ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
109K subscribers
6.33K photos
2.52K videos
44 files
9.97K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​ВАРИКОЦЕЛЕ — БЕПУШТЛИККА САБАБ БЎЛАДИ(МИ?)

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра варикоцеле балоғат ёшидаги 11-19 фоиз йигитларда учрайди. Кўпчилик хасталикка чалинганини унинг илк даврларида пайқашмайди. Аммо касаллик кучайиб кетиши бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин.

Хўш, варикоцеле қандай хасталик, унинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ҳамда даволаш усуллари қандай?

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Шавкат ШАВАҲАБОВ жавоб берди.

— Варикоцеле қандай хасталик?

— Варикоцеле — уруғ тизимчасидаги веналарнинг кенгайиши бўлиб, бунда уруғдонларда вена оқими бузилиши ва маҳаллий ҳароратни бироз кўтарилиши юзага чиқади. Моякларда дискомфорт, баъзида оғриқ ва кўз билан кўрилганда ёки пайпаслаганда кенгайган веналар билан намоён бўлувчи патологиядир.

Жарохатлар туфайли кенгайган веналар баъзида яллиғланиши ёки ёрилиб кетиб моякларга қон қуйилиши ҳам мумкин. Уни ўз вақтида даволанмаса, уруғдонларнинг ҳажми кичраяди, сперматогенез жараёни бузилади, бепуштликка ва эркакларда “эрта климакс”га сабабчи бўлади.

Варикоцеле билан азият чекадиган беморларнинг 20-70 фоизида сперматогенез жараёнининг бузилганлиги аниқланган.

Тиббиётда допплерографияга асосланиб, варикоцеленинг даражасини белгилайдиган кўрсаткичлар ҳам бор.

Варикоцеле кам ҳолларда оғриқ ҳиссини чақиради. Шу боис кўп ҳолларда касалликка чалинганини кишилар фақатгина профилактик текширув жараёнларида аниқланади.

— Ушбу касаллик келиб чиқиш сабаблари нимадан иборат?

— Айтиб ўтиш лозимки, варикоцеле ўсмирлик даврида намоён бўла бошлайди. Варикоцеле келиб чиқишига сабаб вена қон томирларининг кенгайиши ва унинг клапанлари функцияси бузилишидир. Веноз клапанлар нормада қонни ортга қайтишига йўл қўймайди, лекин кучли жисмоний зўриқиш, вертикал ҳолатда кучли босим туфайли қонни ортга оқишига тўсқинлик қила олмай қолади. Бу ҳолат давом этаверса вена қон томирлари секин асталик билан янада кенгая бошлайди ва веноз чигалларнинг ҳажми катталашиб қолади.

Бу хасталик келиб чиқишининг турли сабаблари бор. Хусусан, веноз қон томирлар деворидаги бириктирувчи тўқиманинг етишмаслиги, уруғ тизимчасидаги вена томирларининг клапанлари ривожланмаганлиги ёки сустлиги, ҳомила вақтида пастки ковак веналарининг яхши шаклланмаганлиги варикоцеленинг туғма сабабларини юзага келтириши мумкин.

Шунингдек, қорин ички босими зўриқиши, масалан, ич қотганда кучаниш, оғир жисмоний ҳаракатлар ҳам варикоцеле кечишини янада оғирлаштирида.

Бундан ташқари, бошқа аъзолар касаллиги ҳам буйраклар, кичик чаноқ бўшлиғи ёки қорин орти соҳаси касаллиги таъсирида ҳам варикоцеле бўлиши мумкин.

— Касалликнинг қандай асосий белгилари бор?

— Клиник белгилари унинг даражасига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. 0 ва 1 даражадаги варикоцеледа белгилар бўлмайди. Варикоцеле касаллиги фақатгина профилактик текширувларда аниқланиши мумкин. Касалликнинг 2-даражасида беморларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

Айрим кишилар юрганда оғриқ ҳиссини сезсалар, айримлар эса тўсатдан пайдо бўладиган невралгик оғриқдан шикоят қилади. Жинсий ҳаётнинг сусайиши ҳам кузатилади. 3-даражадаги варикоцеледа оғриқ доимий характерга айланиши мумкин.

Ана шундай белгилар номоён бўлганда, албатта, урологик йўналишдаги шифокорларга мурожаат қилиши керак. Агарда хасталик ўз вақтида бартараф этилмаса, тўла-тўкис бахтли ҳаёт кечира олмаслигимиз ҳеч гап эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

❗️Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 711 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 12 нафари Тошкент вилоятида,
📌 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 191 (+45) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 899 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 500 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 101 миллион 561 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 196 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 500 985 янги ҳолати аниқланди, 13 915 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 102 миллион 548 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 219 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,512 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,733 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,058 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,832 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,743 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 500 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 101 млн 561 тысяч, из них более 2 млн 196 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 500 985 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 13 915 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 102 млн 548 тысяч человек, из них более 2 млн 219 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,512 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,733 млн), на третьем — Бразилия (более 9,058 млн), на четвертом — Россия (3,832 млн), на пятом — Великобритания (3,743 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​“Тез ёрдам”нинг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 95 фоизга етди

Мамлакатимизда шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш, мазкур йўналишдаги ишларнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, илм-фан янгиликларини тиббиёт амалиётига кенг татбиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда “тез ёрдам” хизмати ва тиббиётнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ўртасида интеграцияни кучайтириш ва мувофиқлаштириш ҳам доимий эътиборда. Сўнгги йилларда бир қатор қишлоқ оилавий поликлиникаларида “тез ёрдам” шохобчалари очилди. Жойлашуви бўйича 1500 га яқин бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тез ёрдам” машиналарининг мавжудлиги ҳам фикримизнинг далилидир.

Бугунги кунда юртимиз бўйлаб фаолият юритаётган сайёр бригадаларнинг сони 2684 тани ташкил қилмоқда. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тез тиббий ёрдам хизматининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси республика бўйича 95 фоизга кўтарилди. Жумладан, Бухоро ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 100 фоизга, Андижон вилоятида 99 фоизга, Самарқанд вилоятида эса 98 фоизга етган.

Республика бўйича “103” хизматининг ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланганлик даражаси эса 2020 йил охирида 98 фоизга етди. Шундан 11 та ҳудудда ушбу кўрсаткич 100 фоизни ташкил қилмоқда.

Қувонарлиси, “103” хизматида фаолият юритаётган 13 минг нафарга яқин шифокорларнинг 4388 нафари юқори малака тоифасига эга, 2230 нафари 10–20 йиллик, 1818 нафари эса 20 йилдан ортиқ стажга эга.

Мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати тизимида 28,4 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари ишлаётган бўлса, уларнинг 39 фоиздан ортиғи малака тоифасига эга. Қолаверса, уларнинг 6155 нафари 5–10 йиллик, 5784 нафари 10–20 йиллик ҳамда 4368 нафари 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Уровень опеспеченности «скорой помощи» врачами достиг 95 процентов

В нашей стране большое внимание уделяется ускоренному совершенствованию системы экстренной медицинской помощи, дальнейшему повышению скорости, качества и эффективности работы в этой сфере, увеличению потенциала кадров, повсеместному применению научных инноваций в медицинской практике.

В результате реформ в центре внимания находится вопрос усиления и координации интеграции между службой «скорой помощи» и системой первичной медико-санитарной помощи в нашей стране. В последние годы в ряде сельских семейных поликлиник открыты станции «скорой помощи». Наличие машин скорой медицинской помощи в около 1500 учреждениях первичной медико-санитарной помощи также является подтверждением этого мнения.

На сегодняшний день количество мобильных бригад, действующих по стране, составляет 2684. В результате осуществляемых в сфере реформ уровень обеспеченности скорой медицинской помощи врачами в стране поднялся до 95 процентов. В частности, в Бухарской и Наманганской областях этот показатель достиг 100, в Андижанской области — 99, а в Самаркандской области — 98 процентов.

По итогам 2020 года средний уровень обеспеченности службы «103» средним медицинским персоналом в стране достиг 98 процентов. В 11 регионах этот показатель составляет 100 процентов.

Примечательно, что из около 13 000 врачей, работающих в службе «103», 4388 имеют высокую квалификацию, 2230 — стаж 10-20 лет, а 1818 — более 20 лет.

В системе скорой медицинской помощи страны работает более 28,4 тысячи средних медработников, из них более 39 процентов имеют квалификацию. Кроме того, 6155 из них имеют стаж 5-10 лет, 5784 — 10-20 лет, а 4368 — более 20 лет.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 31 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 755 (+44) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 11 нафари Тошкент вилоятида,
📌 21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 221 (+30) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 913 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?

Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 февралдан тиббиёт ходимлари оммавий эмлашга тайёргарликни бошлайди. Бу жараёнда амал қилиниши керак бўлган жиҳатлар, кўзланаётган натижалар ҳақида "Ўзбекистон 24" лавҳасида батафсил маълумот берилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12 мингга яқин бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 102 миллион 083 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 209 мингдан зиёд киши вафот этган (31.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:03 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 501 930 янги ҳолати аниқланди, 11 986 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (01.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 102 миллион 964 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 227 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,676 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,746 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,118 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 164 415, Ҳиндистонда 13 052, Бразилияда 59 826 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло около 12 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 102 083 тысячи, из них более 2 млн 209 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:03 по центральноевропейскому времени 31 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 501 930 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 986 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 1 февраля 2021 года), в мире заразилось более 102 млн 964 тысячи человек, из них более 2 млн 227 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,676 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,746 млн), на третьем — Бразилия (более 9,850 млн)
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 164 415, Индии — 13 052, Бразилии — 59 826 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​Знаете ли вы о симптомах «британского» штамма коронавируса?

В Национальной статистической службе Великобритании выяснили, что новому, так называемому «британскому» штамму коронавируса более присущи такие симптомы, как кашель, сильная усталость, боль в горле и мышцах, а вот потеря обоняния менее выражена, чем у «китайского» варианта.

Выводы ведомства были сделаны после обработки данных отобранных случайным способом 6 тысяч жителей Англии, у которых был выявлен COVID-19.

Такие симптомы, как потеря обоняния и вкусовой чувствительности с новым штаммом проявляются реже. Но они по-прежнему входят в число трех основных симптомов заболевания: высокая температура, появившийся недавно постоянный кашель и изменения во вкусовой чувствительности.

У большинства зараженных проявляется хотя бы один из этих трех симптомов.
Сотрудники статистического бюро проанализировали симптомы, которые испытывали заболевшие в течение недели до получения положительного теста на новый штамм COVID-19. Их сравнили с симптомами тех, кто заразился «оригинальным» штаммом.

Учитывались результаты людей, заболевших с середины ноября 2020-го по середину января 2021 года. Данные указывают, что новый штамм совместим с двумя генами, а не с тремя, как в первом случае.

Из группы численностью 3,5 тысяч человек, заразившихся новым штаммом:
• 35 процентов кашляли;
• 32 процента испытывали усталость;
• 25 процентов жаловались на боль в мышцах и в целом в теле;
• 21,8 процента испытывали боль в горле.

Из группы численностью 2,5 тысяч человек, заразившихся предыдущим штаммом:
• 28 процентов кашляли;
• 29 процентов испытывали усталость;
• 21 процент жаловались на боль в мышцах и в целом в теле;
• 19 процентов испытывали боль в горле.

Выяснилось, что у 16 процентов заразившихся новым штаммом пропала вкусовая чувствительность, а 15 процентов потеряли обоняние. Это меньше, чем у людей со старым штаммом (18 процентов в обоих случаях).
Данные по головной боли, затрудненному дыханию или диарее и рвоте оказались идентичными.

Ученые считают, что определенные изменения в строении вируса могут повлиять на иммунную реакцию организма и отразиться на симптомах, которые вызывает инфекция. В организме зараженных новым штаммом, судя по всему, вирус размножается интенсивнее, из-за чего инфекция может распространиться обширнее по телу, с чем, вероятно, и связан более сильный кашель, боль в мышцах и усталость.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​СВВ: болалар онкология ва гематология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган йўл ҳаритаси ишлаб чиқилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида онкология ва гематология хизмати соҳасининг болалар саломатлиги борасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Унда вазир ўринбосари Элмира Баситханова, мамлакатимизда фаолият юритаётган болалар онкология ва гематология соҳасидаги бош мутахассислар, ЖССТ экспертлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Дунё миқёсида болалар онкология ва гематология соҳасида мультидисциплинар ёндошувнинг белгиланганлиги, популяцион ва госпитал канцер-регистрларининг мавжудлиги, даволаш протоколларида замонавий молекуляр, цитогенетик текширув ва илик трансплантацисининг қўлланилиши, ўзак хўжайралари банкининг шаклланганлиги, паллиатив ёрдам тизимининг фаолияти йўлга қўйилганлиги болалар ўртасида гематология ва онкология бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичини 80 фоизгача камайтира олади.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айнан гематология ва онкология хизмати соҳасини такомиллаштириш устувор эканлиги белгилаб берилган.
Мамлакатимизда бу йўналишда бир қанча муҳим ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, болаларда ўткир лимфобласт лейкоз касаллигини даволаш бўйича Москва-Берлин протоколи татбиқ этилмоқда.

Шунингдек, Россиянинг Дмитрий Рогачев номли Болалар гематология, онкология ва иммунологияси Миллий тиббий тадқиқот маркази, Германиянинг Шаритэ клиникаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Хозирда болалардаги ўткир лейкозларда халқаро даволаш протоколлари нафақат Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида, балки вилоятлардаги даволаш муассасаларида ҳам татбик этилмоқда. Соҳани етук кадрлар билан таъминлаш мақсадида ўнлаб мутахассисларимиз нуфузли халқаро клиникаларда малака ошириб қайтди. Натижада ўткир лимфобласт лейкозларда 5 йиллик яшаш давомийлиги 75 фоиз, ўткир миелобласт лейкозларда — 45 фоизни ташкил этмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги тегишли қарорига асосан Болалар миллий тиббиёт марказида умумлаштирилган болалар гематология-онкология бўлими ташкил этилиб, у ўз фаолиятини йўлга қўймоқда.

Амалга оширилаётган ҳаракатларга қарамай, бу соҳада ечимини кутаётган масалалар талайгина. Мамлакатимизда ҳар йили болалар орасида хавфли гематологик ва онкологик касалликларини аниқланиши ўртача 1100-1200 тага тенг. Ушбу кўрсаткичнинг ўзи ҳам соҳада тизимли ёрдам кўрсатиш жараёнларини халқаро стандартларга мос бўлган туб ислоҳотларни амалга ошириш нақадар муҳим эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Бўлиб ўтган йиғилишда бу борада амалга оширилаётган ишлар самарасини янада ошириш ва халқаро стандартларга мос тизимни яратиш масаласи муҳокама қилинди. Тадбир давомида болалар онкология ва гематология соҳасини халқаро стандартларга мос даражада бўлишини таъминлаш мақсадида йўл ҳаритасини шакллантириш учун ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унинг таркибига болалар онкологияси ва гематологияси борасида етакчи миллий экспертлар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, “Ezgu amal” жамоатчилик фонди ҳамда “Zamin” халқаро жамоатчилик фонди вакиллари киритилди.

Биринчи навбатда, юртимизнинг барча ҳудудларида болалар онкология ва гематологияси борасида хизмат ҳолати жойига чиқиб ўрганилади ва натижалар чуқур таҳлил қилиниб, аниқ манзилли ва муддатли тадбирлар жой олган йўл ҳаритаси шакллантирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт аҳолисининг алоҳида имтиёзи бўлмаган қатлами учун тиббий ордерлар бериш тизими жорий қилинди. Ундан фойдаланиб, стационар шароитда даволаниш имкониятига эга бўлган юртдошларимизнинг тассуротлари ва тиббиёт ходимларининг мазкур янгича тизим ҳақидаги тушунтиришлари ҳақида "Ўзбекистон 24" репортажида маълумот берилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЎСМИРЛАР ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика ўсмирлар диспансери янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Акмал Асқаров ва Қорақалпоғистоннинг бир қатор даволаш-профилактика муассасалари мутасаддилари иштирок этди. Тадбир давомида йиғилганлар диспансерда яратилган шароитлар билан танишди.

Бу диспансер тўлиқ реконструкциядан чиқиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва инвентарь билан таминланган. Сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга алоҳида хона ажратилиб, УТТ, Рентген, лаборатория, стерилизация, шунингдек, кундузги даволаш хоналари ҳам тиббий хизмат кўрсатишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Юртимизда аҳоли саломатлиги, жумладан ўсмирлар ва ёшларнинг саломатлигини асраш алоҳида эътибор талаб қиладиган масалалардан ҳисобланади. Юқори ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган талаба ва ўқувчи ёшларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, уларни тиббий текширувдан ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш орқали келажагимиз асосини қурувчи соғлом авлод етишиб чиқиши шубҳасиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон туманининг энг чекка ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари ва сирдарёлик тиббиёт ходимлар томонидан Гулистон туманидаги Боёвут оилавий шифокор пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ИККИ ОЙ МОБАЙНИДА 17 ТА
ЖИҲАТИ ЎЗГАРГАН ЯНГИЧА ШТАММ

Дунёда кузатилаётган эпидемиологик ҳолат тиббиёт соҳаси мутахассислари, қолаверса, оддий аҳолининг ҳам хавотирига сабаб бўлмоқда. Айниқса, ўтган йилнинг декабрь ойи дунё олимлари учун қийин давр бўлди. Бу пайтда “COVID-19” инфекциясининг иккинчи тўлқини, айрим давлатларда эса учинчи тўлқини бошланди. Шунингдек, ўзининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез юқувчи ва тарқалувчи, айниқса ёшларга кўпроқ юқадиган “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида янги “COVID-19” вируси аниқланган эди. Ўтган давр мобайнида бутун дунё олимлари уни текшириш, аниқлаш ва даволаш йўлида илмий изланишлар олиб борди ва бу ишлар ҳанузгача давом этмокда.

Аммо ўтган фурсат ичида вирус ҳам ўзгариб, мутацияга учраб, янгидан янги шаклларга ўтиб борди. Айни пайтдаги вирус аввалгисидан 20 та жиҳати билан ажралиб туради. “Британча” штамм икки ой мобайнида 17 та жиҳати ўзгариб, тез мутацияга учрамоқда. Шунингдек, у ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкун бўлганлиги билан ҳам хавфлидир.

Коронавируснинг янги B.1.1.7 шакли тез суръатларда тарқалиши билан дунё олимлари эътиборини тортди ва янги штамм тариқасида ифода этилди.
Вирус мутациясини узоқ вақт онкологик касалликка чалинган ва иммунитетни босувчи дори воситаларни қабул килган инсон организмида узоқ муддат мутацияга учраши натижасида юзага келгани қайд этилмоқда.

Шу боис ҳам, янги штаммни полимераза занжир реакцияси ёрдамида аниқлаш мушкул эканлиги айтилмоқда. Сабаби мутацияга учраган вирус ПЗР текширувидаги иммун жавобни айланиб ўтишга қодирлиги, уни тўғри диагностика қилиш бир оз мушкул экани билан ҳам ажралиб туради.

“COVID-19” вирусининг B.1.1.7 шакли - “британча” штамми ўз таркибидаги иккита аминокислотани йўқотиб, организмнинг иммун жавоби, яъни, антитаначаларини айланиб ўтишга муваффақ бўлади. Бу эса вирусни тез тарқалишига имкон яратаяпти. Шу боис ҳам, янгича штаммни кенг тарқалиб кетишининг олдини олишимиз керак. Бунинг учун эса, карантин талаб-қоидаларига сўзсиз риоя қилишимиз зарурлиги шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ЯНГИ ШТАММ ТАРҚАЛИШИНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

“COVID-19” инфекциясининг генетик шаклини ўзгартирган, жуда тез тарқалувчи, айниқса, ёшларга кўпроқ юқувчи “COVID-19” вирусининг “британча” штамми пайдо бўлди. Хўш, бу турнинг тарқалишининг олдини олиш учун нима қилиш керак? ССВ матбуот хизмати мавзу юзасидан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев фикрлари билан қизиқди.

— Британия ва дунё олимларининг бераётган тавсияларига қараганда, янги штамм тарқалишининг олдини олишнинг ягона ва туғри йули — бу зарарланган беморни яккалаш (изоляция) ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни ҳам алоҳида назоратга олишдир. Фақатгина шу йул билан тез тарқалувчи “британча” штаммни тарқалиш кўрсаткичини камайтириш мумкин.

Ёдингизда бўлса, Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг ўтган йилнинг ёз ойларида унинг “Испания штамми” ҳам пайдо бўлди. Бу штамм ҳам жуда тез тарқалувчи тур, дея эътироф этилган эди. Вақт ўтиши натижасида, бу штамм тарқалишининг сабаби инсонлар миграцияси экани аниқланди. Бу ҳолат эса оддий саналган карантин қоидаларига риоя килиш ва тиббий ниқобларни доимий тақиб юриш билан бартараф этилди.

Ҳозирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги, карантин талаб-қоидаларини писанд қилмаётгани, оддий ҳимоя воситаларини тақмаслигининг гувоҳи бўлаяпмиз.

Тўғри, Ўзбекистонда айни пайтда эпидемиологик барқарор вазият ҳукмронлик қилмоқда. Аммо бу коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи бутунлай тугади, дегани эмас. Юқорида айтилганидек, “COVID-19”нинг B.1.1.7 шакли — “британча” штаммини енгишнинг ягона йўли карантин қоидаларига амал қилишдир.

Айни пайтда мамлакатимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Агар аҳолимиз мана шу юмшатилган тартибга тўлиқ риоя қилмаса, унинг оқибатлари қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, барчаси ўзимизга боғлиқ.

Муҳими, “COVID-19”га қарши вакцина янги штаммда ҳам фойда бериши аниқланган. Шу боис, оммавий эмлаш бизнинг юртимизда бошланишига қадар ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига ўзи масъул бўлиб, тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланса, карантин қоидаларига риоя қилса, шубҳасиз, биз дунёнинг қатор давлатларида давом этаётган бугунги эпидемиологик ноҳуш вазиятдан сақланиб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндокринология cоҳасидаги замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланиш жараёнлари, касалликларни даволаш бўйича олиб борилаётган самарали фаолият Андижон вилояти мисолида.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi