ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.5K subscribers
6.29K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлигига патронаж ҳамширалари учун 50 минг нусхада қўлланмалар топширилди

БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Соғлиқни сақлаш вазирлигига патронаж хизматининг универсал прогрессив модели бўйича ўқув қўлланмаларни топширди. Вазирликда ўтган маросимда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан, болаларнинг 5 ёшгача бўлган даврда оптимал ривожланиши ва ўсишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга амалдаги штатлар доирасида алоҳида патронаж ҳамширасини бириктириш механизми жорий этилиши белгилланган.

ЮНИСЕФ томонидан топширилган “Бирламчи тизимда оналар ва болалар билан ишлаш бўйича патронаж ҳамширалари ишини ташкил этиш” амалий қўлланмаси ва “Оналар ҳамда болаларда хавф омилларини аниқлаш бўйича йўриқнома ва бериладиган тавсиялар” услубий кўрсатмаси айни шу йўналишдаги патронаж ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириш, фаолияти сифатини кўтаришга хизмат қилади.

— Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишда ушбу тўпламлар жуда самарали, — дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Чунки уларда илғор халқаро тажрибалар таҳлил этилган бўлиб, тўпламлар ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган ҳолда тайёрланган. Патронаж фуқаролар орасида болаларнинг тўғри парвариши, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, умуман, аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим бўғин ҳисобланади. Ушбу қўлланмалар эса мамлакатингиздаги патронаж тизимининг сифатини янада яхшилаш учун хизмат қилишига ишонамиз. Ташкилотимиз томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўлланмалар 50 минг нусхада топширилди.

Тадбир якунида мутахассислар мавзу юзасидан оммавий ахборот воситалари ҳамда иштирокчилар саволларига жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Британча" штамм, карантин ва "COVID" марказлари тақдири – ССВ мавжуд эпидемиологик вазият бўйича изоҳ берди

Сўнгги пайтларда коронавирус инфекцияси тарқалиши кўпаяётгани, карантин чоралари кескин кучайтирилиши мумкинлиги, "британча" штаммни жиловлаш оғир бўлаётгани ҳақида гап-сўзлар кўпайиб қолди.

Вазиятга изоҳ олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев билан боғландик.

– Республикадаги эпидемиологик вазият барқарор ва кун сайин яхшиланиб бормоқда. Бундай ваҳимали хабарларда бирор асос йўқ. Масалан, 2021 йил 8 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 247 кишини ташкил қилса, айнан шу куни аниқланган беморлар 28 нафар бўлган. Яъни, бу эпидемиологик вазият мураккаб даврларга нисбатан ўнлаб маротабагача кам.

Бу 80 247 нафар бемордан 78 939 нафари, яъни 99 фоизи тузалган. Бугунги кунда ҳисобот бўйича 686 нафар коронавирус аниқланган бемор мавжуд бўлиб, шундан 292 нафари стационар шароитда, 394 нафари уй шароитида даволанмоқда.

– COVID марказлари фаолиятига ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Республикада коронавирус инфекцияси бўйича вазият энг чўққига чиққанида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 159та даволаш профилактика муассасаси фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгани натижасида республика бўйича жами 7та (Андижонда 1та, Наманганда 1та, Сурхондарёда 1та, Фарғонада 1та, Хоразмда 1та, Тошкент шаҳрида 2та) шифохонада даволаш ишлари олиб борилмоқда. 7та муассасада жами 1 015 нафар бемор даволанмоқда. Шундан 723 нафар бемор пневмония ва бошқа белгилар билан даволанмоқда.

– Ёпилган марказларнинг келгуси фаолияти нима бўлади?

– Маълумки, бундай марказларнинг аксарияти мослаштирилган муассасаларда эди ва улар яна ўз фаолиятига қайтарилди. Шунингдек, айрим шифохоналарнинг бошқа касалликларни даволаш бўлимлари эгалланганди, улар ҳам олдинги ихтисослиги бўйича ишлай бошлади. Айнан коронавирусга қарши қурилган марказлар консервация қилиб турилибди. Сабаби, биз келгусида эпидемиологик вазият қандай бўлишини билмаймиз ва ҳар қандай ҳолатга шай бўлишимиз керак.

– "Британча" штаммнинг тарқалиши қандай кечяпти?

– "Британча" штамм коронавируснинг бир тури, холос. Биз нафақат бу штаммни, балки бошқаларини ҳам ўрганяпмиз, лозим бўлганда даволаяпмиз. Энг муҳими, бу штаммларнинг тарқалиши ва даволаш усулида айтарли фарқлар йўқ, шу боис ортиқча мураккаблик туғдирмаяпти.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

Манба
: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80268 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78994 (+55) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 652 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида давом этмоқда.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси Тошкент вилоятининг Чиноз туманида давом этмоқда.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
АЛЛЕРГИЯДАН БУТКУЛ ҚУТУЛИШ МУМКИНМИ?

Аллергияни ташхислаш усуллари қандай? Касалликдан буткул қутулиш мумкинми? ССВ матбуот хизматининг Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Илмира РАЗИКОВА билан суҳбати айни шу ҳақда бўлди.

— Аллергияни ташхислаш усуллари қандай?

— Аллергияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, аллергия белгилари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида аллергия борми, деб сўралади.

Суҳбат давомида беморда аллергия бор йўқлигини билиш мумкин. Бундан ташқари, уни аниқлаш учун қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:

• қон таҳлили — иммунитет тизими томонидан чиқарилган IgE антитаналари даражасини ўлчайди.

• терини тилиш — бу ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Тери шприцнинг учи билан тирналади ва бу жойга бироз камроқ аллерген қўлланилади.

Агар тери реакцияси (қичишиш, қизариш ва шиш) бўлса, бу аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.

Касалликни даволаш тўғри ташхис қўйишдан бошланади. Кўпчилик, аллергияни бутунлай йўқотишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди. Аслида эса, шифокор тавсияларига тўлиқ амал қилган ва парҳезни канда қилмаган кишилар дарддан холос бўлиши мумкин.

— Касалликдан буткул қутулиш мумкинми?

— Aллергик касалликларни даволашда хасталликнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.

Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.

Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергияси вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит ва мушук жунларига аллергиянгиз бўлса, улардан воз кечиш лозим.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга мансуб бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча, худди “тез ёрдам”дек, тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.

Aллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули – иммунотерапия ҳисобланади. Aллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишга эришиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бухоро шаҳар 4-сон оилавий поликлиникасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Ғ. Саидов ҳамда халқ партия депутатлари томонидан аҳолининг сайёр қабули ўтказилди.

Унда аҳолининг мавжуд муаммолари тингланиб, жами 25 нафар фуқароларга муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, оилавий поликлиника ҳудудида истиқомад қилаётган аҳоли вилоятнинг 14 турдаги тор доирадаги етакчи мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бухоро ҳудудий филиали томонидан жами 60 та оиланинг 256 нафар фуқароларига 12 турдаги қиймати 324 миллон сўмлик дори воситалари тўплами бепул тарқатилди.

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида семинар-тренинг ташкил этилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Сўраган эдингиз...

Бюллетень учун 100 фоиз эмас, 80 фоиз ҳақ тўлаб берамиз дейишяпти...

— Фарзандим коллеж ўқувчиси. Ўзим оилавий поликлиникада ишлайман. Фарзандимнинг бетоблиги сабаб бюллетен(вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси)га чиққандим. Ишхонам бюллетень учун 100 фоиз эмас, 80 фоиз ҳақ тўлаб берамиз деяпти. Шу тўғрими?

— Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартибига оид низомнинг 27-бандида белгиланганидек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
б) умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
в) умумий иш стажи беш йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Мазкур низомнинг 26- ва 27-бандларида назарда тутилган ходимлардан ташқари бошқа ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи Руслан Муҳаммадиев жавоб берди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Ўзбекистонда эмланган аҳолига эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

«Бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга шприц таъминоти, хавфсиз қутилар таъминоти ва бошқалар учун республикамизда 6 млрд сўмдан зиёд маблағлар ажратилган ва харидлар амалга ошириляпти. 10 мингдан ортиқ вакцинаторлар, патронаж ҳамширалари, 33 мингдан ортиқ шифокорлар вакцинацияга тайёргарлик кўришяпти.

Биринчи навбатда, эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб бориляпти. Янги emlash.uz деб номланган сайт яратилди. Вакцина олган фуқаролар бу сайтда рўйхатдан ўтказиб борилади. Уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади», деди Баҳодир Юсупалиев.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда маълум қилинишича, мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда. Таҳлилларга кўра, охирги 3-4 ҳафтада касалланиш кўрсаткичи бирмунча пасайган.

Ҳозирда иккита асосий йўналишда иш олиб бориляпти:

1) эмлаш жараёнини ташкил этиш. Бунда моддий-техника базаси, кадрлар салоҳияти ва музлаткич занжирини сақлаш масаласи кўзда тутилган;

2) вакциналарни харид қилиш.
3168 та эмлаш пункти ва 860 дан зиёд мобил бригада ташкил этилган. Бу йўналишда зарур воситалар учун 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган ва харид жараёнлари амалга оширилмоқда.

10 минг нафардан ортиқ вакцинатор, патронаж ҳамширалари, 33 минг нафардан ортиқ шифокор эмлаш жараёнига тайёргарлик кўришган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80347 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 13 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79051 (+57) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 674 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Во всем мире доказано, что вакцины являются эффективным средством защиты. Об этом говорится в социальном видеоролике, разработанном Министерством здравоохранения в сотрудничестве с рядом международных организаций.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар самарали ҳимоя воситаси эканлиги бутун дунёда ўз тасдиғини топган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишланган ижтимоий роликни тақдим этади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi