ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
38.6K subscribers
6.3K photos
2.49K videos
44 files
9.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​АБДУЛЛА АЗИЗОВ “ШИРИНЛИКЛАРНИНГ ҲАЁТИ ҲАМ ШИРИН БЎЛИШИ, БУНИНГ УЧУН ЭСА, УЛАР СОҒЛОМ ВА БАХТЛИ ЯШАШЛАРИ ЗАРУР”

Куни кеча Сирдарё вилоятига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюришди.

А.Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминланиши ҳамда ҳудудлардаги аҳолининг тизимдаги ислоҳотлардан бохабарлигини ошириш мақсадида Сирдарёда бўлди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ вилоятнинг Боёвут туманида бориб, у ерда аҳолини хатловдан ўтказиш, хусусан, уларни антропометрик кўрсаткичлари олиниб, хавф гуруҳларига ажратиш жараёнларида қатнашди. Тиббиёт бригадалари билан хонадонларга бўлиб, уй эгалари билан суҳбатлашди. Соғлиғидан шикоят қилган фуқароларга шу жойнинг ўзида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, А.Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ширин шаҳрида ҳам бўлди. У ердаги тиббиёт муассасаларини кўздан кечиргач яна аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг саломатлиги ҳамда соғлом турмуш тарзига қанчалик амал қилишаётгани билан танишди. Вазир ўринбосари аҳоли вакиллари билан суҳбатда: “ширинликларнинг ҳаёти ҳам ширин бўлиши, бунинг учун эса, улар соғлом ва бахтли яшашлари зарурдир. Биз ана шуни олдимизга мақсад қилганмиз” — деди у.

Шундан сўнг, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бошчилигида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ўтган йили 13 октябрь санасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга қилган ташрифида Оқ Олтин тумани тажрибаси асосида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш таклифини илгари сургани эсланди.

Шунингдек, давлат тиббий суғурта тизими Сирдарё вилоятида тажриба-синов тарзида бошлангани ҳам бежиз эмас. Тиббиёт соҳасига оид ҳудуддаги барча ўзгаришлар вилоятни соғлиқни сақлаш тизимида бошқа ҳудудларга ўрнак бўлишига қаратилган чора тадбирлар экани қайд этилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда Сирдарёда олиб борилаётган тиббиёт соҳасидаги ишлар, ютуқлар, ҳато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БЕМОРЛАРНИНГ ОРДЕР АСОСИДА ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Айни пайтда пойтахт аҳолисига давлат томонидан кафолатланган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий хизмат бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи муассасаларда, жумладан, оилавий ва марказий кўп тармоқли поликлиникалар ҳамда барча диспансерларнинг амбулатория хизмати томонидан кўрсатилмоқда.

Шу пайтгача стационар шароитда беморлар учун давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ижтимоий, юқумли касалликлари бўлган, оналик ва болалик йўналиши ҳамда шошилинч тиббий ёрдам талаб этиладиган барча ҳолатларда кўрсатилган.

Шу билан бирга, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари (клиник шифохоналар ва илмий-амалий тиббиёт марказлари) ҳамда шаҳар клиник шифохоналари томонидан фақатгина имтиёзга эга бўлган аҳоли қатламига бепул тиббий хизмат кўрсатилган.

Аммо аҳолининг имтиёзга эга бўлмаган қатлами (18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар) учун режали равишда стационар шароитида ихтисослашган тиббий ёрдам олиш учун шароит яратилмаган эди. Ушбу фуқароларнинг аксарияти режали стационар шароитида даволаниш учун тиббиёт муассасаларининг пуллик хизмат бўлимларига мурожаат қилишига тўғри келган. Эндиликда бу ҳолатларга барҳам берилди.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, давлат бюджети ҳисобидан даволаниш учун бериладиган йўлланма (ордер)ларни эндиликда пойтахтимиздаги 11 та шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари билан бир қаторда 64 та оилавий поликлиниканинг оила шифокори томонидан ҳам бериладиган бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги барча тиббий муассасалар (1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-сон шаҳар клиник шифохоналари, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси, шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, шаҳар эндокринология диспансери, шаҳар тери таносил касалликлари диспансери ҳамда бошқарма тасарруфидаги барча туғруқ комплекслари) ордер тизимига ўтказилди.

Даволаниш учун харажатлар қандай таъминланади?

— Ҳар бир ордернинг ортида ўртача 2,5-3 миллион сўм харажат ётибди. Биз шаҳар тиббиёт муассасалари миқёсида ойига 5 000 мингдан ортиқ шундай ордерлар ажратдик ва стационар муассасаларга тақсимладик, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов. — Шундай қилиб, йил давомида илк бор имтиёзга эга бўлмаган 60 минг нафардан ортиқ фуқаро бюджет маблағлари ҳисобидан кафолатланган режали стационар даволанишга эришилади. Ушбу ўринлар сони эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, структуравий ўзгаришлар асосида ўрин жойларни ва керакли бўлимларни кенгайтириш имкониятига эга. Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижасида Республика муассасаларига бўлган мурожаатлар кескин камайишига эришилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БЕМОРЛАРНИНГ ОРДЕР АСОСИДА ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ АФЗАЛЛИКЛАРГА ЭГА?

(Давоми...)

Бугунги кунда янги тартиб асосида бемор бевосита оила шифокори томонидан бериладиган йўлланма (ордер) асосида ҳеч қандай тўловсиз ва навбатсиз режали равишда даволаниш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Шу орқали Тошкент шаҳри аҳолисининг имтиёзсиз аҳоли қатламини режали стационар шароитда даволаш, соғломлаштириш чора-тадбирлари белгилаш мақсадида, клиник шифохоналарда 29 та йўналиш бўйича 1 140 та ўрин-жой ташкиллаштирилди (ихтисослаштирилган хирургия йўналиши 443, терапия 245, эндокринология 125, кардиология 130, неврология 113, ревматология 42, аллергология 20 , пульмонология 25 ва офтальмология 95 ўрин жой ва бошқалар). Шу тариқа имтиёзга эга бўлмаган аҳолига стационар шароитида даволаниш учун ордер олиш мумкин бўлган муассасалар сони пойтахтимизда 11 тадан 75 та тиббий муассасаларга оширилди.

Бугунги кунда ўтказилаётган хатлов якуни билан режали равишда стационар шароитида даволанишга муҳтож бўлган беморларнинг касаллик йўналиши бўйича қўшимча бўлимларни ташкиллаштириш режалаштирилган.

Ордер бор, ўрин бор, сифат-чи?

Бу лойиҳа, ўз навбатида, тиббий хизмат сифатини ва шифокорлар малакасини ҳам янада юксалтиришни талаб қилади. Шунинг учун, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг юридик мақомга эга бўлмаган 11 та филиалини очиш бўйича меморандумлар имзоланди.

Ҳозирда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида янги 20 ўринли нейроонкология, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 20 ўринли катталар учун гематология, шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонасида эса 20 ўринлик болалар учун гематология бўлими ташкил этилди.


Тошкент шаҳрида яшовчи беморларга малакали кардиологик, терапевтик, эндокринологик, травматологик, офтальмологик, нейрохирургик, урологик, неврологик, хирургик ва гемодиализ йўналишлари бўйича малакали тиббий хизматларни ташкиллаштириш ва юқори технологик амалиётларни ўтказиш ишларини самарали таъминлаш имконияти яратилди.

Хулоса қилиб айтганда, Тошкент шаҳри аҳолисига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий имконияти чекланган беморларни вақтида даволаш мақсадида киритилаётган бундай ўзгаришлар пойтахтимизнинг тиббий ландшафтини яхшилашга ва аҳолининг саломатлик кўрсаткичларнини юксалтиришга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Мамлакатимизнинг учта ҳудудида гемодиализ марказлари қурилади

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 15 январь куни Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази қурилиши билан танишиш чоғида юртимизда нефрология соҳасини ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.

Маълумки, мамлакатимиздаги табиий шароит буйрак касалликларини келтириб чиқариш омилларидан биридир. Жумладан, 2020 йилда сурункали буйрак касаллиги билан 118 мингдан зиёд бемор диспансер кузатувида турган бўлса, уларнинг 23 минг нафарида сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, 5 минг нафардан зиёди эса гемодиализга муҳтожлик сезган. Бу эса даволашнинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш заруратини юзага келтираётгани рост.

Ушбу йўналишдаги ишларни ривожлантириш мақсадида бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Нефроплюс” (Ҳиндистон) компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ хизматларини кўрсатиш бўйича келишувга эришди.

Бугунги кунда юртимизда барча гемодиализ хизматлари бюджет маблағлари ҳисобидан давлат тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу йўналишдаги хорижий тажрибани ўрганиш натижасида кўп давлатларда бу хизматлар хусусий сектор билан ҳамкорликда амалга оширилиши аниқланди.

Шунингдек, вазирлик бир йил давомида халқаро экспертларни жалб этган ҳолда юртимизда гемодиализ хизматларининг сифати, уларни ташкил қилиш механизми, технологияси ва уларни жаҳон стандартларига олиб чиқиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида ҳисобот тайёрлади. Натижада мамлакатимизнинг ҳудудларида энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган гемодиализ марказлари барпо этиш эҳтиёжи борлиги аниқланди.

— Бугунги келишув асосида Ҳиндистоннинг “Нефроплюс” компанияси беморларга гемодиализ муолажасини кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боради, — деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов. — Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳанинг нархи 9,8 миллион АҚШ доллари деб баҳоланган бўлиб, уни амалга оширишнинг биринчи босқичи давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 4 та гемодиализ маркази қурилади ва у зарур замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар билан таъминланади. Лойиҳа доирасида 10 йил давомида ушбу ҳудудларда гемодиализга муҳтож 1 100 нафар беморга сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Янги замонавий гемодиализ марказлари халқаро стандартларга мос равишда қурилиб, 2022 йилнинг февраль ойида ишга туширилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳудди шу жараёнларни давом эттириш режалаштирилган.

Муҳими, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар доирасида юртимизга инвестиция кириши ҳамда тиббий хизматлар сифати ошиши баробарида юқори технологиялар ҳам кириб келади. ДХШнинг шартларига кўра, “Нефроплюс” компанияси битим муддати тугаганидан сўнг (10 йилдан кейин) қурилган гемодиализ марказлари биноларни тиббий ускуна ва яратилган шароитлари билан Соғликни сақлаш вазирлигига топширади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунгача вазирлик томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 12 та лойиҳа имзоланди. Бугунги кунда тиббиёт йўналишида республика миқёсида амалга ошириладиган 14 та халқаро лойиҳа ҳамда 2 та йирик лойиҳа устида ишланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Замонавий рақамли рентген ускунаси аҳолига беминнат хизмат кўрсатмоқда

Ўтган 2020 йилнинг октябр ойида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қошида пульмонология провизор маркази очилиши муносабати билан бўлимга замонавий рақамли рентгенофлюроскопик DRF-4 диагностик аппарати ўрнатилганди.

Ушбу замонавий қурилма айни пайтда вилоят аҳолисига беминнат хизмат кўрсатмоқда. Бу ускуна пандемия даврида “COVID-19” кассалиги асоратларини, хусусан, пневмония ва бошқа касалликларни эрта аниқлаш ва ташҳислашда катта ёрдам бермоқда.

Диагностика ускунаси рентген кўрсатмаларини негатив, позитив услубда ва видеога олиш имкониятига эга. Шунингдек, контраст модда юборилганда дақиқаларни ўзи ҳисоблайди, тасвирларни бир-бири билан таққослай олади. Бу ускунада беморни 90 дан 180 градусгача бўлган радиусда рентгенга олиш имконияти бор. Бу эса шифокорларга айрим касалликларга ташҳис қўйишга катта қулайлик яратади.

Рентген аппарати беморнинг катта ёки кичик ёшда, тўлишган ёки озғинлигига қараб ҳам рентген нурини танлаб узатиш хусусиятига эга. Бошқарув пультида замонавий мультифарматли, икки камерали термографик принтери ёрдамида рентгенни плёнкага тушириб, плёнкани икки хил ўлчамдаги негатаскоп орқали кўриш имконини яратиб беради.

Ушбу қурилма махсус хонага ўрнатилган бўлиб, бошқарув пулти хонаси орқали беморнинг ҳолатини кўриш учун замонавий янги кузатув камераси ва видеомонитор билан таъминланди. Шунингдек хонага симсиз, 4G тезликда ишлайдиган WF қурилмаси ўрнатилиб, интернет тармоғига уланди.

Мазкур рақамли рентген ускунасида замонавий билимларга эга бўлган ёш ва салоҳиятли мутахассислар фаолият олиб бормоқда.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Aхборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИНИНГ МУТАХАССИСЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

Аввал ҳам хабар берганимиздек, сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида республика ихтисослаштирилган марказлар мутахассисларининг вилоятларга ташрифлари ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказидан эса пульмонолог-аллерголог шифокор Ғайрат Қўзиев У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг пульмонология ва аллергология бўлимида бўлди.

Мутахассис бу ерда маҳаллий шифокорлар билан биргаликда беморларни тиббий кўрикдан ўтказди ва уларни даволашда муҳим тавсияларини бериб ўтди.

Пульмонология ва аллергологиянинг муҳим масалалари тўғрисида суҳбат олиб борилиб, кележакда тажриба алмашиш ва кадрларнинг билим-кўниикмаларини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, маҳаллий вазиятни ва ҳудуднинг касалликлар бўйича хусусиятларидан келиб чиқиб, У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг Пульмонология ва аллергология бўлими қошида Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказининг минтақавий филиалини очиш, уни капитал-таъмирлаш, малакали мутахассислар, асбоб-ускуналар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

——————————————

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказидан профессор Мирвасит Каримов, терапевт Амина Файзуллаева ва пульмонолог Элина Исмаилова эса У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига бориб, беморларнинг ҳолати, уларга яратилган шароитлар ва муолажалар билан танишди, мавжуд камчиликларни ўрганиб чиқишди.

Шундан сўнг Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида терапевтик, пульмонологик, ички касалликлар билан оғриган оғир аҳволдаги, малакали мутахассислар кўригига муҳтож бўлган беморлар кўрикдан ўтказилди. Уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, мутахассислар томонидан шифокорларга “Юрак ишемик касаллиги, уни диагноз қилиш ва даволашнинг замонавий усуллари”, “Бронхиал астмани даволашда янгича даво усуллари” мавзуларида мастер-класс ва мулоқотлар ташкиллаштирилди.

Шунингдек, профессор М. Каримов маҳаллий шифокорларга “Гастроэзофагеал рефлюкс касаллик: муаммонинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси учун долзарблиги” мавзуида семинар ўтди ҳамда келажакда кадрларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш бўйича ҳамкорлик дастурлари белгилаб олинди.

Бундан ташқари, марказ мутахассислари маҳаллаларга ҳам чиқиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.

————————————

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Мақсудбек Мадаминов ва олий тоифали шифокор Салоҳиддин Тошпўлатов Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлар шифохонаси билан танишди. Шундан сўнг маҳаллий шифокорлар билан биргаликда Нукус шаҳри ва Беруний туманидаги шифохоналар ва поликлиникаларга бориб, юқумли касалликлар бўлимларида даволанаётган ва олис ҳудудларда яшайдиган, айниқса чорвачилик билан шуғилланадиган, бруцеллёз касаллигига чалинган қатор катта ёшли беморлар кўрикдан ўтказилиб, уларни даволаш бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ж. Жанибеков билан бирга туман тиббиёт бирлашмалари бош инфекционистларига семинар ташкиллаштириб, ҳозирда долзарб юқумли касалликлар эпидемиологияси, диагностикаси, даволаш ва профилактикаси бўйича маълумотлар билан ўртоқлашди.

Аҳволи оғир ва ташхис қўйишга қийинчилик туғдирадиган беморларга телемедицинани йўлга қўйган ҳолда онлайн маслаҳатлар бериш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, пойтахтдаги ушбу ихтисослаштирилган марказда юқумли касалликлар бўйича мутахассислар учун ўқув курслари ташкиллаштириладиган бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова Фарғонага борди. Вазир ўринбосари дастлабки куни Марғилон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникага ташриф буюриб, патронаж ҳамширалари ва мутахассислар билан суҳбат ўтказди. Муассасада ташкил этилган хатлов штабида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди. Ҳудуддаги бир неча фуқароларнинг хонадонига бориб, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати тўғрисида маълумот олди ва тиббий маслаҳатлар берди...

▶️Батафсил...

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг нуклеар тиббиёт бўлимига энг сўнги русумдаги ташхис аппаратлари ўрнатилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" лавҳасида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​2021 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78219 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76655 (+31) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 944 нафар бемордан 156 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​«БЎЗАТОВ» ПОСЁЛКАСИ АҲОЛИСИНИНГ САЛОМАТЛИГИ МУТАСАДДИ РАҲБАРЛАР ДИҚҚАТИДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ш. Шарахметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов Бўзатов туманидаги «Бўзатов» посёлкаси аҳолисининг ижтимоий ҳолати билан танишди.

“Бўзатов” посёлка фуқаролар йиғини Бўзатов тумани марказида жойлашган бўлиб, жами аҳоли сони 8 807 нафар, шундан 18 ёшга тўлмаган болалар 2 617 нафар, 18 ёшдан юқорилар 6 190 нафар, туғиш ёшидаги аёллар 774 нафар, ногиронлиги бўлганлар 213 нафарни ташкил қилади.

Аҳолининг ижтимоий турмуш шароитини ўрганишдан ташқари, аҳолини Нукус шаҳри ва туман тиббиёт бирлашмасидан жами 10 тор соҳа мутахассислари (окулист, кардиолог, хирург, акушер-гинеколог, педиатр, невролог, терапевт, рентгенолог, УДТ шифокори, дерматовенеролог) ва инструментал текширувлар (ЭКГ, УДТ, кўчмали рентген) 350 нафар фуқарони чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида 49 нафар фуқарода касалликлар аниқланиб, 15 фуқарога Республика даволаш профилактика муассасаларига ва туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволаниши учун йўлланмалар ва 91 та фуқарога амбулатор шароитда даволаниши учун тавсиялар берилди.

Шунингек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ш.Шарахметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов посёлка фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказди ва аҳволи оғир беморларнинг уйига бориб, ҳолидан хабар олди. Уларга Тошкент ва Нукус шаҳарларида даволанишига ёрдам берилишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 96,8 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 94 миллион 963 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 050 мингдан зиёд киши вафот этган (20.01.2021 йил Европа вақти билан соат 08:36 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 496 206 янги ҳолати аниқланди, 12 933 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (21.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 96 миллион 857 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 074 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,884 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,595 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,511 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,633 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,466 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 142 240, Ҳиндистонда 13 823, Бразилияда 23 671, Россияда 21 152, Буюк Британияда эса 33 355 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире COVID-19 заразилось более 96,8 миллиона человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 94 млн 963 тысяч, из них более 2 млн 050 тысяч человек умерли (по состоянию на 08:36 по центральноевропейскому времени 21 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 496 206 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 993 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 08:22 часов по ташкентскому времени 21 января 2021 года), в мире заразилось более 96 млн 857 тысяч человек, из них более 2 млн 074 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 23,884 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,595 млн), на третьем — Бразилия (более 8,511 млн), на четвертом — Россия (3,633 млн), на пятом — Великобритания (3,466 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 142 240, Индии — 13 823, Бразилии — 23 671, России — 21 152 и Великобритании — 33 355 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​БЎЛАЖАК ШИФОКОР УЧУН АМАЛИЁТ ҲАМ МУҲИМ!

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт таълим муассасалари битирувчи курслари бирламчи тиббиёт муассасаларига амалиётга юборилаётгани ҳамда улар тиббий хатлов жараёнларида қатнашиб, аҳолининг антропометрик ўлчовларини олиш ишларига жалб этилаётгани ҳақида турли мазмундаги маълумотлар берилмоқда. ССВ Матбуот хизмати ушбу чиқишларга ойдинлик киритиш мақсадида вазир биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов билан суҳбат уюштирди.

— Тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари айни пайтда амалиёт ўтаётган экан. Бу жараён қандай меъёрий ҳужжат асосида ўтказилаяпти?

— Албатта, ҳар бир талаба ўқув жараёнида амалиёт ўташи зарур. Айниқса, тиббиёт соҳасида талаба фақат назарияни ўрганиб, ҳеч қачон етук шифокор бўла олмайди. Тиббиёт таълими азалдан амалиёт билан бирга олиб борилган. Бутун дунёда ўқув жараёнида амалиётга алоҳида эътибор қаратилади. Айни пайтда бу масала кун тартибига чиққани ҳам аниқ сабабларга, ҳуқуқий асосга эга.

Президентимизнинг 2019 йил 6 май санасида эълон қилинган “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режада ишлаб чиқариш ва ўқув амалиётлари вақти, муддати, қаерда, қандай олиб борилиши белгиланган.

Илгари битирувчи курсларнинг ишлаб чиқариш амалиёти фақат ёзги таътил мавсумида амалга оширилар эди. Уларнинг амалиётга қатнашётганини назорат қилиш таълим муассасасига қийинчилик тўғдиргани ҳам бор гап. Яширмаймиз, бу эса кўпчилик талабалар амалиётдан узоқлашишига, ўзларининг келажакдаги потенциал иш жойлари бўлган оилавий поликлиникаларга бормасликларига ҳам сабаб бўларди. Юқоридаги меъёрий ҳужжат ва тасдиқланган ўқув режа асосида амалиёт икки қисмга бўлиниб, ёз ва қиш мавсумларида амалга ошириладиган бўлди.

Шу боис, айни пайтда фақат битирувчи курс талабаларигина ўзларининг бирламчи тиббиёт муассасаларидаги врач ёрдамчиси сифатидаги амалиётини ўташ учун юборилган. Таъкидлаш керакки, улар шу йили институтни битириб айнан тиббиётни бирламчи бўғинида - шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникада ишлаш хуқуқини оладилар. Қайд этиш керак, касалликка чалинганлар, ҳомиладорлар ва бошқа қатор сабабларга кўра талаба амалиётга жалб қилинмаслиги мумкин. Бу борада таълим муассасалари раҳбарияти ўрганиб, хулоса чиқаради.

Бу жараёнда ҳудудларда малакали мутахассисларни кўпайтириш ҳамда амалиёт ўтайдиган талабаларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ўз ихтиёрларига кўра битирувчиларни ўзлари туғилиб-ўсган манзилдаги тиббиёт муассасаларига бириктириш тавсия этилган. Бу билан ўқишни тамомлагач, ўз ҳудудида ишламоқчи бўлган талабалар давлат тиббиёт ташкилотлари билан олдиндан ишга жойлашиш юзасидан дастлабки шартномаларни тузиш, ўзининг функционал вазифаларининг кўлам ва ҳажмини тўлиқ тасаввур қила олиш, тиббиёт муассасасининг мавжуд моддий-техник базаси билан танишиш, у ердаги аҳолининг тиббий ҳолати ҳақида олдиндан етарлича маълумотга эга бўлишига эришилади.

— Ўқув муассасаси битирувчи курс талабаларининг тиббий хатлов жараёнида аҳолининг антропометрик ўлчовларини олиб бораётгани ростми?

— Асло ундай эмас. Улар аҳолининг антропометрик ўлчовларини олаётгани йўқ. Бу ишни ҳамширалар хам қилиши мумкин. Тиббий хатлов бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари, хусусан, оилавий шифокорлар ва у ердаги ҳамширалар томонидан амалга оширилмоқда. Бу тадбирга жалб қилинган битирувчи курс талабалари, клиник ординаторлар, “Оилавий шифокор” сифатида ҳар бир фуқарони ҳам саломатлиги, ҳам касалланиш кўрсатгичларини ўрганадилар, уларни керакли кўрик ва текширувлардан ўтказадилар. Бу фаолият уларни ўқитувчи-домлалари иштирокида ва назоратида олиб борилиши лозим ҳамда ўқув жараёнининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли бирламчи тиббиёт муассасаларига врач ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташга борган битирувчиларни ҳам фаол қатнашиши табиий ҳол.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳудудларда амалиёт ўтаётган талабалар шу йилнинг 25 январь куни одатий ўқув жараёнларига қайтишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​​ВАКЦИНА — КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАЙДИГАН ОМИЛ

Ўзбекистонда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари бораcидаги саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков қуйидагиларни маълум қилди:

— Таъкидлаш жойизки, COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми) доирасида юртимизга келтирилиши режалаштирилаётган Pfizer/BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган Comirnaty вакцинаси дастлабки босқичда 100 минг доза олиб келиш режалаштирилмоқда. Бу эса хавф гуруҳига мансуб 50 минг нафар аҳолини икки маротаба эмлашга етади.

Айни пайтда миллий эмлаш календарига мувофиқ, юртимизда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз тиббиёт тизимининг барча бўғинларида 2-8 ℃ ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси тўлиқ яратилган. Ушбу тизим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг барча талабларига жавоб беради.

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, ҳозирда Россиядан 100 доза “Sputnik V” вакцинаси юртимизга олиб келинган ва -20 ℃ ҳароратда сақлаб турилибди. Бир вақтнинг ўзида “Sputnik V” вакцинасини тезкор сертификациялаш ва Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юртимизга Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакциналари келтирилган бўлиб, уларнинг синов жараёнларида 8 нафар хитойлик мутахассис ҳам иштирок этмоқда ва амалга оширилаётган барча тадбирлар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қошида ташкил этилган иммунизация штаби томонидан кузатиб борилмоқда.

2021 йилнинг 21 январь ҳолатига коронавирус касаллигига қарши вакцинани синов жараёнида иштирок этиш истагини билдириб, 8153 нафар кўнгиллилар мурожаат этишди.

Шу ўринда коронавирус касаллигига қарши эмланишнинг нечоғлиқ аҳамиятли эканлигига яна бир бор тўхталиб ўтмоқчиман. Ҳозир биз юртимиз аҳолисининг қанча қисми ушбу касаллик билан касалланиб улгурганини аниқ билмаймиз.

Қачонки у ёки бу давлатда аҳолининг 70 фоиздан ортиқроғида турғун иммунитет бўлмас экан (касалланиш ёки эмлашдан кейин), эпидемик жиҳатдан барқарорликни таъминлаш қийин бўлади. Фақат, вирус юқтирганлиги ёки юқтирмаганлигидан қатъий назар коронавирусга қарши эмланиш мазкур вирус билан касалланишни сақлайдиган асосий омил бўлиб қолаверади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Қонунчилик палатаси Спикери ва Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Қашқадарёда тиббиёт соҳаси масъуллари билан мулоқот ўтказди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг Қашқадарёга ташрифи доирасида Қарши шаҳрида вилоят соғлиқни сақлаш тизимида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган соҳага оид энг муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва парламентнинг бир гуруҳ депутатлари, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улуғбек Собиров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Унда таъкидланганидек, ҳудудлардаги кўпгина ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари даладаги экин қачон экилди, қачон суғорилди, қачон ва қанча ўғит берилди – беш бармоқдай яхши билиши мумкин, бироқ кўпгина ҳолларда мамлакатимизнинг энг асосий бойлиги бўлган халқ саломатлиги билан етарли даражада қизиқишмайди. Бу борада жойлардаги депутатлар фаоллигини ҳам ошириш, уларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.

— Бир неча кундан бери вилоятнинг қатор туманларида Президентимиз фармон ва қарорлари ижроси, хусусан, тиббий хатлов якунларини ўрганиш жараёнида амин бўлдикки, тизимда масъулиятни ошириш орасида ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улуғбек Собиров. — Тиббий хатлов бўйича ҳар бир рақамнинг ортида инсонлар тақдири, уларнинг келажаги турибди. Шу асосда хавф гуруҳлари ажратилаяпти, ҳудудларнинг саломатлик профиллари яратилаяпти. Мавжуд муаммолар таҳлил қилинаяпти. Жараённи амалга ошириш учун зарур барча ресурслар ажратиб берилди. Шу сабабли, бу борадаги статистиканинг реал бўлиши учун ҳар биримиз жон куйдириб, ҳаракат қилишимиз зарур.

Айниқса, вазирлик буйруғи билан ҳудудларга бириктирилган пойтахтлик юқори илмий салоҳиятли мутахассисларнинг бу борадаги ўрни сезилиши зарур. Улар олти ой давомида шу ҳудуд учун масъул, жойларда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник жиҳатдан ривожлантиришни ҳокимлардан талаб қилиб, нафақат даволашда, ташкилий ишларда ҳам фаоллик, шахсий намуна кўрсaтиб ишлашлари зарур.

Йиғилишда парламент вакиллари томонидан мутасаддиларнинг жойларда тегишли вазифалар ижросидаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлари тингланиб, муҳокома қилинди.
Масалан, қайд этилишича, барча тиббиёт муассасалари тўлиқ оптик толали интернет тармоғи, замонавий АКТ ускуналари билан таъминланиши зарур. Шунда тизимни рақамлаштириш, хусусан, хатлов натижаларини электрон базага киритиш, ҳудудларнинг саломатлик профилларини яратиш, электрон поликлиника ва телемедицинани ривожлантириш имкониятлари яратилади.
Тегишли меъёрларга асосан 13000 аҳолига битта тез тиббий ёрдам шохобчаси хизмат кўрсатиши белгиланган. Аммо бу меъёр шаҳар учун ҳам, аҳоли тарқоқ жойлашган узоқ тоғ ёки чўл қишлоқлари учун бир хил. Бундай ҳудудлар учун алоҳида меъёрлар белгиланиши зарур.

Шунингдек, йиғилишда тизим мутасаддилари томонидан тиббиёт муассасаларида хўжалик ҳисобида топиладиган маблағларга солинадиган солиқ юкини камайтириш, давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш, тиббий ускуналар етишмайдиган ҳудудларда шартнома асосида хусусий сектор имкониятларидан фойдаланиш, вилоятларда филиаллари бўлмаган ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг ҳудудлардаги вакиллари учун етарлича шароитлар яратиш сингари бир қатор таклифлар муҳокома қилинди. Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi