Абдуҳаким Хаджибаев Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири билан учрашди
Аввал хабар берганимиздек, юртимизда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегацияси бўлиб турибди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Абдуҳаким Хаджибаев Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бошчилигидаги делегация гуруҳини қабул қилди. Учрашувда икки томондан ҳам соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, мажбурий суғурта тизимини жорий қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш йўналишларининг масъуллари иштирок этди.
Мулоқот чоғида томонлар тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасидаги янгиликлар билан алмашдилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатлар ўртасида азалий дўстона муносабатлар янги босқичга чиққанлигини таъкидлаб, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини айтишди.
Учрашувда вазирлар мамлакатлардаги айни пайтдаги мавжуд эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот алмашиб, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳимлигини қайд этишди.
Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олишда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлиги айтилди. Жумладан, коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича бебаҳо тажрибани ҳисобга олган ҳолда, икки томонлама ҳамкорлик доирасида ҳам, халқаро ташкилотларда (ШҲТ, МДҲ ва бошқалар) ҳам эпидемия ва пандемия ҳолатларида тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича биргаликда самарали чораларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.
Икки мамлакат вазирликлари соғлиқни сақлаш масалаларини ҳал қилишда яқин муносабат ўрнатиш, стратегик шериклик асосида амалий ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни кенгайтиришга келишиб олди.
Қозоғистонликлар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, соҳада янги технологияларни жорий этиш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, пандемия даврида катта талофатларсиз эпидемиологик барқарор вазиятни сақлаш борасидаги Ўзбекистон эришаётган ютуқларни юқори баҳолади.
Икки давлат вазирлик раҳбарлари томонидан соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Келгусида тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, мажбурий суғурта тизимини жорий қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш борасида қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олишди.
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой самимий қабул учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевга миннатдорлик билдирди ва тиббиёт соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Эрали Тугжанов иштирокида Тошкент шаҳрида замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказида бўлишди ҳамда бу ерда беморлар ва тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар, даволаш жараёнини юқори баҳоладилар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

"Milliy" телеканали томонидан таъсис этилган "Ўзбегим аёли – 2021" миллий мукофоти топширилди, улар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор
Юртимизда умрини эзгуликка бағишлаган, фидойи меҳнати билан Ватан равнақига ҳисса қўшаётган матонат соҳибалари кўп. Уларнинг хизматлари, ҳиммати, фидойилиги, ўз ишига садоқати ва жасорати таҳсинга лойиқ. "Milliy" телеканали ана шундай шижоатли аёлларга эҳтиром кўрсатган ҳолда, бир неча йиллардан буён "Ўзбегим аёли" Миллий мукофоти тақдимотини ўтказиб келмоқда.
Бу йили ҳам мазкур мукофотга турли ҳудудлардан 100 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган бўлиб, уларни саралашда даъвогар аёлларнинг жамиятдаги роли, иш фаолиятидаги жасорати, мураккаб кечган пандемия шароитидаги хизматлари алоҳида эътиборга олинди. Улардан фаолияти энг яхши деб топилганлари "Ўзбегим аёли" Миллий мукофотига муносиб кўрилди.
Улар орасида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиожарроҳи Нисо Турдиева ҳам бор.
— Болалар юрагида жарроҳлик амалиётини ўтказиш ғоят мураккаб ва масъулиятли жараён, — дейди кардиожарроҳ Нисо Турдиева. — Бу жараёнда асосий натижа — жажжи бемор юрагининг қайтадан ишлаб кетишини кўриш олий бахтдир.
Маълумки, пандемияни енгишда тиббиёт соҳаси ходимларининг ҳиссаси катта бўлди. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Дилдора Секлер, Вирусология илмий-текшириш институти илмий ходими Раъно Қосимова, "De-factum laboratories" клиникаси иммунолог-шифокори Азиза Хўжаева ҳам "Ўзбегим аёли – 2021" миллий мукофотига лойиқ топилгани қувонарлидир.
Тадбирда мукофотлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.

🔺2021 йил 5 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80125 (+44) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78802 (+80) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78802 (+80) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 425 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 115 миллион 289 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 564 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 425 675 янги ҳолати аниқланди, 9 561 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 116 миллион 061 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 580 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,468 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,173 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,718 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,301 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,201 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 65 320, Ҳиндистонда 16 838, Бразилияда 71 704, Россияда 11 024, Буюк Британияда эса 6 573 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 425 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией
По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 115 млн 289 тысяч, из них более 2 млн 564 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 425 675 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 561 больной умер.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 116 млн 061 тысяча человек, из них более 2 млн 580 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,468 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,173 млн), на третьем — Бразилия (более 10,718 млн), на четвертом — Россия (4,301 млн), на пятом — Великобритания (4,201 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 65 320, Индии — 16 838, Бразилии — 71 704, России — 11 024 и Великобритании — 6 573 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Президент: «Аёл фарзанди бахтли бўлса, асл бахтни ҳис этади»
Бугун, 6 март куни пойтахтдаги “Конгресс-ҳолл”да 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Тадбирда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбирдаги нутқида: "Жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда. Бундан буён Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди", — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Манба: Kun.uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Во всем мире доказано, что вакцины являются эффективным средством защиты. Об этом говорится в социальном видеоролике, разработанном Министерством здравоохранения в сотрудничестве с рядом международных организаций.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар самарали ҳимоя воситаси эканлиги бутун дунёда ўз тасдиғини топган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишланган ижтимоий роликни тақдим этади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.
—
В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.
#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Байрам табриги
ҚЎЛИНГИЗ ЕНГИЛ, ТИЛИНГИЗ ШИРИН БЎЛСИН!
Вирусология илмий-текшириш институти очилган дастлабки йиллардан буён шу ерда фаолият юритиб келаман. Ўта юқумли касалликлар айнан бизнинг шифохонага келади.
Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси ҳам бундан қарийб бир йил аввал илк бор институтимиз клиникасининг лабораториясида аниқланганди. Ўша куни кечаси соат 3:00 атрофида лаборатория ходимлари қўнғироқ қилиб, хориждан келган ватандошимизнинг натижалари мусбат чиққани ҳақида хабар беришди. Вақт йўқотишимиз мумкин эмасди. Жараён жуда тез бошланиб кетди, лекин бемордан кўра, ўзимизда қўрқув катта эди. Шундай бўлса-да, даволаш чораларини ва карантинни тўғри ташкил қила олдик.
Бундай қалтис вазиятда “мен аёлман”, “менга етарлича шароит яратиб беринглар”, дейишнинг мавриди эмас эди. Уч ойдан ошиқ вақт мобайнида уйга боролмадим, биринчидан касб масъулияти, иккинчидан фарзанд-у набираларимни асраш учун шундай қилдим. Кейинчалик, ўзим ҳам коронавирус билан касалланиб, соғайиб чиқдим...
Демоқчиманки, биз танлаган касб инсонлар ҳаёти билан боғлиқ. Мен бошдан кечирган ҳолат юртимизда коронавирусга қарши курашган кўплаб тиббиёт ходималарининг ҳам бошидан ўтгани аниқ. Муҳим дақиқаларда барча ҳамкасбларимиз ўз қасамига содиқ қолиб, оқ халатига гард юқтирмасликка ҳаракат қилишди.
Тиббиёт соҳасида амалий фаолият олиб бораётган ёки илмий изланишлар қилаётган хотин-қизларни кўрганимда уларга сабр ва бардош тилайман. Касбию оиласига бирдай меҳр беришларини сўрайман. Чунки беморга меҳр бермайдиган шифокор уни даволаб, яна қайта жароҳатлаган одамга ўхшайди. Беморни даволаб, уни яна ширин сўзлари билан сийлайдиган тиббиёт ходимлари бир беморга икки шифо бергандек бўлади.
Қўлингиз енгил, тилингиз ширин бўлсин, азиз дугоналарим, қадрли сингилларим! Байрамингиз муборак бўлсин!
Муҳайё Асилова,
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси бош шифокори.
I даражали “Саломатлик” ордени соҳибаси.

ВАКЦИНАЛАР УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲИМОЯНИ КАФОЛАТЛАЙ ОЛАДИМИ?
Айни пайтда кўпгина мамлакатларда “COVID-19” вирусига қарши оммавий эмлаш жараёни амалга оширилмоқда. Юртимизда ҳам жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу боис, кенг жамоатчиликда вакцина ўзи нима экани, у қандай ишлаши, оммавий эмлаш жараёни қай тартибда олиб борилиши тўғрисида тўлақонли ахборот бериш мақсадида ССВ матбуот хизмати туркум суҳбатлар уюштирмоқда. Саволларимизга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб беради.
— Вакциналар қандай ишлайди?
— Вакцина — бу микробнинг (вирус ёки бактерияларнинг) заифлашган, зарарсиз бўлаги бўлиб, танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз танага кирган микробни аниқлайди ва бу микробга карши курашиш учун антитаначаларни ишлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади.
Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна дуч келсангиз, иммунитет тизимингиз уни қандай йўқ қилишини билади, сиз касал бўлмайсиз.
Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.
— Вакциналар узоқ муддатли ҳимояни кафолатлай оладими?
— Бу саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилади. Мавжуд маълумотларга кўра, “COVID-19” вирусидан тузалган одамларнинг аксариятида иммунитет шаклланади. Унинг давомийлиги қанча муддат сақланиб туришини вақт кўрсатади.
— COVID-19 ни юқтириш оқибатида шаклланган иммунитет кучлими ёки унга қарши эмлангандан кейин ҳосил бўлган иммунитетми?
— Инсонда инфекция юқиши натижасида ҳосил бўлган “табиий иммунитет”нинг шаклланиши организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Ушбу вирус инсоният учун янги бўлганлиги сабабли, бу саволнинг аниқ жавобини ҳали билмаймиз. Мавжуд маълумотларга кўра, “COVID -19” ни юқтириб олиш натижасида ҳосил бўлган иммунитет 90 кун давомида қайта касалланишдан сақлайди.
“COVID-19” вакциналарининг реал ҳаётда қандай таъсир қилиши ҳақида айни пайтда барча халқаро илмий-текшириш институтлари ва нуфузли вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларда изланишлар олиб борилмоқда. Эмлашдан кейинги иммунитет давомийлиги ҳақида бир нарсани аниқ айта оламиз, барча тадқиқотчилар томонидан ушбу вакциналар қабул қилингандан кейин тўлиқ бир йил давомида касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиши таъкидланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди, муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.
Шу ернинг ўзида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский пансионат для ветеранов войны и труда, где ознакомился с условиями проживания и лечения престарелых, побеседовал с ветеранами, проживающими в учреждении.
Здесь же состоялась встреча, посвященная обсуждению мер по улучшению условий, медицинского и социального обслуживания во всех домах «Саховат» и «Мурувват».
Ответственным лицам даны соответствующие поручения.
#Mirziyoyev #uchrashuv #nuroniylar #mehretibor