ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
114K subscribers
6.33K photos
2.53K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ЗАРБДОРДА 102 ЁШЛИ МОМО ЭМЛАНДИ

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Дастлаб фақат Жиззах шаҳрида олиб борилган бўлса, ҳозирда вилоятнинг барча туманларида биринчи навбатда эмланадиган аҳолининг эмлаш ишлари бошлаб юборилган.

Айни пайтда вилоят бўйича жами 11514 нафар киши эмланди. Шу кунгача эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмади.

Яқинда Зарбдор туманидаги Оқар МФЙ, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам эмланди.

— Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу балою офатлардан тезроқ халос бўлайлик, — дейди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Вилоятда эмлашнинг аҳамияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Самарқанд вилоятида ҳам "маҳаллабай" ўрганишлар олиб борилмоқда.

Вилоятдаги 1105 та МФЙ ва 711 минг 214 та хонадонда яшовчи аҳоли орасидан "темир дафтар"га киритилган, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли вакилларининг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида 329 нафар малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий шифокорлар жалб қилинган.

Улар уйма-уй юриб, беморларга тегишли тавсиялар бериб, зарур бўлганда, вилоятнинг ўзида эндопротезлаш амалиётлари, кардиохирургик ва онкологик мураккаб операцияларни амалга оширмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари туман марказларида ҳам давом этмоқда. Ушбу лавҳада Сирдарё вилоятида кечаётган вакцинация жараёнлари ҳақида сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 250 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉13 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 40871 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 256958 нафарга етди.

📊 13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (7409 нафар),
📌Андижон вилояти (5877 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3826 нафар),
📌Бухоро вилояти (3157 нафар),
📌Қорақалпоғистон Республикаси (3069 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафар атрофида бўлгани кўринмоқда (Андижон 31194 нафар, Наманган 29740).
❗️Жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (43675 нафар) қайд этилган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85503 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 23 нафари Тошкент вилоятида,
📌145 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Навоий вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83264 (+175) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1605 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АГЕНТЛИККА ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб Инаков Алишер Казакович тайинланди.

А. Инаков Андижон давлат тиббиёт институти ва Биринчи Москва тиббиёт институти (аспирантураси)ни тамомлаган. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон ногиронларни меҳнат қобилиятини аниқлаш ва тиклаш илмий-текшириш институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Ногиронларни тиббий, ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш республика маркази директори илмий ишлар бўйича ўринбосари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ҳозирги лавозимга тайинланишдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори в.в.б. бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2021 йил 25 мартдаги “Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш белгиланган эди.

Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ДИРЕКТОРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Каримов Баҳодир Каримович тайинланди.

Б. Каримов Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. У кўп йиллар давомида ногиролиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш йўналишида фаолият юритган. Жумладан, Таянч-ҳаракат тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика маркази бўлим мудири, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш республика инспекцияси бош мутахассиси, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ҳозирги лавозимга тайинланишдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори ўринбосари в.в.б. бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
ЯНГИ АГЕНТЛИККА МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА ҚУРИЛИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб Исраилов Гайрат Хабибуллаевич тайинланди.

Г. Исраилов Сирдарё вилоятида туғилган. У фаолияти давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Пенсия ва нафақа тўлаш устидан мониторинг бўлими бош мутахассиси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пенсия ҳисоблаш услубиётини мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи, Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Айни пайтдаги тайинловдан олдин эса Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг Пенсия таъминоти ва кам таъминланган оилалар масалалари бўйича бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" акцияси авж паллага кирди. Бу жараёнда пойтахт ёки вилоят марказида ўтказиладиган ноёб жарроҳлик амалиётлари ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида амалга оширилаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Каттақўрғон шаҳрида бир куннинг ўзида ўнлаб шу каби мураккаб тиббий амалиётлар ўтказилди.

Саломатлик акцияси доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида ушбу лавҳада батафсил маълумот олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Рўзадор одам эмланиши мумкинми?

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари рамазон ойига тўғри келмоқда. Фуқароларда эса рўза тутган ҳолда ҳам эмланиш мумкинми, деган савол пайдо бўлиши табиий. ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди.

— Рўзадор одамда қисман жисман толиқиш бўлади. Шундай ҳолатда ҳам вакцина қабул қилиш керакми?

— Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ўрганиб чиқсак, имкон қадар бемор одамлар ўз саломатликларини оғирлаштирмасликлари учун айрим касалликларда рўза тутмасликлари тавсия этилади.

Бундай ҳолатларда, эмлаш жараёнига таклиф этилган бўлсангиз ва шифокор кўрувида касалликнинг ўткир ҳолати ёки авж олган даври кечаётгани аён бўлса, бу фуқаролар эмланмайдилар.

Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб, ўзини соғлом деб хис қилган фуқаро рўзадор бўлиб, эмлашга таклиф этилган бўлсалар, шифокор уларни ҳолатларини ўрганиб чиқиб хулоса қилади.

Бунда фуқаро саломатлиги соғлом деб баҳоланиб, эмлаш тавсия этилган бўлса, унда эмлашдан кейинги даврда – шифокор билан боғланиб туришлари керак. Сабаби турли инсонлар организмининг вакцинага реакцияси турли хил бўлади. Шу боис, эмлаш олганлар шифокор тавсияларини бажаришлари талаб этилади.

Таъкидлаш керакки, инсонлар рўзаларини бузмай туриб ҳам эмланиш орқали организмда коронавирус инфекциясига қарши иммунитет ҳосил қилишлари мумкин.

Ўрни келганда айтиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати дунё уламолари хулосасига асосланиб, коронавирусга қарши эмлаш тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири бўлганлиги, бунинг устига озиқлантирувчи эмаслигини инобатга олган ҳолда вакцина олшиш жоиз экани, бу иш рўзани бузмаслиги бўйича баёнот берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАНИНГ ОВҚАТЛАНИШ ВАҚТИНИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИШ КЕРАК?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчисидир. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Бу галги суҳбатимизда мактаб ўқувчилари, улар қандай таомланиши ҳақида фикр юритамиз.

ССВ Матбуот хизматининг шу мавзудаги саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули ШАЙХОВА жавоб беради.

— Меъда-ичак касалликларининг юзага келиш хавфи боланинг 6-7 ёшида бир мунча юқори саналади. Одатий кун тартибининг ўзгариши, ақлий меҳнат юкламасининг ортиши, ўз вақтида ва тўғри овқатланмаслик — ошқозон фаолияти бузилишини келтириб чиқаради? — дейди Г.Шайхова. — Маҳсулотлар таркибидаги кимёвий моддалар ва кўп фоизли углевод вақтинча тўқлик ҳиссини юзага келтиради, аммо организм ўзига керакли озуқани олмайди. Углеводли таом ва егуликларни мунтазам истеъмол қилиш эса семиришга мойилликни юзага келтиради.

— Болаларнинг овқатланиш вақти оралиғи қанча бўлиши керак?

— Ҳаётининг дастлабки уч йилида бола ўзининг кундалик овқатини кун давомида тенг миқдорда истеъмол қилиб боради. Сўнг аста-секинлик билан 6-7 марта овқатланишдан 5 мартага, кейин эса 4 марталик тартибга ўтилади.

Мактаб ёшида кундалик таомланиш шундай тақсимланадики, бунда тушлик ҳажми жиҳатдан кўпроқ ва қувват қиймати юқорироқ бўлади. Аммо мазкур тартибга ўтиш секин-аста бажарилгани маъқул. Акс ҳолда, бола ошқозонига оғирлик тушиши мумкин.

Нонушта: бола организми учун керак бўлган бир кунлик энергетик қийматнинг 25 фоизини ташкил этади. Нонушта сабзавотли салатлар ва иссиқ овқатдан иборат бўлмоғи лозим. Бунда — бўтқа, картошка ва сабзавотли аралашмалар, қайнатилган тухум, творог, сут, сутли қаҳва, сутли какао бўлиши мумкин.

Тушлик: ривожланаётган бола организми учун керакли бўлган бир кунлик энергетик қийматнинг 30-35 фоизини ташкил этади. Тушликда шўрва, гўштли ёки балиқли овқат (гарнири билан) ва бирор хил ширинлик (кремли бўлмаслиги керак) истеъмол қилган маъқул.

Тушдан кейин: бу маҳал боланинг суюқликка бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиши лозим. Негаки тушликдан сўнг бола кўпроқ чанқайди. Иккинчи тушликка бир кунлик энергетик қийматнинг 15–20 фоизи тўғри келади. У суюқликлар, мева, ширинлик ёки пишириқлар, кулча каби егуликлардан иборат бўлмоғи даркор.

Кечки таомланиш: тўғри тузилган таомнома асосини ташкил этувчи қисм ҳам айнан шу. Кечки овқатланиш бир кунлик энергетик қийматнинг 20 фоизини ташкил қилади. Бунда таомнинг енгил ҳазм бўлишига эътибор қаратиш лозим. Кечки таом учун творогли, сабзавотли, ёрмали, буғда ёки қайнатиб пиширилган иссиқ овқат, сут, қатиқ тавсия этилади.

Истеъмол маҳсулотлари боланинг ёшидан келиб чиқиб тақсимланса, организм керакли озуқа манбаига эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi