ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
78.5K subscribers
6.71K photos
2.67K videos
45 files
10.3K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.
Корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Давлатимиз раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Jurabek laboratories» в городе Алмалыке.
Предприятие способно выпускать 48 миллионов флаконов инфузионных растворов, 480 миллионов ампул, 60 миллионов сухих антибиотиков, 20 миллионов лиофилизированных лекарственных препаратов.
Планируется также наладить производство вакцины против коронавируса. Глава государства ознакомился с необходимыми для этого техническими возможностями предприятия.

#Mirziyoyev #tanishuv #farmatsevtika #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

Ҳозиргина Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, айни шу сонияларда махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан юртимизга етказиб берилди.

Аэропортда юкни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, халқаро миқёсда эса АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениэль Розенблюм, USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фитцпатрик ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Маълумки, «Moderna» компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион 60 доза вакцинасини Ўзбекистон учун АҚШ беғараз кўмак тариқасида ажратди.

Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишини бартараф этади.

Аҳамиятли жиҳати, Aмериканинг Moderna вакцинаси ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланган («Pfizer», «Johnson & Johnson» компанияларининг вакциналари, шунингдек, «AstraZeneca» компаниясининг икки турдаги препаратидан сўнг) бешинчи вакцина ҳисобланади. ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

ЖССТнинг маълумотига кўра, вакцина кўп дозали флаконда –25ºC дан –15ºC гача бўлган музлатилган суспензия сифатида етказилса-да, флаконларни биринчи дозани олишдан олдин 30 кунгача 2–8°C ҳароратда совутгичда сақлаш мумкин. Бу дегани препаратни жойларга етказиш учун совуқлик занжирини таъминловчи ускуналар бўлиши ҳар доим ҳам шарт эмас. Уни оддий совуткичда ҳам сақласа бўлади. Мазкур вакцина тери остига юборилади, эмлаш 28 кунлик интервал билан икки дозадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида COVAX дастурига асосан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирда юртимизда (28 июль ҳолатига кўра) коронавирус инфекциясига қарши жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 149 687 нафар фуқаро тўлиқ эмланди.

Бугун, 30 июль куни соат 11:00 да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати биносида расмий вакиллар иштирокида Moderna вакцинасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АҚШдан юртимизга келтирилган коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинасининг қабул қилиб олиш жараёнидан фоторепортаж.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 897 нафар кишида коронавирус, 546 нафар кишида пневмония аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 (+897) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌34 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌95 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌14 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌92 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌82 нафари Фарғона вилоятида,
📌36 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
🔹Наманган вилоятида 25 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 75 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 49 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 67 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 49 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️29 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 278 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 145 873 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 47 185 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 635 592 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда.

📊29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (25 424 доза),
📌Андижон вилояти (25 093 доза),
📌Наманган вилояти (21 654 доза),
📌Тошкент вилояти (19 977 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 932 829 доза,
📌Наманган вилоятида 932 538 доза,
📌Андижон вилоятида 798 009 доза,
📌Самарқанд вилоятида 668 463 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#мен_вакцина_олдим

Юртимиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов бошчилигидаги институт жамоаси коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, олий ўқув юртлари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi