ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
50.4K subscribers
7.36K photos
3.04K videos
47 files
10.9K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️АПРЕЛЬ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


“Роспотребнадзор” томонидан замонавий мониторинг мобил лабораторияси топширилди

📌 ССВ: Вазирликда қатор делегация вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди

🔎 Пойтахтимизда «Инсон ва саломатлик» XI халқаро конгресси бўлиб ўтди

➡️ Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари муҳокама этилди

🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида хорижлик етакчи шифокор иштирокида ўндан ортиқ беморларда мураккаб операциялар ўтказилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига замонавий ангиограф ускунаси олиб келинди

🟣 Ўзбек ҳамширалари корейс ҳамкасблари билан тажриба алмашди

📲 Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин

🏢 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги барпо этилган ўқув биноси фойдаланишга топширилди

🟢 TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлди ўтди

👩🏻‍⚕️
Ўзбекистонда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди

📍 Туркий дунё ортопед ва травматологлари Самарқандда жам бўлди

💻 ССВ: Қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб назорат қилиш тизими йўлга қўйилди

🇺🇿🇩🇪 Берлин шаҳрида Ўзбекистон — Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтди

💉 Юртимизда иммунизация ҳафталиги ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида давлатимиз раҳбари топшириқлари ижроси қай даражада бажариляпти?

🇰🇷
Жанубий Корея билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади

📋 Ўзбекистонда биринчи давлат тиббиёт муассасаси халқаро даражадаги JCI сертификатини олди

🦠 Касалликка қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ЖССТ томонидан намуна сифатида кўрсатилди

❗️My.gov.uz порталида тиббий диспансерларга оид маълумотномаларни юклаб олиш имкони яратилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27
🔴 🟦🟦🟦

❗️Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

🖥 “Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-453-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.


⬇️ Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

➡️ юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;

➡️ Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.

🏢 Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.

⬇️ Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:


➡️ тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

➡️ ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;

➡️ телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.

📌 2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

📍 Аввал хабар берганимиздек, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарходжон Ташпулатов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлди.


Мутахассисларимиз онкологик касалликларни ташхислаш ва даволаш, радиотерапия соҳасидаги энг замонавий технологиялар билан яқиндан танишди.

✍️ Сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Sheng-Ke International” МЧЖ ҳамда “Our United Corporation” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
🔴 ⭕️⭕️⭕️

❗️Фаластинлик болалар ва аёллар юртимизда соғломлаштирилади


🛬 Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар уларга ҳамроҳлик қилувчилар билан бирга Ўзбекистонга келтирилди.


  Ҳозирги пайтда улар даволаниш ва саломатликларини тиклашлари учун мамлакатимиздаги нуфузли реабилитация марказлари ҳамда шифохоналарга жойлаштирилмоқда.

📹 "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада бу ҳақда батафсил ҳикоя қилинади.

-------

🛬 По инициативе Президента Шавката Мирзиёева в Узбекистан были привезены 100 палестинских детей и женщин вместе со своими сопровождающими.

В настоящее время их помещают в престижные реабилитационные центры и больницы нашей страны для лечения и восстановления здоровья.

📹 Подробно об этом рассказывает в видеоролике, подготовленном телеканалом «O‘zbekiston 24».

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

🎄Вақт шу қадар шиддат билан ўтмоқдаки, кўз очиб юмгунча 2024 йилни кузатиб, янги 2025 йилни қарши олмоқдамиз.


🖥 Хабарингиз бор, Президентимизнинг тегишли ҳужжатларига асосан Янги йилда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган юртдошларимиз кетма-кет 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасидагилар эса 6 кун дам олади.

Хўш, ушбу саналарда мамлакатимиз тиббиёт муассасалари қай тартибда ишлайди? Қайси шифо масканларида қандай профилактик-тиббий хизматлар кўрсатилади?

Қайд этиш керак, аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб ташкил этилди.

🏥 Шунингдек, 28 декабрь – 2 январь кунлари мамлакатимиздаги туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ҳамда ҳудудлардаги 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

💊 Қўшимча ўринлар ва дори-дормонлар захираси яратилган.

🚑 Қолаверса, байрам кунлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 200 га яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

🩺 Беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда тез тиббий ёрдам хизматининг ўрни беқиёс. Чунончи, Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида мазкур соҳа эгалари ҳам одатий иш фаолиятини давом эттиради. Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам марказининг мамлакатимиз бўйлаб 2 800 дан ортиқ тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимий шай ҳолда.

🤰Бундан ташқари, байрам кунлари юртимиздаги 230 та туғуруқ, 235 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. Республика Call-маркази (1003) орқали эса тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан туну кун жавоб олиш мумкин.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Янги йил байрами ва дам олиш кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.


‼️ Шунингдек, вазирлик юртдошларимиздан айёмни хуш кайфиятда қарши олиб, ўз саломатликларига эътиборли бўлишларини сўрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️МАЙ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази фаолиятида қандай янгиликлар жорий этилди?

Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндашувлар амалиётга татбиқ этилмоқда

➡️ "Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтди

📌 Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашда илғор усуллардан фойдаланилмоқда

🟣 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Фарғонада юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказди

🔎 Йилнинг энг яхши ҳамширалари аниқланди

🫀 Ўзбекистон кардиологлари соҳадаги муаммолар ечимида инновацион ёндашувлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди

🎚 Ўзбекистон эндокринологларининг III халқаро конгрессида қандай масалалар муҳокама этилди?

🌍 “Чeгара билмас космeтология”

📍 Бухорода "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида конференция бўлиб ўтди

📈 Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой олди

🇨🇳 Миллий тиббиёт марказига Хитой Халқ Республикасининг делегацияси ташриф буюрди

✔️ Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди

🔬 “Аллергология-иммунология — инновациядан амалиётга” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди

🇺🇿🇷🇺
Ўзбекистон — Россия: Саломатлик йўлида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

🇺🇿🇹🇷
Туркиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

📍Пойтахтимиз учинчи халқаро фармацевтика форумига мебонлик қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

🇹🇷 Хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, шу кунларда Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилиш жараёнига кўмаклашиш учун бир гуруҳ туркиялик мутахассислар жалб қилинган.


🚑 Бу ҳафта ушбу хорижлик экспертлар Республика тез тиббий ёрдам марказида бўлиб, соҳа фаолияти юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Якунда ишчи гуруҳ вакиллари тизимни янада ривожлантириш бўйича маҳаллий мутахассисларга ўз таклиф ва тавсияларини берди. Келгусида ана шу таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, ўрта ва узоқ муддатли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

📹 CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️ИЮНЬ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартлари жорий этилди

🖥 Республика перинатал марказида электрон тиббий ҳужжат айланмаси махсус "Meddata" электрон платформаси орқали амалга оширилади

🔬 Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси бўлиб ўтди

🤱🏻 Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида “Соғлиқни сақлаш соҳасида менежмент” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди

🏥 Тиббий менежментни Туркиянинг илғор клиникаларидан ўрганиш муҳим

📊 Тошкент тиббиёт академиясининг 19 та таълим дастури Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди


➡️ Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

🚑 Миллий тиббиёт марказига Даниядан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди

🩸Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири ўтказилди

📊 Юртимизда инновацион нейрожарроҳлик амалиётлари тури кўпаймоқда

📋 Ханс Клюге Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тантанали равишда топширди

📌 ССВ: Вазир ёшлар билан мулоқот қилди

🔎 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ўзбекистонга ташрифи давомида истиқболдаги режаларини маълум қилди

📈 Бухоро давлат тиббиёт институтида қарийб 1,5 минг нафар чет эллик талаба ўқимоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Как мы ранее сообщали, согласно соответствующему постановлению Кабинета Министров в нашу страну привлечена группа специалистов из Турции для оказания помощи в процессе трансформации медицины Узбекистана.

🚑 На этой неделе иностранные специалисты посетили Республиканский центр скорой медицинской помощи и изучили деятельность в этом направлении.

В завершении представители рабочей группы дали свои предложения и рекомендации по дальнейшему развитию системы. В дальнейшем этот анализ, предложения и рекомендации будут обобщены, а также разработаны среднесрочные и долгосрочные «Дорожные карты».

📹 Об этом подробнее в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️ИЮЛЬ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


🖥 Бирламчи тиббиёт муассасаларида "Электрон поликлиника", "Электрон рецепт" дастурлари босқичма-босқич жорий этилмоқда

📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге юртимизда сил касаллигига қарши курашиш борасида эришилган натижаларни юқори баҳолади

👩‍⚕️ Тиббиёт бригадалари янгича модел асосида ишламоқда

⌨️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди

🚑 Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг қуйи ташкилотларига пресс-тур уюштирилди

📍Миллий тиббиёт марказига Даниядан олиб келинган кўчма кардиожарроҳлик мажмуасининг навбатдаги локацияси — Каттақўрғон тумани бўлди

📞 Тошкентдаги бирламчи тиббиёт муассасалари  ва пойтахт клиник шифохоналари қошида доимий фаолият кўрсатувчи штаблар ташкил этилди

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

🏥
Бирламчи тизимдаги  кундузги стационарлар фаолияти такомиллаштирилмоқда

💉 Юртимизда профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда

⚡️
Янги Ўзбекистон тиббиёти: Трансформация жараёнлари изчил давом этяпти

❗️Пойтахтимизда ЮНИСЕФ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОАВ ходимлари учун семинар ўтказилди

📈 Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасидаги фаоллиги эътироф этилди

🔎 Гепатит В га қарши курашиш борасида Ўзбекистон тажрибаси хорижлик эксперт томонидан юқори баҳоланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг ахбороти эшитилди

🤱🏻
АОКАда Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги доирасида матбуот анжумани ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️АВГУСТ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон – Туркия: Соғлиқни сақлаш соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади

📋 Ҳукумат қарори: Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш тизими такомиллаштирилмоқда

🚑 Замонавий мобил ангиограф Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига келди

🏥 Юртимизда тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва янги биноларни қуришга катта эътибор қаратиляпти

🖥 Хоразмда тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш дастлабки ижобий натижаларини бера бошлади

✔️ Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизими масъуллари пойтахтдаги уникал шифо мажмуаси иш тажрибасини ўрганди

🤱🏻 Республика перинатал марказида Тошкент туманилик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди

📍 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "UZINFOCOM" МЧЖ масъуллари Хоразм вилоятида бўлди

ССВ: Вазир соҳадаги устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди

➡️ Она ва бола саломатлигини асраш йўналишида жорий этилган вертикал тизим юқори самара бермоқда

🟢 Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали билан танишди

📺 "Тиббий ракурс"нинг навбатдаги манзили Сурхондарё вилояти бўлди

📉 Ангорда касалликларнинг олдини олиш бўйича янги тизим синовдан ўтказилмоқда

🔬Кўчма кардиожарроҳлик мажмуасида бир гуруҳ Олмалиқ шаҳрилик беморлар оғир касалликлардан халос бўлди

📞 Сурхондарё тажрибаси: жойлардаги “103” бригадаларига вилоят марказидан туриб онлайн кардиологик тавсиялар бериб борилмоқда

🔎 Клиник ординатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари илк бор бир босқичли тест синовлари асосида ўтказилди

🟢 Барча тиббиёт техникумларида симуляцион ўқув хоналари ташкил этилди

📌 Давлатимиз раҳбари Республика онкология ва радиология марказининг замонавий имкониятлари билан танишди

➡️ Бир гуруҳ тиббиёт соҳаси вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

➡️ Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги қарори асосида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилган эди.


Ўтган даврда бу ерда қандай ишлар рўёбга чиқарилди ва қандай ютуқлар қўлга киритилди?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥4🤩3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️СЕНТЯБРЬ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


🔎 Малакали тиббий хизмат ҳар бир хонадонга кириб бормоқда

💻 Қорақалпоғистон Республикасидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида “Ягона тиббиёт ахборот тизими” жорий этилди

📌 Германиялик мутахассислар юртимиз неонатолог-жарроҳлари билан жажжи беморларда юқори технологик қўшма операциялар ўтказди

✔️ Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар Россия соғлиқни сақлаш вазирида алоҳида таассурот қолдирди

🚑 “Тез ёрдам” машиналари содир этган қоидабузарликларни ортиқча қоғозбозликсиз бекор қилиш белгиланмоқда

➡️ "Хон атлас ҳафталиги" тиббиёт муассасаларида ҳам ўзгача руҳда ташкил этилди

🔎 Республика ихтисослашган оториноларингология марказида янги даволаш усуллари амалиётга татбиқ этилмоқда

➡️ Болалар кам инвазив ва эндоскопик хирургия марказида туғма ва орттирилган патологиялар илғор усулларда муолажа қилиняпти

📍 Пойтахтимизда Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтди

🩺 Ўзбекистон терапевтларининг халқаро форумида ички касалликларнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

ССВда Польшанинг миллий назорат органи вакиллари билан учрашув ўтказилди

Терапия ва тиббий реабилитация марказида халқаро ҳамкорлик доирасида истиқболли лойиҳалар амалга ошириляпти

Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистоннинг туберкулёзни самарали даволаш борасидаги ютуқлари эътироф этилди

⚡️ Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилганига 50 йил тўлди

❗️Урология марказида буйрак тош касаллиги 97 фоиз ҳолатда кам инвазив усулда даволанмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
С какой целью был организован Ферганский медицинский институт общественного здоровья?

🔎 Молодежь каких стран учится здесь?

В каких странах признается диплом института?

📹 Ответы на эти вопросы вы можете найти, посмотрев видеоролик, подготовленный Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️ОКТЯБРЬ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


🖥 Давлат тиббий суғуртаси:  “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимларини ишга тушириш жадаллаштирилади

🏥 Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси фойдаланишга топширилди

Республика педиатрия маркази ISO халқаро сертификатларига эга бўлди

👁 “IOC UZBEKISTAN 2024” IV халқаро офтальмологлар конгресси бўлиб ўтди

➡️ Тошкент шаҳри Ўзбекистон педиатрларининг IХ съездига мезбонлик қилди

🔬 Қиёслаш лабораторияси — ССВнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил қилинди

📍 Фарғонада халқаро миқёсда Ўзбекистон урологларининг 3-пленуми бўлиб ўтди

💉 Хивада шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммоларига бағишланган конференция ўтказилди

🚑 "Тез ёрдам" тизимида қандай янгиланишлар амалга оширилмоқда?

🩸ССВ: Тошкентда плазма маркази очилди

📋 Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлаш тўғрисида Фармон қабул қилди

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги маркази ташкил этилганига 50 йил тўлди

📍 Гематология соҳасида тажриба алмашилди

📌 Дерматовенерология ва эстетик тиббиётга соҳалараро замонавий ёндашув

🔎 Поликлиникаларда янги лавозим: Тиббий менежерларнинг вазифаси нима?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴  2⃣0⃣2⃣4⃣🟦🟦🟦

  Поёнига етаётган 2024 йил соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларга бой бўлди. Тизимда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари янги босқичга кўтарилиб, тиббиётни халққа янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.


📊  Бирламчи тиббий-санитария муассасалари — соҳанинг юраги. Айни пайтда бу бўғинда 1264 та оилавий шифокорлик пункти, 1084 та оилавий поликлиника, 209 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва ана шу муассасаларнинг 1957 та филиали фаолият юритмоқда.

📹  ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг илк қисмида 2024 йил давомда ушбу йўналишда амалга оширилган энг муҳим янгиланишлар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣0️⃣2️⃣4️⃣ 🟦 🟦🟦🟦

❗️НОЯБРЬ ОЙИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ДАЙЖЕСТИ


💉 “Респиратор касалликларни ташхислаш ва даволашда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди

Ангионеврология: Инсультни даволашда ноёб жарроҳлик усуллари қўлланилмоқда

🟢 Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди

🔬 Сурхондарёда илк бор лапароскопик усулда буйрак трансплантацияси амалга оширилди

🥇“Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг катталар Қабул бўлими реконструкция қилинди

📌 Бир гуруҳ соғлиқни сақлаш тизими ходимлари давлат мукофотларига сазовор бўлди

📁 Республика ихтисослаштирилган эндокринология марказига ISO сертификатлари топширилди

📆 Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан пойтахтимизда тантанали тадбир ўтказилди

📋 Республика эндокринология маркази халқаро сифат сертификатларига эга бўлди

✔️ Миллий тиббиёт маркази ютуқлари халқаро даражада эътироф этилди

🖥 Президент касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

🔘 Муассасанинг яна бир филиали халқаро аккредитациядан ўтди

🟢 Иккита тиббиёт маркази директори аҳолига мурожаат билан чиқди

🔬 Болалар миллий тиббиёт марказида позитрон эмиссион томограф ёрдамида 2000 дан ортиқ беморларга ташхис қўйилди

📊 Бирламчи бўғинда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилгани катта натижалар бермоқда

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади

🦷 Дунё стоматологлари Самарқандда жам бўлди

‼️ ССВ: Юртимизда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ!

🇹🇷 Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради

✍️ Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади

📍 Вазир Термизда талаба-ёшлар билан мулоқот қилди

Стоматологларнинг еттинчи халқаро конгрессида қандай масалалар муҳокама қилинди?

🛬  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига АҚШнинг етакчи тиббиёт марказлари профессорлари келди

📋 Республика дерматовенерология ва косметология маркази ISO сертификатларига эга бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣🟦🟦🟦

🚑  Кейинги йилларда “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хўш, бундай янгиланишлар қандай самара бермоқда?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг иккинчи қисмида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятидаги муҳим янгиланишлар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15