ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
162K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔴 ТАЙИНЛОВ

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Разаков Азамат Джураевич Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош шифокор лавозимига тайинланди.

А. Разаков 2013 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2013 – 2015 йилларда Украинанинг П.Л. Шупик номидаги дипломдан кейинги таълим миллий тиббиёт академияси таянч докторантурасида таҳсил олган.

🔎 Меҳнат фаолиятини Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида навбатчи шифокор сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу муассасада сурдолог шифокор, қабул бўлими мудири каби вазифаларда ишлаган.

❗️Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), олий тоифали шифокор А.Разаков тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат-ташхис поликлиникаси мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM