ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
31.5K subscribers
6.28K photos
2.49K videos
44 files
9.91K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев: "Ҳар қандай мукофот – бу аввало, эл-юрт, Ватан эътирофи, халқ ишончидир!"

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 98 ФОИЗГА ЕТДИ

​​2020 йил 26 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 751 (+85) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 11 нафари Тошкент вилоятида,
📌 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 613 нафарга этди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 1 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74291 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1847 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​«Ҳозирги пандемия охиргиси эмас». ЖССТ раҳбари янги пандемиялар ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус янги пандемияларга тайёр туришга чақирди.

«Ҳозирги пандемия биз учун охиргиси бўлмайди», – деди у ўз видеомурожаатида. Ҳатто коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни тўхтата олмайди.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, бир йил олдин дунё COVID-19 билан таниш эмас эди, аммо ўшандан бери ҳамма нарса «остин-устун» бўлиб кетди.

«Коронавируснинг дунёга таъсири унинг шунчаки касаллик мақомидан ташқарига чиқиб кетди ва жамият ҳамда иқтисодиёт учун жуда катта оқибатларга олиб келди», деди ЖССТ раҳбари.

У инсоният пандемияга тайёр эмаслигини тан олди ва бу ҳолатдан сабоқ олишга чақирди. Гебрейесус шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бирламчи тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш учун сармоялар зарурлиги ҳақида гапирди.

Унга кўра, инсон саломатлигини яхшилашга қаратилган ҳар қандай қадамда одамлар, ҳайвонлар ва сайёра ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олиш муҳимдир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда 78,6 миллиондан ортиқ COVID-19 инфекцияси қайд этилган. 1,7 миллиондан ортиқ одам инфекция қурбонига айланди.

Вирус энг кўп жабр кўрган давлатлар рўйхатига АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия киради. Тўртинчи ўринда Россия, сўнг Франция, Буюк Британия, Туркия, Италия, Испания, Германия, Колумбия ва Аргентина жойлашган.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​​​НУРМАТ АТАБЕКОВ: АҲОЛИНИНГ 70 ФОИЗИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТ ШАКЛЛАНТИРА ОЛСАК, БИЗ ПАНДЕМИЯНИ ЕНГАМИЗ

Мамлакатимиздаги пандемик вазият билан боғлиқ сўнгги янгиликларга оид ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.

— Бир томонда коронавирусга вакцинация жараёнлари бошланиши арафасида турган бўлсак, бир томонда вируснинг янги штамми ҳақида гаплар қулоққа чалинади. Вакцина янги штаммларга ҳам даво бўладими?

— Албатта, коронавирусга қарши вакциналарнинг яратилиши қанчадан қанча одамларни ушбу касалликка чалинишдан сақлаб қолиш имкониятини беради. Ҳозир дунё ҳамжамияти пандемияни бошидан кечирмоқда, шундай экан биринчи галдаги вазифа бу айнан пандемияни жиловлаш, керак бўлса вируснинг у ёки бу давлатдаги элиминациясига эришиш ҳисобланади.

Фикримча, агар аҳолининг 70 фоизида иммунитетни шакллантира олсак (эмлаш орқали ёки касалланиш оқибатида) демак биз пандемияни жиловлай оламиз, аниқроқ айтсак биз уни енгамиз. Статистик рақамларга эътибор берсак, бугунга келиб, ер курраси аҳолисининг юздан бири коронавирусга чалинди, жами қайд этилган ҳолатлар сони 80 миллион нафардан ошди, 1 миллион нафардан ортиқ бемор вафот этди.

Фикримча, мутацияга учраган вируснинг пайдо бўлиши эндиликда эмлашнинг бефойда эканлигини билдирмайди. Бугунги кунга қадар ишлаб чиқилган вакциналарнинг аксарияти коронавируснинг боғловчи оқсилларини кодлайди. Демак, эмлаш тадбирлари амалга оширилгандан кейин ҳатто мутант-вирус билан касалланган тақдирда ҳам беморнинг иммун тизими ҳаракатга келади ва қувонарлиси, амалдаги иммун тизимини енгиб ўта оладиган даражада протеинларини ўзгартириши учун вирус бир қатор мутациялардан ўтиши шарт бўлади.

Шу ўринда, аҳолимизга эслатиб ўтмоқчи бўлган нарсам шуки, грипп касаллиги вируслари ҳам тез-тез мутацияга учраши сабабли вакцина ҳар фаслнинг бошида янгиланиб турилади ва шу йўл билан эмлаш самарадорлигига эришилади. Бунинг учун коронавирусга қарши вакциналарни ҳам келгусида янгилаш керак бўлиши мумкин. Aммо пандемия даврида жамланган маълумотлар ва яратилган ишлаб чиқариш манбалари, шубҳасиз кейинчалик аҳолини унчалик қиммат бўлмаган ва сифатли вакцина билан мунтазам таъминлаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​❗️Битта асоссиз чақириқ ҳам бошқа беморнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин

Кундалик ҳаётимизда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида эса қайсидир уколни қилдириш учун ҳам “тез ёрдам”ни чақириш ҳолатларини кўп учратамиз.

Маълумотларга қараганда, кунига икки маротабадан кўп мурожаат қилган ана шундай беморлар ҳам бор. Аниқ рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган йили “103” хизматига сурункали касалликлари бўлган беморлардан 573 мингдан ортиқ мурожаатлар тушган бўлса, бу йилнинг 11 ойи давомида 832 минг нафарга яқин шу тоифадаги чақириқларга хизмат кўрсатилган.

Аслида, сурункали касалликлари бўлган беморлар ўзлари яшаб турган ҳудудларидаги оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктига мурожаат этиб, шифокор тавсияси асосида муолажаларни узлуксиз тарзда тўғри олиб борса, аввало, ўз соғлиғи учун фойдали бўлади.

Чунки тез тиббий ёрдам ходимларининг қўлида поликлиникада бор бўлган лаборатор таҳлиллар ва инструментал жиҳозлар мавжуд бўлмагани учун улар чақириқ давомида чуқур таҳлил ўтказиши ва даволаши имконсиз.

Шу сабабли улар беморни даволамайди, балки юзага келган ҳолат бўйича шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатади, яъни фақат симптоматик даво чораларини кўради.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2019 йилда “103” хизматига тушган мурожаатларнинг 95 мингдан зиёди, 2020 йилда 133 мингга яқини тез ёрдам ходимлари томонидан натижасиз чақириқлар, деб баҳоланган.

Бу “103” хизмати ходимлари келгунига қадар ўлим ҳолати содир бўлгани ёки бемор “тез ёрдам” келишини кутмай йўловчи транспортда олиб кетилгани, ёлғон чақириқ, манзил топилмагани, тез тиббий ёрдам рад этилган каби қатор вазиятлар билан боғлиқдир.

Яна бир ҳолат. Юртимиз бўйича йилига чақириқларнинг ўртача 15 фоизи госпитализация, яъни бемор шифохонага олиб борилиши, 85 фоиз ҳолатда эса жойида хизмат кўрсатилиши ҳам “тез ёрдам” чақирадиганларнинг аксарияти аслида “103” ёрдамига муҳтож эмаслигини англатади. Агар халқаро тажрибага назар солсак, масалан, Европа мамлакатларидаги чақириқларнинг аксарият қисмида бемор госпитализация қилинади.

Афсуски, “103” хизматига ёлғон қўнғироқлар келиши ҳамон давом этмоқда. Энг ачинарлиси, бундай вазият оддий чақириқдан кўра кўпроқ вақт ва меҳнат талаб қилади. Устига устак, шифокор ҳам, тиббий ёрдам машинаси ҳам узоқ вақт банд бўлиб қолади.

Чунки тез тиббий ёрдам ходимлари қилинган мурожаатни ҳақиқатан ҳам ёлғон эканлигини исботлаш мақсадида чақириқда кўрсатилган манзилни аниқлаши, бу учун эса куннинг қайси вақти бўлишидан қатъий назар сўраб-суриштириши, ўрганиши ва шундан сўнггина уни ҳужжатлаштириши керак бўлади.

Бу эса нафақат “тез ёрдам” ходимларининг вақтини олади, балки қатор “103” кўмагига муҳтож беморларнинг кутиб қолишига, ҳатто уларнинг ҳаётини сақлаб қолишни қийинлаштиришга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Хонадон намлиги қай даражада бўлиши керак?

🌡Хонадаги нормал намлик 40 - 60 фоизни ташкил этиши керак. Намлик даражаси 42-48 фоизгача бўлса, инсон осонгина стрессга чидайди. Намлик кўтарилганда ёки тушганда эса бу ҳолат оғирлашади.

Юқори намлик даражаси нимаси билан хавфли?

😫Аллергик реакциялар хавфи ортади. Аллергия келтириб чиқарадиган чанг ва замбуруғ (моғор) нисбий намлик 80 фоизга етганда ривожланади.

💨Токсик буғлар кўпроқ ажралади. Намлик қанча юқори бўлса, уй қурилишида ишлатилган материаллар (ламинат, изоляцион материал, ДСП)дан токсик газ - формальдегид ажралиб чиқади.

Паст даражали намлик нимаси билан хавфли?

👁Кўз ва бурун шиллиқ пардалари қурийди. Бурундаги қуруқлик маҳаллий иммунитетни пасайтиради ва нафас олиш йўллари инфекциясини юқтириш хавфини оширади. Кўзларнинг қуруқлиги "қуруқ кўзлар синдроми"га олиб келади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

@ssvuz
​​🔺2020 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 832 (+81) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 13 нафари Тошкент вилоятида,
📌 53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 31 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 93 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74439 (+148) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1780 нафар бемордан 163 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ТИББИЙ ТАЪЛИМ МАРКАЗИГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

Ҳозирда мамлакатимиздаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида 1500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Улар Россия, АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Украина, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон каби 16 та мамлакатдан келиб таҳсил олаётган хорижий талабалардир. Тиббиёт соҳасига таълим туризмини жорий этиш лойиҳасининг умумий қиймати 2020 – 2021 ўқув йилида қарийб 4 миллион долларни ташкил этмоқда.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳам юқорида номи келтирилган мамлакатлардан 350 нафарга яқин хорижий талабалар таҳсил олишмоқда. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Индонезия, Малайзия каби 25 дан зиёд мамлакат фуқаролари мазкур институтда таҳсил олишга қизиқиш билдирмоқда.

Хорижий талабаларни жалб этиш ҳамда таълим экспортини амалга ошириш олий таълим муассасаларининг моддий барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг халқаролашувига ҳам замин яратади. Ҳудудларнинг туризм ҳамда инвестицион кўрсаткичларининг яхшиланишига хизмат қилади. Талабаларнинг бошқа мамлакатга бориб таҳсил олишида у ерда яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати ва ўқув муассасининг халқаро мавқеи муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳам кенг кўламли ишлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, институтнинг замонавий талабларга жавоб берадиган янги 900 ўринли ўқув биноси, 600 ўринли ётоқхона, 200 ўринли 4-даражали клиника ва симуляцион марказининг қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

2020 йилда 5,5 миллиард сўм қийматидаги мавжуд 400 ўринли ётоқхона капитал таъмирланиб, у ерда хорижий фуқароларнинг истиқомат қилиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Бухоро давлат тиббиёт институтининг бош биносида АҚШнинг PeopleHive LLC компанияси билан ҳамкорликда талабалар учун ошхона давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланиб, қиймати 500 миллион сўмга тенг лойиҳа амалга оширилди.

Куни кеча 2020-2021 ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институтига қабул қилиниб, пандемия даврида ўқишни ўз мамлакатидан онлайн давом эттириб келган 40 нафар Ҳиндистон фуқаролари (суратда) таълимни анъанавий шаклда давом эттириш учун Деҳли — Тошкент рейси орқали мамлакатимизга етиб келишди. Улар 2020 йилнинг бугун куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ва хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати назорати остида Бухоро шаҳрига йўл олишди. Уларнинг санитария-эпидемиология талабларига риоя қилган ҳолда таълим олишлари учун барча шароитлар яратилади.

2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойида Бухоро давлат тиббиёт институти Ҳиндистоннинг Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини очгани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорларига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди
#28dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​ЖССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг янги штамми, аввалгисидан фарқли ўлароқ, ёшлар орасида тезроқ тарқалиши мумкин

14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва мамлакат ҳудудларида мингдан ортиқ касаллик юқиш ҳолатлари ҳақида хабар берди. Мамлакат Бош вазири Борис Жонсоннинг таъкидлашича, коронавируснинг ушбу генетик варианти одатдагисидан 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлиши мумкин.

Шунингдек, янги штамм Дания, ЖАР, Германия, Нидерландия, Сингапур, Франция, Япония, Aвстралия, Швейцария, Испания, Италия, Швеция, Ливан, Исроил, Бразилия ва Малайзияда аниқланди.

Куни кеча коронавируснинг янги штамми Иордания ва Жанубий Кореяда ҳам аниқланганлиги маълум бўлди. Икки мамлакат расмийлари дастлабки касалланиш ҳолатлар пайдо бўлганлигини, илгари уларнинг барчаси Буюк Британияга ташриф буюришганини эълон қилишди. Уларнинг мулоқот доираси ўрганилмоқда. Афсуски, коронавируснинг янги мутацияга учраган шакли аниқланган мамлакатлар рўйхати ўсиб бормоқда.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Twitter даги ўз саҳифасида COVID-19 нинг янги штамми, аввалгиларидан фарқли ўлароқ, ёшроқ аҳоли вакиллари орасида тезроқ тарқалиши кузатилаётганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус штамми балки оғир кечмас, аммо статистика шуни кўрсатмоқдаки, унинг болаларга юқиши анча осонроқ.

Лондондаги олимлар ҳам шундай маълумотларни тақдим этди. Лондон Империя коллежи профессори Нил Фергюсоннинг сўзларига кўра, олимлар нимага касаллик айнан ёшларга кўпроқ юқаётганини ҳали охиригача ўрганишгани йўқ, аммо буни статистик маълумотлар тасдиқламоқда. Унинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимлари охирги вақтда 15 ёшгача бўлган болалар орасида коронавируснинг янги штаммини аввалги туридан кўра кўпроқ аниқламоқда. Шунингдек, COVID-19 «британия» штаммининг ягона хавфлиги — унинг юқумлилиги кучлироқ эканида. Коронавируснинг янги штамми тарқалиши туфайли баъзи давлатлар Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар билан транспорт алоқаларини чеклашди.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрдан 10 январга қадар Ўзбекистон Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Aвстрия, Aвстралия, Нидерландия ва ЖАР давлатлари билан халқаро, жумладан, кириш, чиқиш ва транзит йўналишларида парвозларни тўхтатиб қўйди. Ушбу қарор Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан COVID-19 нинг янги штамми аниқланганлиги ва ушбу мамлакатлардаги оғир эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Шунингдек, Россия 21 декабрдан Буюк Британия билан парвозларни бир ҳафтага тўхтатиб қўйди. 28 декабрдан Япония ҳам ўта юқумли бўлган коронавирус штамми тарқалишининг олдини олиш учун январь ойининг охиригача барча мамлакатлардан киришни тақиқлади.

Ўз навбатида, вирусологлар инфекциянинг янги туридан қўрқмасликка, аммо профилактика чораларини кўришга чақиришмоқда: маска тақиб юриш, ижтимоий масофани сақлаш ва одам кўп бўлган жойларга бормаслик лозим.

«Янги штаммнинг тарқалишига қарши курашиш учун одатдаги коронавирус инфекцияси билан бўлганидек санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиш керак», – дейди тиббиёт фанлари доктори, Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот марказининг вирусологи Виктор Зуев. Мутахассиснинг таъкидлашича, янги штаммнинг патогенлиги коронавируснинг дастлабки нусхасидан баланд эмас, шунинг учун касалликни юқтириб олмаслик учун ижтимоий масофани сақлаш ва ниқоб тақиб юриш асосий талаб бўлиб қолмоқда.

Aсосийси, янги штаммнинг антиген хусусиятлари ўзгармаган, шунинг учун унга нисбатан эмлаш самарадорлиги сақланиб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz