ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
134K subscribers
6.4K photos
2.55K videos
44 files
10K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЎСМИРЛАР ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика ўсмирлар диспансери янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Акмал Асқаров ва Қорақалпоғистоннинг бир қатор даволаш-профилактика муассасалари мутасаддилари иштирок этди. Тадбир давомида йиғилганлар диспансерда яратилган шароитлар билан танишди.

Бу диспансер тўлиқ реконструкциядан чиқиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва инвентарь билан таминланган. Сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга алоҳида хона ажратилиб, УТТ, Рентген, лаборатория, стерилизация, шунингдек, кундузги даволаш хоналари ҳам тиббий хизмат кўрсатишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Юртимизда аҳоли саломатлиги, жумладан ўсмирлар ва ёшларнинг саломатлигини асраш алоҳида эътибор талаб қиладиган масалалардан ҳисобланади. Юқори ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган талаба ва ўқувчи ёшларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, уларни тиббий текширувдан ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш орқали келажагимиз асосини қурувчи соғлом авлод етишиб чиқиши шубҳасиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон туманининг энг чекка ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари ва сирдарёлик тиббиёт ходимлар томонидан Гулистон туманидаги Боёвут оилавий шифокор пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ИККИ ОЙ МОБАЙНИДА 17 ТА
ЖИҲАТИ ЎЗГАРГАН ЯНГИЧА ШТАММ

Дунёда кузатилаётган эпидемиологик ҳолат тиббиёт соҳаси мутахассислари, қолаверса, оддий аҳолининг ҳам хавотирига сабаб бўлмоқда. Айниқса, ўтган йилнинг декабрь ойи дунё олимлари учун қийин давр бўлди. Бу пайтда “COVID-19” инфекциясининг иккинчи тўлқини, айрим давлатларда эса учинчи тўлқини бошланди. Шунингдек, ўзининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез юқувчи ва тарқалувчи, айниқса ёшларга кўпроқ юқадиган “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида янги “COVID-19” вируси аниқланган эди. Ўтган давр мобайнида бутун дунё олимлари уни текшириш, аниқлаш ва даволаш йўлида илмий изланишлар олиб борди ва бу ишлар ҳанузгача давом этмокда.

Аммо ўтган фурсат ичида вирус ҳам ўзгариб, мутацияга учраб, янгидан янги шаклларга ўтиб борди. Айни пайтдаги вирус аввалгисидан 20 та жиҳати билан ажралиб туради. “Британча” штамм икки ой мобайнида 17 та жиҳати ўзгариб, тез мутацияга учрамоқда. Шунингдек, у ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкун бўлганлиги билан ҳам хавфлидир.

Коронавируснинг янги B.1.1.7 шакли тез суръатларда тарқалиши билан дунё олимлари эътиборини тортди ва янги штамм тариқасида ифода этилди.
Вирус мутациясини узоқ вақт онкологик касалликка чалинган ва иммунитетни босувчи дори воситаларни қабул килган инсон организмида узоқ муддат мутацияга учраши натижасида юзага келгани қайд этилмоқда.

Шу боис ҳам, янги штаммни полимераза занжир реакцияси ёрдамида аниқлаш мушкул эканлиги айтилмоқда. Сабаби мутацияга учраган вирус ПЗР текширувидаги иммун жавобни айланиб ўтишга қодирлиги, уни тўғри диагностика қилиш бир оз мушкул экани билан ҳам ажралиб туради.

“COVID-19” вирусининг B.1.1.7 шакли - “британча” штамми ўз таркибидаги иккита аминокислотани йўқотиб, организмнинг иммун жавоби, яъни, антитаначаларини айланиб ўтишга муваффақ бўлади. Бу эса вирусни тез тарқалишига имкон яратаяпти. Шу боис ҳам, янгича штаммни кенг тарқалиб кетишининг олдини олишимиз керак. Бунинг учун эса, карантин талаб-қоидаларига сўзсиз риоя қилишимиз зарурлиги шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ЯНГИ ШТАММ ТАРҚАЛИШИНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

“COVID-19” инфекциясининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез тарқалувчи, айниқса, ёшларга кўпроқ юқувчи “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. Хўш, бу турнинг тарқалишининг олдини олиш учун нима қилиш керак? ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— Британия ва дунё олимларининг бераётган тавсияларига қараганда, янги штамм тарқалишининг олдини олишнинг ягона ва туғри йули — бу зарарланган беморни яккалаш (изоляция) ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни ҳам алоҳида назоратга олишдир. Фақатгина шу йул билан тез тарқалувчи “британча” штаммни тарқалиш кўрсаткичини камайтириш мумкин.

Ёдингизда бўлса, Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг ўтган йилнинг ёз ойларида унинг “Испания штамми” ҳам пайдо бўлди. Бу штамм ҳам жуда тез тарқалувчи тур, дея эътироф этилган эди. Вақт ўтиши натижасида, бу штамм тарқалишининг сабаби инсонлар миграцияси экани аниқланди. Бу ҳолат эса оддий саналган карантин қоидаларига риоя килиш ва тиббий ниқобларни доимий тақиб юриш билан бартараф этилди.

Ҳозирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги, карантин талаб-қоидаларини писанд қилмаётгани, оддий ҳимоя воситаларини тақмаслигининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Тўғри, Ўзбекистонда айни пайтда эпидемиологик барқарор вазият ҳукмронлик қилмоқда. Аммо бу коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи бутунлай тугади, дегани эмас. Юқорида айтилганидек, “COVID-19”нинг B.1.1.7 шакли — “британча” штаммини енгишнинг ягона йўли карантин қоидаларига амал қилишдир.

Айни пайтда мамлакатимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Агар аҳолимиз мана шу юмшатилган тартибга тўлиқ риоя қилмаса, унинг оқибатлари қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, барчаси ўзимизга боғлиқ.

Муҳими, “COVID-19”га қарши вакцина янги штаммда ҳам фойда бериши аниқланган. Шу боис, оммавий эмлаш бизнинг юртимизда бошланишига қадар ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига ўзи масъул бўлиб, тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланса, карантин қоидаларига риоя қилса, шубҳасиз, биз дунёнинг қатор давлатларида давом этаётган бугунги эпидемиологик ноҳуш вазиятдан сақланиб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндокринология cоҳасидаги замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланиш жараёнлари, касалликларни даволаш бўйича олиб борилаётган самарали фаолият Андижон вилояти мисолида.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Тошкент вилояти.
Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” спорт марафони ўзгача бир кўтаринкилик руҳида ўтди. Шаҳар марказидаги “Кимёгарлар саройи”да ҳамда бир нечта МФЙ ҳудудларида бўлиб ўтган тадбирда 2000 дан зиёд фуқаролар ўзларини спортга бўлган муносабатларини ифода этди.
————————————————
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбек қўл жанги спорти федерацияси ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган “Саломатлик куни” тадбирини ташкил этди.

🔺Навоий вилояти.
Бугунги кунда вилоятда ҳам аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар кенг қулоч ёйди. Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда ташкилотларда фаолият юритиб келаётган ходимларни мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

🔺Сирдарё вилояти.
Вилоятда аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари авж нуқтасига етди. Гулистон тумани Оқолтин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 11-сон оилавий поликлиника вилоятда биринчилардан бўлиб бу муҳим тадбирни якунлашди.
———————————————
Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиниши натижасида бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизими вужудга келмоқда. Юртимизда биринчилардан бўлиб вилоятда иккита синов лойиҳа ишлари амалга оширилади. Давлат тиббиёт суғурта тизими жорий қилиниб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида “Гулистон тиббиёт кластери” барпо этилади. Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган навбатдаги ўқув-амалий семинарда ана шу масалалар илгари сурилди.

🔺Андижон вилояти.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов бошчилигидаги малакали шифокорлар гуруҳи иштирокида марказнинг Андижон филиалида вилоятда биринчи марта юракда мураккаб технологик рентген-эндоваскуляр диагностика ва кардиожарроҳлик даволаш муолажалари ўтказилди.

🔺Жиззах вилояти.
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан саломатлик тадбирлари ўтказилди.

🔺Фарғона вилояти.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил этишди. Шунингдек, бир неча кун давомида жами 291 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг орасидан 30 нафари саралаб олинди ҳамда шу ернинг ўзида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 29 нафар болада пластик жарроҳлик, 1 нафар болада эса кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

🔺Қашқадарё вилояти.
“Ёшим олтмишдан ўтди, лекин жисмоний машқларни сира канда қилмайман. Дўхтирларимиз, ҳамшираларимиз пиёда юринг, овқатланишга, хонадоннинг саришталигига эътибор беринг, деб бекорга жон куйдиришмаяпти. Саломатлик энг аввало ўзимизга керак”, дейди қашқадарёлик Мақсад момо Хидирова ҳудудда ташкил қилинган “Саломатлик куни” тадбирлари давомида.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати брифингида Нурмат Атабеков коронавируснинг "британча" штамми ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни билдириб ўтди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Наманган вилояти.
Вилоят марказидан қарийб 80 км олис масофада жойлашган Гулбоғдаги 10-сон оилавий поликлиникаси эрта тонгдан одамлар билан гавжум бўлди. Чунки бу ерга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаббуси билан намунали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун вилоятдаги ихтисослашган тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари ташриф буюришди.

————————————
Аламилик бир неча хонадон эгалари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг йўқловидан ғоят мамнун бўлишди. Кўча бошида оҳиста қадам ташлаб келаётган онахон Абдулходи Иминовнинг диққатини тортди. Бошқарма бошлиғи онахондаги ҳорғинликдан ундаги касалликлар аломатини узоқдан бўлсада илғади.

🔺Бухоро вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғафур Саидов бошчилигида бошқарма масъул ходимлари Когон туманидаги 23-оилавий поликлиникасида бўлишди. Улар тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига бориб, улар билан суҳбатлашдилар. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифи, ундан кўзланган мақсад, тиббиёт ходимлари зиммасига юклатилган устувор вазифалар, шу билан бирга, сўнгги пайтларда соҳага доир чиқарилган қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот бердилар.
—————————————
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев бошчилигидаги етук мутахассислар Бухоро вилояти шифохоналарида жойлашган нейрохирургия бўлимларида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар муассасаларда беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди, ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкиллаштиришди. Бундан ташқари. тажрибали мутахассис марказнинг ҳудуддаги филиали нейрожарроҳлари ассистентлигида нейроонкологиянинг долзарб йўналишида мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказди.
————————————
Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Марат Садиков бухоро вилоятига борди. Ташрифдан мақсад Президентимиз томонидан берилган вазифалар ижросини ўрганиш, соҳа ходимларига амалий ва назарий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, бу йўналишда юзага келган мавжуд муаммо ва камчиликларга биргаликда ечим излашдан иборатдир.

🔺Фарғона вилояти.
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ўзбек жанг санъати федерацияси туман вакиллари билан ҳамкорликда “Саломатлик куни” тадбири намунавий сценарий асосида ташкил этилди.

🔺Тошкент вилояти.
"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" нинг дастлабки ойида Пскент туманида навбатдаги янги оилавий шифохона фойдаланишга топширилди. Поликлиника "Холиқберди" маҳалласида жойлашган бўлиб, Президентимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича 2 млрд 400 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

🔺Сирдарё вилояти.
Вилоятда аҳолининг жисмоний фаоллик даражаси, зарарли одатлари ўрганилиб, саломатлик профили яратилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли тўрт гуруҳга ажратилиб, саломатлик кўрсаткичлари аниқланмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 801 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 12 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 19 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 286 (+65) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 894 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида санитария-эпидемиология соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида "Ўзбекистон 24" телеканалининг репортажида.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

ССВ: Кадрлар бошқармаси бошлиғи тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Саламов Музаффар Рустамович вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Саламовнинг мутахассислиги ҳуқуқшунос бўлиб, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институт (айни пайтда университет)ини тамомлаган.

42 ёшли М. Саламов ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, мазкур департаментнинг Кадрлар бўлимининг бошлиғи, Адлия вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги каби давлат ташкилотларида масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 10 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 102 миллион 584 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 222 мингдан зиёд киши вафот этган (1.02.2021 йил Европа вақти билан соат 20:26 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 444 580 янги ҳолати аниқланди, 10 885 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (02.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 103 миллион 409 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 237 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,817 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,757 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,176 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,868 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,817 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 141 327, Ҳиндистонда 11 427, Бразилияда 58 462, Россияда 17 648, Буюк Британияда эса 21 088 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 10 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 102 584 тысячи, из них более 2 млн 222 тысячи человек умерли (по состоянию на 20:26 по центральноевропейскому времени 1 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 444 580 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 885 больной умер.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 2 февраля 2021 года), в мире заразилось более 103 млн 409 тысяч человек, из них более 2 млн 237 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,817 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,757 млн), на третьем — Бразилия (более 9,176 млн), на четвертом — Россия (3,868 млн), на пятом — Великобритания (3,817 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 141 327, Индии — 11 427, Бразилии — 58 462, России — 17 648 и Великобритании — 21 088 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Подробный анализ деятельности службы "103" за прошлые годы: достигнутые результаты и стоящие перед ней задачи. Об этом следующий репортаж телеканала "Узбекистон 24".

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йил шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматининг ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз. Юртимизда шаклланган ушбу хизматнинг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим эканлиги яна бир бор аён бўлди.

Жумладан, "103" хизмати 2019 йилда 10 миллионга яқин чақириқни қабул қилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 11 ярим миллионга яқинлашди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан "Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш" лойиҳасини консультанти таҳлиллари асосида тайёрлаган репортаж шу ҳақда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
«БРИТАНЧА» ШТАММ ОДАМЛАРГА ҚАНДАЙ ҲАВФ СОЛМОҚДА?

Буюк Британияда аниқланган коронавирус янги штаммининг дунё бўйлаб тарқалиши кундан кун кучаймоқда ва бу мутацияга учраган янги штамм юртимизда ҳам аниқланди. Мазкур штамм ҳақидаги ССВ Матбуот хизматининг саволларига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевадан жавоб олдик:

— Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми кузатилган давлатларнинг шифокор ва олимларининг хулосаларига кўра, янги штамм олдинги коронавирусга нисбатан 71 фоизга юқувчан ва тарқалувчанлиги жуда юқори. Бу инфекция кўпроқ болалар ва ўсмирларда тарқалмоқда.

“Британча” штаммга хос бўлган хусусият – унинг тез бошланиши. Бу штаммни юқтирган одам бир соатдан сўнг умумий ҳолсизликни ҳис қила бошлайди. Тана ҳароратини кўтарилиши +39°С гача ёки ундан юқори бўлади. Қуруқ йўтал, кўп ҳолатларда томоқ қирилиши билан келади. Йўтал оғриқсиз бўлса-да, беморда бош оғриғи ва таъм билишнинг йўқолиши кузатилади.

Буюк Британия шифокорлари фикрича, янги штаммни юқтирганда оёқларнинг пастки қисмларида тошмалар, пўрсилдоқлар пайдо бўлиши кузатилиши, чарчоқнинг кучайиши, мушаклар ва суяклар ичида оғриқ бўлиши аниқланган. Баъзи беморларда эшитиш қобилияти ҳам пасайган.

“Британча” штамм бирламчи коронавирус каби инсон организмидаги заиф аъзоларга бирикиб, касаллик чақиради. Баъзи беморларда ошқозон-ичак тизими касалликлари, яъни диарея ёки қабзият, қориндаги оғриқлар ҳам қўшилади. Бундай ҳолатларда дори воситалари қийин таъсир этади, бу эса даволашда қийинчиликларни туғдириши мумкин.

❗️Болаларда учраган коронавирус “британча” штаммининг симптомлари қуйидагилар:
бош оғриғи;
тана хароратининг кўтарилиши;
қоринда оғриқ;
кучли холсизлик;
иштаханинг йўқолиши;
тилдаги шиш ёки қизариш (“қулупнайсимон” тил);
яноқлар ва кафтларнинг қизариши;
баъзи болаларда мультитизимли яллиғланиш синдроми, токсик шок, миокардит каби ҳолатлар ҳам кузатилиши мумкин.

“Британча” штамм кенг тарқалаётган бўлса-да, олимлар томонидан уни ўрганиш давом этмоқда. Вирус касалликнинг енгил ёки симптомларсиз кечувида ҳам турли хил асоратлар келтириб чиқараётгани аниқланган.

❗️Шу ўринда юртдошларимиздан ўз соғлиқларини асраш учун қуйидаги талабларга риоя қилишларини сўраб қоламиз:
📌 британча штамм тарқалган давлатларга вақтинча бормай туриш;
📌 оилада, кўчаларда, корхоналар ва ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиш;
📌 болалар кўп бўладиган масканлар – мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва коллеж, лицей, техникум ҳамда олий таълим муассасаларида карантин қоидаларига риоя қилиш;
📌 доимий равишда ниқобларни қоидага риоя қилган равишда тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш;
📌 витаминларга бой маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш;
📌 доимий жисмоний фаоллик билан шуғулланиш.

Шамоллаш аломатлари пайдо бўлса, оилавий шифокорга мурожаат қилиш, ўз вақтида шифокор назоратидан ўтиш ва самарали даволаниш талаб этилади. Шу билан касалликни ёки унинг асоратларини олдини олиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил этишди. Шунингдек, бир неча кун давомида жами 291 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг орасидан 30 нафари саралаб олинди ҳамда шу ернинг ўзида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 29 нафар болада пластик жарроҳлик, 1 нафар болада эса кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Эхокардиография бўйича янги инновацион ўқув машғулотлари ташкил қилинди

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Хабибулла Оқилов ўртасида ўзаро тиббий, ўқув-таълим ва илмий фаолиятга доир шартнома имзоланди.

Унга кўра малакали тиббий кадрларни етиштириб чиқариш йўналишида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Функционал диагностика кафедраси билан ҳамкорликда илк маротаба анестизиолог-реаниматолог врачлар учун қизилўнгач орқали эхокардиография курси ташкил этилди.

Курс давомида икки марказнинг малакали мутахассислари томонидан маъруза, семинар ва амалий дарслар ташкил этилди. Илмий-амалий дарслар доирасида марказларнинг етук мутахассислари томонидан мураккаб кардиохирургик беморларда интраоперацион, шунингдек, операциядан кейинги эрта даврда Кардиореанимация бўлимларида қизилўнгач орқали эхокардиографик текширувлар ўтказилди. Шунингдек, курсантлар кейинги йилларда ривожланиб бораётган юрак туғма ва орттирилган нуқсонларини рентген-эндоваскуляр хирургия йўли билан бартараф этиш, турли хил мураккаб аритмияларни электрофизиологик йўл билан ташхис қўйиш, даволашда қўлланаётган асосий усуллардан бири бўлган қизилўнгач орқали эхокардиографик текширувлар ўтказиш жараёнида иштирок этишди.

Олинган назарий-амалий кўникмалар, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган кадрларни етиштириб чиқаришда яна бир кўмак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати тизимида 28,4 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари ишлаётган бўлса, уларнинг 39 фоиздан ортиғи малака тоифасига эга. Қолаверса, уларнинг 6155 нафари 5–10 йиллик, 5784 нафари 10–20 йиллик ҳамда 4368 нафари 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

«103» хизмати билан боғлиқ статистик маълумотлар билан "Факт 24" дастури орқали батафсил танишишингиз мумкин
.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Авваллари қандли диабет билан оғриган беморлар сўнгги чора сифатида организмнинг қон ўтмай, жонсиз ҳолга тушиб қолган оёқнинг қуйи қисмидан айрилишга маҳкум эди. Энди эса интервенцион кардиологлар давонинг мутлақо янги, энг замонавий усулини қўллаб, беморларнинг оёқлари бутлиги сақлаб қолишмоқда. Бу ҳақда батафсил қўйида ўқишингиз мумкин.

▶️Батафсил...

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва ушбу мамлакат Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари икки томонлама муносабатларнинг бугунги суръатини сақлаб қолиш ва аввал эришилган келишувларни амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Афганистана Мухаммеда Ханифа Атмара и руководителя Администрации Президента этой страны Мухаммеда Шокира Коргара.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-афганского многопланового сотрудничества.
Главой нашего государства особо отмечена важность сохранения современной динамики развития двусторонних отношений и реализации ранее достигнутых договоренностей.

#Mirziyoyev #qabul #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter