ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
160K subscribers
6.34K photos
2.53K videos
44 files
9.99K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Кеча юртимизда 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилиб,
1 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84127 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌22 нафари Тошкент вилоятида,
📌140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Фарғона вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82055 (+174) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 633 нафарга eтди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1439 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этмоқда: Қашқадарё вилояти.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этмоқда: Тошкент шаҳри.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Абдулла Азизов Сирдарёда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш жараёни билан танишди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига борди.
Ишчи гуруҳ вилоятда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ва ҳудуддаги эмлаш жараёнларини мониторинг қилиш, жойларда аҳоли вакиллари билан учрашиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларни бепул даволанишини ташкиллаштириш масалаларини кўриб чиқди.

Вазир ўринбосари А. Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ даставвал давлат тиббий суғуртаси механизмларини амалиётга татбиқ этишга бағишланган семинарда иштирок этди. Анжуманда ЖССТ вакиллари билан вилоятда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, тадбирда А. Азизов жорий йил 1 июлдан вилоятнинг барча ҳудудларида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилишини эслатиб, вилоят ва туман мутасаддиларига бу борада керакли маслаҳат ва тавсияларини берди.

Сўнг эса, ишчи гуруҳ ҳудудлардаги эмлаш жараёнлари билан танишди. Биринчи манзил Оқолтин тумани бўлди. У ердаги туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ва 16-сон оилавий поликлиникасидаги коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнлари кузатилди. Эмлаш хонасида керакли барча тиббий жиҳозлар мавжудлиги ҳамда жараён санитария-гигиена қоидаларига мос равишда ўтказилаётгани назорат қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимидаги пандемия шароитига тайёргарлик ҳолатини ҳам ўрганди.

Бўлимда 3 та СИПАП ва 2 та кислород концентратор соз ҳолатда, зарур дори-дармон заҳиралари мавжуд экани маълум бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан хатлов натижасида туманнинг 12 та маҳалласи аҳолисидан 3 837 нафарига амбулатор, 1 106 нафарига туман шифохоналарида, 32 нафарига вилоят шифохоналарида соғломлаштириш учун йўлланмалар берилгани ўрганилди.

Вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сардоба, Мирзаобод туманларида ҳам бўлиб қайтишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА УЙДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚҚАНДА АМАЛ ҚИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚОИДАЛАР

Пандемия даврида амал қилиш керак бўлган қоидалар бўйича ушбу видеоқўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида тайёрланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТИББИЙ НИҚОБДАН ҚАЙ ТАРТИБДА ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси тайёрлаган видеороликда ниқоб тақишда амал қилиниши керак бўлган бирламчи қоидалар тушунтирилган.

Қандай ниқоб танлаш керак?
Уни қандай тақиш керак?
У юзнинг қанча қисмини қоплаши керак?

Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳадан жавоб оласиз.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💉Кеча кун давомида юртимиз бўйлаб 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Хусусан, Фарғона вилоятида 370 нафар киши эмланиб, вилоятда бу борадаги жами кўрсаткич 2099 нафарга етди.

Республикамиз бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Кеча вилоят бўйлаб 281 нафар фуқаро эмланиб, вакцинация тадбирларида фаол қатнашган фуқаролар сони вилоят миқёсида 1674 кишини ташкил қилди.

Республикамиз бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ГЕМОРРАГИК ИНСУЛЬТДАН ТУТҚАНОҚҚАЧА...
Неврологик касалликларнинг қандай белгилари бор?

Неврологиянинг долзарб масалалари, асаб касалликларининг олдини олиш борасидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуров жавоб берди. (2-қисм).

— Геморрагик инсультнинг қандай клиник белгилари бор?

— Бу касаллик тўсатдан бошланади, кўпинча бемор ҳушдан кетади, қон босими юқори бўлади. Беморнинг юз-кўзлари қизариб, шишади, нафас олиши қийинлашади, бемор қусиши, мушаклар тортишиши мумкин.

— Кексалар орасида хотира пасайишидан шикоят қиладиганлар учраб туради. Уларга қандай ёрдам кўрсатишимиз мумкин?

— Нуронийларда хотира пасайишига, асосан, атеросклероз, яъни мия қон томирлари торайиши асосий сабаб бўлади. Бундай вазиятда рационал овқатланиш тамойилларига риоя этиш ниҳоятда муҳим. Чунки, нотўғри овқатланиш, яъни ёғли, қовурилган, ҳазми қийин таомлар касаллик ривожланишига туртки беради.

Бунинг олдини олиш учун парранда ва балиқ гўштидан тайёрланган парҳез овқатлар тавсия этилади. Қолаверса, хотирани машқ қилдириш, доимо фаол ҳаёт тарзини юритиш, айниқса, оила даврасида фарзандлар, набиралар қуршовида бўлиш кексаларнинг саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга.

— Ёш оналар кўпинча боласи бошини орқага ташлаб йиғлаши, инжиқланишидан ташвишланади. Бу бирор касаллик белгиси бўлиши мумкинми?

— Аввало, ҳолатни синчиклаб кузатиш лозим. Бола аҳён-аҳёнда шундай қилса, бу шартли рефлекс ҳолати бўлиши мумкин. Чунки, ҳар хил вазиятларда нафақат болалар, катталар ҳам бошини орқага ташлашга одатланган. Агар бу ҳолат узоққа чўзилса, болани шифокор кўригидан ўтказиш зарур.

— Маълумки, тутқаноқ касаллиги хуружи такрорланиб туради. Бундай вазиятда уй шароитида беморга ёрдам беришнинг энг мақбул чораси қандай?

— Халқ орасида тутқаноқ тутганда бирор кучли нарса ҳидлатиш, тили нафас йўлига кетиб қолмасин ёки тишлаб олмасин деб темир қошиқ билан ушлаш керак, деган тушунча юради. Бу умуман нотўғри қадар тўғри эмас. Бундай вазиятда беморни ёнбошлатиб ёки пастга қаратиб ётқизиш керак. Шунда тил нафас йўлига кетиб қолмайди. Бундан ташқари, касаллик хуруж қилганда бемор қусса, ажралган суюқлик нафас йўлига кетиб қолишининг ҳам олди олинади.

Бундай беморларнинг белгиланган муолажаларни ўз вақтида қабул қилиши ҳам ниҳоятда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
7 апрель — Жаҳон соғлиқни сақлаш куни!

1948 йил 7 апрель куни инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларни халқаро даражада ҳал қилиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил этилган. 1950 йилдан бошлаб эса ҳар йили 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонланадиган бўлди.

Бу кун нафақат байрам, балки аҳолининг саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга халқаро жамоатчиликнинг эътиборини тортиш учун қўшимча имкониятдир.

Дунёнинг турли мамлакатларида бу кун соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий муаммолар ва эришилган натижалар сарҳисоб қилинадиган, аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил қилинадиган кун сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тиббиёти қатор ижобий ютуқларга эришганини ҳам таъкидлаш ўринли. Жумладан, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шошилинч тиббий хизмат, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар фаолияти, хусусан, транцплантация йўналишида эришилаётган дастлабки ютуқлар Жаҳон соғлиқни сақлаш кунига муносиб туҳфа бўлди, дейиш мумкин.

Масалан, мамлакатимиз аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт марказларни сони 2016 йилда 10 та, унинг ҳудудий филиаллари эса атиги 2 та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб тиббиёт марказларининг сони 20 тадан ошди. Ҳудудлардаги филиаллари эса 124 тани ташкил этмоқда. Ислоҳотларни давом эттириб, бу йил ҳудудий филиаллар сонини яна 48 тага ошириш режалаштирилмоқда. Бу эса аҳолининг ўз туман ёки шаҳарчасида бемалол ихтисослашган тиббий хизмат олиши мумкин деганидир.

Бугунги кунда трансплантацияси амалиёти жорий этилиб, 500 дан ортиқ буйрак, ўнлаб жигар ва 35 та ўзак ҳужайра операциялари муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистон ЖССТ билан кўп томонлама самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳамкорлик, айниқса, пандемия даврида янада мустаҳкамланди. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге, ташкилотнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс юртимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳар бир янгиланишга ўзининг ижобий муносабатларини билдириб, муҳим жабҳаларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Жумладан, мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларни даволашдан тортиб, айни кунларда олиб борилаётган вакцинация жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни олиб боришда, аҳолини эмлаш тадбирларига жалб этишда, карантин тадбирларини ташкил этишда бевосита ЖССТ тавсияларига амал қилинмоқда.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЖССТга тақдим этилгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдиргани ҳам ушбу ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ҳар томонлама етук ва рақобатбардош шифокорларни тайёрлаш, амалиётга қаратилган ўқув жараёнини замонавий фантом, симуляторлар ва лабораториялар билан жиҳозлаш орқали тиббий олий таълимни ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтида замонавий инновацион симуляцион марказ очилди.
👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КЕЧА 8 ҲУДУДНИНГ ҲАР БИРИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉7 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 15250 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинациянинг илк ҳафтасидаги энг юқори натижа бўлди.


❗️Шу тариқа айни кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 64 852 нафарга етди.

📊 7 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (2521 нафар),
📌Самарқанд вилояти (1732 нафар),
📌Тошкент вилояти (1539 нафар),
📌Андижон вилояти (1529 нафар),
📌Тошкент шаҳри (1394 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (1381 нафар)
📌Жиззах вилояти (1061 нафар)
📌Қорақалпоғистон Республикаси (1030 нафар) банд қилди.

🔺Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимизда коронавирусга қарши эмланган аҳоли ҳудудлар орасида биринчи бўлиб 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча ҳам юртимизда 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус қайд этилиб, яна 1 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 (+195) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82234 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканали пойтахтимизнинг Сергели туманидаги вакцинация жараёнларидан лавҳа тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча пойтахтимизда 1394 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди. Вакцинация бошлангандан буён Тошкент шаҳрида эмланганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу мамлакатимиз ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
НЕВРОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР:
инсультни эрта аниқлашнинг қандай усуллари бор?

Неврологиянинг долзарб масалалари, асаб касалликларининг олдини олиш борасидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ғофуров жавоб берди. (3-қисм).

— Баъзи болалар, ўсмирлар, ҳатто катталар ҳам транспортда узоқ сафарга чиқса, бош айланиши ва қусишдан азият чекади. Бу бирор касаллик аломатими?

— Бу касаллик эмас, балки инсоннинг вестибуляр аъзоси (миянинг тана мувозанатига жавоб берадиган қисми) яхши ривожланмагани белгисидир. Бундай одати бор болаларни жисмоний машқларга, ўсмир қизларни гимнастикага жалб этиш тавсия қилинади.

— Бел оғриғига умуртқалар орасидаги диск чурраси сабабми?

— Йўқ, 40 ёшдан ошган одамларнинг қарийб 60 фоизида, 60 ёшдан кейин деярли ҳаммада кичик ҳажмда умуртқалараро диск чурраси бўлиши меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бел оғриғининг асосий сабаби умуртқалар орасидаги дискда рўй берадиган дегенератив ўзгаришлардир. Шу боис, белда давомли ва ўткир оғриқ бўлса ва у оёқнинг учигача сезилса, албатта, беморни невролог шифокорга йўллаш зарур.

— Инсультни эрта аниқлашнинг энг самарали усуллари нималардан иборат?

— Бор, албатта, Халқаро инсультга қарши кураш ташкилоти бугун бу борада FAST дастурини кенг тарғиб этмоқда. Бу атама ўзбек тилига таржима қилинганда юз, қўл, нутқдаги ўзгариш ва вақт деган маънони англатади. Яъни, тўсатдан одамнинг юз соҳасида қийшайиш юз берса, қўллар бир тарафлама уюшса ёки кучсиз бўлиб қолса, нутқда ноаниқликлар кузатилса, вақт ўтказмасдан врачга мурожаат қилиш керак. Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида ҳам бундай беморларга юқори технологиялар воситасида тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали инсульт ривожланишининг олдини олишга эришиш борасида барча имконият мавжуд.

Қолаверса, ҳар бир инсон йилига бир марта чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сирдарё вилоят перинатал марказида уч нафар эгизак дунёга келди

Ширин шаҳаридаги Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Адҳам Алиев ва Зилола Равшановалар хонадонида уч нафар эгизак фарзанд дунёга келди.

— Бу улар учун унчалик ҳам осон бўлмади. Жорий йилнинг 21 феврал санасида хомиладорликни
27-ҳафтасида муддатдан олдинги туғруқ хавфи ташхиси билан вилоят перинатал марказининг ҳомиладорлар патологияси бўлимига ётқизилиб, чақалоқлар туғилгунга қадар назоратда ушлаб турилди. Онага олий тоифали акушер-генеколог Рукия Акмурзаева томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, даволаш муолажалари ўтказилди. Олиб борилган даволаш муложаларига қарамай муддатидан олдинги туғруқ содир бўлди. Уч эгизакнинг туғилишида марказнинг малакали мутахассисларидан бўлган биринчи тоифали акушер-генеколог Шахло Хожаева, олий тоифали неонатолог Сайёра Абдуллаеваларнинг хизматлари катта бўлди, — дейди
Сирдарё вилоят перинатал маркази директори Ханифа Зокирова.

Чақолоқларга Муҳаммад, Абдуллоҳ, Сулаймон деб исм қўйишди. Муҳаммад 1.600 килограмм, Абдуллоҳ 1.854 килограмм, Сулаймон 1.570 килограмм вазн билан туғилди.

Уларга олий тоифали неонатологлар Сайёра Абдуллаева, Феруза Ахмедова ҳамда Назокат Давлатовалар томонидан даво муолажалари ўтказилди. Уларнинг соғлиги, ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ муаммолар тўла тўкис бартараф этилгач, Зилола Равшановага уйига чақалоқлар билан қайтиш учун рухсат берилди.

Бундай қувончли хабар ўтган йилнинг август ойида ҳам Сирдарёда кузатилганди. Ўшанда ҳам, Ширин шаҳрида яшовчи Мамадалиевалар оласида барваракайига уч нафар қизалоқ туғилган эди. Уларга ҳам мазкур марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилганди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
COVID-19 билан оғриган беморда илк ўпка жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Япониянинг Киото университети шифохонаси шифокорлари COVID-19 туфайли келиб чиққан пневмония асоратларидан азият чекаётган беморга биринчи ўпка трансплантациясини ўтказишди. Бу ҳақда NHK news телеканли хабар бермоқда.

Кўкрак қафаси хирургияси бўлими директори, профессор Дате Хироши пайшанба куни бошқа ходимлар билан матбуот анжумани ўтказди.

Маълумот берилишича чоршанба куни Кансай минтақасида яшовчи аёл ўтган йил охирида коронавирус билан касалланганидан кейин унда оғир пневмония ривожланган ва 11 соат давомида операция қилинган.

У юрак ва ўпка функцияларини алмаштирадиган ЭКМО аппаратлари ёрдамида даволанди ва натижада вирусга салбий таъсир кўрсатди.

Аммо у фиброз туфайли ўпканинг асосий функцияларини йўқотди, яъни ўпканинг тикланишига умид қолмаган эди.

Шифокорлар беморга унинг турмуш ўртоғи ва ўғлининг ўпка бўлимларини кўчириб ўтказдилар. Аёл айни пайтда реанимация бўлимида даволанмоқда. Шифокорларнинг айтишича, агар бемор соғайишни давом эттирса, у уч ой ичида тўлиқ тикланиши мумкин. Турмуш ўртоғи ва ва ўғлининг ҳам аҳволи қониқарли.

Япон олимлари дунёда биринчи марта коронавирус билан касалланган беморга ўпка тўқимасини трансплантациясини ўтказганликларини даъво қилишмоқда. Ушбу ўпка трансплантацияси коронавирус билан касалланганидан кейин жиддий оқибатларга олиб келган одамларни даволашнинг истиқболли усули бўлади.

Манба: Xabar.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларнинг кўкаламзорлаштирилиши инсонларга эстетик завқ бағишлаши билан бирга нафас олиш органларининг фаолиятида, уларни соф кислород билан таъминланишида ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон экологик партияси ва "Medical express" журнали таҳририяти билан ҳамкорликда шундай хайрли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
200 нафарга яқин имконияти чекланган ўқувчи тиббий-кўрикдан ўтказилди

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Яшнобод туманидаги 103-имконияти чекланганлар мактаб-интернатида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида тиббий-кўрик ташкиллаштирди.

Унда ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, болаларнинг тўғри овқатланиши, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

160 ўринга мўлжалланган ўқув масканида бугунги кунда 200 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб етарли мутахассис кадрлар билан таъминланган.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтидан жалб этилган 11 нафар малакали шифокор(лор, офтальмолог, терапевт, жарроҳ, окулист, стоматолог, невролог каби мутахассислар)дан иборат ишчи гуруҳ кун давомида мактаб ўқувчиларининг деярли барчасини тиббий-кўрикдан ўтказди.

Аниқланган касалликлар бўйича даволаш чоралари кўрилиши белгиланди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter