🏥 Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолияти давомида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда.
💬 — Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор барча ютуқларимизда асосий омил бўлмоқда, — дейди мазкур марказ директори Зарифжон Ашуров. — Ана шу эътибор самараси ўлароқ, муассасамиз ва унинг ҳудудий филиаллари 30 турдаги 46,1 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.
✅ Халқаро ҳамкорлигимиз доирасида Самарқандда “II Баҳорги Самарқанд ёш психиатр ва наркологлар илмий мактаби” ҳамда “Ўзбекистон – Франция руҳий саломатлик симпозиуми”, Бухорода “Ўзбекистон – Германия руҳий саломатлик форуми” каби анжуманлар юқори савияда ўтказилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз. Негаки, 100 нафарга яқин нуфузли хорижий марказлар олимлари иштирок этган ушбу тадбирлар ўзига хос тажриба алмашинув платформаси вазифасини ўтади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23
📌 ЛОР касалликлари аҳоли орасида энг кўп учрайдиган патологиялардан. Бироқ яқин йилларгача юртимизда мазкур йўналишда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит тизими йўқ эди. Соҳа тарқоқ ҳолда бўлиб, анчайин эътибордан четда қолганди.
🏥 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил август ойидаги тегишли қарори бу муаммонинг оқилона ечими бўлди. Мазкур ҳужжатга кўра, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши натижасида тиббиётнинг ушбу йўналиши ҳудудларда ўз филиалларига эга яхлит тизимга айланди.
🛏 Жумладан, марказнинг Бухоро, Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари филиалларида микроскоп ва эндоскопик техникалар ёрдамида тимпанопластика амалиёти, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси филиалларида функционал эндоскопик синус хирургияси операциялари йўлга қўйилади. Муассасанинг ўзида эса 5 та диагностика ва 5 та даволаш усули жорий қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги тегишли қарори билан халқаро стандартларга мос кадрлар авлодини шакллантириш мақсадида ташкил этилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥5
❗️Расмий муносабат
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган.
Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.
Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга “Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +” ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.
Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59-сонли умумтаълим мактаби ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.
Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.
Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.
Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐 @ssvuz | 🌐 @ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐 Instagram
Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган.
Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.
Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга “Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +” ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.
М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.
Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59-сонли умумтаълим мактаби ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.
Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.
Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.
Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Сенатга юборилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3 MB
⚡️Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати
📌 Ушбу рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланиб туради.
🔎 Маълумот учун, ТОП-1000 олийгоҳларни тамомлаган талабаларнинг дипломлари Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).
🌐 @ssvuz | 🌐 @ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐 Instagram
📊 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025 йил учун тасдиқланган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
✅ Инсон учун саломатликдан ортиқ неъмат йўқ. Аммо ҳар доим ҳам ана шуни тўғри англаб етавермаймиз. Оқибатда турли хасталиклар келиб чиқаверади. Буни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотлари ҳам тасдиқлайди.
📊 Унга кўра, касалликларнинг 50-55 фоизи айнан инсоннинг турмуш тарзи, янаям аниқроғи, эътиборсизлиги орқасидан келиб чиқар экан. Қолган қисми — 20-23 фоизи ирсиятга, 20-25 фоизи атроф-муҳитга, 8-12 фоизи миллий соғлиқни сақлаш тизими даражасига боғлиқ.
🔎 Бироқ буни аҳолига бутун моҳияти билан етказиш осонмас, яъни шифокор ва мутахассисларнинг тушунтириш ва ташвиқотларининг ўзи камлик қилади. Шу ўринда тарғиботнинг асосий бўғини бўлган оммавий ахборот воситалари кўмагига эҳтиёж сезилади.
➡️ Бугун пойтахтимизда мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
✅ Пойтахтимизда “Замонавий, сифатли лаборатория диагностикаси: имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида лаборатор хизмати мутахассисларининг I Республика анжумани ўтказилди.
➡️ Маълумки, ўтган йили давлатимиз раҳбари Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Хитой инвестиция форумида иштирок этганди. Унда мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитой компанияси билан тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий буюмларни модернизация қилиш ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштиришга қаратилган меморандум имзолаганди.
✅ Бундан ташқари, қурилмаларнинг тўғри ва бехато ишлашини таъминлаш учун барча муассасалар сувни тозалаш тизимлари ва узлуксиз қувват манбаи билан жиҳозланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Юртимизда тиббиёт муассасаларини замонавий лаборатор жиҳозлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11