ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
127K subscribers
6.45K photos
2.58K videos
45 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 614 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺19 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 614 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 2, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Наманганской, Ташкентской, Андижанской, Кашкадарьинской, Самаркандской, Хорезмской, Сурхандарьинской и Ферганской областях выздоровело всего 626 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 50 992 пациентов выздоровело всего 47 271 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 294 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 495 находятся в тяжелом, а 267 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 614 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 19 сентябрь куни мамлакатимизда 614 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида 626 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 51 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51235 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 47271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3535 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 519 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 434 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 45 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Қорақапоғистон Республикасида ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли М.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 61 ёшли Р.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 294 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 47 790 (+519) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 213 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 661 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 640 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 56 ёшли Ў.Б. (эркак) ҳамда 77 ёшли Р.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 47 932 (+661) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 648 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺20 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 648 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 5 человек, Ташкентской области – 1, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Наманганской, Ташкентской, Андижанской, Кашкадарьинской, Самаркандской, Хорезмской и Сырдарьинской областях выздоровело всего 661 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 51 640 пациентов выздоровело всего 47 932 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 275 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 557 находятся в тяжелом, а 245 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 648 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 20 сентябрь куни мамлакатимизда 648 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун мамлакатимизда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида 661 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 51 640 нафар бемордан 47 932 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 275 нафар бемордан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 48 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШМОҚДА

🔺2020 йил 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 789 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 47932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОНДА ТИББИЙ СУҒУРТА ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

📋Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌2021 йил 1 июлдан 2022 йил якунигача бўлган муддатда Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш назарда тутилган.

📈Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига лойиҳа концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг лозим даражада бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юкланади.

Жамғарманинг ижро этувчи директорига:
❗️зарур ҳолларда, Жамғарма ижро этувчи аппаратининг вақтинчалик тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш;
❗️жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларига Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эгаллаб турган асосий лавозимлари бўйича лавозим маошларига устама ва бошқа рағбатлантириш тўловларини белгилаш ҳуқуқи берилади.

🔖— Давлат тиббий суғуртасини республикада жорий қилишга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳаси хорижий тажриба ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари тавсиялари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, дастлабки босқичда тиббий муассасаларни ахборотлаштириш, тиббий ёрдам кўрсатиш янги моделини ва тиббий муассасаларни молиялаштириш янги механизмларини тадбиқ этишни ўз ичига олади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мажбурий тиббий суғуртани жорий қилиш бўлими бошлиғи Зохид Эрматов.

📊Концепцияни амалга ошириш ва тажриба-синов лойиҳаси натижасида соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улушини босқичма-босқич қисқартириш, тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш ҳисобига рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда тиббий хизматлар сифатини оширишга эришиш кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СУНЪИЙ ТИШ ВА УНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ? БРЕКЕТ НИМА ВА ҚАНДАЙ ФОЙДАСИ БОР?

Тошкент давлат стоматология институти доценти, тиббиёт фанлари доктори Саидазим Муртазаев билан суҳбат.

– Қандай ҳолатларда беморларга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади?

– Умуман олганда тиш ва тиш қатори нуқсонлари мавжуд бўлган барча беморларга сунъий тиш қўйиш мумкин. Бундан беморларни функционал, яъни чайнаш, нутқ ва албатта, эстетик нуқсонлари тикланади.
Беморга сунъий тиш қуйиш жараёни мураккаб бўлиб, бунда беморни умумий ва маҳаллий текширувлар асосида олинган натижаларга асосланиб, шифокор ортопед - стоматолог ва зарур ҳолларда стоматологиянинг бошқа йўналишлари мутахассислари билан ҳамкорликда қарор қабул қилинади. Шундан сўнг, бемор учун сунъий қоплама тури, хом ашёси ва қанча муддатга қўйилиши бўйича жараён олиб борилади.

– Сунъий тишларнинг турлари, бир-биридан фарқи, нархлари, чидамлилик муддати, инсон саломатлигига салбий ёки ижобий таъсири ҳақида ҳам гапириб берсангиз?

– Сунъий тишлар – тиш тож қисмининг турли ички ва ташқи сабабларига кўра, қисман ёки тўлиқ емирилишида, шунингдек, қаторларининг кичик, ўрта ва катта нуқсонларни тиклаш мақсадида тавсия этилади.

Сунъий тишларнинг турлари хилма-хил бўлиб, бир биридан маълум бир хусусиятларига кўра фарқланади. Масалан, фойдаланиш вақтига кўра, (доимий ва вақтинчалик), бажарадиган вазифасига (тикловчи, ҳимоя, таянч) ва тайёрланиш усулига (эзиб, қуйиш, куйдириш, чархлаш, босим остида пресслаш) ҳамда хом ашёсига кўра (метал ва металмас, керамика, минерал(циркон диоксид)) каби турларга ажратилади.

Сунъий тиш турлари маълум бир кўрсатмалар асосида беморларга тавсия этилади. Ушбу кўрсатмалар беморларда умумий ва маҳаллий текширувлар натижасида олинган хулосалар, беморларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади.

Ҳар қандай сунъий тишлар ёки протезларни хизмат вақти ўртача 5-7 йилни ташкил қилади. Албатта, бу жараён беморни сунъий тишлардан фойдаланиш маданиятига ҳам боғлиқ. Ушбу сунъий тишлар табиий тишлар каби доимий парваришда ва 1 йилда камида 2 марта шифокор стоматолог назоратида бўлиши керак.

Сунъий тишларнинг нархи шифокор стоматолог мутахассисининг маҳорати, билим, тажрибаси, сунъий тишлар тайёрланиш усули, хом ашёси, уни тайёрлайдиган тиш техник маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Сунъий тишлар тўғри ўрнатилган тақдирда инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

– Бугунги кунда кўпинча ёшлар орасида тишларни тўғрилаш мақсадида брекет қўйдириш оммалашган. Ўзи брекет нима ва қандай фойдаси бор?

– Брекет тизими ечилмайдиган аппарат бўлиб, инглизчадан қулф маъносини англатади. Ягона брекетнинг ўзи тиш-жағ тизимида учрайдиган аномалия ва деформацияларини даволай олмайди. Аппарат тиш қаторига таъсир қилиши учун бир нечта элементлардан ташкил топган бўлиши керак: брекетнинг ўзи (метал ёки чинни), чайнов тишларга ўрнатиладиган трубкалар, брекетларга маҳкамланадиган метал ёйлар ҳамда брекет ва метал ёйларни бир бирига боғлаб турадиган турли рангдаги эластик резина тортқичлар.

Брекет тизими универсал ҳисобланиб, у бир вақтнинг ўзида тиш-жағ соҳасидаги сагиттал, вертикал ва трансверзал йўналишдаги ўзгаришларни даволаш учун қўлланилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
КИМЛАРНИ ЭМЛАШ МУМКИН ЭМАС?

———————-
COVID-19га чалиниб зотилжам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? Қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмас?
————————

🦠COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин.

💉Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

⁉️Кимларни эмлаш мумкин эмас?

🔹Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;

🔹вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;

🔹болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

☝️Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.

———————-
Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкин экан. Бу маълумот қанчалик рост?
———————-

🇺🇸Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

🗣Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқдалар, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

🔎Бугунги кунда, вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқдалар.

☝️Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 48 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 21 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 070 (+281) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 235 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, пойтахтлик 62 ёшли Х.Ш. (эркак) ва 31 ёшли С.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 159 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 48 369 (+437) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 264 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 674 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 21 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 259 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 110 нафари Тошкент вилоятида, 79 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 396 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 48 606 (+674) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 619 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺21 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 619 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции умерли 5 человек (3 мужчин и 2 женщин).

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Джизакской и Бухарской областях выздоровело всего 674 человека.

❗️В настоящее время из выявленных 52 259 пациентов выздоровели 48 606 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 215 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 536 находятся в тяжелом, а 283 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 619 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Андижон, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларида 674 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 52 259 нафар бемордан 48 606 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 215 нафар бемордан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi