ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.5K subscribers
6.28K photos
2.49K videos
44 files
9.91K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.
Давлатимиз раҳбарига Нурафшон шаҳрининг бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент вилоятида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой в городе Нурафшане созидательной работой.
Главе государства представлена информация о строительных работах в соответствии с генеральным планом Нурафшана.
Состоялась презентация о мерах по развитию сфер культуры, образования и здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

1-савол. Нима сабабдан эмлаш зарур?

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

2-савол. Вакциналар касаллик келтириб чиқарадими?

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Кеча 126 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 19 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81221 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Самарқанд вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79708 (+77) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар самарали ҳимоя воситаси эканлиги бутун дунёда ўз тасдиғини топган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишланган ижтимоий роликни тақдим этади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Во всем мире доказано, что вакцины являются эффективным средством защиты. Об этом говорится в социальном видеоролике, разработанном Министерство здравоохранения в сотрудничестве с рядом международных организаций.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Зомин туманида
"темир дафтар" га киритилган фуқаролар бепул операция қилинмоқда
.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 535 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 121 миллион 464 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 684 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 535 860 янги ҳолати аниқланди, 9 868 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 122 миллион 273 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 701 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,317 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,693 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,514 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,437 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,280 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 56 790, Бразилияда 90 303, Ҳиндистонда 39 726, Россияда 9 699, Буюк Британияда эса 6 303 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 535 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 121 млн 464 тысячи, из них более 2 млн 684 тысячи человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 535 860 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 868 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 122 млн 273 тысячи человек, из них более 2 млн 701 тысяча скончалась.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,317 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,693 млн), на третьем — Индия (более 11,514 млн), на четвертом — Россия (4,437 млн), на пятом — Великобритания (4,280 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 56 790, Бразилии — 90 303, Индии — 39 726, России — 9 699 и Великобритании — 6 303 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
НАВРЎЗ БАЙРАМИГА МУНОСИБ СОВҒА

Наврўзи олам арафасида бугун Фориш туман тиббиёт бирлашмасининг барча замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги туғруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур мажмуа ҳурматли Президентимизнинг 2019 йил 30 январь куни Фориш туманига ташрифларида берилган топшириқлари асосида қад ростлади.

Қайд этиш жоизки, ушбу туғруқ мажмуаси нафақат вилоятда, балки республикамиздаги саноқли намунавий туғруқ мажмуаларидан бири бўлди.

60 ўринли ушбу мажмуани бунёд этишга давлат бюджетидан 16 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бинони фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбирда туман фаоллари, кенг жамоатчилик иштирок этди. Туман ҳокими Икром Матиев барчани наврўз байрами билан табриклаб, мазкур замонавий туғруқ мажмуаси ҳурматли Президентимизнинг форишликларга байрам совғаси эканлигини қайд этди.

Шунингдек, мазкур бинонинг тез ва сифатли қурилгани учун “Мега грант монтаж” МЧЖ бунёдкорларига миннатдорчилик билдириб, қурилишда ўрнак кўрсатганларга туман ҳокимлиги номидан совғалар улашди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари туғруқ мажмуасида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Жиззах вилоят соғлиқни
сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МАГНИЙ СУЯК, МУШАК, АСАБ ТИЗИМИ МЕЪЁРИДА ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Агар одам организмида магний етишмаса, иштаҳа йўқолади, тана ҳарорати пасаяди, руҳий сиқилиш, асабийлик ҳамда томирлар тортишади. Ушбу микроэлементнинг камлиги уйқусизлик, бош оғриғи, қорин дамланиши, эрта қариш, камқонлик, асаб билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази мутахассиси Раъно ИСМОИЛОВА мазкур микроэлемент танқислигини келтириб чиқарадиган омиллар ва уларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари ҳақида ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди:

— Магний юрак ритмининг бузилиш хавфини камайтиради, липидлар алмашинувини яхшилайди, томирларда қон ивишининг олдини олади. Юрак ва қон томирлар ишини меъёрга солиб туради. Ёнғоқ, гуруч, балиқ, жигар, пишлоқ, гречиха ёрмаси, кунжут, қовоқ, ёнғоқ, маккажўхори, бошоқли ва дуккаклилар, мева-сабзавотлар микроэлементнинг асосий манбаидир.

Организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжи 300-350 мг.ни ташкил қилади. Ҳомиладорлик ва бошқа ҳолатларда бу кўрсаткич янада ортади. Ушбу модда организмда мустақил ишлаб чиқарилмагани боис, у фақатгина озиқ-овқат истеъмоли орқали олинади.

Лекин сўнгги вақтларда организмнинг бу моддага бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш ҳам муаммога айланган. Бунинг сабабчиси эса фасд-фудлар, газли ичимликлар, шакар, туз ҳисобланади. Айни шу маҳсулотларнинг овқатланиш рационидан кенг ўрин эгаллаётгани туфайли организм етарли миқдорда магнийдан баҳраманд бўлмаяпти.

Шунингдек, алкогол ичимликларига ружу қўйиш, чекиш каби зарарли иллатлар ҳам магний танқислигини келтириб чиқармоқда.

— Организмда магний етишмаслигининг аломатлари нималарда кўринади?

— Қаттиқ асабийлик ҳолатга тушиш, бошнинг тез-тез айланиши ва тинимсиз оғриши, сабабсиз қўрқув, ваҳима ҳисси, сурункали чарчоқ, ҳолсизлик, уйқу бузилиши, хотира сусайиши, меъда-ичак спазми, юрак уришининг тезлашиши, қон босими ошиши (ёки тушиши), юрак санчиши, мушаклар тортишиши сингари ҳолатлар организмда магний танқислигидан далолатдир. Бундай вазиятларда спитрли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, қаҳва, қора чой, шўр таомлар ва ширинликларни камроқ истеъмол қилиш керак.

Яна шуни ҳам эътироф этиш жоизки, магнийга бўлган эҳтиёжнинг мунтазам ортиб бориши кўп ҳолларда нотўғри ва самарасиз овқатланиш туфайли юзага келади.

— Магний етишмаслигида нималар тавсия этилади?

— Магний энергия, оқсил, углевод ва ёғ алмашинувини таъминловчи ферментлар фаолиятини мувофиқлаштириши билан аҳамиятлидир. Микроэлемент танқислигининг олдини олиш орқали асаб тизимини барқарор сақлаш, турли стресслардан безарар ўтиш мумкин. Магний етишмаслиги кўп хасталикларга, жумладан, бириктирувчи ҳужайраларнинг кучсизланиши сингари оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Организмда магнийнинг етарли даражада бўлишини таъминлаш узоқ умр кўриш ва ҳамиша бардам, тетик бўлиш кафолатидир.

Магний етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса, шифокор томонидан махсус дори препаратлари тавсия қилинади. Дорихоналарда эса уларнинг кўплаб турлари мавжуд. Баъзи инсонлар организмида магний танқислиги кузатилса, ўз билганича дори воситаларини ичишади. Тўғри, таркибида магний сақловчи препаратларнинг организмга ножўя таъсири аниқланмаган. Бироқ, шифокор кўригидан ўтмай туриб, дори-дармонларда истеъмол қилиш салбий асоратларга олиб келиши мумкин.

— Организмда магний миқдори ортиб кетиши ҳам мумкинми?

— Албатта, организмда магний миқдори меъёридан ортиб кетиши мумкин, бунда диареяни, қон босими тушиб кетиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун ҳам фақат невропатолог, терапевт ёки кардиолог шифокор кўригидан ўтиб, мутахассис тавсияларига амал қилган ҳолда даволаш курсини олиб бориш керак. Акс ҳолда магний танқислиги туфайли соч тўкилиши, тирноқлар синиши, тишда кариес юзага келиши ҳамда иммун тизим фаолияти сусайиши, юрак аритмияси келиб чиқиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳомиладор аёлларда муваффақиятли жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Тошкент вилояти перинатал марказида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари иштирокида юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ушбу жараёнда Тошкент вилояти перинатал маркази шифокорлари ҳам иштирок этишиб, маҳорат дарслари ташкил этилди.

Фуқаро А.Ш. бир неча йилдан бери “бачадон танаси яхши сифатли ўсмаси” ташхиси билан азият чекиб келарди. Аммо унинг оиласи эҳтиёжманд оилалардан бўлганлиги сабабли беморни марказга олиб бориб, даволатишга имконияти бўлмаган. Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган саломатлик акцияси доирасида вилоятга ташриф буюрган малакали мутахассислар томонидан жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Шунингдек, Паркент туманидан И.Р., Чирчиқ шаҳридан Р.М.да ҳам турли ташхислар билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Шунингдек, туғруқ бўлимида ҳомиладор аёл А.Б.да кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Айни пайтда она ва боланинг аҳволи қониқарли.

Режага кўра, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари ҳафта давомида яна бир нечта аёлда жарроҳлик амалиётларини ўтказишни режалаштирган.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ШИФОХОНА СИНДРОМИ БОЛАЛАР ХАСТАЛИГИМИ?

Бетоб бўлсак дарров шифокорга мурожаат қиламиз. Айрим ҳолларда эса шифохонада ётиб даволанишимизга тўғри келади. Бундай вазиятда шифохонанинг бегона муҳити киши руҳиятига таъсир қилмай қолмайди. Баъзан эса айрим руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлиши мукмкин. Шундай ҳоллардан бири шифохона синдроми дейилади.
Хўш, бу касаллик кўпроқ қандай одамларда пайдо бўлади? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Тошкент тиббиёт академияси профессори, нейропсихолог Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ жавоб берди (1-қисм).

— Ушбу синдром ёш болаларда нисбатан яққолроқ намоён бўлгани боис, бу ибора дастлаб кичкинтойларга нисбатан қўлланган. Кейинчалик эса унинг белгилари катталарда ҳам кузатилиши аниқланди.

Яқинларидан узоқда, ҳафталаб, баъзан ойлаб шифохонада даволаниш ёш бола тугул катталар учун ҳам осон эмас. Шу маънода шифо масканида бўлиш мурғакнинг руҳияти ва жисмоний ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб, унда шифохона синдромини юзага келтириши мумкин.

Яъни бола жисман заифлашиб, турли оғриқлардан шикоят қилади ва ташқи муҳит билан алоқаси тобора пассивлашиб боради. Бемор бола шифохонадан уйга қайтгач ҳам кўчага чиқишни хоҳламайди, тенгқурлари, оила аъзолари билан чиқишмайди. Дори ичишга ўч ёки аксинча муолажалардан безиб қолади. Қизиғи шундаки, энди бемор уйдан кўра шифохонани афзал кўради.

— Беморларда шифохона синдроми қандай сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин?

— Беморда шифохона синдроми юзага келишининг ўзига яраша сабаблари бор. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
• сурункали касалликлар;
• узоқ муддат стационар даволаниш ёки тез-тез шифохонага тушиш;
• даволаниш маҳали уйдан ва ташқи дунёдан узилиб қолиш;
• руҳий касалликлар билан оғриш;
• яқинлар меҳрига тўймаслик ёки аксинча, ҳаддан зиёд ғамхўрликдан баҳраманд бўлиш;
• касаллик туфайли вафот этишдан қўрқиш, яъни турли фобиялар...

— Шифохона синдроми болада қандай салбий ўзгаришларни юзага келтиради? Бу пайтда қандай йўл тутиш керак?

— Агар 5-6 ёшли бола, дейлик, 2-3 йил мобайнида кўп маротаба шифохонага тушган ва у ерда бир неча ҳафталаб ётган бўлса, нафақат жисмоний, балки тенгқурларига нисбатан ақлий ривожланишдан ҳам ортда қола бошлайди.

Бунинг сабаби шубҳасиз, бола уй, маҳалла-кўй, боғча ёки мактаб муҳитидан анча узоқлашганлигидир. Ҳатто шифохонага тарбиячи ўқитувчи чақирилиб, таълим-тарбия берилганда ҳам кўзланган натижага эришиш мушкул. Чунки бола узоқ муддат даволангани боис “мен хастаман” деган фикр миясига ўрнашиб қолади ва ҳар бир вазиятга бемор кўзи билан қарайди.

Тиббиёт ходимлари, шунингдек, ота-она керагидан ортиқча меҳр кўрсатиши туфайли болада худбинлик ривожланиши ҳам мумкин. Ёки аксинча, унга етарли даражада эътибор берилмаса, ён-атрофдагиларга нисбатан адоват ҳисси шаклланиши ҳеч гап эмас. Демак, бу вазиятда болага ғамхўрлик кўрсатишда меъёрни топа олиш муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
САВОЛИНГИЗГА ЖАБОБ ШУКИ...

— Қишлоқ оилавий поликлиникасида ишлайман. Оилавий шароитим туфайли қўшимча ишда ишламоқчи эдим. Айтингчи, иш вақтидан ташқари ишлашнинг қонуний тартиби қандай?

— Белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.

Иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат бўлганда, шунингдек, меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.

Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи Руслан МУҲАММАДИЕВ жавоб берди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ШИФОХОНА СИНДРОМИНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ ҚАНДАЙ?

Шифохона синдроми катталарда қандай намоён бўлади? Ундан қутулиш учун нималар қилиш керак. ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Тошкент тиббиёт академияси профессори, нейропсихолог Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ жавоб берди (2-қисм).

— Шифохона синдроми катталарда қандай кечади?

— Меланхолик феъл-атворли кишилар шифохона синдромига кўпроқ мойил бўлиши бир неча бор тадқиқ қилинди.

Шифохона синдроми катталарда турлича намоён бўлади. Тиббий масканда узоқ муддат даволаниш туфайли у ердаги шарт-шароит кишининг ҳаёт тарзига айлана боради. Баъзи беморларни ҳатто қандай дори-дармон қабул қилаётгани, ташхис натижаси, даволаш самараси ҳам қизиқтирмай қўяди.

Улар, одатда, шикоят қилмайди, тиббиёт ходимлари билан дўстлашиб, мавжуд шароитга кўникишади. Оиладагилар билан эса чиқишмай қўйишади. Шу боис, бутунлай тузалгач ҳам кўп ўтмай, турли баҳоналар билан шифохонага қайтишга уриниш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Фикр тарқоқлиги, хотира сусайиши, диққатни жамлай олмаслик каби ҳолатлар мазкур синдромга хосдир.

Шифохона синдроми, айниқса, руҳий касаллик билан оғриган беморлар орасида кенг тарқалган. Одатда, улар руҳий касалликлар стационарида бир неча ойлаб ётгач, руҳиятдаги бўшлиқ ўрнини юқорида қайд этилган ҳолатлар билан тўлдиради.

— Шифохона синдромининг даво чоралари қандай?

— Авваламбор, беморни самарали даволаш ва шифохонадан сўнг реабилитация ёки соғломлаштириш марказларига юбориш зарур. Бу борада психореабилитация беқиёс аҳамият касб этади.

Энг муҳими, бемор тиббий масканда ётиб даволаниш маҳали оила ва ижтимоий ҳаётдан узилиб қолмаслигини таъминлаш зарур. Шифохоналарда мусиқа терапия, даволаш гимнастикаси тадбирларини, физиотерапевтик муолажалар, психотерапия ва спорт ўйинлари ўтказиб туриш жоиз.

Узоқ муддат даволанадиган беморларда мазкур синдром пайдо бўлмаслиги учун уларни фақат дори-дармонга боғлаб қўймаслик муҳим аҳамият касб этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi