ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
152K subscribers
6.38K photos
2.54K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 5 қаватли 75 ўринли биносида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси йўналишида юқори технологик амалиётлар ўтказилмоқда.

🧑🏻‍⚕️ Мутахассисларимиз Япониянинг етакчи клиникаси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, бош мия қон-томир тизими ва бош миянинг мураккаб касалликлари бўлган беморларга кўрсатиладиган тиббий хизматни ривожланган давлатлар даражасига кўтаришни мақсад қилишган. Натижада, ушбу жарроҳлик амалиётларига муҳтож бўлган беморлар чет элга чиқмасдан мамлакатимизнинг ўзида шифо топмоқда.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 В 5-этажном корпусе Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи, созданном по инициативе главы государства, проводятся высокотехнологичные операции в области кардиохирургии, трансплантологии и нейрососудистой хирургии.

🔷 Центр установил сотрудничество со специалистами из Японии. На днях врач из этой страны посетил Узбекистан и вместе с нашими местными специалистами провел ряд уникальных малоинвазивных высокотехнологичных операций.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚕️ Развитие современной медицины требует не только постоянного внедрения инноваций, но и подготовки специалистов нового поколения – управленцев, способных создавать и совершенствовать эффективные системы здравоохранения.

🏥 Именно с этой целью с 3 по 7 июня этого года в Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре здоровья матери и ребенка совместно с Высшей школой экономики Российской Федерации впервые будут организованы курсы «Менеджмент в здравоохранении».

❗️ Главная цель этих курсов — подготовить настоящих лидеров и современных управленцев в медицине, поскольку именно они являются ключом к построению качественного и доступного здравоохранения для всех!

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚕️ Замонавий тиббиётни ривожлантириш нафақат инновацион ечим ва ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, балки самарали соғлиқни сақлаш тизимини яратиб, уни изчил такомиллаштиришга қодир бошқарув кадрларининг янги авлодини шакллантиришни тақозо этади.

🏥 Айни шу мақсадда шу йилнинг 3-7 июнь кунлари Республика ихитисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида Россия Федерацияси Олий иқтисодиёт мактаби ҳамкорлигида юртимизда илк бор “Соғлиқни сақлаш соҳасида менежмент” курслари ташкил этилади.

❗️ Ўқув курслари давомида олинган назарий билимлар мамлакатимизда тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларида ишни тўғри ташкил этиш учун амалий воситаларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

📌 Саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги “Inter Continental Tashkent“ меҳмонхонасида Учинчи халқаро фармацевтика форуми бошланади.


🌏 Мамлакатимиз, шунингдек Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатларнинг фармацевтика саноатидаги етакчи ишлаб чиқарувчилари жам бўладиган мазкур форум соҳани минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва стратегиялар ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлиши кутилмоқда.
———————-
📌 Через считанные минуты в гостинице Inter Continental Tashkent в столице начнется Третий международный фармацевтический форум.

🌏 Ожидается, что данное мероприятие, на котором соберутся лидеры фармацевтической индустрии Узбекистана, Казахстана, Таджикистана, России, Беларуси и других стран, станет важной площадкой для обсуждения актуальных вопросов и выработки стратегий развития отрасли на региональном и международном уровне.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Учинчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади

📌 Бугун пойтахтимиздаги "InterContinental Tashkent" меҳмонхонасида Учинчи халқаро фармацевтика форумига старт берилди.

🌏 Тадбирда мамлакатимиз тегишли вазирлик ва давлат идоралари масъуллари, шунингдек Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатларнинг фармацевтика соҳасидаги етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари, дистрибьюторлари, соҳани тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича мутахассислари — жами 200 нафардан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Анжуман доирасида фармацевтика соҳасини минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш ва бу борада аниқ стратегиялар ишлаб чиқиш, инвестициявий имкониятлар, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма корхоналарни ташкил этиш, дори воситаларини стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини назорат қилишни такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.

👉БАТАФСИЛ👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун пойтахтимизда Учинчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади.

Икки кун давом этадиган мазкур нуфузли тадбир доирасида мамлакатимиз ҳамда қатор хорижий давлатларнинг 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари, хусусий сектор вакиллари, эксперт ва олимлар соҳанинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилишмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Imtiyozga ega shaxslarga ularni davolash uchun sarflangan mablagʻ va dori vositalari haqida onlayn maʼlumot beriladi

👩‍⚕️Imtiyozga ega shaxslar tibbiyot tashkilotlarining ularga koʻrsatgan tibbiy xizmatlari, dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplangan mablagʻlar haqida toʻliq maʼlumotlarni onlayn tarzda olishlari va bu orqali jamoatchilik nazoratini oʻrnatishlari mumkin.

💻 Buning uchun my.gov.uz portaliga kirib, “Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxsga elektron yoʻllanma asosida koʻrsatilgan tibbiy xizmatlar maʼlumoti”ni olishga soʻrov yuboriladi.

👨‍💻 Ota-onalar ham ushbu xizmat orqali farzandlariga koʻrsatilayotgan tibbiy xizmatlar haqida toʻliq maʼlumot olish imkoniyatiga ega.

💬 Xizmatdan foydalanish mutlaqo bepul!

▶️https://youtube.com/shorts/Y-wrDA-qLj0?feature=share

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида "Болалардаги жарроҳлик касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар" мавзусида Ўзбекистон Республикаси болалар хирургларининг IV халқаро конгрессининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, мамлакатмизнинг тегишли тиббиёт олийгоҳлари ва муассасалари мутахассислари, шунингдек АҚШ, Германия, Россия, Беларусь, Миср, Озарбайжон, Покистон каби хорижий давлатларнинг бир гуруҳ олим ва экспертлари иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган конгрессда болалар хирургияси, уроандрологияси, торакал жарроҳлигининг долзарб муаммолари ҳамда болалар саломатлиги билан боғлиқ бошқа қатор масалалар муҳокама қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#onlayn

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган “Фарзандларимизни ва келажак авлодни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қиламиз!” мавзусидаги матбуот-анжумани бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram