ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.4K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси

📜1 сентябрь. Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланди. Тегишли соҳа масъулларига барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темир йўл ва автомобиль) тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар ўтказган ҳолда қатновларни босқичма-босқич тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

📜1 сентябрь. Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик айёмини оила даврасида санитария-гигиена қоида ва талабларига риоя этган ҳолда нишонлаш тавсия этилди.

📜18 сентябрь. Коронавирус қайд этилганлар сони 50 минг нафардан ошди. Улардан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этди.

📜1 октябр. Мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди. Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ҳамда транспорт воситаларини ҳаракатланишига рухсат берилаётганлиги муносабати билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

📜12 октябрь. Тошкент тиббиёт академиясида пандемия шароитида тиббий таълимни ташкил этиш бўйича халқаро курс ўтказилди.

📜20 октябрь. Президентимиз раислигида 2021 йилга мўлжалланган Давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ажратилиши айтилди.

📜20 октябрь. Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси даврида мактабларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун хавфсизлик тартибларига амал қилиш бўйича муҳим кўрсатмалар, миллий меъёрлар ва қоидаларни акс эттирган тарқатма тарғибот материалларини ишлаб чиқди ва Халқ таълими вазирлигига топширди.

📜28 октябрь. Ўзбекистон раислигида МДҲ соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик Кенгашининг 32-йиғилиши бўлиб ўтди. Бир қанча масалалар қатори “COVID-19”нинг тарқалишининг олдини олиш бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш, касалланган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш, илмий тажрибалар, дори воситалари ва вакциналарни яратишдаги ютуқлар бўйича ўзаро маълумот алмашиш белгиланди.

📜1 ноябрь. Касаллик қайд этилган жами 67 156 нафар бемордан 64 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этди, шу кунгача 570 нафар бемор касалликдан вафот этди.

📜6 ноябрь. Президентимиз соғлиқни сақлаш тизимини “бутунлай қайта кўриб чиқиш” бўйича йиғилиш ўтказди. Унда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бу курашга юз минглаб тиббиёт ходимлари сафарбар этилгани, улар ўзларини аямасдан, жонларини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётгани эътироф этилди.

📜10 ноябрь. Йил бошидан бери “103” тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушгани ҳақида хабар берилди. Шундан 800 мингдан ортиқ қўнғироқлар Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

7-қисм.
Давоми бор.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси

📜27 ноябрь. Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани инобатга олиниб, 1105 қисқа рақамли “Call-марказ” фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва унинг вазифаларини 1003 – “Call-марказ”ига юклатиш белгиланди.

📜28 ноябрь. Юртимизда коронавирусдан соғайганлар жами 70 047 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилди.

📜2 декабрь. Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохонаси коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатиб, одатий иш режимига қайтди.

📜3 декабрь. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч терапевтик ёрдамга муҳтож беморлар ҳамда ҳомиладорлар учун бўлим очилиши тасдиқланди.

📜12 декабрь. Юртимизда инфекция тарқалишининг бироз барқарорлашиши сабабли коронавирусга мослаштирилган 159 та муассасадан 107 таси ўз йўналиши бўйича одатий фаолиятини бошлаб юборгани, 23 таси эса консервация қилингани ҳақида хабар берилди.

📜18 декабрь. Чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди.

📜21 декабр. 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар тўхтатилди.

📜24 декабрь. Халқаро пресс-клубда “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзусига бағишланган сессия бўлиб ўтди. Унда пандемияга қарши курашда йил давомида қилинган ишлар таҳлил қилинди.

📜30 декабрь. Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР-тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берилди.

8-қисм.
Давоми бор.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда.

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги ҳавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрашини маълум қилган.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси

📜8 январь. Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг “Йил танлови – 2020” тадбирида пандемия даврида ҳалок бўлган шифокорлар — “Йил қаҳрамонлари” деб эътироф этилди.

📜11 январь. Эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабабли 2021 йил 10 январига қадар айрим мамлакатлар учун халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) бўйича чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

📜29 январь. Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди.

📜30 январь. Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди.

📜11 февраль. Юртимизда Россия Федерациясининг “Sputnik V” вакцинаси бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

📜1 март. Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина – ZF-UZ-VAC2001 тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

📜15 март. Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс-тест олиш тартиби бекор қилинди.

📜📜📜📜📜📜📜📜📜📜📜
Пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, Россия, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Япония каби мамлакатларнинг 150 нафар юқори малакали хорижий шифокор ва мутахассислари жалб этилди. Улар юртимиз мутахассислари билан бир сафда туриб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунинг баробарида бизнинг шифокорларимиз ҳам қўшни мамлакатларда пандемияга қарши кураш тадбирларида иштирок этиб, ўз тажрибаларини намоён қилди. Қийин шароитларга қарамасдан, хориждан 600 минг нафардан ортиқ ватандошимиз юртимизга олиб келинди. Чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 100 минг нафарга яқин фуқароларимизга зарур ёрдамлар кўрсатилди.

9-қисм.
ТАМОМ
.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси

Бундан роппа-роса бир йил аввал, 15 март куни юртимизда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланган эди. Бир йилдирки, шу вирус хавфи бизни тарк этгани йўқ. Шу вақт оралиғида мураккаб вазиятдан чиқиш, халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилган изчил сиёсат, тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилиги сабаб пандемия хавфи сезиларли камайишига эришилди.

Қадрли юртдошлар, ССВ Матбуот хизмати сизга ўтган бир йил давомида коронавирус билан кечган кунларимиздан айрим лавҳаларни тақдим этмоқда. Уларни ўқир экансиз, бу кунга етиш учун қандай машаққат чекилгани кўз олдингизда намоён бўлади.

🦠🦠🦠🦠👉🏻БАТАФСИЛ 🦠🦠🦠🦠

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 15 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80743 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 13 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79371 (+40) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 750 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сўраган эдингиз…

Фойдаланмаган таътилларим куйиб кетадими?

— 10 йилдан бери тиббиёт соҳасида ишлайман. Охирги 4 йилда меҳнат таътилига чиқмаганман. Ишдан бўшайдиган бўлсам, фойдаланилмаган таътилларим “куйиб” кетадими?

— Меҳнат кодексининг 151-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгилаб қўйилган. Олий Суднинг 1998 йил 17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 12-сон Пленум қарори 48-бандида ҳам шунга эътибор қаратилган.

Демак, сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда (бунда меҳнат шартномаси қайси асосга кўра бекор қилиниши масаланинг моҳиятини ўзгартирмайди) сизга фойданилмаган барча асосий ва агар бўлса, қўшимча таътиллар учун тегишли миқдорда пуллик компенсация тўланиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи Руслан Муҳаммадиев жавоб берди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион нафардан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 119 миллион 603 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 649 мингдан зиёд киши вафот этган (15.03.2021 йил Европа вақти билан соат 17:05 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 391 231 янги ҳолати аниқланди, 7 110 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:25 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 120 миллион 217 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 660 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,115 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,439 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,385 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,400 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,258 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 52 261, Бразилияда 76 178, Ҳиндистонда 26 291, Россияда 9 437, Буюк Британияда эса 4 618 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире коронавирусной инфекцией заразилось более 120 млн человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 119 млн 603 тысячи, из них более 2 млн 649 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:05 по центральноевропейскому времени 15 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 391 321 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 110 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 08:25 часов по ташкентскому времени 16 марта 2021 года), в мире заразилось более 120 млн 217 тысяч человек, из них более 2 млн 660 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,115 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,439 млн), на третьем месте — Индия (более 11,385 млн), на четвертом — Россия (4,400 млн), на пятом — Великобритания (4,258 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 52 261, Бразилии — 76 178, Индии — 26 291, России — 9 437 и Великобритании — 4 618 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Айни дамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Онлайн тарзда ўтаётган йиғилишда 2021 йилда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш тўғрисидаги масала муҳокама этилмоқда.

Бу масалада Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Алимов Анвар Валиевич ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаеваларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкент шаҳрида коронавирус бўйича назорат кучайтирилади

Тошкент шаҳрида 2021 йил давомида коронавирусдан касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан ошгани, айниқса, cўнгги 5 кунда пойтахтдаги касалланиш ҳолатлари сезиларли ўсгани муносабати билан Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда пойтахтимизда касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.

❗️Хусусан, Тошкент шаҳридаги барча қурилиш обеъктларида, ўша ернинг ўзида вақтинча яшаб ишлаётган қурувчи ва ишчиларни санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя этиши юзасидан назорат кучайтилади.

❗️Шунингдек, транспорт хизмати сифатини ошириш, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида йўналишсиз таксилар уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз тилларидаги) “хавфсиз такси” махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.

Бунда йўналишсиз таксиларнинг қуйидаги:
📌ҳайдовчининг ниқобда бўлиши;
📌кийиниш маданиятига риоя қилиши;
📌автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги;
📌автоулов салонининг тозалиги ва дезинфекциядан ўтганлиги каби талабларга риоя этишлари ҳисобга олинади:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️16 мартда пойтахтнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилади

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча умутаълим мактабларида 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш белгилаб берилди.

Ушбу туманларда фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига ҳам 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш тавсия қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.

Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:
📌 спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;
📌 эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш
юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз тизимида йиғилишлар ва мажлислар ўтказишни вақтинчалик чеклади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.

Зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланди.

Шунингдек, олий таълим муассасалари ва уларнинг ётоқхоналарида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
МАМЛАКАТИМИЗГА "COVID-19"ГА ҚАРШИ
ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНИШИ КУТИЛМОҚДА

Ўзбекистонга GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти томонидан коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина мамлакатимизга олиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради. Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинаси етказиб берилмоқда.

Вакцинанинг биринчи қисми 16 мартдан 17 марга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортида қабул қилиб олинади.

2021 йил 5 март куни GAVI ташкилоти томонидан етказилган шприц ва хавфсиз утилизация қутилари тақсимот асосида жойларга тарқатилган эди.

Воқеалар жараёни ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил ахборот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида, вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилди.

Бу ҳақда батафсил Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилиниши кутилаётган қарорда белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тезкор хабар

ЎЗБЕКИСТОНГА "COVID-19"ГА ҚАРШИ 660 МИНГ ДОЗА ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

— Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов. — Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади.

Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.

Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши курашни самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "CОVID-19"га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик учун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80858 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Тошкент вилоятида,
📌92 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79450 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 786 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкентда сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Тошкентда 16 март куни Россиянинг Shimco Group компанияси ва Словакиянинг Chirana компанияси томонидан сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

Россия — Словакия — Ўзбекистон қўшма корхонаси Chirana Asia йилига 500 донагача ускуна ишлаб чиқариши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг умумий қиймати 6 миллион долларни ташкил этади.

Shimco Group президенти Василий Шимко таъкидлашича, Тошкентда ишлаб чиқариладиган қурилмаларда турбина ўрнига мембранали компрессор ишлатилади, бу эса хизмат муддатини сезиларли даражада оширади ва вентиляторга техник хизмат кўрсатиш нархини пасайтиради.

Василий Шимконинг маълум қилишича, биринчи шундай аппарат 2020 йил май ойида Тошкент шаҳридаги 1-сонли Республика клиник касалхонасига юборилган.

Биринчи босқичда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқариш учун Россия компанияси 2 миллион долларлик сармоя киритди, келажакда қўшма корхона анестезик ҳамда стоматологик ускуналар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг деярли 80 фоизини Марказий Осиё мамлакатларига, биринчи навбатда, Афғонистонга экспорт қилиш режалаштирилган ва бундан ташқари, компания Тожикистон ва Қирғизистон билан шартномалар тузган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 327 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 119 миллион 960 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 656 минг нафардан зиёд киши вафот этган (15.03.2021 йил Европа вақти билан соат 15:10 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 327 255 янги ҳолати аниқланди, 6 668 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 120 миллион 666 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 670 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,155 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Ушбу кщрсаткич бщйича иккинчи ўринда Бразилия (11,483 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,409 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,409 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,263 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 40 230, Бразилияда 43 812, Ҳиндистонда 24 492, Россияда 9 393, Буюк Британияда эса 5 089 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 327 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 119 млн 960 тысяч, из них более 2 млн 656 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:10 по центральноевропейскому времени 16 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 327 255 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 6 668 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:24 часов по ташкентскому времени 17 марта 2021 года), в мире заразилось более 120 млн 666 тысяч человек, из них более 2 млн 670 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,155 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,483 млн), на третьем — Индия (более 11,409 млн), на четвертом — Россия (4,409 млн), на пятом — Великобритания (4,263 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 40 230, Бразилии — 43 812, Индии — 24 492, России — 9 393 и Великобритании — 5 089 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi