ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
110K subscribers
6.53K photos
2.61K videos
45 files
10.2K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Спорт — қандли диабетга чалинган болалар ҳаётининг ҳам ажралмас қисми бўлиши зарур!

Соғлом турмуш тарзи — энг самарали муолажа. Айниқса, у касалликлар профилактикасида жуда муҳим. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза АЗИМОВА болаларда қандли диабет 1-тур муолажасига оид фикрларини айни шу мавзудаги тавсиялар билан бошлади.

— Спорт қандли диабетга чалинган болалар ҳаётининг ҳам ажралмас қисми бўлиши зурур, — дейди мутахассис. — Чунки жисмоний фаоллик организмда қанд ўзлаштирилишини яхшилайди.

Спорт тури шифокор тавсиясига кўра, бола ёши, касаллик даражасини инобатга олган ҳолда белгиланади. Кўпинча енгил атлетика, гимнастика, сузиш тавсия этилади.

Замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тур даво чораси сифатида инсулин помпа терапияси ўтказиш яхши самара бермоқда. Бу юқори технологик даволаш ҳисобланиб, ҳаёт сифатини яхшилашга, қандли диабет назоратини енгиллашишига ва асоратларнинг юзага келмаслигига ёрдам беради.

Махсус киритилган дастурлар асосида ушбу технология инсулин миқдорини керакли дозада ва ўз вақтида танага юборади. Натижада, гликемик назорат мўътадиллашади. Албатта, ушбу даволаш усуллари асосида ўз-ўзини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш талаб этилади.

Шунингдек, фарзандига касаллик ташхиси қўйилган ота-оналарга кунига 5-6 марта қонда гликемик назорат ўтказиш, қанд миқдорини меъёрий кўрсаткичларда ушлаб туришни тавсия этилади.

Энг муҳими, қандли диабет енгил ўтиши учун болани фақат чиниқтириш лозим. Соғлом турмуш тарзи, турли хил жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, компьютердан меъёрида фойдаланиш, шу билан бирга, эмлаш жараёнларини ўз вақтида олишга ҳаракат қилиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тадқиқот хулосаси: Бустер доза билан эмланганлар “омикрон”ни “енгиш” учун етарли антитаначаларга эга бўлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, коронавируснинг янги “омикрон” штамми қайд этилган мамлакатлар сони 57 тага етди. Энг ёмони, бу кўрсаткич кун сайин ошиб бормоқда.

Хусусан, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, COVID-19нинг янги мутацияси пандемияга қандай таъсир кўрсатишини олдиндан айтиш қийин. Аммо янги штаммнинг тез суръатлар билан тарқалаётгани факт.

Пандемиянинг янги тўлқини, айниқса Европа мамлакатларини танг аҳволга солиб қўймоқда. Масалан, Францияда сўнгги 24 соат ичида 61,3 мингдан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ўтган йилнинг 2 ноябридан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Буюк Британияда ҳам аҳвол ташвишланарли. Касалланиш ҳолатлари кун сайин кўпайиб, кеча қарийб 50 минг 600 нафарга етган. Ҳукумат “омикрон” штамми кенг тарқалиб кетмаслиги учун қўшимча тартиб ва чекловларни жорий этишга мажбур бўлди.

Жумладан, 10 декабрдан Буюк Британияда жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Қолаверса, 13 декабрдан масофавий иш форматига ўтилиши мумкин.

Бошқа мамлакатлар ҳам эҳтиёт чораларини кучайтиришга киришган. Масалан, Бразилияда “омикрон” рўйхатга олингач, бу ерда эмланмаган хорижлик сайёҳлар учун беш кунлик карантин жорий этилди.

Олимлар айни пайтда мавжуд вакциналарнинг янги штаммга нисбатан самарадорлигини ўрганмоқда. Хусусан, Африка Соғлиқни сақлаш тадқиқот институти (Жанубий Африка Республикаси) икки ҳафта давомида 12 нафар эмланган фуқаронинг қон таҳлилларини текширди.

Маълум бўлишича, вакцина олганларда иммунитет нисбатан яхши сақланиб қолади. Тўлиқ босқичда эмланганларда антитаначалар янги штаммга қарши фаолроқ курашди.

Шунингдек, куни кеча “Pfizer Inc ва BioNTech SE” компанияларининг илк лаборатория тадқиқотлари якунлари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Pfizer вакцинасининг учинчи — бустер дозаси антитаначалар миқдорини 25 баробар кўтаради ва бу “омикрон” ни “енгиш” учун кифоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТЎЙИБ УХЛАМАСЛИК ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ?

ССВ Матбуот хизмати уйқусизликнинг олдини олиш ва уни даволаш усулларига доир саволлар билан тиббиёт фанлари доктори Дониёр АЛИМОВга мурожаат қилди.

— Инсон одатда қанча соат ухлаши керак?

— Қанча муддат ухлаш инсоннинг ёшига боғлиқ. Жумладан,

гўдаклар 18-19 соат;

болалар 11-12 соат;

катта ёшли инсонлар эса ўртача 7-8 соат
ухлаши меъёр ҳисобланади.

— Соғлом одамда ҳам уйқу бузилиши мумкинми?

— Албатта. Бунга, асосан, ортиқча хавотирланиш, безовталик сабаб бўлади. Ёки ухлашдан аввал меъёридан ортиқ овқатланиш ҳам руҳий хотиржамликка путур етказиб, одам уйқусизликка чалинади. Шунингдек, ётоқхонадаги эътиборни жалб қилувчи, ёруғлик таратувчи буюмлар, одатий кун тартибининг бузилиши, жисмоний фаол бўлмаслик ҳам бедорликни келтириб чиқариши мумкин.

— Тўйиб ухламаслик қандай оқибатларга олиб келади?

— Сўнгги вақтларда айрим инсонлар шахсий карьера, рўзғор ташвишлари ва яна бошқа омиллар сабаб кам ухлашни одатга айлантирди. Бу эса уларда турли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, уйқусизлик организмда иммунитетнинг пасайишига олиб келади. Натижада инсон турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади. Қолаверса, тўйиб ухламаслик оқибатида одамнинг иш фаолияти пасайиши, диққатни жамлай олмаслик, хотиранинг сусайиши кузатилади. Шу билан бирга, кам ухлаган инсон юрак-қон томир касалликларига чалиниши, бош оғриғи, депрессия, стрессга берилиши мумкин.

— Уйқусизликдан қандай халос бўлиш мумкин?

— Уйқу бузилиши бирон бир касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Шу сабаб энг аввал шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Бундан ташқари, жисмоний фаоллик, хусусан, спорт билан мунтазам шуғулланиш уйқусизликдан халос бўлишда катта ёрдам беради. Бироқ бундай машғулотларни ухлаш олдидан бажармаслик мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал эса қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мутлақо мумкин эмас.

Бунинг ўрнига, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш ухлашга ёрдам беради. Бироқ шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.

Сабаби тажрибада уйқусизлик дардига дучор бўлганларнинг 70 фоизга яқини тиббий препаратлар қабул қилмасдан меъёрий уйқу ҳолатини тиклай олган. Энг муҳими, бир вақтда уйқуга ётиб, бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 47,8 миллион дозадан ошди

Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 4 358 100 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси топширилди.

Шундай қилиб, мамлакатимизда эмлаш жараёнларида қўлланилаётган жами вакцина 47 828 868 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 35 353 114 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Мадҳия — миллий ғуруримиз, истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли. Мустақиллик ва бирдамлигимиз рамзи. Уни тинглаганда ҳам, куйлаганда ҳам қалбларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари янада жўш уради, шу юртнинг фарзанди эканимиздан ифтихор туямиз.

Ўзбекистоннинг ҳар тонги юртимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг ақл-заковати, аждодларимизнинг шон-шуҳрати ва авлодларимизнинг ёруғ келажагини шарафловчи ана шу тарона билан бошланади.

Мана, бугун яна бир осуда тонгни қарши олдик. Бу халқимизнинг мангу қўшиғи — мадҳиямиз яралган кун. У яна бир карра бизни Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга чорлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 150 нафарга яқин кишида касаллик аниқланиб, 10 та ҳудудда қарийб 200 нафар бемор соғайди

🔺2021 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195246 (+148) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌30 нафари Тошкент вилоятида,
📌41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 16 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 17 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 73 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 191976 (+195) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1430 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча Самарқанд вилоятида кунлик ва умумий эмланиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди

🔺9 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 257 160 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 78 444 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 124 695 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 021 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 35 610 274 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 135 171 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 559 236 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 915 867 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (72 121 доза),
📌Тошкент шаҳри (27 228 доза),
📌Фарғона вилояти (26 361 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 84,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️9 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 494 111 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (101 417 доза), Самарқанд (84 852 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади

Бугунги кунда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFME президенти Дэвид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди.

Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.

Мазкур халқаро аккредитация Ўзбекистондаги таълим дастурларининг халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQA) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.

Бу эътироф институт жамоаси учун халқаро таълим майдонида имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларининг дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнлари ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, битирувчилар компетентлигини оширишга хизмат қилади.

Тошкент давлат стоматология институтига халқаро акрредитация сертификатини топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқулов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институти дунёдаги 20 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг 100 дан ортиқ етакчи хорижий ОТМ ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Халқаро сифат менежменти — ISO 9001:20.15 сертификати ҳамда Финландиянинг JAMK университети билан ҳамкорликдаги “Тиббиёт ва инновациялар” илмий-амалий журналига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики, раннего выявления и лечения эндокринных заболеваний.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди

"Афсуски, республикада эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Кейинги йилларда соҳада қилинган ишлар санаб ўтилди. Жумладан:

- сўнгги уч йилда эндокринология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилди;

- эндокринология марказининг 14 та филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар ажратилди;

- филиалларда махсус бўлимлар ташкил этилиб, республика марказига мурожаатлар 2 баробарга камайди, яъни қарийб 5 минг нафар фуқаронинг сарсонгарчилиги ва ортиқча харажатларининг олди олинди;

- ҳар йили 80 минг нафар бемор инсулин билан бепул таъминланмоқда.

Ҳозирда Республика эндокринология маркази учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган 600 ўринли янги бино қурилмоқда. Президент топшириғига кўра, марказ фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Топшириғимга кўра, икки ой давомида жойларга чиқиб,
соҳадаги ҳақиқий аҳвол, ҳам аҳолини, ҳам шифокорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам, касалликларнинг олдини олиш борасида бирламчи бўғинда ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Мисол учун, сўнгги беш йилда эндокрин касалликлари 20 фоизга ортиб, айниқса, ёшлар орасида кўпаймоқда.

Эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари асосан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда.

Эндокрин касалликларини бирламчи бўғинда эрта аниқлаш учун мураккаб ускуналар харид қилиш шарт эмас.

Бунинг учун лабораторияларни жиҳозлаш, зарур реактивлар билан таъминлаш ва нафақат эндокринолог, балки оилавий шифокорларни ҳам тайёрлаш катта самара беради".

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалалар мавзусини давом эттирди:

"Битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган.

Туман шифохонасида диабети бор бемордан бир суткалик стационар кузатиш давомида ўртача 8 маротаба қон таҳлили олиш зарур бўлсада, 15 та лаборатория ва 60 дан ортиқ ходими бўлган туман даражасида бунинг имкони йўқ.

Сабаби оддий - марказий шифохона ва марказий поликлиникада лабораторияларнинг иш вақти тушлик пайти – соат 14-00 да тугайди. Туну-кун ишлайдиган шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораторияси эса, бир ҳудудда бўла туриб, шифохонанинг бошқа бўлимларига хизмат кўрсатмайди.

Ёки, туманларда йод дефицити, қалқонсимон без касалликларини аниқлаш бўйича гормонал таҳлиллар йўлга қўйилмагани боис, аҳоли хусусий лабораторияларга боришга мажбур бўлмоқда.

Оқибатда халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан мутлақо норози.

Буларни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш идоралари бошлиқлари билмайди-ми?

Шу боис, эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади".

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди. Булар:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;

- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;

- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;

- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади — Президент.

Бунда:

- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;

- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;

- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;

- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давлатимиз раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ижобий тажрибани жорий қилиш масаласига тўхталди.

Масалан, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмалари таркибида бўлган шифохона ва поликлиникаларга қарашли лабораториялар аутсорсинг асосида хусусий секторга берилган.

Хусусий лаборатория таҳлиллар учун биоматериалларни ўзи махсус транспорт орқали йиғиб, уларнинг натижаларини электрон тизим орқали шифокорларга тақдим қилмоқда.

Натижада, давлат тиббиёт муассасаларида бир ойда ўртача 20 мингта таҳлил ўтказилган бўлса, хусусий лаборатория томонидан бу кўрсаткич 30 мингтага етказилган.

Шуларни инобатга олиб Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи берилди.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давом этаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда туманлараро эндокринология бўлинмалари 29 тадан 50 тага кўпайтирилиши таъкидланди.

Вилоят ихтисослашган филиалларни 80 миллиард сўмлик замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига хизматлар сони 15 тадан 40 тагача етказилади.

Йиғилишда Тошкентдаги 3 та ҳамда Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Урганч тиббиёт олийгоҳларининг эндокринология кафедраларини пастга тушириш зарурлиги қайд этилди. Келгуси йил 1 июлга қадар бирламчи бўғин учун зарур бўлган 400 нафар мутахассисни қайта тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Янги кўп тармоқли эндокринология марказида 20 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади. Бунда, гормонал ва минерал бузилишлар (остеопороз), эндокрин гинекология, репродуктив, онко-, нейро- ва офтальмо-эндокринология, нефрология, кардио-диабет ва интервенцион хирургия каби йўналишлар ташкил этилади.

Россия ва Европанинг нуфузли тиббиёт ташкилотларида ҳар йили камида 50 нафар шифокор малакасини оширишни таъминлашга топшириқ берилди.

Умуман, марказ ўз йўналишида илмий-инновацион муассасага айлантирилади, докторантурага квоталари 2 бараварга оширилади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotib
"Айтиш жоизки, сўнгги ойларда хирургия, кардиология, бугун эса эндокринология йўналишларини чуқур ичига кириб, муаммоларини таҳлил қилдик.

Умуман, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳали кўплигини инобатга олиб, январь ойида тиббиёт ходимлари билан “очиқ мулоқот” ташкил этамиз", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Мутасаддилар олдига ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, уларни тизимлаштириш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotib
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга 200 минг доза янги турдаги вацина келтирилди

Юртимизда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Яъни бугун Россиядан мамлакатимизга 200 000 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди.

Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Эслатиб ўтамиз, юртимизга аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.

1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уважаемые медицинские работники!

Открытый диалог Президента с представителями сферы здравоохранения на тему «Медицина Узбекистана – Во имя чести и достоинства человека», который пройдёт в ближайшее время, уникальная возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан по проблемам, касающимся национальной системы здравоохранения.

Ни один вопрос не останется без внимания Президента.

Присылайте предложения и инициативы по номеру 1295 и внесите свой вклад в поднятие медицины нашей страны на качественно новый уровень.

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi