ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
114K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.98K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятидан лавҳалар.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан “Тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорлик” мавзусида ташкил қилинган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясини тўғридан тўғри эфирда томоша қилинг:

🎥https://www.youtube.com/watch?v=19E_RrRr1cg

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 123 миллион 419 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 719 минг нафардан зиёд киши вафот этган (23.03.2021 йил Европа вақти билан соат 15:52 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 393 531 янги ҳолати аниқланди, 7 151 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 124 миллион 153 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 734 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,537 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,998 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,686 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,474 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,301 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 39 165, Бразилияда 47 774, Ҳиндистонда 40 715, Россияда 8 457, Буюк Британияда эса 5 342 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 7 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 123 млн 419 тысяч, из них более 2 млн 719 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:52 по центральноевропейскому времени 23 марта 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 393 531 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 151 больной умер.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:23 часов по ташкентскому времени 24 марта 2021 года), в мире заразилось более 124 млн 153 тысячи человек, из них более 2 млн 734 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,537 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,998 млн), на третьем — Индия (более 11,686 млн), на четвертом — Россия (4,474 млн), на пятом — Великобритания (4,301 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 39 165, Бразилии — 47 774, Индии — 40 715, России — 8 457 и Великобритании — 5 342 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сирдарёлик кардиологлар 25 нафардан ортиқ беморга стенд қўйиш амалиётини муваффақиятли ўтказди

Ўткир миокард инфарктни бошдан ўтказган ва юрак коронар томирларида муаммоси бор беморларни соғлиғини тиклаш ва умрини узайтириш мақсадида Сирдарёдаги вилоят кардиология диспансерида рентгенэндоваскуляр хирургия бўлими фаолияти йўлга қуйилганига унча кўп вақт бўлмади.

Дастлаб, мазкур муассасада диспансернинг шифокорлари республикамиздаги юрак қон-томир касалликларга ихтисослашган клиникаларнинг малакали мутахассислари билан ҳамкорликда 4 та беморда коронар қон-томирлари билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиб, коронар қон-томирларига стенд ўрнатишган бўлса, бугунги кунга келиб, бажарилган бундай амалиётлар сони 25 дан ошиб кетди.

Қолаверса, сирдарёлик малакали мутахассислар томонидан 50 нафардан ортиқ беморда коронарография диагностик амалиёти ҳам муваффақиятли ўтказилди.

Натижада, уларга аниқ ташхис қўйилди. Диспансерда даволанган ва даволанаётган беморларнинг аҳволи яхши. Улар бундай имконият ва қулайликлардан ниҳоятда хурсанд. Чунки рентгенэндоваскуляр хирургия бўлими мазкур диспансерда ишга тушмасдан олдин улар турли оворагарчилик ва муаммоларга дуч келаётган эди. Энди бундай муаммоларга ўрин қолмади. Қолаверса, қўшни давлат ва вилоят фуқаролари ҳам юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ касалликларини даволатиш, соғлиқларини тиклаш учун сирдарёлик кардиологларга мурожаат қила бошлашди.

Сирдарёлик мутахассислар бу билан чекланибгина қолмай, юрак қон-томири билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш устида изланишларни давом эттирмоқда.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германиянинг етакчи клиникаси Ўзбекистонга ноёб телемедицина роботини топширди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бугундан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

Мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

🔺Жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб:

📌жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

🔺Жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб:

📌касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолиятини қайта йўлга қўйилади.

📌Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Ҳурматли юртдошлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сизлардан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида шахсий масъулиятни оширишингизни, тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириб туришингизни сўраб қоламиз. Санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя килмаслик салбий оқибатларга олиб келишини унутманг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий иммунитет ҳосил бўлса, коронавирус чекланади деган фикрлар ростми?

Ўзбекистонда аниқланаётган беморларда коронавируснинг қайси штамми учрамоқда?

📹 CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу борадаги ишларга жами 21 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларига ўн кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Аҳоли бандлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по реализации программ «Обод кишлок» и «Обод махалла». На предусмотренные программами мероприятия решено направить 21 триллион сумов.
Кабинету Министров и областным хокимиятам поручено в десятидневный срок начать строительные работы во всех селах и махаллях, включенных в программы.
Особое внимание уделено вопросам повышения занятости населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #obodqishloq #obodmahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди

🔺2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Тошкент вилоятида,
📌111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 19 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят перинатал маркази Германияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар билан таъминланди.

Бундан ташқари марказ қошида Германия билан ҳамкорликда тиббий кислород ишлаб чиқарадиган мини-завод ишга туширилган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Cоғлиқни сақлаш вазири аҳоли мурожаатларига бефарқ бўлган бошқарма бошлиқларига ҳайфсан берди

Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаатини алоҳида назоратга олиш ва ҳар бири билан индивидуал ишлаган ҳолда имкон қадар аҳоли розилигини таъминлашга ҳаракат қилиб келинмоқда.

Бу жараёнда, айниқса, мурожаатларни кўриб чиқиш сифатига эътибор қаратиш билан биргаликда уларни кўриб чиқиш муддатлари бузилмаслигига ҳам жиддий эътибор берилмоқда.

Бунинг натижасида вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунда белгиланган муддатлари бузилишига йўл қўйганлиги учун вазирнинг тегишли буйруқлари билан Андижон (С.Юсупов), Жиззах (О.Махмудова), Наманган (А.Иминов), Самарқанд (Д.Жуманиязов) ва Сурхондарё (К.Абдувохидов) вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ҳайфсан эълон қилинди.

Бугунги кунда мурожаатларни кўриб чиқишга нисбатан муносабат тубдан ўзгармоқда. Бунинг натижасида уларни қуйи идораларга юбормасдан, вазирликнинг ўзида бузилган ҳуқуқлар қонун доирасида тикланиши таъминлаб келинмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли “Ихтисослаштирилган автотранспорт” давлат корхонаси раҳбарининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб бир гуруҳ ходимлар вазирликка мурожаат этди.

Унда корхона раҳбарининг 2020 йил 26 декабрдаги 133-сонли буйруғига асосан ушбу муассасанинг автомобилларни таъмирлаш бўлими автослесари Ю.Д., маъмурий бошқарув бўлими автомобилларни таъмирлаш бўлими муҳандиси Б.И., маъмурий бошқарув бўлими АКБ муҳандиси М.Н., маъмурий бошқарув бўлими бош муҳандиси Ҳ.Н., Самарқанд туман тез тиббий ёрдам бўлими автокарвон бошлиғи А.О., Самарқанд шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими автокарвон бошлиғи А.И., маъмурий бошқарув бўлими иқтисодчиси Ж.Х., маъмурий бошқарув бўлими Кадрлар бўлими бошлиғи Г.Р., маъмурий бошқарув бўлими маош ҳисобчиси С.Ш., маъмурий бошқарув бўлими катта механиги А.С. билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ бекор қилинганлигидан норозилик билдирилган.

Мурожаат юзасидан бевосита вазирликнинг ўзи томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда Меҳнат кодексининг 101-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли кўрсатмаси асосида амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган юқоридаги буйруқ бекор қилиниб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ҳамда ғайриқонуний буйруқ чиқарилишида айбдор бўлган корхона раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чораси қўлланилди.

Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида ўрин берилган. Асосийси, ҳар бир раҳбар, ҳар қайси мутасадди шахс бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини енгиллаштириш муҳим вазифаларидан бири эканини чуқур англаб етмоғи лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 461 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 123 миллион 902 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 727 минг нафардан зиёд киши вафот этган (24.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:41 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 461 606 янги ҳолати аниқланди, 8 363 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:33 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 124 миллион 703 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 743 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,592 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,047 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,734 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,483 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,307 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 55 668, Бразилияда 49 293, Ҳиндистонда 47 262, Россияда 8 861, Буюк Британияда эса 5 379 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 461 тысяча новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 123 млн 902 тысячи, из них более 2 млн 727 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:41 по центральноевропейскому времени 24 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 461 606 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 363 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 08:33 часов по ташкентскому времени 25 марта 2021 года), в мире заразилось более 124 млн 703 тысячи человек, из них более 2 млн 743 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,592 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,047 млн), на третьем — Индия (более 11,734 млн), на четвертом — Россия (4,483 млн), на пятом — Великобритания (4,307 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 55 668, Бразилии — 49 293, Индии — 47 262, России — 8 861 и Великобритании — 5 379 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯНА ШИФОКОРГА ТАЖОВУЗ: МАСТ ФУҚАРО ШИФОКОР АЁЛНИ КАЛТАКЛАДИ

Шу йилнинг 24 март куни кечки пайт соат 23:15 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига пойтахтнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида текширувга олиб келинади.


Беморнинг онаси токсиколог хонасида ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Тoшпўлатовага ўғли бир неча кундан бери спиртли ичимлик ичаётганлигини билдирган.

Навбатчи шифокор ўша вақтда бошқа беморни тиббий кўрикдан ўтказаётганлигини ва бундан сўнг уларни ҳам қабул қилиб, керакли ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Шунга қарамай, беморнинг онаси тиббиёт ходимларига нисбатан турли ҳақоратли ва туҳмат сўзлар билан эътироз билдиришни бошлаган. Бу ҳам етмагандек бемор У.Н. тўсатдан шифокор Н.Тoшпўлатовага оғир тан жароҳати етказган.

— Шифокор Н.Тошпулатовада бош мия шиши асорати кузатилиб, “Кўшма краниофациал жароҳат. Oғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия оғир даражада лат ейиши. Субарахноидал қон қуюлиши. Бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши. Энса ва бурун соҳаларни юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Назогеморрея” ташхиси билан нейрореанимация бўлимига ётқизилди, — дейди ушбу марказ директори Дониёр Алимов. — Айни пайтда у кучли карахтлик даражасида бўлиб, оғир аҳволда даволанмоқда. Бемор атрофдагиларга секин реакция бериб, мулоқотга киришишга қийналмоқда.

Хизмат вазифаси вақтида бемор томонидан ноҳақ калтакланган шифокор Н.Тoшпулатова 2017 йилдан буён шифокор-токсиколог лавозимида ишлаб келмоқда, ўз хизмат вазифасини клиник протоколларга риоя қилиб, талаб даражасида бажариб келган.

Охирги пайтларда тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, шифокорларнинг соғлиғига оғир зиён етказиш, таҳқирлаш ҳолатлари яна учраб тургани барчамизни ташвишга солмоқда. Пандемия авж нуқтага кирган энг оғир даврларда ҳам, ҳозир ҳам шифокорларнинг халқимиз саломатлиги йўлида фидойилик билан қилган меҳнатларига барча гувоҳ бўлиб турибди. Шифокор ҳеч қачон, ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмайди, аксинча, ҳузурига шифо истаб келган ҳар бир беморга бор куч-салоҳияти, билимини ишга солиб беғараз кўмак беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот органларидан жамиятимизда кўпчиликни ўйлантираётган бундай иллатларга қарши курашнинг таъсирчан ва самарали усулларини жорий этиб, шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилишларини талаб қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Фарғона вилояти силга қарши курашиш диспансерида Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда USAID нинг Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш бўйича лойиҳаси ҳамкорлигида шифокорлар ва журналистлар иштирокида конференция ўтказилди.

▶️
https://telegra.ph/Konferenciya-03-25

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi