ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
160K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔴🟡🟢 Ҳудудлар тоифаларига ўзгартиришлар киритилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 13 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

2020 йил 13 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Тошкент шаҳри
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗ ВА НАВОИЙДА 42 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3985 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Навоий вилоятида 33 нафар, жами 42 нафар бемор соғайди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайган беморларнинг 5 нафари пойтахтлик, 2 нафари Андижон вилояти Пахтаобод туманидан, 1 нафари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан, яна бир нафари эса Самарқанд вилояти Қўшробод туманидан.

❗️Навоий вилоятидан тузалганларнинг 25 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 50 ёшда, ёши кичиги 2013 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 31 нафари вилоятнинг ўзидан, 2 нафари эса Наманган вилоятидан.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1939 нафарга етди. Навоий вилоятида эса ушбу кўрсаткич 214 нафарга етди.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3985 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
САМАРҚАНДДА 11 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3996 НАФАРГА ЕТДИ

Самарқанд вилоятида 11 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди.
Тузалганларнинг 5 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги 2018 йилда туғилган.

❗️Эндиликда вилоятда соғайганлар 362 нафарга етиб, даволанаётганлар 23 нафарни ташкил этмокда.

‼️Шундай килиб айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 3996 нафарга етди.

Согликни саклаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиг:
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 5000 НАФАРДАН ОШИБ, СОҒАЙГАНЛАР 4000 НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ


🔺2020 йил 15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари пойтахтимизда ( шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотдагилар), 7 нафари Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари ахоли орасидан, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотдаги фуқаролар орасида ) қайд этилган. Касаллиги аниқланган барча беморларга шифокорларимиз томонидан тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3996 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар (77 фоиз) соғайган.

❗️Бугун шу соатгача 53 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлишган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1139 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморни ўз назоратига олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморлар 14 кунлик реабилитация курсларисиз тўғридан тўғри уйларига кузатила бошлангани ҳақида маълумотлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бериб ўтамиз.

Ўзи тўлиқ даволанишдан кейин, вирус организмдан батамом чиқиб кетганидан сўнг 14 кунлик реабилитация амалиёти фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланди, холос. Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам нафақат бу амалиёт, балки коронавирусга чалинганлар ҳам фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилади, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилади.

Ўзбекистонда вирусга чалинган ҳар қандай бемор белгиланган муддатда жиддий кузатув остида тўлиқ бепул даволанади. Даволаниш сўнгида вирус бўйича текширувлар манфий натижа берганидан кейин ҳам бу намуналар пойтахтимиздаги СЭОМнинг махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади. Ана шундай такрорий чуқурлаштирилган текширувдан кейингина бемор тузалган ҳамда хавфсиз ҳисобланади.

Ўз навбатида, ушбу беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ҳам ана шундай такрорий текширув таҳлилларидан ўтишади.

Энди реабилитация амалиёти тўхтатилганига келсак, тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатди. Чунки реабилитацияга вирусдан батамом халос бўлганлар жўнатиларди ва улар орасида касаллик қайталаниш ҳолати ҳам кузатилмади. Шундан кейин бу тажрибадан воз кечилди.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗНИНГ УЧТА ХУДУДИДА 23 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4019 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимизда 15 нафар, Самарқандда 6 нафар ва Андижонда 2 нафар, жами 23 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди

‼️Шу тариқа мамлакатимизда бугун 76 нафар бемор соғайиб, ушбу инфекциядан фориғ бўлганлар сони 4019 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5263 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 183 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 144 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 25 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 10 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 76 нафар фуқаро соғайди. Шундан 33 нафари Навоий вилоятидаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги, 2 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1225 нафар бемордан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 27 379 нафар, стационар карантинда эса 20 963 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
15 ИЮНЬ КУНИ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 183 НАФАР БЕМОРДАН 29 НАФАРИ АҲОЛИ ОРАСИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Сўнгги кунларда юртимизда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатларига эътибор қаратсак, қатор ҳудудлардаги кўплаб ташкилотларда фаолият юритувчи ходимларда касаллик қайд этилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумин.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 14 июнь куни юртимизда коронавирус тасдиқланган 114 нафар бемордан 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 15 июнь санасида эса коронавирус қайд этилган 183 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланган. Икки кунлик маълумот, ҳам умумий касалланишда, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари динамикасида ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.

🔴15 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 25 нафар, Самарқанд вилоятидан 3 нафар, Хоразм вилоятидан 1 нафарни ташкил этган.

🔴Шу ўринда энг кўп касаллик қайд этилган Тошкент шаҳрига тўхталиб ўтсак. Жумладан, Олмазор туманида яшовчи “Чорсу” буюм бозори сотувчисида (ишхонадан сўралгани учун профилактика мақсадида таҳлил топширган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: “Смарт хаус” хусусий қурилиш фирмаси дастурловчисида (ишга бориш учун таҳлил топширган), республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётиш учун таҳлил топширган беморда ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли шифохонага бориб таҳлил топширган фуқарода, шунингдек, Сергели тумани Хонобод маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг лойиҳа бошқарувчиси ҳамда шу тумандаги мактаб ўқувчиси (тана ҳарорати кўтарилган ва оилавий поликлиника участка шифокорига мурожаат қилган) ва унинг онасида коронавирус тасдиқланган.

🔴Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Тошкент кимё технологиялари институти талабасида (томоғида оғриқ бўлган, тез тиббий ёрдама хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), шу туманда яшовчи, “Орзу” фабрикаси боғбонида (тана ҳарорати кўтарилгани боис таҳлил топширган), Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ҳолсизлик, йўтал тўхтамаганидан кейин шифохонага бориб, таҳлил топширган), “Пойтахт” савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчисида ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Учтепа туман филиали мутахассисида ҳам касаллик қайд этитлган.

🔴Шунингдек, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Чароғбон” МФЙдаги автомашиналарни таъмирлаш устаси (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган), “Ҳамкорбанк”нинг Ургут филиали ходимида (мазкур молия муассасасининг барча ходимларидан профилактик мақсадда намуна олинган), ушбу туманда қандли диабет касаллиги бўйича даволанишга йўлланма олиш учун намуна олинган беморда ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

❗️Таҳлиллардан ойдинлашадики, ён атрофимизда коронавирус хавфи ҳамон мавжуд. Шу йилнинг 15 июндан бошлаб карантин қоидалари янада юмшатилиб, қатор фаолият турларига рухсат берилган бўлса-да, хушёрликни асло йўқотмаслигимиз лозимлигини кунлик воқеа ва кўрсаткичлар кўрсатиб турибди.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни вазиятдан келиб чиққан ҳолда, аҳолидан, яна такрор ва такрор карантин ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, жумладан, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, чиққанда эса ниқобни тўғри тақиб юришни, қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишдан вақтинча тийилиш, ижтимоий масофа сақлаш, тирбанд жамоат транспортига чиқмаслик, ниқобсиз бўлган йўловчиларга яқинлашмаслик, қўлларни тез-тез совунлаб ювишни доимий одатга айлантиришни сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5328 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари эса Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1290 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДА 35 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4054 НАФАРГА ЕТДИ


Бугун пойтахтимиздаги учта тиббиёт муассасаси: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 3 нафар, жами 35 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 16 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 61 ёшда, кичиги эса 9 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 6 нафар, Тошкент вилоятидан 4 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар, Қашқадарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятидан 2 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятидан 1 нафардан.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Тошкент вилоятидан 2 нафардан, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан 1 нафарданни ташкил қилади.

❗️3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топганларнинг бири 24 ёшли сурхондарёлик ҳомиладор Санкт-Петербургдан, 21 ёшли асли қашқадарёлик бўлган иккинчи фуқаро эса Москвадан келиб, карантин муассасасида касаллиги аниқланган эди. Учинчи фуқаро эса 41 ёшли пойтахтлик ҳомиладор коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали ушбу инфекцияни юқтириб олган. Шифокорларимизнинг 17 кунлик тинимсиз муолажалари сабаб у ҳам бугун дарддан фориғ бўлиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, эндиликда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 3054 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 1989 нафар бемор соғайди.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4054 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНА 42 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 42 нафар бемор соғайди.

❗️Шундай қилиб, бугун кун давомида 77 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Касалликдан фориғ бўлган беморларнинг барчаси пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида шифо топишган.

‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4096 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1378 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 230 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 196 нафари Карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Наманган вилоятида), қолган 14 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун соғайган 77 нафар фуқаронинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5493 нафар бемордан 4096 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1378 нафар бемордан 13 нафари оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 29 378 нафар, стационар карантинда эса 21 365 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1446 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
16 ИЮНЬ КУНИ 20 НАФАР АҲОЛИ ОРАСИДА, ЖУМЛАДАН, ТИКУВЧИ, СОТУВЧИ, ҲАЙДОВЧИ, ФАРРОШ ВА ҲОМИЛАДОРДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН


Давлатимиз раҳбари 16 июнь кунги видеоселектор йиғилишида юртимизда коронавирусга чалинганлар сони сўнгги икки ҳафтада кескин ошгани ҳақида тўхталиб ўтди.

❗️Жумладан, шу даврда биргина Тошкент шаҳрида аниқланган 551 нафар ҳолатдан 482 нафари аҳоли орасидан аниқлангани, шундан 57 та ҳолатда юқиш манбаи номаълум бўлиб қолаётгани касалликни юқтириб олиш хавфи юқори эканини кўрсатмоқда.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, 15 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 183 нафар беморнинг 29 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 16 июнь куни эса коронавирус қайд этилган 230 нафар бемордан 20 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи анча ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бирмунча камайган.

❗️16 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак,
Тошкент шаҳрида 14 нафар,
Бухоро вилоятида 3 нафар,

Самарқанд вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида эса 1 нафарни ташкил этди.

❗️Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзосида (дам олиш ҳудудига ҳордиқ чиқариш учун оилавий боришган, бир кун ўтиб, тана ҳарорати кўтарилгач, таҳлил топширишган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: Учтепа туманидаги тикувчилик цехи ишчисида, ишга жойлашиш учун намуна тоширган шахсда ҳамда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли поликлиникага мурожаат қилган фуқарода касаллик қайд этилган.
Бундан ташқари, “Малика” савдо мажмуаси сотувчисида (ишга чиқиш учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи ҳомиладор аёлда (шифохонага ётиш учун намуна топширган), Сергели туманида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро (тана ҳарорати кўтарилгач, уй шароитида шифокорга мурожаат қилмасдан даволанган) ва унинг 4 нафар оила аъзосида, республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниш учун намуна топширган фуқарода инфекция аниқланган.

❗️Шунингдек, Самарқанд туманида яшовчи нафақадаги беморда (онкология касаллиги сабабли шифохонага ётиш учун намуна топширган), Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб фарроши (кўкрак бези касаллиги бўйича намуна топширган), Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи ҳайдовчида ҳам касаллик тасдиқланган.

❗️Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда давлатимиз раҳбари ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олиб бораётганига алоҳида эътибор қаратиб: “Бугун пандемияга қарши курашда хушёрлик ва масъулиятни бир карра эмас, ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

❗️Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди. Коронавирус инфекцияси кутилмаган салбий асоратларга олиб келиши, унга қарши асосий қалқонимиз, айнан, санитария ва карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш эканини асло унутмаслигимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯПОНИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ
МОБИЛ ПОЛИКЛИНИКАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ БОШЛАЙДИ

👉 https://bit.ly/3dbyJEe

Вазирлик расмий канали — @ssvuz