ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
50K subscribers
7.28K photos
2.98K videos
45 files
10.8K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬Юртимизда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида авваллари фақат ривожланган хорижий мамлакатларда амалга оширилган юқори технологик операциялар бугун ўзимизда ҳам муваффақиятли бажарилмоқда.

🏥 Хусусан, Болалар миллий тиббиёт марказида елка суяги саркомасидан азият чекиб келган 16 ёшли Жавоҳир Жўраевнинг ўнг қўлида эндопротезлаш амалиёти ўтказилди.

📹 "Sevimli" телеканалининг “Zamon” информацион дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Янги йилнинг илк ҳафтасида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🗓 Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди

🤱 Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

🔬 Янги йилга янги даво усуллари билан

🏃‍♂ Гипертониядан самарали ҳимояланиш йўли топилди

🏥 Ҳиндистоннинг “Aakash healthcare” шифохонаси томонидан Тошкентда "Тиббиёт шаҳарчаси" қурилади

📋 Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади

📌 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Президент Администрацияси департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди

🚑 "Тез ёрдам" замонавий электромобиллар билан таъминланади

📊 Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади

🫀 Бухорода ноёб кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди

📉 Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

🦠 "Омикрон"нинг JN.1 вариантига хос янги аломатлар маълум бўлди

📲 XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади

👨‍⚕ Юртимизда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.

📌 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутиляпти.

📈 Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.

‼️ Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Бухоро вилоятида илк бор уйқу артерияси ва ўмров артериялари беркилган беморда аорта уйқу ва ўмров ости томирлари ўртасида сунъий шунтлаш амалиёти ўтказилди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бажарилган мазкур юқори технологик жарроҳлик операцияси натижасида бемор узоқ йиллик оғир дарддан халос бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади

📌 Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти.

❇️ Шунингдек:

🥗 маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

🏃 Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;

🏋️‍♂️ Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍅 Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази 
олимлари генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинасини яратди.


🔬 Бунинг учун коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди.

Яратилган "TOMAVAC" вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ҳамда ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил қилишини исботлади.  

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

📌 Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

🍔🍟 Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.

👫 Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Аллергик тумов қандай касаллик?

Унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?

Бу хасталикдан бутунлай халос бўлиш мумкинми?


Мазкур саволларга ССВнинг отоларингология бўйича бош мутахассиси Улуғбек Эргашевдан батафсил жавоб олдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони кунига ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда

🗓 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 799 756 кишини ташкил этган.

📊 Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

📈 Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

Юртдошларимиз 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига кўпайган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди.

Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда Бухоро вилоятида туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.

Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Мусоев Тоҳир Яхёевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аденоид қандай хасталик?

Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратлар қолдиради?


Ушбу саволларга лор-шифокор Музаффар Оллаберганов жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Ўзбекистонга 2023 йилда 61 минг нафардан ортиқ чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келган

📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Уларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

👨‍👩‍👧 қариндошларни йўқлаш – 5,6 миллион киши;

✈️ дам олиш – 773,2 минг киши;

хизмат юзасидан – 143,5 минг киши;

💵 тижорат – 70,4 минг киши;

🩺 даволаниш – 61,3 минг киши;

🧑‍🏫 ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📌 Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

🩸Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси.

🏥 Донорга айланинг ва ҳаёт инъом этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📈 Ўтган йили юртимизга қайси давлатлардан энг кўп бемор шифо истаб келган?

✈️ Кеча 2023 йил давомида жами 61,3 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Хўш, улар орасида қайси давлатлар фуқаролари кўп?

📊 Статистика агентлиги бу хусусдаги таҳлилларни эълон қилди:

▶️ Тожикистон – 43,2 минг нафар;

▶️ Қозоғистон – 10,7 минг нафар;

▶️ Қирғиз Республикаси – 5,5 минг нафар;

▶️ Россия – 1,1 минг нафар;

▶️ Туркманистон – 0,6 минг нафар;

▶️ бошқа давлатлар – 0,2 минг нафар.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади

📋
Давлатимиз раҳбарининг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.

🔽 Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

🏢 Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

🔘 Қарорга кўра, шунингдек:

🗓 ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;

💊 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;

♻️ 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

‼️ 2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram