ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
114K subscribers
6.33K photos
2.53K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
7 апрель — Жаҳон соғлиқни сақлаш куни!

1948 йил 7 апрель куни инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларни халқаро даражада ҳал қилиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил этилган. 1950 йилдан бошлаб эса ҳар йили 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонланадиган бўлди.

Бу кун нафақат байрам, балки аҳолининг саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга халқаро жамоатчиликнинг эътиборини тортиш учун қўшимча имкониятдир.

Дунёнинг турли мамлакатларида бу кун соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий муаммолар ва эришилган натижалар сарҳисоб қилинадиган, аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил қилинадиган кун сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тиббиёти қатор ижобий ютуқларга эришганини ҳам таъкидлаш ўринли. Жумладан, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шошилинч тиббий хизмат, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар фаолияти, хусусан, транцплантация йўналишида эришилаётган дастлабки ютуқлар Жаҳон соғлиқни сақлаш кунига муносиб туҳфа бўлди, дейиш мумкин.

Масалан, мамлакатимиз аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт марказларни сони 2016 йилда 10 та, унинг ҳудудий филиаллари эса атиги 2 та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб тиббиёт марказларининг сони 20 тадан ошди. Ҳудудлардаги филиаллари эса 124 тани ташкил этмоқда. Ислоҳотларни давом эттириб, бу йил ҳудудий филиаллар сонини яна 48 тага ошириш режалаштирилмоқда. Бу эса аҳолининг ўз туман ёки шаҳарчасида бемалол ихтисослашган тиббий хизмат олиши мумкин деганидир.

Бугунги кунда трансплантацияси амалиёти жорий этилиб, 500 дан ортиқ буйрак, ўнлаб жигар ва 35 та ўзак ҳужайра операциялари муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистон ЖССТ билан кўп томонлама самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳамкорлик, айниқса, пандемия даврида янада мустаҳкамланди. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге, ташкилотнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс юртимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳар бир янгиланишга ўзининг ижобий муносабатларини билдириб, муҳим жабҳаларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Жумладан, мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларни даволашдан тортиб, айни кунларда олиб борилаётган вакцинация жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни олиб боришда, аҳолини эмлаш тадбирларига жалб этишда, карантин тадбирларини ташкил этишда бевосита ЖССТ тавсияларига амал қилинмоқда.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЖССТга тақдим этилгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдиргани ҳам ушбу ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ҳар томонлама етук ва рақобатбардош шифокорларни тайёрлаш, амалиётга қаратилган ўқув жараёнини замонавий фантом, симуляторлар ва лабораториялар билан жиҳозлаш орқали тиббий олий таълимни ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтида замонавий инновацион симуляцион марказ очилди.
👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КЕЧА 8 ҲУДУДНИНГ ҲАР БИРИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉7 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 15250 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинациянинг илк ҳафтасидаги энг юқори натижа бўлди.


❗️Шу тариқа айни кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 64 852 нафарга етди.

📊 7 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (2521 нафар),
📌Самарқанд вилояти (1732 нафар),
📌Тошкент вилояти (1539 нафар),
📌Андижон вилояти (1529 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1394 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (1381 нафар)
📌Жиззах вилояти (1061 нафар)
📌Қорақалпоғистон Республикаси (1030 нафар) банд қилди.

🔺Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимизда коронавирусга қарши эмланган аҳоли ҳудудлар орасида биринчи бўлиб 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча ҳам юртимизда 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилиб, яна 1 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 (+195) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82234 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали пойтахтимизнинг Сергели туманидаги вакцинация жараёнларидан лавҳа тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча пойтахтимизда 1394 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди. Вакцинация бошлангандан буён Тошкент шаҳрида эмланганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу мамлакатимиз ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
НЕВРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР:
инсультни эрта аниқлашнинг қандай усуллари бор?

Неврологиянинг долзарб масалалари, асаб касалликларининг олдини олиш борасидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуров жавоб берди. (3-қисм).

— Баъзи болалар, ўсмирлар, ҳатто катталар ҳам транспортда узоқ сафарга чиқса, бош айланиши ва қусишдан азият чекади. Бу бирор касаллик аломатими?

— Бу касаллик эмас, балки инсоннинг вестибуляр аъзоси (миянинг тана мувозанатига жавоб берадиган қисми) яхши ривожланмагани белгисидир. Бундай одати бор болаларни жисмоний машқларга, ўсмир қизларни гимнастикага жалб этиш тавсия қилинади.

— Бел оғриғига умуртқалар орасидаги диск чурраси сабабми?

— Йўқ, 40 ёшдан ошган одамларнинг қарийб 60 фоизида, 60 ёшдан кейин деярли ҳаммада кичик ҳажмда умуртқалараро диск чурраси бўлиши меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бел оғриғининг асосий сабаби умуртқалар орасидаги дискда рўй берадиган дегенератив ўзгаришлардир. Шу боис, белда давомли ва ўткир оғриқ бўлса ва у оёқнинг учигача сезилса, албатта, беморни невролог шифокорга йўллаш зарур.

— Инсультни эрта аниқлашнинг энг самарали усуллари нималардан иборат?

— Бор, албатта, Халқаро инсультга қарши кураш ташкилоти бугун бу борада FAST дастурини кенг тарғиб этмоқда. Бу атама ўзбек тилига таржима қилинганда юз, қўл, нутқдаги ўзгариш ва вақт деган маънони англатади. Яъни, тўсатдан одамнинг юз соҳасида қийшайиш юз берса, қўллар бир тарафлама уюшса ёки кучсиз бўлиб қолса, нутқда ноаниқликлар кузатилса, вақт ўтказмасдан врачга мурожаат қилиш керак. Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида ҳам бундай беморларга юқори технологиялар воситасида тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали инсульт ривожланишининг олдини олишга эришиш борасида барча имконият мавжуд.

Қолаверса, ҳар бир инсон йилига бир марта чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сирдарё вилоят перинатал марказида уч нафар эгизак дунёга келди

Ширин шаҳаридаги Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Адҳам Алиев ва Зилола Равшановалар хонадонида уч нафар эгизак фарзанд дунёга келди.

— Бу улар учун унчалик ҳам осон бўлмади. Жорий йилнинг 21 феврал санасида хомиладорликни
27-ҳафтасида муддатдан олдинги туғруқ хавфи ташхиси билан вилоят перинатал марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлимига ётқизилиб, чақалоқлар туғилгунга қадар назоратда ушлаб турилди. Онага олий тоифали акушер-генеколог Рукия Акмурзаева томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, даволаш муолажалари ўтказилди. Олиб борилган даволаш муложаларига қарамай муддатидан олдинги туғруқ содир бўлди. Уч эгизакнинг туғилишида марказнинг малакали мутахассисларидан бўлган биринчи тоифали акушер-генеколог Шахло Хожаева, олий тоифали неонатолог Сайёра Абдуллаеваларнинг хизматлари катта бўлди, — дейди
Сирдарё вилоят перинатал маркази директори Ханифа Зокирова.

Чақолоқларга Муҳаммад, Абдуллоҳ, Сулаймон деб исм қўйишди. Муҳаммад 1.600 килограмм, Абдуллоҳ 1.854 килограмм, Сулаймон 1.570 килограмм вазн билан туғилди.

Уларга олий тоифали неонатологлар Сайёра Абдуллаева, Феруза Ахмедова ҳамда Назокат Давлатовалар томонидан даво муолажалари ўтказилди. Уларнинг соғлиги, ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ муаммолар тўла тўкис бартараф этилгач, Зилола Равшановага уйига чақалоқлар билан қайтиш учун рухсат берилди.

Бундай қувончли хабар ўтган йилнинг август ойида ҳам Сирдарёда кузатилганди. Ўшанда ҳам, Ширин шаҳрида яшовчи Мамадалиевалар оласида барваракайига уч нафар қизалоқ туғилган эди. Уларга ҳам мазкур марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилганди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
COVID-19 билан оғриган беморда илк ўпка жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Япониянинг Киото университети шифохонаси шифокорлари COVID-19 туфайли келиб чиққан пневмония асоратларидан азият чекаётган беморга биринчи ўпка трансплантациясини ўтказишди. Бу ҳақда NHK news телеканли хабар бермоқда.

Кўкрак қафаси хирургияси бўлими директори, профессор Дате Хироши пайшанба куни бошқа ходимлар билан матбуот анжумани ўтказди.

Маълумот берилишича чоршанба куни Кансай минтақасида яшовчи аёл ўтган йил охирида коронавирус билан касалланганидан кейин унда оғир пневмония ривожланган ва 11 соат давомида операция қилинган.

У юрак ва ўпка функцияларини алмаштирадиган ЭКМО аппаратлари ёрдамида даволанди ва натижада вирусга салбий таъсир кўрсатди.

Аммо у фиброз туфайли ўпканинг асосий функцияларини йўқотди, яъни ўпканинг тикланишига умид қолмаган эди.

Шифокорлар беморга унинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг ўпка бўлимларини кўчириб ўтказдилар. Аёл айни пайтда реанимация бўлимида даволанмоқда. Шифокорларнинг айтишича, агар бемор соғайишни давом эттирса, у уч ой ичида тўлиқ тикланиши мумкин. Турмуш ўртоғи ва ва ўғлининг ҳам аҳволи қониқарли.

Япон олимлари дунёда биринчи марта коронавирус билан касалланган беморга ўпка тўқимасини трансплантациясини ўтказганликларини даъво қилишмоқда. Ушбу ўпка трансплантацияси коронавирус билан касалланганидан кейин жиддий оқибатларга олиб келган одамларни даволашнинг истиқболли усули бўлади.

Манба: Xabar.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларнинг кўкаламзорлаштирилиши инсонларга эстетик завқ бағишлаши билан бирга нафас олиш органларининг фаолиятида, уларни соф кислород билан таъминланишида ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон экологик партияси ва "Medical express" журнали таҳририяти билан ҳамкорликда шундай хайрли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
200 нафарга яқин имконияти чекланган ўқувчи тиббий-кўрикдан ўтказилди

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Яшнобод туманидаги 103-имконияти чекланганлар мактаб-интернатида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида тиббий-кўрик ташкиллаштирди.

Унда ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, болаларнинг тўғри овқатланиши, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

160 ўринга мўлжалланган ўқув масканида бугунги кунда 200 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб етарли мутахассис кадрлар билан таъминланган.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтидан жалб этилган 11 нафар малакали шифокор(лор, офтальмолог, терапевт, жарроҳ, окулист, стоматолог, невролог каби мутахассислар)дан иборат ишчи гуруҳ кун давомида мактаб ўқувчиларининг деярли барчасини тиббий-кўрикдан ўтказди.

Аниқланган касалликлар бўйича даволаш чоралари кўрилиши белгиланди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Элмира Баситханова иштирокида Фарғона вилоятининг 4 та ҳудудида ўқув-семинар ва маҳорат дарслари ўтказилди

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида иш олиб бормоқда.

Кеча Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарларида ҳар икки шаҳар ва унга ёндош туманлардаги тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва бирламчи тизимда фаолият юритаётган мутахассислар учун  маҳорат дарси шаклида ўқув семинарлари ўтказилганди.

Бугун худди шундай маҳорат дарслари дастлаб Бағдод туманида, сўнгра Қўқон шаҳрида ҳам ўтказилди.

Семинарларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ҳам иштирок этди.

Элмира Баситханова давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 1 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, соҳада амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Жумладан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига янгича механизмларни жорий этиш, тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш, фуқаролар билан муомала маданиятини яхшилаш каби мавзуларда маҳорат дарслари ўтказилди.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
КЕЧА 14 ҲУДУДНИНГ 10 ТАСИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉8 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 18224 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 83076 нафарга етди.

📊 8 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (2698 нафар),
📌Сурхондарё вилояти (2110 нафар),
📌Андижон вилояти (1895 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (1760 нафар),
📌Хоразм вилояти (1591 нафар),
📌Фарғона вилояти (1487 нафар),
📌Жиззах вилояти (1150 нафар),
📌Самарқанд вилояти (1140 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1078 нафар),
📌Тошкент вилояти (1029 нафар
) банд қилди.

🔺Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимиздан кейин Наманган вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмланган аҳоли 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi