ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
126K subscribers
6.45K photos
2.58K videos
45 files
10.1K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРАК-ҚОН ТОМИР ВА ЎПКА ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТГАН БЕМОРДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ


Сурхондарё вилоят Денов шаҳрида вафот этган бир нафар беморда коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
Маълум бўлишича, Денов шаҳрида яшаган, 1961 йилда туғилган марҳум бемор Б.Х. сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган. Шу йилнинг 19 июнь куни бемор (аёл) мурожаатига кўра, олинган намунада коронавирус инфекцияси мавжудлигига гумон қилинган ва бемор тез ёрдам машинасида туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада беморга “Икки томонлама ўткир бронхопневмония. Ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон” ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, беморда “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси” ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.

Беморга кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам ва реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Республика санитария-эпидемилогик осойишталиги агентлигининг махсус референс лабораторияси хулосасига кўра, марҳумдан олинган намунада коронавирус инфекцияси тасдиқланган. У билан мулоқотда бўлган оила аъзолари, яқинлари ва бошқа фуқаролар қатъий карантинга олинган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 31 НАФАР БЕМОРДАН 18 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Кеча аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича ҳам Тошкент шаҳрида юқори кўрсаткич қайд этилди.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 23 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 24 июнь куни эса 239 нафар бемордан 31 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин.

❗️Жумладан, пойтахтимиздаги Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.да ва шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д.Э.да (ҳар икки ҳолатда ҳам шифохонага ётиш учун намуна топширган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да (“ЭКО” бозорига бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган), Олмазор туманида яшовчи М.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган), шу туманда яшовчи М.Х.да. Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги “Зангиота” божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш.С.да, “Comfort Leather” корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида коронавирус тасдиқланган.

❗️Бундан ташқари, Сергели туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.да, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ходими Б.С.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирган), Чилонзор туманида яшовчи Д.С.да (қизи М.Х. тана ҳарорати кўтарилгани учун таҳлил топширган), Олмазор туманида яшовчи С.Ф.да (уй бекаси, ҳомиладор, туғруқхонага ётиш учун намуна топширган) ҳам касаллик қайд этилган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Ўтган икки кунлик ҳолат Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бежиз кучайтирилмаганини кўрсатиб турибди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲАМ АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ


Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши ҳолатлари мамлакатимиз бўйлаб барча худудларда кузатилмоқда. Бугун Жиззахда ҳам икки ҳолатда аҳоли орасида касаллик қайд этилди. Маълумки, ушбу вилоятда 3 та ҳолатда касалланиш аниқланиб, уларнинг энг сўнггиси 27 апрель куни соғайиб, коронавирусдан холи худудга айланган эди.

🔴Шу ўринда кеча аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларининг ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафарни ташкил этганлигини гувоҳи бўламиз.

🔴Жумладан, Тошкент вилоятида Ўртачирчиқ туманида яшовчи Н.А.да (Юнусобод туманидаги “Малика” маиший техника савдо мажмуасига борган), “Назарбек” санаторийси ходими Х.А.да (30 майдан 13 июнгача карантинда бўлган), Зангиота туманида яшовчи М.Д.да, Қибрай туманида яшовчи С.И.да (тана ҳарорати кўтарилгани учун тез тиббий ёрдам чақирган) касаллик қайд этилган.

🔴Шунингдек, республика Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Самарқанд вилояти филиали ходими З.А.да, Каттақўрғон туманида яшовчи Р.А.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган) ва унинг 4 нафар қариндоши ҳамда 2 нафар қўшнисида ҳам коронавирус аниқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Аввал айтиб ўтганимиздек, юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд.

‼️Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яна бир бор, аҳолидан, аввало, озодаликка алоҳида эътибор бериш, сабабсиз ва заруратсиз кўчага чиқмаслик, уйдан чиққанда ҳам ижтимоий масофани сақлаш, ниқобни тўғри тақишга, жамоат транспортидан тўғри фойдаланиш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш каби карантин ва санитария қоидаларига доимий равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДА ШУ КУНГАЧА 2606 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЯНА 1806 НАФАР БЕМОР ДАВОЛАНМОҚДА


Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 20 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 22 нафари эркак, 17 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 ёшда, энг кичиги эса 4 ёшда.

❗️Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4423 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2606 нафари соғайди. Шу кунларда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларидаги 1806 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

‼️Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4724 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 7 МИНГДАН ОШДИ

🔺2020 йил 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7087 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 1 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4724 (+39) нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 51 НАФАРГА ОШИБ, 4775 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА


Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 27 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, жами 51 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Тошкентда тузалганларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 56 ёшда ва энг кичиги 19 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафардан Андижон ва Наманган вилоятларидан ва 1 нафардан Тошкент, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан.

❗️Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2635 нафар бемор соғайди.

❗️Қашқадарё вилоятида COVID-19дан тузалганларнинг 6 нафари ушбу ҳудуддан бўлса, 10 нафари Қазоғистон, 1 нафари Туркия фуқаросидир. Уларнинг 14 нафари эркак, 3 нафари аёл, шунингдек, энг ёши каттаси 51 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган.
Эндиликда Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг сони 23 нафарга етди.

❗️Наманган вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси ушбу ҳудуддан. Уларнинг 4 нафари эркак ва 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, энг кичиги 2019 йилда туғилган.
Бугунги кунда Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 270 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4775 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА БИР ҚАТОР НОДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ТЕКШИРИШ ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА

Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус инфекциясини аниқлаш кўламини кенгайтириш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йил 24 июнь кунидан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига ихтиёрий мурожаат қилган давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ҳамда фуқароларни ушбу инфекцияга пуллик асосда текширишга рухсат берилди.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази раҳбари Малика Қудратхўжаеванинг берган маълумотига кўра, шу йилнинг 25 июнь санасига қадар Тошкент шаҳрида жойлашган “Тиббиёт дунёси”, “SWISS LAB”, “VITROS DIAGNOSTICS”, “GENOTEXNOLOGIYA” ва “AKFA MEDLINE” сингари нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўз лабораторияларида коронавирус инфекциясини пуллик асосда текшириш хизматини ташкил этиш бўйича шартнома имзолашган.

Ушбу нодавлат тиббиёт муассасалари лабораторияларида яратилган шароитлар ўрганилиб, коронавирус инфекциясини текшириш учун белгиланган талабларга жавоб бериши тўғрисидаги тегишли хулосалар берилди.
Шунга кўра, пойтахтимизда биринчилардан бўлиб “Тиббиёт дунёси” МЧЖ ушбу йўналишдаги фаолиятини 24 июндан бошлаган бўлса, қолган нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам шу ҳафта ичида коронавирус инфекциясини пуллик асосда текширишни бошлашини маълум қилишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА 192 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕКОРД КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 102 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Аввал ҳабар берганимиздек, 68 нафар шифо топган беморлар билан биргаликда бугун Тошкентда яна 102 нафар бемор касалликдан фориғ бўлиб, уларнинг сони 170 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2737 нафар бемор соғайди.

❗️Бугун юртимизда 192 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун соғайишнинг рекорд кўрсаткичи қайд этилди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 5 нафар Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4877 (+192) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда, афсуски, 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, бугун 192 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7177 нафар бемордан 4877 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2280 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда “COVID-19” инфекциясига бугуннинг ўзида 21 148 та, эпид мавсум давомида эса 1 121 236 та тест синови бепул ўтказилган.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7228 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), қолган 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4877 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2331 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 24 НАФАР БЕМОРДАН 17 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда ҳамон юқорилигича қолмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, 24 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 239 нафар бемордан 31 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 25 июнь куни эса 276 нафар бемордан 24 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 17 ҳолатда пойтахтимизда аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи янада ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бироз пасайганини кўриш мумкин.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳридаги Сергели тумани хокимлиги ходими А.Т.да (профилактик мақсадда намуна топширган), “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими А.Қ.да (профилактик текширув давомида аниқланган), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази санавиация ходими С.У.да (коронавирусга гумон қилинган беморларга тиббий хизмат кўрсатган) ҳам касаллик қайд этилган.

🔴Шунингдек, Учтепа туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (тана ҳарорати юқорилиги сабабли шифохонага мурожаат қилишган), Шайхонтоҳур тумани яшовчи С.З.да ҳамда Олмазор туманида яшовчи Р.А.да (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли поликлиникага мурожаат қилган), Чилонзор туманида яшовчи (“сантехник”) У.И.да коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларини карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЖИЗЗАХДА ТУҒИЛГАН КУН НИШОНЛАНИШИ ИККИ НАФАР ФУҚАРОНИНГ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШИГА САБАБ БЎЛДИ


Мамлакатимизнинг қатор вилоятларида, жумладан, “яшил” ёки “сариқ” ҳудудларда ҳам аҳоли орасида фавқулодда коронавирус қайд этилиши ҳолатларининг кузатилаётгани барчамизни хушёр торттириши лозим.

🔴Афсуски, кеча 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шу куни 24 нафар аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 17 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафарни ташкил этди.

🔴Жумладан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Паркент туманида яшовчи Ш.А.да ҳам касаллик аниқланган.
Шунингдек, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 2 нафар фуқарода
(Ш.Рашидов туманига туғилган кун нишонлашга боришган, шундан сўнг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да (Россия ҳарбий космонавтлар академияси талабаси. Шу йилнинг12 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган ва 27 майда карантин муассасасидан чиққан) коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

‼️Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан вақтинчалик тийилишларини, ва албатта, қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишмаслик, озодаликка риоя қилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, бизга, шифокорларга ёрдам беришингизни сўраб қолади.

❗️Ўзингиз ва атрофдагиларнинг соғлигига бепарво бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА 36 НАФАР БЕМОР “COVID-19”ДАН ФОРИҒ БЎЛДИ

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 9 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 20 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4638 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2773 нафари соғайди.

❗️Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4913 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 26 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

‼️Айни пайтда юртимизда 4913 (+36) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИНГ ҚАНЧАСИ АҲОЛИ ОРАСИДАН АНИҚЛАНГАН?

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ХАЛҚАРО ЮК ТАШУВЧИ АВТОМАШИНА ҲАЙДОВЧИЛАРИ КЎРСАТКИЧИ

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 5000 НАФАРДАН ОШДИ


Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 2860 нафарга етди.

❗️Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб “COVID-19”дан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда.

❗️Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5038 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz