssvuz
​​🔺2020 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 409 (+182) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌 41 нафари Тошкент вилоятида,
📌 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 607 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌 Наманган вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 38 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 670 (+193) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 199 нафари оғир, 47 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Маҳаллий шифокорлар томонидан эндопротезлаш операциялари мувафаққиятли ўзлаштирилди

▶️@ssvuz
​​Болаларда туғма урологик касалликлар келиб чиқишига сабаб нима?

Жуманазар БЕКНАЗАРОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Болаларда кўп учраётган чов чурралари дори-дармон билан тузатса бўладими?

— Чов чурраларини фақат операция йўли билангина бартараф этиш мумкин. Ҳозирги кунда бу йўналишда оператив даволашнинг бир неча усуллари мавжуд. Чурранинг катта-кичиклиги, ривожланиш даражасига қараб операция усули танланади. Лапароскопия — бу жараёнда қўлланиладиган энг самарали усул.

— Энурез касаллиги маълум муддатдан сўнг тузалиб кетиши айтилади. Шу тўғрими?

— Касалликнинг илк белгилари кўрингандаёқ шифокорга мурожаат қилиш керак, йўқса, оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун тунда тагини ҳўллаб қўядиган болаларга дашном бериш ўрнига, уларни зудлик билан болалар урологи кўригига олиб бориш керак. Чунки, энурез бодомча безларда, урологик тизимда, пешоб чиқариш канали ёки қовуқда бирор касаллик ривожланаётганидан нишона бўлиши мумкин. Ҳозирги замон тиббиёти касалликни ўз вақтида аниқлаб, бутунлай даволаш имкониятига эга.

— Туғма урологик касалликлар пайдо бўлишига сабаб нима?

— Маълумки, болаларда касалликнинг икки хил тури учрайди. Булар туғма ва орттирилган бўлади. Уларнинг икки фоизигина наслга бориб тақалиши мумкин. Қолган қисми орттирилган касалликлардир. Туғма урологик хасталиклар асосан онанинг ҳомиладорлик даврида пайдо бўлади. Чунки, турли руҳий, жисмоний зўриқишлар, аввало, ўта сезгир бўлган ҳомилага, жумладан, тўппа-тўғри унинг буйрак тизимига таъсир қилади.

Натижада, буйрак коптокчалари ёки каналчаларининг қисман, бутунлай ишламаслиги, битта буйракнинг мутлақо бўлмаслиги ёки буйракларнинг меъёрдагидан кўпроқ (3-4 та бўлиши), қовуқнинг олдинги девори бўлмаганлиги сабабли, олдинга чиқиб қолиши каби нохуш ҳолатлар юзага келади. Бунинг олдини олиш учун ҳомиладор аёлни иложи борича юқорида таъкидлаб ўтилган руҳий ва жисмоний зўриқишлардан ҳимоя қилиш, дастлабки уч ой мобайнида ниҳоятда асраш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter