Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юрак қон томир касалликлари ва уни олдини олиш ва даволаш бўйича Сирдарёда маҳорат дарси ўтказилди
Аҳолини саломатлигини сақлашда тиббиёт хизмати ходимларини хизмати катта. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари ва Сирдарё вилоят кардиология диспансери томонидан юрак кон томирлари касалликларини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида соҳа ходимлари учун маҳорат дарси ўтказилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:
🔺Наманган вилояти.
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абулҳоди Иминов Поп туманидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти билан танишиш асносида Найман қишлоғидаги ва Навбаҳор шаҳарчacидаги оилавий поликлиника ҳамда оилавий шифокорлик пункларида бўлди.
🔺Андижон вилояти.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Андижон вилоят эндокринология диспансерининг янги ташкил қилинган жарроҳлик бўлимининг очилишида иштирок этдилар ва тиббиёт фанлари номзоди Комил Ўзбеков томонидан 2 нафар беморда калқонсимон без операцияси ўтказилди.
Бу, ўз навбатида, ҳудудий мутахассислар учун маҳорат дарси бўлди, дейиш мумкин. Шунингдек, қалконсимон без касаллиги бор 41 нафар бемор малакали шифокор консультациясидан ўтказилиб, даволаш режаси тузилди, тиббий тавсиялар берилди.
🔺Сирдарё вилояти.
Оқолтин туманида уюшқоқлик билан ташкиллаштирилаётган аҳолини хатловдан ўтказиш, антропометрик ўлчамларини олиш ишлари учун туман тиббиёт бирлашмасида 24 бригада ташкил этилиб, унга 96 нафар ҳамшира ва 24 нафар шифокор жалб этилган. Мутахассислар хонадонма-хонадон юриб аҳолини хатловдан ўтказибгина қолмай, уларга соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш борасида кўрсатма ва топшириқларини бериб боришмоқда.

⚡️ТЕЗКОР ХАБАР
❗️Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.
Ҳозирда юзага келган ҳолатларни таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.
❗️Эслатиб ўтамиз:
👉🏻Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;
👉🏻сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

🔺2021 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78672 (+70) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌 5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌39 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Cамарқанд вилоятида 21 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77146 (+62) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 570 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 101 миллион 053 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 182 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 570 976 янги ҳолати аниқланди, 15 716 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 102 миллион 042 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 206 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 25,354 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,720 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,996 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,813 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,743 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 155 203, Ҳиндистонда 18 855, Бразилияда 63 520, Россияда 19 238, Буюк Британияда эса 28 680 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 570 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией
По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 101 млн 053 тысяч, из них более 2 млн 182 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 570 976 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 15 716 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 102 млн 042 тысяч человек, из них более 2 млн 206 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 25,354 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,720 млн), на третьем — Бразилия (более 8,996 млн), на четвертом — Россия (3,813 млн), на пятом — Великобритания (3,743 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 155 203, Индии — 18 855, Бразилии — 63 520, России — 19 238 и Великобритании — 28 680 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Айни пайтда “103” хизматида 2800 га яқин махсус автотранспорт мавжуд
Сир эмаски, тиббиёти тараққий этган аксарият мамлакатларда аҳолига тез ва шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш тизимида пулли хизмат ёки тиббий суғуртадан фойдаланилади. Бизнинг юртимизда эса шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими давлат бюджети томонидан тўлиқ молиялаштирилади.
Кейинги йилларда бу хизматни молиялаштириш ҳажми ортиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилда “103” хизматига дори-дармон учун 26 миллиард 580 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 75 миллиард 387 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.
Ҳозирда ҳар бир чақириқ вақтида дори-дармон учун минимал харажатлар ўртача 5400 сўм миқдорида белгиланди. Таққослаш учун айтиш мумкинки, бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.
Сўнгги йилларда давлат бюджетидан соҳа учун ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилиш ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжини қоплашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йилда тез тиббий хизматда ихтисослашган замонавий автотранспортлар сони 2403 тани ташкил қилган бўлса, 2020 йилда эса уларнинг сони 2800 га яқинлашди.
Бу автотранспорт воситаларининг аксарияти сунъий нафас бериш, ЭКГ аппаратлари, механик сўрғич, дефибриллятор, иммобилизация шиналари билан таъминланган. Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб “тез ёрдам” хизматининг рация алоқаси, телефон ва планшет билан таъминланиш даражаси ҳам ошиб бормоқда. Айниқса, барча “тез ёрдам” машиналарида қулай алоқани, чақириқлар учун машинани тезкор йўналтиришни таъминловчи GPS тизимини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатади. Бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини кузатсак, уларда 20-25 минг кишига битта махсус автотранспорт воситаси тўғри келади.

❓Қон босимини қандай қилиб тўғри ўлчаш мумкин?
🩸Қон босимини ўлчашдан олдин 5 дақиқа тинч ўтиринг ва ярим соат олдин чекиш ёки кофе ичмасликка ҳаракат қилинг.
🔹 Ўтирган ҳолатда манжетни тирсакдан 2 - 2.5 см тепароққа қўйинг. 2 та бармоқ сиғадиган жой қолдириб, манжетни маҳкамланг.
💪Қўлингизни текис юзага қўйинг. Қон босимини ўлчаш пайтида тик ҳолда ўтиринг, оёқларни чалиштириб ўтирманг.
Манба: «Соғлом ҳаёт»

В настоящее время в службе «103» насчитывается около 2800 специального автотранспорта
Не секрет, что в большинстве стран, где развита медицина, население имеет доступ к платным услугам или медицинскому страхованию в системе экстренной и скорой медицинской помощи. В нашей же стране данная система полностью финансируется за счет Государственного бюджета.
В последние годы финансирование этой службы увеличивается. В настоящее время минимальная стоимость лекарств для каждого звонка установлена в размере в среднем 5 400 сумов. Для сравнения, в 2016 году этот показатель составлял 748 сумов, а в 2017 году — 1627 сумов.
В последние годы большое внимание уделяется закупке из Госбюджета специализированного автотранспорта и удовлетворению потребностей регионов в этом средстве. В частности, в 2019 году количество современных специализированных автомобилей в службе скорой медицинской помощи составляло 2403, а в 2020 году их число приблизилось к 2800.
Большинство этих транспортных средств оснащено аппаратами ИВЛ, ЭКГ, механическим отсосом, дефибриллятором, иммобилизационными шинами. Также по всей стране растет уровень оснащения услуг скорой медицинской помощи рацией и планшетами. Особое внимание уделяется внедрению во всех машинах «скорой помощи» системы GPS, которая обеспечивает удобную связь и быстрое направление машины по нужному маршруту.
В настоящее время в стране на 13 тысяч человек приходится одна специализированная машина «скорой помощи». Если посмотреть на опыт развитых стран, у них один автотранспорт приходится на 20-25 тысяч человек.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.
#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

ВАРИКОЦЕЛЕ — БЕПУШТЛИККА САБАБ БЎЛАДИ(МИ?)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра варикоцеле балоғат ёшидаги 11-19 фоиз йигитларда учрайди. Кўпчилик хасталикка чалинганини унинг илк даврларида пайқашмайди. Аммо касаллик кучайиб кетиши бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин.
Хўш, варикоцеле қандай хасталик, унинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ҳамда даволаш усуллари қандай?
Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Шавкат ШАВАҲАБОВ жавоб берди.
— Варикоцеле қандай хасталик?
— Варикоцеле — уруғ тизимчасидаги веналарнинг кенгайиши бўлиб, бунда уруғдонларда вена оқими бузилиши ва маҳаллий ҳароратни бироз кўтарилиши юзага чиқади. Моякларда дискомфорт, баъзида оғриқ ва кўз билан кўрилганда ёки пайпаслаганда кенгайган веналар билан намоён бўлувчи патологиядир.
Жарохатлар туфайли кенгайган веналар баъзида яллиғланиши ёки ёрилиб кетиб моякларга қон қуйилиши ҳам мумкин. Уни ўз вақтида даволанмаса, уруғдонларнинг ҳажми кичраяди, сперматогенез жараёни бузилади, бепуштликка ва эркакларда “эрта климакс”га сабабчи бўлади.
Варикоцеле билан азият чекадиган беморларнинг 20-70 фоизида сперматогенез жараёнининг бузилганлиги аниқланган.
Тиббиётда допплерографияга асосланиб, варикоцеленинг даражасини белгилайдиган кўрсаткичлар ҳам бор.
Варикоцеле кам ҳолларда оғриқ ҳиссини чақиради. Шу боис кўп ҳолларда касалликка чалинганини кишилар фақатгина профилактик текширув жараёнларида аниқланади.
— Ушбу касаллик келиб чиқиш сабаблари нимадан иборат?
— Айтиб ўтиш лозимки, варикоцеле ўсмирлик даврида намоён бўла бошлайди. Варикоцеле келиб чиқишига сабаб вена қон томирларининг кенгайиши ва унинг клапанлари функцияси бузилишидир. Веноз клапанлар нормада қонни ортга қайтишига йўл қўймайди, лекин кучли жисмоний зўриқиш, вертикал ҳолатда кучли босим туфайли қонни ортга оқишига тўсқинлик қила олмай қолади. Бу ҳолат давом этаверса вена қон томирлари секин асталик билан янада кенгая бошлайди ва веноз чигалларнинг ҳажми катталашиб қолади.
Бу хасталик келиб чиқишининг турли сабаблари бор. Хусусан, веноз қон томирлар деворидаги бириктирувчи тўқиманинг етишмаслиги, уруғ тизимчасидаги вена томирларининг клапанлари ривожланмаганлиги ёки сустлиги, ҳомила вақтида пастки ковак веналарининг яхши шаклланмаганлиги варикоцеленинг туғма сабабларини юзага келтириши мумкин.
Шунингдек, қорин ички босими зўриқиши, масалан, ич қотганда кучаниш, оғир жисмоний ҳаракатлар ҳам варикоцеле кечишини янада оғирлаштирида.
Бундан ташқари, бошқа аъзолар касаллиги ҳам буйраклар, кичик чаноқ бўшлиғи ёки қорин орти соҳаси касаллиги таъсирида ҳам варикоцеле бўлиши мумкин.
— Касалликнинг қандай асосий белгилари бор?
— Клиник белгилари унинг даражасига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. 0 ва 1 даражадаги варикоцеледа белгилар бўлмайди. Варикоцеле касаллиги фақатгина профилактик текширувларда аниқланиши мумкин. Касалликнинг 2-даражасида беморларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.
Айрим кишилар юрганда оғриқ ҳиссини сезсалар, айримлар эса тўсатдан пайдо бўладиган невралгик оғриқдан шикоят қилади. Жинсий ҳаётнинг сусайиши ҳам кузатилади. 3-даражадаги варикоцеледа оғриқ доимий характерга айланиши мумкин.
Ана шундай белгилар номоён бўлганда, албатта, урологик йўналишдаги шифокорларга мурожаат қилиши керак. Агарда хасталик ўз вақтида бартараф этилмаса, тўла-тўкис бахтли ҳаёт кечира олмаслигимиз ҳеч гап эмас.

ССВ: Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди
Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.
Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.
2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.
Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.
— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.
❗️Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.
Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.
Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

🔺2021 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 711 (+39) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 12 нафари Тошкент вилоятида,
📌 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 191 (+45) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 899 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.