ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
88.6K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️ССВ: Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9-12 июль саналарида кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.

Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.

Шундан келиб чиққан ҳолда байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди.

📌 Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1010 та оилавий поликлиника,

923 та оилавий шифокор пункти,

туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,

ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,

тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 182 та аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

🚑 Мамлакатимиз бўйлаб 2724 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради.

☎️ Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан туну кун жавоб олишингиз мумкин.

🦠 Коронавирусга ихтисослашган тиббиёт муассасалари, хусусан, юқумли касалликлар шифохоналари ҳамда ПЗР-тест топширишга мўлжалланган пунктлар фаолият кўрсатади.

🔬Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунё мамлакатларининг тўртдан уч қисмида эмлаш жараёни суст кетмоқда

Сўнгги икки ҳафта ичида дунё бўйича коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 30 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу ҳолатга баҳо берар экан, COVID-19га қарши эмлаш жараёнлари қатор мамлакатларда анча суст давом этаётганини танқид остига олди.

Ваҳоланки, ЖССТ томонидан жорий йил иккинчи ярмига қадар ҳар бир давлат аҳолисининг камида 70 фоизи коронавирусга қарши вакциналар олишига эришиш мақсад қилинганди.

Бу борада белгиланган маррага шу кунгача фақат 58 давлат эришган, холос. Қолаверса, дунё бўйича тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган одамларнинг 75 фоизи эмлангани ҳам ижобий кўрсаткич.

Аммо ҳали юз миллионлаб кишилар, жумладан, кам даромадли мамлакатлар аҳолисининг жуда катта қисми вакциналр билан қамраб олинмаган. Таҳлилларга кўра, бу каби давлатларда ўртача эмлаш даражаси атиги 13 фоизни ташкил қиляпти.

Бу эса пандемиянинг янги тўлқинлари, аввало, ана шу қатлам саломатлигига зарба бериши ва худди шу мамлакатлар иқтисодиётига путур етказиши мумкинлигини англатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Йод танқислиги инсон интеллекти ва IQ даражаси сусайишига сабаб бўлади

Океан ва денгизлардан узоқлик, кескин континентал иқлим шароити халқимиз саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим касалликлар борки, улар юртимизда сурункали тус олган. Шулардан баъзилари йод етишмовчилиги сабаб келиб чиқади.

Шу боис Ўзбекистон йод танқислиги касалликлари кенг тарқалган эндемик минтақалар сирасига киради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўткир глобал тиббий-ижтимоий ва демографик муаммо сифатида баҳолаётган ушбу хасталик 130 дан ортиқ мамлакатда учрайди.

Дунё аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғида унинг ривожланиш хавфи юқори. Шундай ҳудудларда яшовчи 740 миллион нафар кишида йод танқислиги касалликларининг турли кўринишлари мавжуд ва уларнинг 50 миллион нафарида мия дисфункцияси ва ақлий заифлик кузатилиши кишини яна ҳам хавотирга солади.

Бу каби ҳолатларнинг асосий “айбдор”и — йод микроэлементидир!

Хўш, бу модда ҳаётимизда нега бунчалик муҳим аҳамият касб этади?

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар илмий бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимовадан бу борадаги саволларимизга жавоб олдик.

— Йод микроэлементи инсон организмида қалқонсимон без гормонларининг нормал синтезланиши учун зарур, — дейди Н.Алимова. — Етарли даражада йод истеъмол қилмаслик қалқонсимон без функциясининг бузилишига олиб келади.

Минг афсуски, ҳозир юртимизда йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуднинг ўзи йўқ. Деярли барча аҳоли вакиллари рационида бу микроэлимент танқислиги кузатилади.

Кимга қанча йод зарур?

— Йод шундай моддаки, уни инсон организми ишлаб чиқара олмайди, фақат ташқи муҳит орқали қабул қилиши мумкин.

Йодга бўлган эҳтиёж чақалоқларда кунига 50 микрограмм, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда 90 микрограмм, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлганлар учун 120 микрограмм, ўсмирлар ва катталарда эса 150 микрограммни ташкил қилади.

Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиклилик даврида йодга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 микрограммгача ортиб кетади. Чунки онанинг танаси йодни ҳомила ёки эмизикли бола билан бўлишади.

Йод етишмаса, ёдлаш қобилияти сусаяди(ми?)

— Танадаги йод миқдорининг доимий камайиб бориши ва қонда қалқонсимон гормонлар концентрациясининг пасайиши натижасида бола миясининг ривожланиши бузилади.

Йод танқислиги сабаб болада оғир клиник касалликлар, яъни эндемик буқоқ, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ривожланишдан орқада қолиш, ақлий заифлик пайдо бўлиши кузатилади. Йод етишмовчигидан келиб чиқадиган асоратлар перинатал ва чақалоқлар ўлимига олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.

Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, йоднинг нисбатан кичик танқислиги бўлган ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларининг 10 фоизга яқинида эндемик буқоқнинг тарқалиш хавфи мавжуд. Бундай жойлардаги аҳолининг IQ даражаси ва бошқа интеллектуал кўрсаткичлари ўртача 10 фоизга камайиши кузатилган.

Йод етишмовчилиги болаларнинг:
🧍🏻‍♂️90 фоизида нутқ ривожланишининг орқада қолиши,
🏃🏻‍♂️80 фоизида эмоционал таъсирчанлик ва агрессия,
🚶🏻‍♂️30 фоизида эътибор сустлиги,
🧍🏻‍♀️20 фоизида ўз тенгдошлари ва катталар билан мулоқотнинг қийинлашуви,
🧍🏼10 фоизида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши
каби салбий ҳолатлар билан намоён бўлади.

Бу таҳлиллар йод етишмовчилигининг нақадар жиддий асоратларга олиб келишини кўрсатиб турибди.

(Давоми бор).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Шу йилнинг 6 ойи давомида “Тез ёрдам”га 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди

Бугун юртимиз “Тез ёрдам” хизматида бутунлай янгича тизим яратилмоқда. Тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган мазкур соҳа малакали кадрлар, замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда зарур автотранспорт воситалари билан таъминланяпти.

Бироқ ҳар бир сония қадри олтинга тенг бўлган ушбу тизимда чақирув манзилига ўз вақтида етиб бора олмаслик ҳолатлари ҳануз учрамоқда. Бунга асосий сабаб сифатида эса фуқаролар томонидан бўладиган ёлғон чақириқларни келтириш мумкин.

📌 Рақамларга мурожаат қилсак, 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 2727 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган.

Тўғри, аҳолимизнинг тиббий саводхонлиги, шахсий масъулияти ортиб бориши натижасида бу рақамлар йилдан йилга камайиб бормоқда. Хусусан, юқоридаги кўрсаткични ўтган йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 525 тага кам эканини кўриш мумкин.

— Сир эмас, бугунги кунда тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар саломатлигини тиклаш ва уларни ушбу хавфли касалликдан ҳимоя қилишда катта жонбозлик кўрсатмоқда, — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-маркази бўлим бошлиғи Насиба Маҳмудова. — Айниқса, бу жараёнда тез тиббий ёрдам хизмат бригадаларининг ўрни беқиёс.

❗️Аммо “Тез ёрдам”га ҳар қачонгидан-да талаб юқори бўлган бугунги пандемия даврида асоссиз ва ёлғон чақириқлар унинг фаолиятига соя солади.

📌 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 616 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 394 та чақириқ билан Қашқадарё вилояти жойлашган. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 391 та, Навоий вилоятидан 372 та ҳамда Тошкент шаҳридан 320 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Батафсил / Подробнее


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 100 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241566 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238582 (+68) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Бемор йўлланма асосида даволаниш учун давлат ёки нодавлат тиббиёт муассасасини ўзи ихтиёрий танлайди

Яқин-яқингача эҳтиёжманд беморларнинг республика тиббиёт марказларида даволаниши учун қоғоз шаклидаги “ордер” тизимидан фойдаланилганидан хабарингиз бор.

Оқибатда бундай имтиёзлар кўп ҳолларда таниш-билишчилик асосида берилгани, қолаверса, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, ҳар йили ўтказиб келингани сир эмас.

Оқибатда ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.

Энди бундай амалиётдан тўлиқ воз кечилди. Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, очиқ ва шаффоф тизимга ўтилди.

Натижада ўтган йил 1 октябрдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тармоғи орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига 14 та тиббиёт муассасаси ўтказилди.

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази, академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Болалар миллий тиббиёт маркази шулар жумласидан.

❗️Мазкур тиббиёт муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинди.

Унинг ўрнига молиялаштиришнинг янги механизмига мувофиқ беморларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилди.

Бу жараёнда касалликнинг оғирлик даражасига кўра, ахборот тизими орқали навбатда туришнинг шаффоф механизмлари амалиётга татбиқ қилинди, — дейди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Фаррух Шарипов. — Шу тариқа беморларга ўзининг сўрови, мурожаати ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни олиш имкони яратилди.

Айни вақтда эса беморларга уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишни таъминлайдиган йўлланмалар берилмоқда.

Ушбу йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади. Бемор давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида тиббий хизматлардан фойдаланишни ўзи ихтиёрий танлай олади.

Жамғарма билан шартнома тузган тиббиёт муассасасида муолажалар амалга оширилгач, кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга кўра, ушбу шифо масканига базавий нархлар доирасида сарфланган маблағ бюджет ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилади...

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Юртимизда йод танқислигига қарши курашда мутахассислар олдида қандай вазифалар турибди?

Насиба Алимова,
академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар илмий бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди:

— Шу йилнинг 26 январидаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, доимий мониторинг орқали республика аҳолиси ўртасида йод танқислиги касалликларига чалинишни камайтириш борасидаги қуйидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга:

Биологик муҳит ва туз таркибидаги йодни аниқлаш бўйича илмий-эпидемиология лабораториясини молиялаштириш;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли грантлар ажратиш;

барча ёш ва хавф гуруҳига кирувчи тоифаларни чуқурроқ таҳлил қилиш;

йод танқислигини муваффақиятли бартараф этиш учун республикада ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва истеъмол қилинадиган ош тузини истисносиз 100 фоиз йодлаштиришни таъминлаш;

ҳудудларда истеъмол қилинадиган йодланган туз ишлаб чиқариш ва сотишни қатъий тартибга солиш ва назорат қилиш;

“Ўзбекистон Республикасида йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича ҳудудий дастурларни яратиш ва амалга ошириш;

йодланмаган туз ишлаб чиқариш учун жарималарни белгилаш;

контрабанда ёки техник туз савдо расталарига кириб боришининг олдини олиш;

Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.

Албатта, бу вазифаларни бажариш учун халқимиз саломатлиги ва тараққиётига масъул мутахассислар бир ёқадан бош чиқариб ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 90 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241655 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238631 (+49) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари байрам ва дам олиш кунларида ҳам узлуксиз фаолият олиб бормоқда

Коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини
олиб боришга мўлжалланган ушбу тиббиёт муассасалари байрам ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР-тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Тошкент шаҳрида ўтган 6 ойда 3 нафар она фарзандини “Тез ёрдам” машинасида дунёга келтирган

Туғуруқ амалиёти — ўта мураккаб жараён. Шу сабабли унинг хавфсиз ва асоратсиз кечиши бевосита тиббиёт ходимларининг касбий билим ва малакаси, уларнинг тажриба ҳамда маҳоратига боғлиқ.

Бироқ баъзида шундай ҳолатлар бўладики, ҳомиладор аёлда тўлғоқ тўсатдан бошланади. Натижада ушбу амалиётни уйда ёки йўлда бажаришга тўғри келади.

Мана шундай кутилмаган вазиятларда, табиийки, тез тиббий ёрдам хизмати шифокор ва ҳамшираларидан янада масъулият ва қатъият, тезкорлик ва ўта зийраклик талаб этилади. Акс ҳолда, она ва боланинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Қайд этиш керак, юртимиз “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ана шундай фавқулодда туғуруқ жараёнларининг муваффақиятли кечиши ҳамда она ва бола саломатлигини асраш учун зарур билим ва малакага эга.

📌 Хусусан, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Тошкент шаҳар “103” хизматига туғуруқ ва ҳомиладорлик патологиялари бўйича жами 21 минг 143 та чақириқ келиб тушган. Шундан 38-40 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 2342 нафар аёл туғуруқ учун мурожаат қилган.

Қолаверса, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг бевосита саъй-ҳаракати туфайли 25 нафар ҳомиладор аёл ўз уйида фарзандли бўлган.

Кутилмаганда бошланган туғуруқ ва яна бошқа омиллар сабабли эса 3 нафар она чақалоғини “Тез ёрдам” машинасида дунёга келтирган.

Энг муҳими, “103” бригадаларининг тезкор амалга оширган тиббий ёрдами туфайли ушбу туғуруқ жараёнларининг барчаси муваффақиятли ва ҳеч қандай асоратларсиз кечган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳар "Тез ёрдам" хизматига жами 622 минг 578 та чақириқ келиб тушган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Даволанишга йўлланма беришнинг янги тизими беморлар вақти ва маблағини тежамоқда!

(Давоми)

Бугун ихтисослаштирилган муассасаларда давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланма беришнинг янги тизими аҳолига қатор қулайликлар яратмоқда.

Хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 52 та ҳудудий тиббиёт муассасаси билан ҳам ҳамкорлик шартномаси тузилган.

Шу тариқа уларда ҳам молиялаштиришнинг янги механизми йўлга қўйилди ва бу орқали беморларнинг ўз яшаш ҳудудида юқори технологик тиббий ёрдам олиши учун зарур шароит яратилди. Бундай имтиёзлардан унумли фойдаланган беморларнинг вақти ва маблағи тежалмоқда.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тиббий хизматлардан фойдаланиш учун жамғармамиз билан шартномаси мавжуд давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотлари орасидан ўзига маъқулини эркин танлаш ҳуқуқига эга, — дейди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Фаррух Шарипов.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари кўрсатадиган тиббий хизматлар учун қўйиладиган талаблар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Яхши янгиликлардан яна бири шуки, ҳозир Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида жойлашган ўнга яқин нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан шартнома тузилди.

Келгусида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра, бошқа ҳудудлардаги нодавлат тиббиёт муассасалари билан ҳам шартномалар тузиш кўзда тутилган.

Бундай муассасаларнинг имтиёзли тоифага кирувчи беморларга кўрсатган юқори технологик тиббий ёрдами харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплаб беради.

Бу ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад инсон қадрини улуғлаш, юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони бироз пасайиб, 83 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241738 (+83) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238689 (+58) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Ўткир диарея: Организмнинг кучли сувсизланиши буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин!

(Давоми)

Ўткир диарея нима учун хавфли касаллик ҳисобланади? У болаларда қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкин? Муолажа жараёнида нималарга эътибор қаратиш зарур?

Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Ичбуруғ — хавфли касаллик, — дейди мутахассис. — Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ичакларнинг буралиб қолиши, парез, яъни фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Чунки кичкинтойлар организми жуда нозик. Уларда қусиш, ич кетиши, юқори ҳарорат сабабли организмнинг сувсизланиш жараёни жуда тез содир бўлади.

Оқибатда кичик ёшли беморларда пешоб ажралиши тўхтаб, буйрак етишмовчилиги бошланади. Қолаверса, танада сув миқдори камайиши қон босимининг кескин тушиб кетишига олиб келади. Бу эса ҳаёт учун ниҳоятда хатарлидир.

Шу сабабли болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Касаллик даврида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қопланса, организм яна нормал ҳолатига қайтади.

Албатта, муолажаларни врач белгилайди. Уй шароитида даволанишда ҳам бемор оилавий шифокор назорати остида бўлиши шарт.

Чунки хасталикнинг эрта босқичида ҳеч қандай томчи дориларсиз вазиятни ўнглаш мумкин. Агар ҳам қусиш, ҳам ич кетиши кузатилса, томчи муолажаларини қўллашга тўғри келади.

Бироқ қай ҳолатда глюкоза, қандай вазиятда тузли эритмалардан фойдаланишни боланинг ҳолати, касаллик даражасига кўра шифокор ҳал қилади.

Мабодо қусиш тўхтамай, кучли оғриқ кузатилса, уни бартараф этиш учун дезинтоксикацон ва симпоматик муолажалар талаб этилади.

Аммо хасталикни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотиклардан фойдаланиш вазиятни янада оғирлаштиради. Чунки бундай ҳолатда ўткир диареяга дисбактериоз хасталиги ҳам қўшилади.

Шундай экан, юқумли ичак касалликларида ота-оналар фарзандлари саломатлигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. Камқон, иммунитети паст, касалликка мойил кичкинтойларга ёз мавсумида ичак флораларини яхшиловчи препаратларни профилактик мақсадларда қўллаш тавсия этилади.

❗️Энг муҳими эса соғлом турмуш тарзи! Болани тозалик ва озодалик, шахсий гигиена қоидалари ҳамда тўғри овқатланишга ўргатсак, жондан азиз ўғил-қизларимизни касалликдан ҳимоя қила оламиз!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Болалар ортопедияси: Ота-оналар қайси ўринларда хатога йўл қўяди?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов болалар ўртасида кўп учрайдиган таянч-ҳаракат тизими касалликлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берди.

— Ҳар қандай хасталик профилактикасида тиббий кўрик ҳал қилувчи аҳамият касб этади, — дейди шифокор. — Жумладан, болани ўз вақтида ортопед текширувига олиб бориб туриш керак. Йўқса, туғма ёки орттирилган нуқсонлар ўз вақтида аниқланмаслиги туфайли бўғимлар нотўғри шаклланиб, кейинчалик жиддий касалликлар юзага келиши хавфи юқори.

❗️Масалан, чақалоқлар бешикка тўғри беланмаса, унинг суяклари нотўғри шаклланиши ва турли хасталиклар пайдо бўлиши мумкин. Хусусан, чаноқ ва бўкса бўғимида дисплазия аниқланган болаларни бешикка ётқизиш оғир оқибатларга олиб келади.

Одатда, болани бешикка белашдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бироқ гўдак вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бу тарзда ўраб-чирмаш унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

❗️Шу боис, болани йўргаклашда чақалоқ оёқлари ораси катта очилиб, қўллари бўш қўйилиши, гавдаси бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратилиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, кичкинтойларда нафақат сон суяги дисплазияси, балки бўйин қийшиқлиги каби нуқсонлар шаклланади.

Бундан ташқари, ота-оналарга фарзандини тез-тез очиқ ҳавода, қуёш нури остида сайр қилдиришни маслаҳат берамиз. Қолаверса, болаларга мўлжалланган махсус уқалаш муолажаларини ўз вақтида олиш уларнинг соғлом ўсиши, жумладан, рахит касаллигига чалинмаслигига хизмат қилади.

Бунга етарли даражада эътибор қаратилмаса, кўкрак қафаси деформацияси келиб чиқади. Болаларнинг ўтириши, туриши ва юриши ҳам эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Бу сколиоз касаллиги, яъни умуртқа поғонаси қийшиқлиги пайдо бўлишининг олдини олишда муҳим.

Туғма маймоқлик ҳам — болалар ўртасида кенг тарқалган ортопедик касаллик тури. Уни бартараф этиш учун, аввало, хасталикни ўз вақтида аниқлаш зарур. Бу муолажалар самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

Бел-умуртқа, тизза ва елка бўғими касалликларига эса камҳаракатлилик, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Шу боис бола парваришида соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш энг муҳим талабдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳашаротлар чақиши қандай асоратларга олиб келади?

Ёз ойларида қишлоқ жойларда яшовчилар, шунингдек, тоғ-тошлар бағрига саёҳатга чиққан кишиларда ҳашаротлар чақиши ҳолатлари кўп учрайди. Хўш, қайси ҳашаротлар чақишидан эҳтиёт бўлиш керак? Бунинг қандай асоратлари бор? Улардан сақланиш учун нима қилиш керак?

Бу масалалар ҳозир аҳоли орасида муҳим эканини ҳисобга олиб, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова билан шу мавзуда суҳбатлашдик.

— Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, аллергик реакциялар кўпроқ ҳашаротлар чақишидан пайдо бўлади, — дейди И.Разикова — Ўз навбатида, ҳашаротлар синфи бир неча гуруҳга бўлинади: чивинлар, пашшалар, каналар, чақа оладиган капалак қуртлари, пардақанотлилар ва ҳоказо.

Улар чақишидан юзага келадиган аллергия — инсект аллергия деб аталади. Бу турдаги аллергик реакциялар кўпинча пардақанотли ҳашаротлар чақиши натижасида юзага келади.

Айрим ҳашаротлар чаққанда инсон организмига аллергеннинг ҳашарот заҳри билан кириши, чаққан пайтда сўлаги тушиши, ҳашарот танаси юқори қавати парчаларининг нафас йўлларига тушиши каби ҳолатлар кузатилади.

Ҳашаротларнинг қайси тури чақиши хавфлироқ?

— Пардақанотлиларнинг чақиши оғир реакцияларга сабаб бўлади. Бу гуруҳга асалари, ари, қовоқари (қизилари), тукли ари (тупроқ ариси) ва чумолилар киради.

Ҳашарот чаққанда заҳарнинг аллергик ҳамда токсик, яъни заҳарли таъсир кўрсатиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик ва уларни ажрата билиш лозим.

❗️Токсик реакция ҳашарот кўп марта чақишида юзага келади.

❗️Биргина ҳашарот чаққандан кейин юз берадиган оғир реакция кўпроқ аллергик реакцияга хос.

Аллергик реакциялар ҳашаротларнинг танаси устки қавати парчалари нафас йўли орқали организмга тушганда ёки бемор териси орқали ҳашарот билан яқин контактда бўлганда, ринит ёки дерматит кўринишида юзага келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 76 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241814 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 12 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238756 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Ёз чилласида кунига ўртача 2-3 литр сув ичиш лозим

Ёзнинг иссиқ кунларида кўп терлаш натижасида инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим.

Хўш, бу борада мутахассислар қандай тавсиялар беради?

— Ёзнинг иссиқ кунларида соғлом инсон ўртача икки-уч литр суюқлик ичиши керак, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова. — Айниқса, бундай об-ҳавода энг яхши ичимлик тоза сувдир.

Бунда нафақат унинг миқдори, балки ҳарорати ҳам муҳим. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди.

Чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради.

Қаҳвани хуш кўрувчилар кучли жазирама пайти бу ичимликдан воз кечишлари яхшироқдир. Чунки у чанқоқни босмайди, аксинча таркибидаги кофеин қон босимини ошириб, танани сувсизлантиради.

Шунингдек, имкон қадар қадоқланган шарбатлар, ширин газли ичимликларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сабаби улар таркибидаги кўп миқдордаги шакар ва консервантлар чанқоқни янада кучайтиради.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.

Бироз ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, катта йўл четларида сотиладиган қўлбола ва яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.

Юрак-қон томир, буйрак хасталигидан азият чекувчи инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Бундай беморлар шифокор назорати остида суюқлик истеъмол қилишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион 45 минг нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 июль санасига нисбатан қарийб 623 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇫🇷 Франция — 251 минг,

🇺🇸 АҚШ — 175 минг,

🇩🇪 Германия — 155 минг,

🇮🇹 Италия — 84 минг,

🇦🇺 Австралия — 45 минг,

🇧🇷 Бразилия — 44 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 37 минг,

🇯🇵 Япония — 37 минг,

🇦🇹 Австрия — 31 минг,

🇧🇪 Бельгия — 25 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди.

🗓 Унга кўра лицейларда имтиҳонлар жорий йилнинг 13 июлидан 16 июлига қадар ҳар куни 2 сменада ўтказилади.

Рухсатномани қаердан олса бўлади?

Абитуриентлар дастлабки саралаш имтиҳонига кириш рухсатномасини бугун, 12 июль куни соат 15:00 дан бошлаб litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, абитуриентлар имтиҳонларга кириш учун ушбу рухсатнома билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (туғилганлик гувоҳномаси, паспорти ёки ID картасини) ҳам олиб боришлари лозим.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram